Танқидига танқид! Балки журналистлар энди фильм олишар? Baxs| Tanqid | Janjal
Танқидига танқид! Балки журналистлар энди фильм олишар?

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Албатта танқид рақобат каби ривожланиш учун туртки бўлгувчи нарса. Лекин сўнгги пайтлар журналистлар бирон фильмни  ёки хонандани танқид қилишдаги асосий омилни унутиб боришаётгандек.
Танқиддаги ниятни!
Яъни шов-шув қидириб тиражни кўпайтириш измида бўлмоқлик, ёки мана мен хам журналистман мени танишсин каби нарсалар ниятнинг асоси бўлмоқда.

Элементар хлатни тахлил қиламиз. Яқиндагина танқид сотига олинган фильмлар ва уларга бўлган айбловлар билан танишамиз:

 Рустам Сагдиевнинг "Эр бермоқ жон бермоқ" фильмига билдирилган танқиддан; 
Тўғриси, бу фильмдаги ҳамма хотинларнинг эрлари "лох” қилиб кўрсатилган. Нега бундай деб ерга уряпсиз, дерсиз. Мен бу фильмда ўзимизнинг ҳақиқий ўзбек эркакларимизни кўролмадим. ...

ЧТО ЗА ПРИМИТИВ???? Шунақаям ғариб, фақир ва оми фикр бўладими а?

Нима сизга бу хужжатли фильмми? Ё миллат билан таништирув документациясими? БУ ФИЛЬМ-КУ!

АВВАЛО ФИЛЬМ! Кейин эса кечирасизу лохлар камми хозир? Борку, лошшапендель деганлариям бор!
 Нима учун жамиятимиздаги бор бўлган мавзуларни кўтаришдан қўрқишимиз керак?
Писхологияни бир ўрганинг тушунасиз, ўзбек мард эркакларини фильмда кўрсатсангиз кимнинг қаери жиз этади? Қайси ўша залдаги лошапендельни ички орияти оғринади?
Айнан мана шу тариқа мазах кўринишида тақдим қилинган лошшаралар учун сабоқ бўладиган лавха! Хаммаси оддийку!
Мард бўл, эркак бўл деган билан бўлиб қоладими? Бу хам бир психологик атака тури эканлигини тушуниб кетиш қийинми?

Мақола муаллифи хам ўзини номини хам келтирмаган, шуни ўзи шубха туғдиради, ўша турдаги йигитлардан эмасмикан мабодо, жа тегиб кетибди?

Кейин, мен хам газеталарда ЛОХ, ЛОШАРА деган сўзларни учратиб ўзимизнинг ўзбек адабиётини учратмаяпман! Қалай?

Келинг объектив бўлайлик, нима учун "Махаллада дув-дув гап" фильмидаги "лох" сифат онасидан қўрққан йигитни хам гапирмайсиз унда? Ўзбошимча тўйни сценарий асосида ўтказган ёшларчи? Бу хам нормами? Хаммаёқда шундаймиди ё?

Нима учун "Суюнчи"даги ўзбек эркакларига хос бўлмаганларни айтмайсизлар?

Ахир нима бўлса манааа бугунги фильмлаар ўша эски фильмлардек эмаааас деб чайналамизку
Қани адолат?

Яна "Эр бермоқ жон бермоқ" фильмига билдирилган танқиддан: "
Бири руҳшуноснинг югурдаги (ҳаттоки боласини ҳам боқчадан олиб келиб беради), яна бири хотинининг чизган чизиғидан чиқмайдиган, овқатини ҳам сўраб ейдиганлар тоифасидан бўлса, бошқаси чет элда ишлаб юриб, хотини мижози билан ресторанларда овқатланиб, мазза қилишидан бехабар эрдир. Нима, томошабинни кулдириш учун эркакларимизни ношуд қилиб кўрсатишимиз шартми?! "

Хехе АКСАРИЯТ эркакларимиз қандай турмуш тарзида хой инсон? Эрталаб кетади кечаси келади, ейди ичади, ухлайди. Қани ўша муқаддас оилага ДИҚҚАТ? Қани ресторанларга хотинни олиб бормоқ? Қанча оилани кўряпмиз маданий хордиқ чиқаришни биладиган? Қанчадан қанча оилалар мана шу элементар диққатга зор бўлиб бузулиб кетмоқда. Фильмда русча қилиб айтганда "ФИЛЬМ УЧИТ УХАЖИВАТЬ ЗА ДАМОЙ!" Балки танқид муаллифига бундай тушунчалар бегонадир, лекин "как ни странно" аёлга бу нарса жуда мухим!
Бир қўшним эридан нолигани ёдимга тушиб кетди "Болам билан боғчага кетяпман, эрим ёнимдан мошинасида ғириллаб ўтиб кетди, хеч бўлмаса олиб бориб қўяй демайди".
Нима қилибди ўз боласини боғчадан олиб келса? Фильмда бировни боласини олиб кел эмас, мана шундай ўз болангга муносабат деган нарса олға сурилаётгани, йигит рухшунос қўли остида ТАРБИЯЛАНАЁТГАНИНИ нахотки тушуниш жуда мураккаб?

"Ўғригина келин" фильмига қилинган танқиддан:
"Фильмдаги Жасур ўзи орган ходими бўлса-да, жуда содда ва ишонувчан қилиб кўрсатилган. Айрим жойларида наҳотки бизнинг милиционерларимиз шунақанги гўл бўлишса деган ўйга бориб қолдим."

Нима демоқчисиз милиционерларимиз вахший ва айёрми?! Нима бизни милиционерларимиз содда ва ишонувчан бўла олмайдими? Милиционер инсон эмасми? Инсоний хислатларга қараб касб танланадими?
Ман яхши содда ишонувчан бўлсам милицияга олишмас эканда а?
Что за бред?
Танқид муаллифи бунча ижобий фикрлардан йироқ бир аламзада бўлмаса? Нима учун фақат салбий нарсаларга чанқоқ?

"Қоракўз" фильмидаги ишкалчи йигит бирдан ўзгаргани ёқмабди журналистларимизга... Хўш фильм нимани тарғиб қилсин?
Ният нимада фильм мохиятида?
Тарбиявий бўлса ишонмасангиз, тарбиясиз бўлса яна бир бало!

Нима учун болаликдан кўраётган эртаклар болалар учун фильм ва мультфильмларнинг хамиша якуни ЯХШИЛИК? Ахир ўсаётган ёшларни қандай шакллантириш керак? Яхшиликка ишонч бу тарбия эмасми?

Танқид қилаётганда жа бир чуқурлашиб психологияни ўрганиб хам эмас, оддий аввал фильмнинг МОХИЯТИ, НИМАНИ ТАРҒИБ ҚИЛЯПТИ ва умуман оддий ўша лавхами холатига НИМА УЧУН ЭКАН? деган саволни ўзингизга берсангиз яхши бўларди.

Ўзи охирги пайт кеча мактабни битирганам, фильмни Ф харфига бормайдиган хам  танқидчи бўлиб кетибди.
Бир неча минг тиражлик газета минбарини кимларга топширяпсизлар хой газеталар????!!!!
Ўша инсон аслида минглаб одамларга ўз фикрини сингдиришга хақлимикан?
ЛОЙИҚМИКАН?

 

22-Июн-2011 07:46
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Чоп этди: Sayyod
1 Zuxraxon   (22-Июн-2011 09:49)
Qoyil mana jurnalist mana tanqid qanaqa bo'ladi. Kimlargadir achchiq bo'seyam XAQIQAT bu gaplarizga 1000% qo'shilaman.... Sardor aka. xaqiqatdan xam oldingi filmlani kamchiliklarini xich kim eslamidida xozirgilarini esa.........! Omad sizga.

2 bek88   (22-Июн-2011 10:05)
VAPSHI TUSHINARSIZ NATSALA YOZGANSIZ MAQSAD NIMA.

3 VREDINA   (22-Июн-2011 10:16)
Салом Сардор ака. Да нимасини айтасиз, узларича турволиб бир нималарни ёзишуради. Узлариям керек булса ётволиб шу фильмларни куриб, актёрлар томонидан аётилган кизикарли сузларни ёдлаволиб кучада узларини "КРУТОЙ" ман керилиб юришади. Бировлани танкид килишдан олдин, бировви мехнатини хурмат килишни урганишсин.

4 Дангал йигит   (22-Июн-2011 12:22)
Менимча, танқидчилар ишонарсиз кадрларни ёзишган бўлсалар керак. "Қоракўз" фильмидаги ишкалчи йигитнинг бирданига ўзгаргани, албатта, ёқмайди. Демак, режиссёрлар томошабинни ишонтира олмаяпти. Ўзбек эркаклари хотинини ресторанга олиб бормайди, деб ким айтди? Олиб боради. Хотинини қадрлайди. "Эр бермоқ, жон бермоқ" фильмини деб ҳақиқатни яшириш керакми? Ўша мақолани эркак одам ёзган бўлса керакки, кинони кўриб, ҳамияти қўзибди. Шунга дарҳол аюҳаннос солиш шартми? Холис бўлинглар, биродарлар! "Ёпиқ премьера"га бордим, деб тарафкашлик бўлмасин, ахир! "Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди". Бизнинг қарғалар эса режиссёрларга тарафкашлик қилиб, ўз қавмини оёқости қилади. Балки, бу гапларим сайт "цензура"сидан ўтмас? Начора, бу ҳам "ёпиқ премьера" бўла қолсин, жаноб Сайёд!

8 Sayyod   (22-Июн-2011 13:50)
Ўша мақолани эркак одам ёзган бўлса керакки, кинони кўриб, ҳамияти қўзибди.

Ана тўғри топибманку, фақат қанақа эркаклигиниям қўшиш ёдингиздан чиқибди хурматли редакция))))

5 Дангал йигит   (22-Июн-2011 12:26)
Айтгандай, Рустам Сагдиев режиссёрлар билан пресс конференция ўтказиб, очиқ саволларга жавоб бера олармикан?.. "Юрагимей, сенга раҳмим келиб кетди..."

6 sevinch   (22-Июн-2011 12:58)
men ozbek filmlarini juda yaxshi koraman ozim kirgizistonlik ozbekman hozir germaniyadaman va afsuski hechkanaka yangi ozbek kinolarini korolmayapman.ozbek kinolari va umuman ozbek shou biznesi osiyoning ancha muncha boshka mamlakatlaridan aaaaaaaaaaaancha yaxshi yaxshi!masalan bizda hatto kirgizlar ham ozbek kinolarini ozbek kanalarini ozbek serillarini koradi.menimcha turfa hil kizikarli kino yaratayotgan hammalariga katta tashakkur etish kk holos.ofarin!Sayyod tankidni juda togri kilipsiz.

7 Amir   (22-Июн-2011 13:19)
Sayyod sizi hamma fikrlariz ham tug'ri emas. masalan militsiya hodimi. militsiya hodimi holmat bolishi 1000tasidan 1tade. shu bittani kinoda ob tushishibdida a? a keyin qanchali holmat bolgan bolsa ham shu organda ishlagandan keyin ishchi muhitni uzi tarbiyalab quyadi odamni. hullas man shu uzbek filmni umuman kurmay quyganman. qaysi kinoni kursangiz xotini erini sukayotgan boladi. haqiqatda oshirvorishdi uzbekla erkaklani kinolada lox qilib kursatishni.

9 nilu   (22-Июн-2011 13:54)
Мен хам уша маколани укигандим, тугри айтасиз, автор уз номини куймаган. Нега? Агар куркмаса, уз фикрини исботлаб берса куйсин номини. Кимдан куркади? Сиз айтгандай хамма фильмларни танкид килишадию, кандай фильм олиш кераклиги хакида гапиришмайди хеч булмаса мавзу айт, барака топгур... Миллион-миллион пуларга ишланган киноларни, уларнинг ижодкорларини бир тийинлик килиш осон, лекин узинг хам бир кино ишлаб, бирор эпизод ролда чикиб курчи... Кискаси, танкидда холис булайлик, чунки айтилган фильмларнинг ажойиб сахналари хам бор, нима дедингиз?

10 Мухлисахон   (22-Июн-2011 14:26)
Сайёд хамма гапларизга кушиламан уша танкидчилар олдин узи бир тер тукиб кино обкурсинде кейин униям киносини биииир яхшилаб танкид килишсин курамиз канака таъсир киларкин. Нима кипти эркакларимиз хотинларини ресторанга оборишса ё боласини богчадан оса уланиям боласи уланиям оиласи Оила факат хотин кишиники бумидику тепада туппа тугри ёзибсиз шу арзимаган тугрироги эркакларимиз назарга омидиган аёллага канчалик эътибор бн озгина мехр кере холос ХУРМАТЛИ ЭРКАКЛАР АЁЛЛАРИЛАГА КУП ЭМАС ОЗГИНА ЭЪТИБОР КАРАТИБ УЛА ТАРАФГА БИР КАДАМ ТАШАСЕЛА УЛА СИЛА ТАРАФГА МИНГ КАДАМ ТАШИДИ

11 Мухлисахон   (22-Июн-2011 14:28)
хуш ЛОХмас эркаклар канака булади хар доим хотинини уриб сукиб тепадиганми ёки сан бозорни яхши киласан бориб рузгор киб чик диб узи уйда етиб хотинини бозорга жунатадиганми

12 a6y3a   (22-Июн-2011 15:13)
УХАШИВАТЬ - бечарашка бунака русча бн кийин буса кере унга). Хозирги Узбе фильмларини инстгачам буган ёшлар, келгиндила толким русчани чунмидиган, келинла айёллар, и саноли додаларимиза куришвотти. Шунчали саёз буп кетганида бошини куриб сразу билас охири нма бн тугашини.

13 Zarina   (22-Июн-2011 15:51)
Sayyod qoyil sizga. Gaplarizga 100% qo'shilaman. Dangal yigit siziyam xamiyatizga teygan shekilli a?

14 Dilnoza   (22-Июн-2011 16:00)
Xaqiqat achchiq doim xech kimga yoqmaydi. Xozir ko'p erkaklar shunchaki uylanadi. Xotining bormi? Xa yuruvdi uyga o'ralashib. Xuddi uyga turgan buyumday o'zi bilmaydiyam xotini nima qilib yuribdi??? Shu mexrni beromisanmi uylanib nima qilasan xotini xiyonat qisa dod soladi keyin. Men bu gapim bilan ayollar xiyonati to'g'ri demoqchi emasman ayol to'g'ri bo'sa faqat va faqat o'zini obro'si uchun. Xotinim uyda men bu yerda ko'ngilxushlik qilyabman deb o'zini aqlli xisoblab aslida loxlar asabingni buzadi.

15 julia   (22-Июн-2011 16:38)
Sayyod fikringiz ba´zi bir nuqtai-nazardan to´g´ri,ammo hozirgi ishlanayotgan filmlarning deyarli hammasi tanqidga loyiq.Men bir oddiy tomoshabin sifatida fikrim shuki,filmlarning mazmun-mohiyati ochib berilmaydi,sayoy ishlanadi.Albatta tanqidga uchraydi-da!Endi ba´zi bir tanqidchilar buni yozishga loyiqmi yoki yo´q bilmadim-u,ammo filmlardagi bachkana holatlar tanqidga LOYIQ!

16 Тот самый " Opo Doda "   (22-Июн-2011 18:15)
Kinolarimizada qanaqadir qiziq narsala qomagande go'yo.Umuman tuwkim kemi qopti shu kinozalaga.Undan kora azgina kutsa diski chiqadi 2000ga 8ta kino!!!))))
O'wa O'wa sevgide yana nima bolardi. mohiyati birde.Bizani o'zbe kinolarida faqat ramantika.medaga teyib ketti odamlaa.Iltimooooss Rejiserla 1 marta koriwli kino omela.

17 CИНЧАЛАК   (22-Июн-2011 18:16)
***************
Ответ: http://sayyod.uz/faq/1-1#3

Бек.

18 TRISTAN   (23-Июн-2011 09:58)
Демак сизга хозирги ишланаётган фильмлар ёкябди

19 madi   (23-Июн-2011 10:21)
TURWELA OLDIN O"ZI EPLAB KINO IWLAVASIN MANAM O"ZBEK KINOLARINI IWQIBOZIMAN AYNIQSA DILNOZA KUBAYEVANI SEVAMAN. SILANIKINI O'QIWGA ERINDIM MANIM4a DARAK$IDILANI YOZGANSILA. BIZANI KINOLAGA DILNOZA KUBAYEVA O"YNAGAN KINOLAGA GAP YO"G"U!

20 madi   (23-Июн-2011 10:25)
sayyod sizga gap yo'de MALADES wunaqa kinolarimizani yaxshilab turin ato' wunaqa IDEO"T jurnalistlani deb kinolarimiz yerga urilvoti. sin4alak didimiye? hi4 qaqa yozilmagan kinoda haqiqat iwlansiz deb. qo'rqib ketiwganidan otinimas sin4alakini yozibdi!

21 madi   (23-Июн-2011 10:35)
nuqul ko'4iriwgan divurwadi o'zligi4i internet saytlarida ko'4irwadiyu qan4a narsalani silani saytiladan ko'4iriwgan

22 Дангал йигит   (23-Июн-2011 10:49)
Дарвоқе, журналистлар сценарийси асосида яхшигина фильмлар ишланмоқда. Масалан, "Алданган аёл" Ғофир Шермуҳаммедовники, "Юзма-юз" сценарийси журналист ва телебошловчи Наврўза Бийназовага тегишли. Керак бўлса, ўргатамиз режиссёрларга! "Ўғригина келин" каби тутуруқсиз фильмлар қилгунча, тузукроқ ишлашсин. "Келгинди" сўзи "бренд" бўлди, деб қачонгача фақат пул учун ишлашади режиссёрлар? Пул учун эмас, томошабин учун ишланг!

23 Абдулазиз   (23-Июн-2011 18:24)
*******
Шу коммент ҳам чиқармикан?
Ответ: Чиқар эди агар бир айпидан 4 одам номидан бир одам ёзиб ўтирмаганида! + Изохда факт бўлмаган маълумот келтирилган яъни Сайёднинг қаердан ва қанча маош олиши.

Бек.

24 Muhsina   (23-Июн-2011 22:25)
"O'g'rigina kelin" filmini ko'rganimda erkaklar obraziga e'tibor bermagan ekanman, ammo filmni ko'rib bo'lib, kino nomiga nima uchun "kelin" so'zi qo'shilganiga hayron bo'lgandim. Keyin filmdagi prokuror ayolning obrazi juda sun'iy va yuzaki chiqqan. Ssenariyda boshqa bo'sh nuqtalari ham ko'p. Men tomoshabin sifatida filmni tanqid qilishga haqqim bor deb hisoblayman. Filmlar haqida tanqidiy fikrning borligi yaxshi, sababi hozirgi filmlarimiz aksariyati shunga loyiq. Tanqid qilishyapti, degani tomoshabin fikrlayapti degani. Ehtimol, gazetalar o'sha tanqidlarni "tomoshabin fikri" rukni bilan chop etgani maqsadga muvofiqdir.
Shu yaqin o'rtada ko'rgan filmlarim ichida badiiy saviyasi yuqori bo'lgan bitta "Muruvvat" filmini ayta olaman.
Hurmatli Sayyod, sizning yondashuvingizni tushunaman, bir marta Yoshlar telekanalida bir yosh jurnalist qo'shiqlar matnini tanqid qilganida o'zining badiiy timsollar haqida bilimi yetarlimasligini namoyish qilib qo'ygandi. Siz iqtibos keltirgan tanqidlar ishonarsiz va yetarli asosga ega emasdir, ammo filmlarimiz ham siz himoya qilishingizga arziydigan yuksak saviyada emas.

25 ledy   (24-Июн-2011 00:45)
Якинда Россия киноижодкорлари томонидан олинган, "Брест калъаси", "Брестская крепость" номли филмни кургандим, бош ролни (1995 йил, 20 августда тугилган)15 ёшли бола талкин килган, шу кинони курганимдан кейин узбек кинолари мен учун мултфилмдай туюлади, айникса, Жахонгир Фозилжонов катнашган ва Зебо Наврузованинг филмлари. Шу Шохруххоннинг узи хакикий хаётда худди ролларидагидай вазиятга тушиб колса, куркиб калтираб колса керак деб уйлаб коламан. хаммаси хам эмас, "Хижрон", "кечиккан бахт" бу киноларни савияси паст деб булмайди, нима булгандаям Дилноза Кубаева иштирокидаги филмларни савиясиз деб булмайди. Дилноза хакида хамма шундай фикрда, деб уйлайман. охирги филмларни курганим йук, уйлайманки яхши кинолар

26 PG   (24-Июн-2011 02:05)
Gaplarizga qaraganda gap Darakchi gazetasini ohirgi sonidagi jurnalistni tanqidi haqida ketyapdi. Gapiz to'gri, ayniqsa shu gazetadagi yana bir jurnalist Sinchalak ham umuman no o'rin tanqid olib boryapdi... Hayronman shunde mashxur gazeta "BILIMLI" jurnalistlarga sahifalarni ishonib topshirayotganiga...

27 Абдулазиз   (24-Июн-2011 04:12)
Агар шунчалик киноларимиз тинну бўлса, қайси бирини этолийсила, мана шу кино зўр чиққан, йиллар ўтганидан кейин ҳам кўрсанг мазза қиласан, қизиқарли, мазмунли, зўр кино... деб!
Бизани ҳамма киноларимиз бир марта кўришлик. Ўшандаям, энсангни қотиради. Фильмлани ҳаммаси саёз! Фильмни ўртасига келганда охири нима бўлишини билиб оласан. Сценарий саёз, режиссер ҳам ўзини, ўз касбини ҳурмат қилмийдиган бўлганидан кейин...
Тушунмиманде, китоб дўконларимизда минглаб китобла ётади, ким мани сотиб оларкин.. деб. Китоб ўқиб, ичидан зўрини танлаб олиб, сифатли қилиб кино ишлаш қийинми? Ёшлигимда "Фотима ва Зухра" китобини ўқигандим (муаллифи эсимда йўқ). Шу асар асосида "Фотима ва Зухра" номли фильм ишлашди (Фотима - Гулчехра Эшонқулова, Зуҳра - Зилола Мусаева). Китобдаги асарни 20% ни ҳам фильмда очиб беролмаган. Қанча жойлари кесиб ташланган. Китобни ўқисанг мазза қиласан, киносини кўрсанг мазанг қочади...
Ҳиндлани "Боғбон" деган киноси бор. Ҳаммага ўрнак бўладиган фильм. Мазмуни, моҳияти, сифати, деталлари... ҳамма-ҳаммаси ўта сифатли. У фильмниям ўзга сайёраликламас оддий инсонла ишлашган. Ўз касбини устида тинимсиз меҳнат қиладиган рефиссёрла ишлашган!
Қолаверса, фильм журналистла учунмас ХАЛҚ учун ишланади. Ҳар бир истеъмолчи-томошабин, қайси касб эгаси бўлишидан қатъий назар, кўрган фильмини таҳлил ва танқид қилишга ҳақли!

33 komol_76   (27-Июн-2011 21:52)
шахсан ман "Эр бермоқ-жон бермоқ", "Пойма-пой", "Киракаш" ва шунга ўхшаган яна 5-6 та кинога оилам ва 2 та ўғлим билан бирга тушганман. асосийси манга шу кинолани ҳаммаси ёқди. Энди Сиз айтган ЗЎР кинолага буладан ташқари -
"Абдуллажон", "Бомба", "Темир хотин" агар вақтим бемалол бўлганда яна қоганлариниям эслардим. Айтганча бу киноларни яна "Шайтанат" фильмини СНГ давлатларидаям мақтаб кўришади...
Танқид яхши нарса, у келажакни меваси... лекин сал қараб отилса яхши бўларди, чунки келажак мевасини ўйлаб бугунги мевадан қуруқ қолишам унчалик тўғримасооооов

28 ledy   (24-Июн-2011 14:43)
Абдулазиз, "Фотима ва Зухра"ни маданият ходими, узбек ёзувчиси, таникли Улмас Умарбеков ёзганлар. Фильмга хам Улмас Умарбеков асари асосида дейилгану, аммо сиз айтгандек 20% хам очиб берилмаган. Китобда котиллик бирмунча сирли ва кизикарлирок ёзилган, хаттоки Фотима ва Зухрадан ташкари бошка образларнинг исмларини хам уддабурон режиссёрларимиз узгартириб ташлашган. Кинодаги мазмун китобдагидек залворли хам эмас. Тугри китобни укимаган одам учун уткир сюжетли ва ута кизикарли булиб туюлиши мумкин, лекин китобни укиган одам булса, кинони курмаслиги аник. Яна режиссёр олдида узр. Бу танкид эмас, оддий томошабин фикрим.

29 Sofie_so_soft   (24-Июн-2011 15:20)
А мне эти фильмы понравились, я думаю не стоит сравнивать наши фильмы с российскими или зарубежными, у нас свой менталитет, который понятен только нам, так что все фильмы делаются с учётом наших традиций, я считаю. Актриса Дилноза Кубаева талантливая, одаренная! Молодец, мне все ее фильмы нравятся.

30 PG   (25-Июн-2011 16:35)
Menimcha SINCHALAK ning forumdagi izohi notogri ekanligi, yoki faktlarga asoslanmaganligi uchun moderator tomonidan forumga qo'yilmadi. Lekin, aniq shuni bilamanki u mening tanqidimga javob yozgan! Mayli u nima yozgan bo'lsa ham, men uni Darakchidagi tanqidlarini asoslab beraman. Bu "Sinchalak" dganlari Darakchi gazetasida yangi "Antiqa ko'zgu" nomli qoshiqchilarni TOP-5 taligini tuzib boryapdi. Типо, tanqid qilyapdi,lekin bu tanqidmi yo kimlarnidir adreslari(наколка) bo’yicha ishlayapdimi bilmadim… (bu mening shahsiy fikrim) Endi asoslashga o'tsam: Darakchining №24 (640)16.06.2011 sonidagi 49- (bir betni to'llllldirib, ehh isrofgarchilik...) betdagi tanqidlarini izohlasam… Shohruhxonning - Chorla klipidagi Zuhraxonning divanda hayol surib yotishini tanqid qilibdi va ohirini chiroyli misralar bilan yakunlabdi. Agar klipni ko’rgan bo’lsez u hayol surmayatudi, Shohruhxonning qoshigini aytyotudi. Kein, hayol sursa ham nma qipdi. Nma hayolni divanda surme, hammomda sursinmi? Jamshidning – Ma’noday qoshigi klipida ham oshxonadagi mebel jihozlarni va albatta divanda yotishini izohlabdi. Bu Sinchalak dganlari nimaga honandalarimizi aynan divanda yotgan joylariga e’tibor beryapdikin?))) “Jihozlarini qarang zo’rligini” dep yozipdi??? Zo’r johozlarda klipga tushme, adirlarda maysalarda yotib klipga tushsinmi? Kein, Umidaning – Sendadir ko’nglim nomli qoshigini klipiga kelse, unda bog va otda aylanib yurgan shaxzoda blan klip yakunlanadi deyilgan. Klipni ohirigacha korganda, osha aylanib yurgan otdagi yigit, qiz bilan uchrashganini korardi. Qisqasi, boshqalarida ham juda ko’p hatoliklar bor! Hurmatli SINCHALAK, iltimos qoshiqchilarni tanqid (oddiy tanqid ham emas, hajviy tanqidaaa?) qilayotganizda o’sha klipni yoki qoshiqni ohirigacha iloji bolsa qayta-qayta eshitib yoki ko’rib kein tanqid qilin. Siz Darakchi gazetasiga yozyapsiz, bolalarning 2x2 gazetasiga emas, Shuning uchun diqqatliroq va ma’suliyatli yondashin.

31 Fireball   (25-Июн-2011 17:53)
Бу ерда фильмларни танкид килишяптими ёки журналистларни танкидиними? Мавзудан четлашиб кетилди шеккили биродарлар.

32 DUST   (25-Июн-2011 19:17)
Узбек киноси хакида хозирги кунда купрок танкид эшитмокдамиз. Бунга сабаб Менимча фильм кахрамонлари эмас балки, мавзу булса керак албатта севги мухаббат улмас мавзу колгани:келин-куёв,кайнона-келин,эр-хотин....бу мавзуларда кино тарихимизда куплаб кинолар олиниб булинган колганига хинд ижодкорлари 25-30 йил олдин йилига 1000 талаб олиб булишган.
Хозирги кунга мос мавзу керак.

34 123N456   (28-Июн-2011 17:20)
Dada filmiga bildirilgan tanqidlarni 75% noto'g'riyu nega shuni yozmadiz?

35 murodDJjon   (02-Июл-2011 02:01)
sayyodga gap yo'q iwlarizga omad

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 51
Мехмонлар: 51
Рўйхатдагилардан: 0