05:36 Юлдузли хит парад концертига бахо + Видео | |
Видео репортаж сўнггида 15 сентябрь куни «Ўзбегим таронаси» радиосининг 2012 йилги «Юлдузли хит парад» тақдимот концерти бўлиб ўтди. 2012 йилнинг энг аъло қўшиқлари сифатида радионинг 20талик хит-парадидан ўрин олган қўшиқлар учун хонандалар тақдирланди.
У қандай ўтганлигига менинг шахсий фикримга биноан тахлил ўтказсам. Сўнгра эса , фикрларимни баъзи жойларини видеони томоша қилиб таққосларсиз. -Биринчилардан бўлиб сахнага чиққан Божалар гурухи солисти Жахонгир Позилжоновнинг сахнадаги харакатлари фақатгина ўша ўзининг хазиломуз деймизми, хажвийми хуллас "бачстайл” кўринишининг ривожланганроқ ва қайсидир жониворнинг "брачный период»даги харакатларини эслатиб юборди. Ха энди бир вақтлар " В мире животных”ни томоша қилгандимда)) Менимча "Натгеовайлд” каналини баъзан кузатиш хамиша хаммага қизиқ бўлса керак. Видеодан томоша қиларсиз, айнан бошида бу харакатлар ёзилган. Жахонгир хам манашу шундай хазиломуз фикрларимга хафа бўлмайди деб хисоблайман, зеро у ўз йўналишини хамиша хис қилган, уялмаган ва керак бўлса бачкана эканлигини хам тан олган йигит. Ўз йўналишида эса, хозирча унга тенг келадигани йўқ! Бу фактни хам инкор этиб бўлмайди. Илк мукофотни "Клёш” қўшиғига олган Жахонгирга айнан ўзини ғолиблигини аниқлаш шарофати берилганди. Бу борада унинг ёшликдаги орзулари хақидаги маълумотини видеодан кўрарсиз. -Мехмон хонанда сифатида таклиф қилинган Динейра... Аввал бир нарсани таъкидламоқчиман, санъат оламида мен хурмат қилган ва инсон сифатида яхши кўрганлар етарли, шулар орасида Динейра хам бор. Самимий ва қувноқ бу қиз билан мен учун хамиша сухбатда бўлиш мароқли, зўр қиз, тўғриси! Лекин бу унинг ижодига бахо беришимга халал бермаслигини мен тушуниб етар эканман, у ва у каби мен инсон сифатида хурмат қилганлар буни тўғри тушунишларини сўрардим. Агар санъат оламида яқин инсонларим сафи кўпайган сари, фикрларимга хам "жим” дея бошласам...санъат оламидаги фаолиятимдан фойда бўлмайди. Хуллас, Динейра. Шу қизга хаётдаги каби самимийлик сахнада етмайдигандек. Гарчан рақсдаги хатти харакатларни ёдлаб, темпига тушиб бажаргани билан, юзидаги эмоциясими, ё мос тушмаган ва ё билмасам хуллас қандайдир сохта ва қовушмагандек. Бу нарсани концертдан кейин бошқалардан хам эшитдим. Динейрага харакатларини хис қилиб уни "подача” қилишда махорат етишмаётгандек. -Кейинги мукофот олган Зиёда "Содда қиз” учун жудаям хаққоний тақдирланди деб хисоблайман. "Хали хали" қўшиғи сўнггида, концертида қўллаган усулини қайтариб, раққосалари билан томошабинларга юмшоқ юракчаларни отиб юборишди. -Мехмон хонанда Отабек Муталхўжаевнинг шу кунги имиджи ва куйлаган дуэти кўпчилик учун мухокама учун мавзу бўлса керак. Ўзга сайёралик қизча хақидаги бу қўшиқни кўпчилик тушунмаса керак, вахоланки мавзу теша тегмаган ва куйланмаган қандайдир бир ўзга ва санъатдаги мавжуд бўлган бир хилликдан четга чиқилган. Менимча жудаям четга чиқиб хатто осмонларга учиб кетгандек))) Прикол хуллас. -Кейинги тақдирланган Шахзод гурухи солисти Рашид Холиқов "Келасан” қўшиғи учун бўлди. Билмадим, менинг фикримча хит-параддаги 20таликда аъло хит деб бўлмаса керак. Шахсий фикрим, тақдирлаш шунчаки хурмат юзасими хуллас... -Таронанинг янги лойихаси Алихан деган йигит хам тақдирланди... Бу йигитни тўғриси ижодидан бехабарман, бир икки қўшиқ билан дарров тақдирлаш, аввало уни ўзини ижодига салбий таъсир кўрсатиши мумкин деб хисоблайман. Албатта хамма ўз лойихасини қўллаб қувватлашга ва рағбатлантиришга харакат қилади. Лекин, йиллар мобайнида бошқаларни мукофот олишини кузатиб, мехнат қилиб унга интилиш бошқа, шартта ўша интилишига иштиёқни сўндириб қўйиш бошқа бўлса керак. Оддий психология, қорни тўқ одамга зўр таом хам қизиқмас. Рағбатлантираман деб талтайтириб хам юбориш осон. Шахсан Алиханни ижоди хозирча(!) нафақат тақдирлашга, балки рағбатлантириб қўллаб қувватланишга хам жуда эрта ва лойиқ эмас деб хисоблайман. Битта қўшиқ билан хит қилиб юборган бошқа, лекин оддий бир қўшиқни промо кучи билан танилтириб, мукофот бериш бошқа бўлса керак. Қайтараман, бу рағбатлантирилиш Алиханни аввало ўзига минус сифатида таъсир кўрсатиши мумкин. Интилиш механик равишда ва мажбурият орқасидан эмас, ички катта иштиёқ билан керак бўлса, хавас билан интилишга ундаши керак. -Рухшона "Имкон
бўлмаса” қўшиғига тақдирланди... Мен эса унга "Юр” ёки сўнгги "Мени севасан”
қўшиғига тақдирлаган бўлардим. Менимча бу қиз шу куни тақдирланишга лойиқ
бўлди. Маросим пайтида куйлаган қўшиғи, сахна харакатларига мос ва чиройлик
тарзда бўлди. Концерт давомида қўшиқ муаллифини айтиб унга рахмат айтган хонандалардан Рухшона биринчи бўлди. У шоира, бастакор ва хонанда Шахнозга ташаккур изхор этди. Шундан илхомланибми, сахнага чиққанлардан яна Лола, Шахзода, Нилуфар Усмоновалар хам қўшиқ муаллифларини айтиб уларга ташаккур изхор қилишди. -Қайсидир изохда фикр билдирилганидек, дуркунгина қиз бўлган Тамиланинг мехмон хонанда сифатида иштироки ёдда қоларли бўлди. Клипдагидек сахна кўриниши, хатти харакатлари дадил ва сахнада ўзини эркин тутиши унинг ижодий келажаги ёрқин эканлигидан далолат бўлса керак. Харқанча танқидларга қарамай! Бошқа ёш қизларни хам эсланг, ё ўша иқтидор даражасини керак бўлса таққосласангиз, улардан қолишмайди назаримда. Асосийси (адашмасам илк маротаба) катта сахнада ўзини "подача” қилишни уддалай олди. -Кейинги тақдирланган "Жоним” гурухи бўлди. Худди Алиханга билдирган фикрларим хам шу гурухга аталади. Лекин сахнада улар зерикарли кўринмади, ўша оддий зарни сочиб юбориш хам ўрнида ва ўз йўналишига ярашган тарзда иштирок этишди. Қизларнинг ижоди жуда сустдек. Қўшиқлар деярли йўқ. Шахзода! Қизларга эътиборни кучайтир! Ахир улар тақдирланди хам, бу эса рағбатлантириш сифатидами, қўллаб қувватлашми, нима бўлса хам халқ олдида катта маъсулият! -Муниса Ризаева "Айрилма ёр” қўшиғига тақдирланди. Албатта хаққоний ва лойиқ, лекин (гохида!) сахнадаги харакатларида сааал эмоцияларни жиловлашини маслахат берардим. Кейин русчада гапириш қулайлик хақида шу Муниса гапирмаса бўларди, сабаби у ўзбекчани нафақат зўр билади, балки керак бўлса, ғирт ўзбекчани чорсу лахжасида хам гаплаша оладиган қиз. Тўғриси, ўзим эшитганман, ўзбекчани "чочиб” қўяди.))) Муниса, Сизга ўзбекча ярашади. -Нилуфар Усмонова ва Дониёр Бектурдиевларнинг "Айтишув”лари тақдирланди. Шахсий фикрим, Нилуфар билан шу дуэти бахонасида (!) Дониёр тақдирлангандек. Хоразмда билмадиму, лекин Тошкент ва бошқа вилоятларда бу йигитни шу дуэтидан аввал хеч ким танимаган бўлса хам керак. Ха, айтганча, бу йигитни хоразмчада гапирганигами, сахнада нима деганини унча англай олмадим. Шу куни куйлаган қўшиғи хам ғалати туюлди, бошида хиндча овозлармией...хуллас.. Бу йигит концерт хам берди а? Жееееесть... -У.Рахматуллаев "Жоним” қўшиғи учун тақдирланди. Осон а?))) Нақадар! Бошқа хонандалар муаллифга рахмат айтишди, Нилуфар хаттоки Рафет Эл Романга мукофотини бағишлашини хам айтдию... У.Рахматуллаевнинг қўшиқлари хит бўлганини инкор этиб бўлмайди, лекин улар кимларнинг ва қандай усул билан бўлганлигини хам инкор этиб бўлмас фактлигини унутмаслик керак. Яшасин турк ва Озарбайжон ижодкорлари! -Сетора
гурухининг ЯНА ва ҚАЙТА янги таркиби премьераси сифатида сахнага чиқишди....
Ўзбекча ВиАгра тайёрлангандек хис қилдим, тўғриси. Бири собиқ раққоса, бири собиқ бэквокалист яна
бири...танимадим.. Шу куни "Айт не қилай лалла лилла лай”лаган бу янги таркибга "Яхшилаб ижод қилинг буёғига, аввалги таркиб каби "Лалла лилла лай” қилмасдан”- деган бўлардим. Ўз ижоди билан бу янги таркиб шу фикрларим учун мени ижод тарафлама яқин орада уялтиришини жудаям истардим. -Манзура "Аламларимсан”, Шахзода "Тўкилиб” ва "Беном”чилар "Сўрама” учун тақдирланишди. -"Беном” йигитларига хам худди Динейрадек муносабатим яхши, лекин уларга шу кунги сахнадаги нокамтарлик ярашмади. Нечта хонанда тақдирланган бўлса шуларни нечтасини қўшиғи сизга тегишлиги майли, лекин аниқ бир фактни хам унутманг, кимлар орқали ва қандай промо кучи билан! Сал ерни искайлик, хаволаниб кетмайлик йигитлар. Ўша 6-тами 7-тами тақдирланган қўшиқлар адашмасам хаммаси тарона юлдузлари эди шундайми? Шулардан бири Алиханми? Узру , агар унинг қўшиғи промо қилиб "едирилмаганида” менимча хеч қачон на хит парадга тушарди ва на эътиборга. Так что ребята, будьте по скромнее, народ не такой уж и наивный как кажеться, да и в шоу бизнесе есть те, кто на все смотрят "как оно есть!”)) Шу кунги қизиқ кичик бўлса хам интрига Шахзода ва Райхон бўлди. Шахзода қисқа попурри куйлаган бўлса, ундан кейин тақдирланган Райхон хам попурри куйлади. Шахзода
шу куни очилиб кетганлигини кўпчилик
айтди. Сахна кўриниши хам ўзига хос
жозибали ва ўзига ярашган тарзда. Қўлидаги...яъни кафтидаги браслети қизиқ... -"Сумбула” учун тақдирланган Райхон ўз мукофотини онасига бағишлади...ва қизиғи юқорида айтганимдек, Шахзода каби у хам попурри билан сахна кўринишида чиқди. ЛЕКИН!!!! Шахзода ва Райхон фанатлари хозир яна "соч ёйиб” ким кимга тақлид қилдилашга шошмасликларини сўрардим, бу ерда тақлид хақида гап умуман йўқ, шунчаки тасодиф қизиқ бўлди. Шу кунги сахна кўринишлардан Райхонники энг эффектли бўлганини эътироф этиш жоиз. Тан олиш керак, сахнада шоу қилишда Райхон бетакрор. буни видеодан хам кўрасиз. -Яна бир хаққоний тақдирланганлардан Шохруххон бўлиб, сахнага чиқаётганида, сахнага хурмат юзасидан, эгилиб сахнани қўли орқалик ўпди. Ва рахматини ўз онасига айтди. Мухлисларга хурматини эса тиз чўкиб намоёнлади. Шохруххоннинг фанклуби шу куни сахнага чиқиб унга сурат тақдим қилишди. Унда тахланган доллорлар акс эттирилганди. -ЯНА сахнага тақдирланиш учун таклиф қилинган Нилуфар Усмонова бу сафар хаққоний тақдирланди деб хисоблайман. "Қарай оласанми” қўшиғи учун мукофотни олгани чиққан Нилуфар, бу мукофотни Рафет Эл Романга атаганини, бу унинг қўшиғи эканлигини айтиб, аранжировкачига хам ташаккур изхор этди. Нилуфарни шу кунги сахна кўриниши жуда қизиқ ва қувноқ бўлди. "Жани” қўшиғи бошида Боб Умаровни овозини тинглашга ўрганганмиз, лекин шу куни сахнага кичик бир болакай чиқиб, ўз овозида куйлади, Нилуфарни куйлайдиган пайти эса сахнадан топиб бўлмади. У Томошабинлар орасидан болакайлар билан сахнага чиқди. Қўшиқ хам болакайлар рухиятида оз бўлса хам ўзгартирилганлиги, Нилуфарнинг шу кунлардаги холатидан далолат бўлса ажабмас. -Сардор Рахимхон ва Абдували Раджабовлар хам тақдирланишди. Майлими уларга фикр билдирмасам?)) Рахимхондан "Ишонмасман” ва Абдувалидан "Бевафо ёр" каби таронани хануз кутмоқдаман. Менимча фақат мен эмас. -Лола "Аста” қўшиғи учун тақдирланди. Содда ва беғуборгина хайратини яшира олмаган Лола...менимча "Аста” қўшиғи учун олганлигига ажабланган бўлса керак))) Лола "Соғиндим” қўшиғини куйлаганида, ўша клипдаги либосларидан бирида бўлди.
Шоира,
бастакор ва хонанда Шахноз тақдирланди. Кейин эса "Афруз” гурухи хам. Шахноз, Афруз йигитлари куйлаб чиқишгач, маросим Лола ва Шоухруххон дуэти билан якунланди.
Ана энди хотима: Нима бўлган тақдирда хам, Тарона компаниясига, хусусан Равшан ака, концертни ташкилиш ишларида мехнати синганлар Сарвар ака ва Давронларга рахмат айтиш керак. Танқид ва
тахлил ўз йўлига, мана шу инсонларни шундай хизматлари бўлмаса шу танқид ва
тахлил хам йўқ бўларди. ЙЎҚликдан кўра, қандай бўлса хам БОРлик мухим бўлса
керак. Шоу оламини мана шундай маросимлар билан бойитишдаги ўрни учун Тарона компаниясига алохида ташаккур! ВИДЕО: Тасиксдан яхши турини кўчирмоқ 188мб Тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 39мб Ютубда (СИФАТЛИ ТУРИНИ) томоша | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 10433 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 33 | |||||||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |