Бош сахифа » 2016 » Ноябрь » 24 » Тавсия: Бахром Зуфаров-"Ишонма" аудиопремьера!
01:17
Тавсия: Бахром Зуфаров-"Ишонма" аудиопремьера!

Сайтимиз бадиий кенгашига ишонсангиз кунига бир неча қўшиқлар тақдим этилади ва фақатгина уч тўрт ой дегандагина сайтимизда лозим топилган ва лойиқ деб билинган қўшиқ ё клип премьера қилинади. (Таниқли ва рейтингдаги хонандалар бундан мустасно, вахоланки уларни хам қўшиқ ва клипларини танлаб қўямиз)

Бу борада хам бошқа сайтлардан яна бир фарқли тарафимиз.

 

 

Бахром Зуфаровнинг "Ишонма" қўшиғи битта эшитганимиздаёқ ўзига ром этди. Очиғи бу қўшиқдан хит иси сезилмоқда. Агарда унга клип суратга олиб промо қилинса аниқ хит бўлишига ишонаман.  Ёқимли овоз ва ижро. Гўзал ва меъдага тегмайдиган нафис мусиқа. 

Премьера қилишга тайёрлаб хонанда хақида қуйидаги маълумотларни олдик:

 

Бахром Зуфаров Тошкент шахрида туғилган,  Бердақ номидаги 5-мусиқа мактабини рубоб миллий чолғу асбобида ижро қилиш бўйича қизил дипломга тугатган. Мактабдаги хорда у биринчи овозда солист бўлган.

 

Тошкент Давлат Педагогика университетининг психология факультети 3-курс талабаси.

 

14 йилдан буён стилист сартарош бўлиб ишлаб бир қатор машхур шахслар билан хамкорликда ишлаб уларни сахна образларини яратиб келмоқда.  

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулбахор Эрқулованинг "Соғиндим" клипида гитара чалиб чиққан ва Гулбахор Эрқулова уни махоратли хамда келажаги буюк стилист дея бахолаган.

 4 йилдан буён ўзининг муаллифлик қўшиқларини ёзиб келмоқда.

Бастакор Жасур Абдурахмонов ва шоир Якзон билан хамкорликда ижод қилмоқда.

"Ўзбегим Таронаси" радиосидаги "Сенинг танловинг"  ғолиби.

 

Кўп қиррали ижодкор айни дамда қизил дипломни оқлаш устида ижодни бошлагану бироқ стилист сартарошлик касбини хам ташлаш нияти йўқ ва янгидан янги образлар устида ишлаб у тарафлама ижодини хам ривожлантиришни давомлайди.

 

Мазкур "Ишонма" қўшиғи унинг ижодидаги илк қўшиқ бўлиб, Якзон мусиқаси ва матни, Равшан Алиев аранжировкаси билан тайёрланган.

 

Бахром Зуфаров - "Ишонма" Мп3

 

Тасиксдан кўчирмоқ 4мб

 

Муқобил манбадан биттада кўчирмоқ

 

Саундклаудда тинглаб кўриб, кўчирмоқ

 

Ютубда

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 19995 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Bahrom Zufarov

Нравится
Барча изохлар: 2
1 Doniyor   (25-Ноя-2016 09:19) [Материал]
bir odammi yuragigacha kirib boradigan muhabbat o'ti bilan bemor bopketgan qalb torlarini gitara qib chalibgina tashidigan ummonni sindiribam tashidigan ashula bopti vokalga gap yo kim bosezam bo'shashmen shu temp shu yosinda davom etin

2 wurausmanova   (28-Ноя-2016 00:51) [Материал]
Yahshi chiqibdi.Zafarlar!!!

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!