Бош сахифа » 2014 » Январь » 3 » Совчи қайтса, қўшнидан кўр!
02:33
Совчи қайтса, қўшнидан кўр!

Махалламиздаги икки-уч қизларни ёши ўтиб, совчилар кети узилмаётган бўлса-да, негадир бир келган совчилар, кейин йўқ бўлиб кетадиган холатга келди. 

Кимдир ёмонлаб юбораётган экан деган гап хам чиқди. Аввалига бир киши дейишди, кейин ўранган аёл... Домимизда ўранган аёллардан то кишиларгача кўп бўлса...

Кечки томон кўчада "женсовет” йиғилиб "Вой эшиттизмииии?”  ва "Представляешь?!”шиори остида ғий онларидан албатта дардкашлик ва махаллага оид мавзулар хам кўтарилиб, чайналиб ютилмагани қолмайди.  Лекин бизда анчайин ахил махалла, руслар ва европалашганлар хам бир бўлиб шу "женсовет”да бўлганига унча-бунча ёмон ғийлар гулламайди, асосан фақат яхши ва махалла равнақига оид масалалар ва йиғилишлар қилиб туришади. Аммо долзарб масалалар барибир шу ўзимиз хақимизда. 

Охирги йиллар шу йиғилишларда кўтариладиган мавзуларда совчи қайтгани ва унга доир саволлар кўтарила бошлади.  Куни кеча домимизда уйланган бир йигитнинг хотини уйига бориб келиб, қайнонасига гапира туриб, оғзидан чиқиб кетибди:  "Уйдагилар билан тўй ошини видеосини кўриб ўтирсак, акам бир амақини таниб қолдилар, шунча куёвни ёмонлаб, тағин без бўлиб ошимизга келганичи" деб тутақибди келиннинг акаси. Шу жойида қайнона "расследования" учун, "Қани бир видЁни кўрайликчи" деб келинни ўтказиб , сўроқни бошлаган. "Мана , мана шу чолни кўриб айттилар" деб бир нуроний инсонни кўрсатган  жойида қайнона тош қотган.

Бир вақтлар олдимиздаги бир кичиккина дўкончада савдо-сотиқ қилиб тирикчилик қиладиган бир амақини, махалламиздаги бир оғайним роса ёмонлагани элас-элас ёдимда.  Худа бехудага ариза ёзиб юборади, кимнидир милиция текшириб , ундан фикр сўралса,  фақат ёмонлайди деганди. Шундан кейин ахамият берадиган бўлгандим. Рости хам баджахл экан. Махалламизда кўпчилик ёқтирмас экан.

Орада йиллар ўтиб, соқолини ўстириб, бошига дўппи кийиб, чопонга ўраниб, фақат масжидга кетаётгани ёки қайтаётганида учратиб қолиб салом бериб ўтардим. Ичимда одам ўзгараркан дердим.  Рости жуда бир нуроний кўринишга келганди. 5 вақт намозни олдимиздаги масжидда ўқир, хайит ва жума намозларида масжиддагиларга ташкилий ишларда "хайбаракалла”чи эди.

Келин видеода кўрсатган чол айнан ўша эди. 

Бир зумда телефон конференцияси ва қўшнилар бир-бириникига кириб-чиқиш ишлари бошланди.

Домимиздаги қизларни хамма билади, яхши қизлар, қайсиниси чевар, яна бири хамшира, уйдан деярли чиқмайдиганлари қанча, аммо..

Бир вақтлар "домком” бўлган ўша чолни, бу домдагилардан аламлари кўп кўринади. Айниқса темирга деб пул йиғиб хаммасини ўзига ишлатганидан махалладагилар билишарди ва шу сабаб у ишдан озод эттиришган.

Мани   савол қийнади шу тобда. Нахотки одамни амали ва кўриниши ўзгаргани билан ичи ўзгармаса?   Инсон нахотки ичидан ўзгариши мумкин бўлмаса? 

Одам хамиша тарбияланади, бунга атроф мухит зарур, ва айниқса ичидан аввал тозаланиши керак деган қатъий фикрим бор эди... бу воқеадан у заифлашаётгандек... Сабаби, ички томонлама тозаланишига амали бор бўлган 5 вақт намози бўлса, атроф мухити фақат уй ва масжид бўлса, ниманинг таъсирида шунча ёмонлик?

Сўнгги пайтлар қизлар хақида яқин орадаги масжидан сўроқлашмоқда хам дейишди. Одамлар хам унинг нуроний тузилиши, масжиддан келаётгани ёки кетаётганида учраб гапига ишонаверишгандирда.


Юқоридаги бу алохида бир холат деб,  мавзуни умумий кўтарсак:


 Махалладан суриштириш бу удумнинг яхши тарафи, аммо битта эмас, бир неча қўшнидан сўраш керакдир балки? Хамма қўшни хам дўстмасдир, "Хап саними?!” деган душман қўшнилар камми?

Совчи қайтса , қўшнингдан кўр... Нима зарил шуларга бировни тақдирига аралашиб? Шартми шу нарса? Бу шахсий фикр хам эмас, кўпроқ халққа ташлаётган саволим.

Юқорида одам ўзгариши хақидаги фикрларим давомида қизлар ва уларнинг турмушидан кейинги ўзига хос реинкарнация жараёнини алохида ажратмоқчиман.

Турмуш хаммани ўзгартиради, хамма бахтли бўлишга хақли, хаммани лойиғи бор, қўшнингизни қизини сўраб келганни ўғли хам фаришта эмас аслида, уни хам ўзига яраша минуслари бўлади, уларни бир-бирига мослигини турмуш хал қилиши керакмасмикан? Бу дунёни ўзи хаммамизга савоб учун имкон бўлса, нахотки кимгадир имкон берилиши бизнинг фикримизга таянса, шуниям қизғонсак?

Не не шаллақи қизларни турмушга чиқиб қуюлиб бинойдек уй бека бўлиб ўтираётганини кўряпмиз, ва не не нолойиқ деб билган кўча қизларини хам халоллаб олиб турмуши бахтли кечаётганини хам кўряпмизку.  Қўшнингизни қизини ота онаси учун , ёки қизни характери учунми ва ёки ишхонаси тақозо этган сал кечикиброқ уйга келиши учун тақдирини хал қилиб қўймаяпмизми?

Суриштириш керакмас ва ёмонини айтма демаяпман, аммо ўша ёмонини билсанг аввало ўзингга айтиб кўр: тўғирланса бўладиганмикан?

 Қиз агар наркоман, рухан носоғлом ва фохиша бўлмаса бўлди, қолгани халиги "Суюнчи” фильмидек, қайнонани мактабида тарбияланар. 

Барибир хар бир оила ўзга бир давлатдек, хаммасини ўз тартиб ва тузуми мавжуд. Хамма оила бирдек эмас. Барибир келин ўша оилага мослашиш жараёнини ўтаб ўзгаради, демакки, ўша этапда рухан кўп нарсаларни ўзидан ўтказади, бу муқаддаслик тушунчалари, эрга хизмат, маъсулият, ошхона ва уй ишларидаги мажбурият ва қатъий тартиб, оила , она бўлиш ва хоказо. Бу бутун бошли психологик жараён ва инсониятни шаклланиб бораётганидаги мухим ва жадал жараён. 

Армияга борса одам бўлади деб кўпчилик бефаросат йигитларга айтиларди. Рости хам, қатъий шароитда икки йил ўз тўшагини йиғиштиришдан то, эрта туриш, ювиниш ва бадантарбияни оиласида суст ўргатилганига яхшилаб ўргатгани хам,  оиласида яхши бўлганини хам мустахкамлайдигани хам армия эди. (хозир билмадим) 

 Эрга тегиб айниган қизлар саноқли, аммо ижобий тарафга ўзгаргани аксариятни ташкил этиши факт! Сабаби  юқорида айтганимдек, қатъий тартиб ва  жадал шаклланиш психологик жараёнини бошидан кечиради, оналик бахтини туйгач эса,  у янада ижобийлашади. Она бўлган одамни ичида 99 фоиз фақат мехр, яхши орзу ва ниятлар бўлади, ижобий тарбияни энг олий нуқтаси бўлган пайти бу.

Ёқтирмаган ён қўшнини қизига бу имконни хамма беряптимикан? Ёқмаган тарафларига тарбия онларидан махрум қилмаяпмизмикан?

Яна бир мавзуга эътиборни қаратишни истардим, бир вақтлар роса жанжал бўлган сайтимизда шу мавзу, яъни ўранганлар борасида. Сабаби, юқорида айтганимдек, қўшни қизларига келаётганларни қайтараётганлар орасида ўранган аёллар хам бор экан.

Биласизми, негадир айнан ўранганларнинг кўпчилиги шу қадар атроф-оламдан аламдами тушунмайман, ё манга шунақа воқеалар учрайдими... Ўзимча бу нарсани замирига назар солиб, тахлил қилишга харакат қилсам, хаммаси онгли равишдаги нарсаларга боғлиқ бўладигандек. 

Яъни ўранган аёлни кўп нарсадан чекланганини биламиз, аммо АЙРИМЛАР(!)ИНИ атрофдаги бошқа аёлларга қараб , ғазаби келгани сабаби , ўзининг хали ўранишга ич-ичидан тайёр бўлмаганини билиш қийинмас.  Зеро,  бундай маъсулиятли ишга қўл урган аёл, аввало ўзи рухан тайёр бўлиши керак, шундайини бошқаси билан иши бўлмайди, "подсознательно” бошқа ўранмаганларга ғазаби бўлмайди.

Сизни бирон нарсадан чеклашса, ўша нарса бошқада бўлса, алам қилади тўғрими? ЧЕКЛАШСАГИНА! Хохишингизга қарши бўлсагина! Мажбурият замирида ният ва истак бўлиши шарт! Аммо ўша нимадандир чекланишни ўзингиз истаб, ўзингизни чекласангиз, у нарсани бошқасида кўрганингизда ахамияти бўлмайди, тўғрими? Хаммаси оддий. 

Мана шу тариқа одамлар ғазаби билан ўзларини ички заиф тарафини билдириб қўйишади. Ўрандингми, демак, бировни гунохи учун жавоб бермаслигингни, бировни хатосига дўзахга тушмаслигингни, бировни лахадига жавоб бергани тушмаслигингни тушунган бўлишинг керак.  Халиям бошқаларни очиқ бадани кўзингни қамаштиряптими? Унда ибодатингни кўпайтир, уйда ўтир, эътирозга хам вақт топибсанки, демак уйда ибодатингни кўпайтир, токи бировлар хатосига хукмдорлик ва тафтиш қилиб Худога қарши чиқишга вақтинг қолмасин! Демак ўзингни ичингни тозала!

Ўраниш хам ўйинчоқ бўлиб қолгандек...ана кечки пайт тиланчилик қилиш учун бошига рўмол ўригану, оғзидан боди кириб шоди чиқаётганни гувохи бўлиб сайтда мақола битгандим. Қандайдир манфаат ва мақсад учун дин хам қурол, хам ниқоб бўлгани , аслида унинг ички дунёси ўлганидан далолат бўлса керак...

Одамлардан кўнглим қолишдан чарчадим...Негадир аксарият холларда усти қалтироқ бўлганлар ичи ялтироқ  бўладию, усти ялтироқларни эса ичи ириган бўлади.  Балки бу хаёт қонуниятидандир? Шундай устига ичи зид бўлганларни хаётда кўп учратаману хайратланаман. .. Бири бақириб чақириб, сўкиниб, кўрсатгани оғзи шалоқ, баджахлдек юрадию, қилаётган амали фақат яхшилик. Бошқаси халқ олдида мулойим мушукдек, кўрсатгани табассумию, амали фақат одамларни оёғидан чалиб, орқасидан пичоқ уриш...Ғалати а?

Жисмига бевафо рухият! 


Бугун жума, муборак кун, 2014 йилнинг илк муборак куни. Тилакларим...

Устимизни ярақлатишга кетказган умримизда, ижарага берилган танадан аслида фойдаси йўқлигини англаб етишимиз,  фойдаси бўлган тақдирдаям вақтинча ва давомий эмаслигини билишимиз , хамда,  негизимиз бўлган рухиятимизни тарбиялашга умримизни бахшида қилсак ўзимизга хам, атрофдагиларга хам , бу қисқа хаётда яшаш осонроқ, қулайроқ ва гўзалроқ бўлар эдими дейман.

Саййид-ул айём муборак ахли яхшилар!

Бўлим: Din | Кўрилган: 15446 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 21
1 Guzalya   (03-Янв-2014 02:50) [Материал]
odamni o'ylantirib qoydis. haqiqatdan ham deyarli har kun u4raydigan holat

2 Zodibek   (03-Янв-2014 03:00) [Материал]
Рахмат яхши мавзу

3 ledy   (03-Янв-2014 03:38) [Материал]
ха хасадчилар куп.

4 FC_PAXTAKOR   (03-Янв-2014 04:27) [Материал]
Yilning ilk Juma ayyomi muborak

5 Janobamerika   (03-Янв-2014 05:18) [Материал]
Judaham ajoyib maqola ekan qani edi bu gaplarni hamma biladimikan

6 m,n,m   (03-Янв-2014 05:41) [Материал]
Bir odam kozimni anavi odam yulib oldi desa ,2 chi odamniyam chaqirtiringlar balkim uning 2 ta kozi oyilgandir. deganlar rosululloh s.a.v . Otahonni aniq ozlari bilan yuzma yuz otirib boynilariga iqror qiladigan dalil bolmaguncha ortiqcha giybatu safsataga orin yoq. Xolis bolish kerak. Qizlar masalasidaku gapirmasayam boladi, ilmsizli amal qilmaslik, identifikatsionniy krizisga uchragan bolajak kuyov taraf esa eshitgan gapiga xulosa iladigan joxildan boshqa narsa emas. Qiz bolani yomon degan gap eshitgan bolsa, kamida 3 ta guvoh bilan isbotlanishini Alloh buyurdimi, pishirib qoyiptimi bita cholli gapi bilan xulosa chiqarish. Birovga korsatkich barmoq korsatayotganda hushyor qayna 3 ta barmogin o'zingni korsatib turipti!

16 ledy   (04-Янв-2014 04:16) [Материал]
wow

7 ledy   (03-Янв-2014 06:05) [Материал]
факат кушнилармас, энг якин амма-холалар килса нима дейсиз?

8 Bek8111   (03-Янв-2014 07:45) [Материал]
ха. Бу мавзу анчадан буен мени кийнаб юрган саволлардан бирига тулик жавоб оладиган мавзу булибди. Жуда ажойиб езилган. Ижод ахлини менга екадиган жихати бу - улар халкни ичидаги емон иллатли инсонларни тарбиялайди ва яхши инсонларга янада яхши булиб мустахкамланишига куч булади.

9 Юрист-афиритс   (03-Янв-2014 10:21) [Материал]
Халқимиздаги эски нақл эсимга тушди: Қарға қарғани кўзини чўқимайди. Ўйлаб қолдим, нахот инсонни қарғачалик мехри йўқ, ақли йўқ, фаросати йўқ. Қўшниларинг сен хақингда нима деяпти, кимга кимни ёмонлаяпти билишинг қийин, аммо ўша ёмонларга жазо борку барибир, хеч ким бу дунё ёки у дунёда жазосиз қолмайди қилган гунохига. Ўранганлар хақида ёзган мақолангиз бир пайтлар тортишувга сабаб бўлган бўлса, хозир кўпчилик шу мақолангизни тасдиқлаши мумкиндир балки, шахсан мен за вас. Негаки ўзим хам кўраман, эшитаман. Бир пайтлар телефонларда "ўралган" қизларни дарахтлар тагида кўргандик. Ўзимни хаётимда хам бор ўралган қизлар, 1 йилда 5-6 мартта кўришиб қоламан, хар сафар кимгадир эрга тегаётганини айтади, лекин 5 йил бўлдики жим жит, қизиғи хар сафар хар хил йигитни ва тўй бўлмаганлигини хар хил сабабини айтади. Агар асл мусулмонлик  дунёси билан қарасак хар бир йигит юқоридаги қизларини олишни ният қилмайдими, афсус хали хамон жимлик. Аниқ сабаби нималигини биламан, лекин уни хаётига аралашмиман, кимдир мендан сўраса танимаслигимни, анчадан бери гаплашаётганлигимни айтиб қўяман холос.

10 Sabriyya   (03-Янв-2014 12:16) [Материал]
бу маколани укиб бир кушик ёдимга тушиб кетти, тикон тикон гул гулдир хар нарса уз холича, азизларим дунёни кабул килинг борича, хаётда шунаканги рухан тарбияланмаган инсонлар хам бор лекин бу узларигагина ёмон булади тугри айтдиз одам аввало узини калбини тозалаб назорат килиб юриш кераг

11 Saodatxon   (03-Янв-2014 13:32) [Материал]
Afsuski bunaqa voqealar hamma joyda uchrab turadi.
Bu masalada hamma har xil fikr bildiradiMeni fikrimch aslida yaxshi inson birovni bilmasdan turib yomonlamaydi,yomon g'arazli odamlar esa yaxshini ham yomonlaydi,yana ming afsus bukrini go'r to'g'rilaydi degan maqolni donolarimiz bekorga aytib ketishmagan.Men ham ko'rganman bunaqa holatlarni.Biz musilmonmiz taqdirga ishonmasdan ilojimiz yoq,agar taqdir bo'lsa ming yomonlamasin baribir Alloh birga qiladi,taqdir bitmagan bo'lsa yoq.Beayb parvardigor,biz insonmiz,farishta emasmiz,o'sha yomonlayotgan odamlar ham o'zlarini yoshliklarini bir eslab qo'ysalar yomon bo'lmasdi.Turmush qurayotgan yoshlar qizmi,yigitmi,maishatparast bo'lsa,narkonam bo'lsa,piyonista bo'lsa ,shuni aniq biladigan odamlar bo'lsa albatta aytishlari kerak deb o'ylayman,qolaversa bu masalada hozir mahalla komitetlari bor,surishtirishni shu mahalla komitetdan boshlash kerak.

12 maftuna   (03-Янв-2014 15:05) [Материал]
Odamni duwmani odamda

13 maftuna   (03-Янв-2014 15:08) [Материал]
Odamni olasi ichidada

14 Shaxinabegim   (03-Янв-2014 17:36) [Материал]
Cumaniz mubarek ölsun

15 prosto-NURIK   (03-Янв-2014 21:19) [Материал]
SHUNAQASI XAM BO'LARKANDA, AJABOOOOOOOOO!   ODAMLARGA NIMA BO'LYAPTI-A?!  surprised

17 Gulsum   (04-Янв-2014 09:27) [Материал]
Zor mavzu bopti!!!!

18 давлат   (04-Янв-2014 13:55) [Материал]
тушунаман лекин купчилик инсонлар факат кизларини бой-бадавлат оилаларига беришга курашяпти хатто дуо хам килдиришяпти 200-300 доллрга у нима эндиликда пули бор хохлаган ишни кила олади дегани эмасми йук бу аксинча бойлик бугун бор эртага йук лекин инсонлар нима учун кимлар учун килишяпти факат фарзандларини курбон киляпти холос тугри кушнилар емонласа керак лекин уша инсоннинг акли жойида булса керак корани кора окни ок кузимиз аклимиз борку оллохим берган лекин емон кушнилар хам бор хамма инсонларга инсоф берсин оллохим

19 Madina0096   (04-Янв-2014 17:44) [Материал]
одам овкат ейишдан олдин кул ювиши зарурлиги оддий гап, тугрими...овкат ейишдан олдин кул юваётган одамми куриб яхши одамакан бу ёки бошка канакадир ёмон ишини куриб уни бу яхши одамку ахир, чунки хар овкатдан олдин кул ювади демимизаку...аёлни румол ураши,ураниши бу Аллох буюрган иш,яъни авратини ёпиши хеч кайси масала билан боглаш мумкин бумаган,Яратган Аллох буюрган иш. Уранди, намоз укиди дигани бу уни калби тоза,имони бут диганимас, Просто беш бармок бир хил бумаганидек, авратини ёпиб юрадиган киз-аёлла орасида фикри бузук, тарбиясиз,гийбатчилариям учрийди,лекин хаммасигаям бир хил хукм чикариш нотугри. Румол уради,мачитга чикди ёки намоз укиди дигани бу уни мафкураси тозаланди,калби тоза диганимас, инсофни хар бир бандани узига берсин, бировни гурига биров тушмийди. Манга битта нарса галати туюлади, уранганла хакида канакадир танкидий гап буса бир хил одамла узини ичидиги хижобли аёллага нисбатан ненавестьни тукиб солишади, уйла олдин нима учун ёмон курасан,уша аёлла шахсан узингга канакадир ёмонлик киганми??? Бошида румоли бор аёлни хато камчилиги, канакадир характеридиги нокислик тез куринади,лекин боши очик аёлла кизла орасида хар кадамда учрийди шаллаки, безбет,ёлгончим аёлла ва кизла... Инсонни ташки куринишига у хох уранган ё уранмаган бусин, караб хулоса чикаришга шошилмийлик, совчи булиб бориб икки томон минг суриштирмасин хар канака кабих ёки яхши инсофли одамла бусин кайсидир тараф, такдир буса барибир туй булади. Аввало Аллохдан хаммаси,инсон такдирини факатгина дуо билан узгартириш мумкинакан, чиройли суратда дуо килинса албатта Узи еткизади хар бир бандани ниятига кунглига ярашасини, ёмон киз ёки ёмон йигит учрадими умр йулдошлигига, одам узидан кидириши керек диб уйлиман,чунки Аллох калби нияти тоза бандасига хич качон ёмонликни рупара кимийди!!!!

20 diza   (04-Янв-2014 21:01) [Материал]
Kim nima diydi hayotda bu asosiysi emas olloh holadimi albatta o'sha ish bo'ladi Eng asosiysi SOFLIK  TO'G'RI SO'ZLIK VA KAMTARLIK  xalqimizda  SHOMOL BO'LMASA DARAXTNI UCHI QIMIRLAMIDI degan maqol bor  shunichunam aybni avval o'zimizdan qidirishni boshlili

21 Madina   (28-Июл-2014 16:35) [Материал]
taqsinga sazovor,qoyil xaqiqatni yoziwipti.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!