01:15 Тавсия қиламан: "Судья" фильми! | |
Ваъда берганимдек, хориж фильмларидан 2013-2014 йиллар томошабинларга тақдим қилиниб, энг кўп мухокама қилинаётган ва энг яхши фильмлар дея эътироф этилаётганлардан айримларига ўзимнинг шахсий фикримни билдиришни давомлайман. Ва бунда албатта янгилик сифатида, энг кераги бўлган-оилавий томоша қилиш мумкинлиги хамда менталитетимизга хослиги хақида хам шахсий бўлса хам фикрим билан танишасиз.
“Страховщик” Нима хақида: Фантастика, худди “Я, Робот” фильмининг бир турию бироқ мантиқсизроғи. Тахлил: Менга “Я, Робот” фильми негадир ёқади, шу қадар ишончли кўрсатилганигами...Шу сабаб хам “Страховщик” фильми рекламасидан уни томоша қилишга жуда қизиқдим. Афсус... Фильм бошиданоқ жуда қизиқ бироқ, тобора мантиқсизланиб бориб, охирига қадар фильм сценарий муаллифлари нима билан тугатишни билишмагандек. Хеч нарса хақида фильм холос. Бош қахрамонни айби нимайди ўзи, нега у ёмонга чиқдию нега у жабрланувчи бўлди хаммаси тушунарсиз. Роботни фохиша тури эса энди ошиб тушибди. Хеч қайси жинсий бузуқиям бундай фантазияда бўлмаса керак, тағин билмасам ўша узоқ келажакка бориб шу туриям ривожланармикан. Хуллас фильм кўришга арзимайди. Менталитетимизга хослиги: Йўқ. Оилавий томоша: Арзимайди. Фохиша робот билан боғлиқ сахналари гарчан аниқ ва деталларгача бўлмасада ўша мавзуни ўзи ва роботнинг қичимаси тутган овози оилавий томошага тўғри келмайди Салбий таъсири: Кетказган вақтингизга ачиниб асабланасиз. Ижобий таъсири: Икинчи бу фильмни кўрмаслик.
“Судья” Нима хақида: Отаси судья, ўғли адвокат, бир-бирини ёқтирмайдиган ота-ўғил муносабати ва оғир кунлар уларни бирлаштиргани хақида. Тахлил: Фильм-ШЕДЕВР! Фильм-тарбия! Бунақа тарбиявий ахамиятга эга КУЧЛИ таъсир қилгувчи ижод намунасини камдан-кам кўриш мумкин. Қаттиққўл ота қўлида ўсган ўғил отасини ёмон кўриши табиийдек туюлади, зеро ўғил хаётида хамма нарсага ўзи эришади. Бироқ фильм давомида барча ютуқларига айнан ўша отасининг қаттиққўллиги сабабчи бўлгани, ва уларга эришишда айнан отаси туртки бўлгани “тушунтирилади”. Отаси хамиша хам қаттиққўл эмас, болалигидаги унга муносабатлари лавхаларидан фильм “Болаликда суйгину, катта бўлгач тарбияла” демоқчи бўлаётгандек. Шундай лавхаларини кўрган адвокат ўзи нохақлигини тушуниб етадигандек. Бу нарсалар фильмда чайнаб едирмасдан, махорат билан кўрсатилиб сездирилиши ёқди. Биласизми, фильмда хориж оиласидаги муносабатларда кам учрайдиган ва асосан шарқона оилалардаги отага бўлган чуқур хурмат муносабатни сезасиз, яъни ота қандай бўлмасин барибир унга интилавериш, ёмон бўлса хам “Боғлаб қўйиб боқ” мақолидек. . Аксарият фильмларда хорижликлар ота онасини инсон ўрнида кўрмайди, нима хам дердик ўзимизни оилаларда хам учрайдиган холатлар йўқ эмас. Бироқ бу фильмда отасини харқанча ёқтирмасин, унга ёрдам беришга интилавериши жуда таъсирли кўрсатилган. Ич-ичидан барибир мехри кучли эканлиги, отасига хурмати чексиз эканлиги уни нигохлари, отаси судьялик пайтидаги фаолиятини кузатишлари ва охир оқибат шу сохада етакчи адвокат бўлганидан билинади. Айнан адвокатликни танлаганию ва бу ишда нохақ бўлса хам ютиб чиқиш иштиёқи ўша судья отасига психологик тарафлама онгли равишда қаршилик хиссиёти бошқаришини сездиради. Кўпчилик фильмлар айнан воқеалардаги холатлар сабабини кўрсата олишмайди- (оправдание) бу фильмда эса айнан психологик тарафлама ёндошилган ва кўп сабаблари оддий тарзда очиб бера олинган. Болага нисбатан қаттиққўллик аслида ўша ўғилнинг табиатига қараб қилинганлиги сезилади, зеро у ўз адвокатлик фаолиятидаги айрим хатти –харакатлари балки отаси қаттиққўл бўлмаганида ғирт криминал фирибгар бўлиб кетиши мумкинлиги адвокат қахрамонининг фаолиятидаги айрим холатларда сезилади. Отаси судланаётганлигидаги ўғлини у ўлдириб қўйган йигитга ўхшатганидаги қиёслашида хам буни тушуниш мумкин. Фильмда адолат, ғурур, мехр, хурмат, халқ ва касб олдидаги мажбуриятлар жуда зўр тасвирланган. Умуман яна кўп тасвирлаб берилмайдиган зўр нарсалар бор, уларни кўриб хис қилиш керак. Фильмда юмор хам ажойиб тарзда қўлланилганлиги бу ижод намунасини тўкис ва мукаммал санъат асаридек қилган. Хуллас фильм жуда кучли! Хаммага томоша қилишни тавсия қиламан.
Менталитетимизга хослиги: Жуда хос ва мос ! Оилавий томоша: Керак! (айрим ўпишмачоқ сахналарини айтмаса, хечқиси йўқ, кўзингизни берктитиб турсангиз тез ўтиб кетади) Салбий таъсири: Умуман йўқ! Ижобий таъсири: Жуда кўп! Ижобий таъсири кучли психологик равишда ёндошилган тарзда тайёрланган. | |
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Кўрилган: 7847 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |