Бир вақтлар сайтда эски миллий қўшиқларимиз хақида ёзгандим. Хусусан ўша "Олмача аноринга балли” ва хоказолар хақида. Бугунги кун қўшиқлари матнига кўпинча танбех берамизу миллий ардоғимиз саналган қўшиқларни матнига эътибор берсакку баъзида лол қоласиз, қандай қилиб бу қўшиқ фолклер бўлиб кетган деб))) Масалан, ТВМда айланаётган Рухшона ва Дилшод Холиқовлар дуэт қилиб куйлашган "Билак узук” халқ қўшиғига ишланган клипга кўзим тушиб аввалига шу эски қўшиқларни сийқасини чиқариб куйлашаверарканда дедиму... Сўзларига эътибор қаратиб кулиб юбордим. Келинг шунчаки кайфият учун фантазия ва албатта мантиқни ёқиб қўшиқ сўзларини тахлил қилсак...)
Қиз: -Сой бўйида-ё юрган йигит, қошу кўзини сузган йигит. Билакузугим олган йигит-о, қайтиб бергин-о билакузугим.
Сой бўйидаку майли юрибди бола пақир, қош-кўзни сузишга қум борми? Холодецмикан у? Билакузукка қизиқиб оладиган йигит кўзини сузиши бир тарафдан мантиққа сал тўғрироқ)). Бошқа тарафдан қизгаям тушуниб бўлмайди, сой бўйида билакузукни қандай холатда йўқотиш мумкин? Билакузук қўлига катта келганми, ё тушиб қолиб, қайтганида бир йигит уёқдан буёққа қош кўзини сузиб юрганмикан? Ўзи сой бўйида нима қилиб юрибди қиз? Хоп, чўмилишга тушиб, ечган, чиққанида сузилмахон йигит туриптилар, нега билакузукка теккану кийимга тегмаган? Модадан чиққанмикан? Қизам сувга фақат билакузукни ечиб тушарканми? Ечиниб тушган бўлса, сувдан чиқаётганда йигитни кўрган бўлса қандай қилиб шир яланғоч чиққан?
Хулас, жавоби ойдинлашади хозир:
Йигит:-Сой бўйида-ё юрганим йўқ, қошу кўзимни сузганим йўқ, билакузугингни олганим йўғ-о, олганлар берсин билакузугингни.
Вай-ўв қиз, дамини ол девордию боола)))
Хаммаси тушунарли! Қиз ё шизофреник, кўзига қош-кўзини сузган йигит кўринган, ё бир тўда боллар билан дам олишга чиққан сохилга. Қайтаётганида бир ёшгина соддагина болани кўриб, айбни ағдариб шантаж қилмоқчими? Ана бола этиб турибдику "олганЛАР берсин” деб. Демак у ерда кўпчилик бўлган. Бола буни кўрган.
Уёғи янада қизиқроқ, Агата Кристи ва Артур Конан Дойллар дам олади.
Қиз:-Оқ отинга-ё ёл бўлойин, оқ юзинга-ё хол бўлайин, ёринг йўқдир ёр бўлайин-о, энди бергин-о билак узугим
Бу қиз ўзи соғ бўлмаган. Оқ отга ёл бўлиш... Қанаққилииииб? Оқ юзингга хол бўлойин...Хеч бир мажозий нарсагаям тушмади. Ёринг йўқдир ёр бўлойин....Ўзиям ўлииииб турган экансизде яхши қиз демабдими бола а? Ўзбекчилик, совчи деган нарсаларам дам оворди бу ашулади. Бунча бехаё бу қиз а?)) Билак узук бахона тегиб олмоқчи)). Эттимку шантаж бу, шантааааж! Ё уйланасан ё устиндан ёзвораман!))))
Йигит: -Оқ отимга-ё ёл бўлсанг сен, оқ юзимга-ё хол бўлсанг сен, ёрим йўқдир, ёр бўлгин сен-о, мана олгин-о билакузугингни.
"Упс! ай дид ит эгейн” бўлдию буёғи))
Эттимку детективлар ёзувчилари Агата ва Артурлар дам олади деб. Во всем виноват сам йигит!)) Он писмыком был!))) Ёки шу олишиб турганида оёғини тагидан чиқиб қолиб берворган ва у олишиб турган пайтида анави кинолардек хуснига махлиё бўлиб дарров сивибла қолишадию, шунақа бўлиб ха майли деб ёрим бўлсанг бўл деган. Ёки ёр бўлиш мавзуси аслида қоғозга ўралганам бўлиши мумкинде, у пайтлар "юриш” деган сўз тушунчаси бўлмагану. Ё йигит қош-кўзини сузадирҒонлигини инобатга олган холда "Что уж там мне терять”, кимам манга тегарди?” деб рози бўлиб юборган. Хуллас иккиси ўша ерда сулх тузганде манимча , иккисига хам "выгодно!”.
Бири кимЛАРгадир билакузугини бериб қўйиб сохилдан қайтвотган, бошқаси ўша кимларгадир қошу-кўзини сузиб юриб "номери” ўтмаган)))))))))))))))))))))
Роса жиннилик бўлди а ўзиям?
Майли, шунчаки душанба-кайфиятни кўтар учун хазиломуз тахлил қилдик холос.
P.S: Мазкур хазиломуз тахлилнинг Рухшона ва Дилшодларга умуман алоқаси йўқ! Қўшиқ матни тахлил қилинди холос. Шунингдек, жуда бир теран фикрловчилар диққатига: Қўшиқ эмас, матн шунчаки хазил тахлил қилинди.
|