Хонанда Райҳоннинг "Севавераман” деб номланган концерт дастурининг
иккинчи кунидан репортаж
12 февраль. Соат 18.15.
Истиқлол санъат саройида, саҳна ортида иш қизғин. Тайёргарлик хонасида, рақс гуруҳлари қатнашчилари, саҳнага чиқиш учун либослар кийиш билан банд. Парда ортида эса, декорациялар ҳам саҳна очилишига тайёр ҳолга келтирилиб, техник ходимлар тайёргарликни текширишмоқда. Хонанда Райҳоннинг ўзи ҳам шу ерда, лекин у бир оз вақт кўринмай қолди ва соат миллари 19.00 га яқинлашганда, тилларанг саҳна либосида, саҳна ортига кириб келди. У саҳна очилишига тайёргарлик ишларини бирма-бир кўздан кечириб чиққач, тайёргарлик хонасига кирди.
Концертга хонанда Согдиана ҳам келган эди. Райҳон ва Согдиана тайёргарлик хонасида бир-бири билан кўришишди. Райҳон Согдиананинг ўғли Аржунга ўйинчоқ айиқча совға қилди. Бу пайтда улар билан суратга тушиш учун, тайёргарлик хонасига мухлислар йиғилиб кетишди.
Райҳон рақс гуруҳларидаги қизлар билан бироз суҳбатлашиб, суратларга тушгач, ижодий гуруҳ билан ўтирган ҳолатда, саҳнага чиқиш олдидан биргаликда дуо қилишди. Бундай ҳолатни ҳеч бир концерт олдидан кузатмаган эдик.
Сўнг, Райҳон раққосалар билан биргаликда саҳнага йўл олди. Саҳнада, у махсус декорациялар орасига ўтгач, парда очилишига ҳозирлик бошланди.
Ниҳоят, томошабинлар қарсаклари остида парда очилди.
Концерт Райҳоннинг "Севавераман” қўшиғи билан бошланди. Лекин, бу қўшиққа ўйланган саҳна кўриниши, кутилмаган бўлиб, Райҳон аввалги концертларида ишлатилмаган ҳолат билан саҳнада пайдо бўлди.
Райҳонни саҳнада бешик тебратиши, томошабинлар учун кутилмаган ҳолат бўлиб, уни бешик тебратиб куйлаган қўшиғини тинглаб, баъзи томошабинларни кўзларига ёш ҳам келди.
Қўшиқ куйлаётган Райҳон ёнига, саҳнага яна бир Райҳон чиқиб келганида ҳамма ҳайрон қолди. Бу қиёфага эса саҳна ортида дуч келган эдик.
Саҳна ортида эса, рақс гуруҳлари қатнашчилари навбатма-навбат шошилинч кийим алмаштириш ва тайёргарлик билан банд эдилар.
Афсуски, хонанданинг ҳар бир қўшиғига саҳналаштирилган кўринишлар ҳақида, бугунги репортажимизда батафсил тўхтала олмаймиз.
Концерт режиссёри Рустам Шамсуддинов бўлиб, концертга анча тайёргарлик кўрилганлиги билиниб турарди.
Концерт вақти, Истиқлол санъат саройи залида бирорта бўш ўрин қолмаганлиги ҳақида эса, айтиб ўтиришга ҳожат ҳам бўлмаса керак.
Концерт давомида Райҳон ўз анъанасига содиқ қолган ҳолда, саҳналаштирилган рақслар, ёш болалар иштироки, ғойиб бўлишидан ташқари, томошабинларга кутилмаган сюрприз намойишларни ҳам тақдим этди! Шунингдек, Райҳон 3 та машҳур хонандалар билан дуэт ҳам ижро этди. Улардан баъзиси кутилган ва баъзилари кутилмаган эди.
Концерт ҳақида, концертга ташриф буюрган хонандалар фикрлари ва Райҳоннинг концерт таассуротлари, батафсил концерт кунлари тугагач, тақдим этилади.
Феруза Фаттохова
Саида Вахобова
Бўлим: Yangiliklar |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
| |||||||||||||||||||||||||||
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |