Таъсир қилган танқид ёки энди омон тур Шоубиз! Baxs| Tanqid | Janjal
Таъсир қилган танқид ёки энди омон тур Шоубиз!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Кечагина қўйилган мухлис минбаридаги менга нисбатан танқидларим сусайгани борасидаги эътироз яна бир тарафлама ўринли.

 
Биласизми, аслида шу сайт очилганидан бери фақат тепага қараб ва фақат муваффақиятга эришиб келган бўлсам, айнан БАХТли онларга 2012 йилдан бери эришмоқдаман.
 
Балки шу учундир бирон нарсага энсам қотса, нимадандир таъсирлансам мақола битишгача шу ички бахтиёрлик хисси шунчаки кулиб қўйгани билан кифоялана бошладим... 
 
Да ну нафиг, ман бахтиёрман!- тушунчаси нафақат шу менга нисбатан бўлган кечаги мухлис эътирозигача, балки санъат оламидаги айримларнинг АЙНАН менга нисбатан бошлаган душманлик акциясигача ушлаб турганди...
 
Шоубизнес оламидаги катта акулаларнинг жуда майда сузиш холатлари, тинмаётган интригалари ва кўпгина хонандаларга очиқдан очиқ қўйилаётган шартда, мабода улар сайтимизда кўринса, промосидаги баъзи чекловларга йўлиқиши каби қилиқларига хам жимлик тухфамни-шу ўзимни ички  бахтли онларимдан келиб чиқиб хадя этаётгандим.
 
Бир тарафдан хурсанд хам бўлдим, мени сайтим шу қадар машхур ва катта ахамиятга эга эканки, шундай одамлар чидай олмай хаттоки хонандаларга шартлар қўйишмоқда.
Сайтимизга гўёки рақобатчи сифатида бир икки нарсалар тайёрлашганику ўта кулгулик бўлиб, мени жуда завқлантирганди.
 
Демак, шундай катта одамлар, санъат оламидаги неча йиллик ва катта мавқедагиларни уйқусини ўчириб, шунча катта пул кетказиб, шунча бесамар харажатлар қилиб, менга қарши ишлар қилиняптими, аввало Худо у харажатларни садақа сифатида қабул қилишини сўрайман)))
 
 
Лекин, индамаган саринг уларни қабих харакатлари тинмаётганидан яна ов мавсумини эълон қилишимга сабаб бўлди.
 
Шу кунгача хаммаси уларни ўз ичидагу, ўз ишонганларингдан фактигача етиб келиб турганийдию, индамагандим.
 
Бир умр кенг омма ва оммавий ахборот воситаларига ВОЙ МАН ЖАБРДИЙДАМАН, ФАҚАТ МАНГА подлянка қилишади деб айюханнос солганларни АСЛИДА ўзини қилаётган ҚАБИХЛИКЛАРИчи?! Аслида ким улар?
МАН ЖЕРТВА деб аслида қанча одамни санъатдан четлатди баъзилар?!
Энди хаттоки ўзларига душман саналганларга шу айнан бизни сайтимизга қарши бўлиш учунам, ўша душманларига ялақиланиб, яхши таклифлар қилишмоқда. Йўқ деса промосидан чеклов билан тахдид.
 
Сенлар паст кетган жойгача тушишни истамасдиму, аммо химояланишга мажбурман ва бу ўша сенларни паст жойингга қарата тозалаш ўқларини отиш билан бошланади!
 
 
Бир вақтлар сенларга дўстлик хаққи тегмайман дегандиму, аммо менга нисбатан душманликда хаддан ошсаларинг химояланишга мажбур бўламан дегандим. Тупурдим унақа керак вақтида фойдаланиб, кейинига орқадан кетма-кет уриладиган дўстликка! Асл башараларингни кўрсатиш вақти келди!
 
 
Ана энди тўхтатиб бўлибсанлар! Сардор жим деб талтайибсанлару, аммо Сардор ўша Сайёд эканлигимни унутибсанлар!
Ўша сенларни душманларингни ер билан бир қилганида , ўзи буни билмай туриб сенларни маза қилиб завқлантирган Сайёдни ўша ўқлари хануз жойидаа ва у нишонлар худди шу тарзда сенларга қайтиши мумкинлигини унутибсанлар соддалар)))
Керакмиди сенларга шу? Жим юрган одамни қўзғадиларингми, оласанлар энди. Ошиғи билан!
 
 
Бугундан бошлаб хар бир фильм премьерасидан тортиб хар бир концерт хам кузатиб репортаж қилинади!
Керак бўлса одам ёллаб, керак бўлса чипта сотиб олдириб!
 
Халқ нафақат мақтовлардан, балки уларни пулига нималар аслида берилаётгани ва у хаққоний ва халолмикан деган саволларига жавоб олиши шарт!!!
 
Sayyod.com сайтида ов мавсуми эълон қилинади!
 
Аёвсиз!!!
 
 
Хой, шоубиз! Сайтим уйқу бермасмиди? Уйғонибоқ кирармидиларинг? Бееемалол пропискадан ўтаверларинг, энди бир неча соатда нималар ёзилиши ва у нишонда айнан сиз бўлишингиз эхтимоли  жудаям юқори!!!
 
 

Анонсдан бўсуууун:

 
-Кимнинг жойи сахнамасу, аслида перевалда шафтоли сотишда? 
 
-Тв ва радиолар! Айниқса радиолардаги сохта хитпарадларни ким тузади ва қай йўсинда?!
 
-Санъат оламига хато келгану, ижодкорликдан И харфи йўқлардан куни И-ни интригаси билан яшаяптган ким? Уларга зўр харф танлаб қўйганман! Бош харф "А"ни! нақ шу харфни сенлардан чиқармасамми?!)))))))) Ига қарши А!))) жа бўлмаса қўшиб ИАлаб хангратамиз))))))))))
 
-Санаът оламида гап сотиб умр ўтказгунча, ўша кийимларни сотиб юрганинг яхшимасмиди дейиладиганлар аслида кимлар? На ижоди бор ва на ижодий номи бўлиб югурдакликка мавқе боғлаб, бир икки хонанда билан сурати хурматидан юргану, аслида муносабатларни булғаётганлар ким?
 
-Хой гап ташувчи паразит иккиюзламачи олтимас, олтмишкетликлар! Сенлар хам қуруқ қолмайсанлар! Спонтом мард кўрсатиб, спонтом хурматдаю, кетингга тепки есанг Сардор олидига келиб йиғлаб орқадан сасийдиган ялақиларни асл турқини кўрсатиш вақти айни муддао! Хатолар тўғирлашга вақт етарлииии))
 
Бу гапларим,  одамларни йиғиб "Сайёдни йўқ қилиш керак! Яқинда СНБ текширди хамки "чета" айб тополмабди, нахотки унга айб топиб бўлмаса?" деб турли тухмат ёки "подстава"ларни ўйлаб юрганларга хам тегишли!
 
Ну что, интересно? Қизиқми?
 
Начали!
 
Расмимми олиб домленгга югур! Ё ўйнашларингга қўнғироқ қилларинг! БЕ-ФОЙ-ДА!
 
 
 
Ана энди ўзимни янада тетикроқ сезяпман бору... соғинибман ўша ЎЗЛИГИММИ!
 
Штиль перед бурей эканде бу ....
 
С возвращением стервец! 
 
Привет теперь подлец! По*масми, как ни крути один фиг тебя так видят, ну так давайте теперь и чувствовать!))
 
 
 
22-Мар-2014 04:49
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 zara   (22-Мар-2014 05:03)
woowww zaintrigovalll!! molodes Sayyod

2 Abbosbek   (22-Мар-2014 05:10)
))

3 dandy   (22-Мар-2014 05:38)
Mana senga olam olam gul

4 Josus   (22-Мар-2014 08:48)
endi ozizga kevosiz ... ayrim tanqidlariz yoqasayam manga lekin sayyod.com shunisi bn qizigidi ...sayyod com ozligini yoqatib qoyganidi )) boxor keldi uygonmoqdaaaaaaa)))

5 Faylasuf   (22-Мар-2014 08:51)
Gap Kim Xaqida Boshlanganini Sezdim!!!!! Renis .. . . . .O'sha Odamni Orqasiga Himoyaga O'tgan Ko'rinadi

6 EzoDil   (22-Мар-2014 09:05)
Eeh,tilim bowimga balodir dib ötiriwgandur bechora otarchilar! Tochna,uxlomi chiqiwadi endi))

7 prosto-NURIK   (22-Мар-2014 09:34)
Ozodni konsertiga tushing, rosa sizbop mavzu)))

8 Graf_MK   (22-Мар-2014 10:17)
Сардор уйгонди, койил! Илтимос, Сардор, Узбекистон футболи хам эсдан чикмасин. У ерда хам сизбоп мавзулар куп!

9 Sunnat   (22-Мар-2014 10:27)
A hit parad pro to u kogo est skritie deti peredanie rodstveniku budut

10 MeRoJ   (22-Мар-2014 10:55)
faqat olg'a oka

11 kasilis   (22-Мар-2014 11:12)
bo'larkanku dangal gapilardi yozsa ham yawavor xo'roz omad

12 leva   (22-Мар-2014 11:44)
Хакикат эгилади букилади,
Лекин синмайди .
Сайедни канча уринма,
СОТИЛМАЙДИ СОТМАЙДИ.!
Емокни "КУСМОГИ" бор,
Агар сан унитган булсанг.
Сайедни канча уринма,
СОТИЛМАЙДИ СОТМАЙДИ.!
Деб айтгим келди кискагина килиб Сайед яни Сардор Комилов биз мухлислар маралние подержкада бизлар факат хакикат тарафдоримиз кани олга SAYYOD.COM!!!!!®

13 zaya   (22-Мар-2014 11:45)
Так держать! олга Сайёд!

14 Ноози   (22-Мар-2014 11:46)
вачачччч Саййод олга

15 sarvar5550   (22-Мар-2014 12:02)
sayyod омад,6 йилдан бери мухлисман,ана енди сайтга кунига 2марта эмас 10 марталаб кирса булади,

16 xilola191   (22-Мар-2014 12:20)
Жудаям кизикиб кетяпмиз качон у ярамасларни нома ном укиймиз экан,жахлиз суниб колмасдан тезок ёзсангиз эди!Биз хам уларни асл башарасини куришни жудаям хохлаймиз

17 хусниддин   (22-Мар-2014 12:47)
КУЧ АДОЛАТДАДИР

18 sayora   (22-Мар-2014 12:47)
uh ti... vot etogo ya jdala...

19 Uzbеk   (22-Мар-2014 12:53)
Endiyam qizu bo'larkanu))

20 ShaXRiyor   (22-Мар-2014 12:59)
Paytavasiga qurt tushdi endi. "SAYYOD" Hechkimga bildirma bu gaplarni ili, aybimizni ochma deb yalinishadi endi sizga. Malades tak derjat. Seni bir ursa, bosqon bilan ikki marta ur diyishgan, chtobi bir yula yo'q bo'lsin. Malades kutmagandim o'zi yozishidan ham ma'lum edi ozgina gramytniyrog'ligidan. Bunaqangilarga******** diyish kerag etibor bermay. Lekin O'zini ham saqlash kerag odam. Qoyil  qoldim. "SAYYOD"-ga yanada bog'lanayapman .Sardor bunday buladi endi robot Biz esa yangilik kutamiz omad lol

21 Husniddin   (22-Мар-2014 13:37)
Перезагрузка муборак Саййёд! Менимча овга камон билан эмас "ҳақиқат" номли Шамшир билан чиқмоқчисиз дейман.

22 Sherzod5823   (22-Мар-2014 13:38)
Shuncha gapla amalda bo'sinde. Kimlani ko'ramiz endi

23 S_003   (22-Мар-2014 13:51)
Vpeeeeeryooooood Sayyod ya s toboooooooy.

24 Muhammadaziz   (22-Мар-2014 14:11)
ha endi haqiqi sayyodga ohshashka harakat qivosiz

25 Zulfiya_A   (22-Мар-2014 14:51)
всё интересное впереди!!!Ждём!!! давно надо было таких на "чистую воду" выводить!!!

26 Zodibek   (22-Мар-2014 14:51)
Шундай буса омааааад биз Сайёд б.н.

27 Diza   (22-Мар-2014 16:57)
Sayyod Podstavani  Vera Berejnova ishtirokidi soniniyam kutamiz

28 Madina0096   (22-Мар-2014 17:00)
манимча хозир бутун маданият ва спорт ишлари тизимида бунака "жанг" бошланди... оркага чекинменг, Аллох бор!

29 Tome   (22-Мар-2014 17:19)
Barini gazini bering oka

30 Nilufar   (22-Мар-2014 22:17)
Omad Sayyod.comga olg'aaaaaaaa

31 Aisha   (22-Мар-2014 23:21)
Sayyod aka kizizi ismini etvoring

32 nelly   (22-Мар-2014 23:31)
Ждемс

33 gulnoza   (22-Мар-2014 23:44)
Qachon chiqadi bu. Lekin iltimos rayhonga teymela ayniqsa hozirgi holatida, yengi chiqvogan honandalachi ula uzini eplasin

34 MeRoJ   (23-Мар-2014 00:53)
Bu gaplariz xamma joyda bomba bo'ldiyu oka biza siz bilan faqat olg'a oka

35 Alfraganus   (23-Мар-2014 00:56)
Nega men yozganlar yo

36 Olim   (23-Мар-2014 01:05)
Ha, uyg'oniboq sayyod.com ni tekshirar edim ))) Yeeey!!!

37 ixtishka   (23-Мар-2014 01:33)
Бахор келди уйгониш даври бошланди Нахотки уша танкидчи сайёд уйгонгани рост булсин

38 saman   (23-Мар-2014 01:33)
ASSALOMU ALAYKUM Sayood boplabsi boru faqat gap qaysi sanatkor fohishala togrisida sal chunmadim otini yozing oka oshimiz halolku ulayam keyin haqiqatga tik boqadi yoki rosmana voyna boladi oka nima bogandayam ehtiyot boling yahshi odamlani orqasidan hardoim gap sozla boladiku brat omadizni bersin yordam kere bosa etin biz shu yerga bolamiz e uzr shu yerdamiz dimoqchidim fransiyada kop boludim tilim franzuschaga ketvotti.

39 shirin   (23-Мар-2014 02:22)
sayyod iltios Bonu haqida ham yozsangiz

40 gulya   (23-Мар-2014 05:58)
80% одамла манимча тушуниб булди гап кимла хакида кетвотгангини )))) Туппа тугри, узидан фаришта ясавоганлани халк билсин. Нахотки Сайёд индамаса шунча бувотган ишлага диб харон булувдим узи. Халк сиз билан, ОЛГА!

41 unknownn   (23-Мар-2014 09:30)
Bomba portlaw arafasida
vot i Sayyod usnul
Mi s vami v pered

42 sadoqat   (23-Мар-2014 12:46)
Sayyod.com № 1,

43 AbduRashid   (23-Мар-2014 14:16)
faqat yana Rayhonga tawamelar u yaxshi inson.

44 mening_fikrim   (23-Мар-2014 16:53)
ha bo'larkanu

45 Islomiddin   (23-Мар-2014 18:50)
SAYYOD g'aflat uyqusidan uyg'ondi shou bizedegi erkag kyig va ayol oxular vopwe 4atog' böladi endi DAXWAT.tak drjat brat sardor..

46 ADMIN_GOOGOOSHA   (24-Мар-2014 04:47)
SAYYODning sayyodligi xam shunda! U sotilmaydi!

47 John   (21-Апр-2014 00:35)
Uuxxx tii, na konets to naw SAYYOD vernulsya!!!! Brat gap yo', tak derjat, mi vsegda s vami. Haqiqat egiladi, bukiladi, lekin sinmidi, SAYYOD haqiqatti gapiradi, yozadi, tinmiydi. Ohirgi paytla uje uzb shou biz.ga chidab bo'miy ketudi, puli ko'p bambrla reklamasidan nariga o'tmiy qoludik. SAYYOD iwlada omad, Huddi wu temppi saqleng, OVmi OV bo'sin, maynavozchililaga STOP uje! Brat biza siz bn doim!!!

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [65]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [237]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 23
Мехмонлар: 23
Рўйхатдагилардан: 0