12:09 Согдиана: "Муаллифлик хуқуқи бизда чидаб бўлмас даражага келди!" | |
Хабар берганимиздек, Согдиананинг "Мени эсла" қўшиғини ёш Мафтуна исмли қиз қайта куйлаб, унга клип хам суратга олдириб телеканалларда промо реклама қилаётгани ва бундан Согдиананинг хабари йўқлиги ва рухсат олмай куйлаб клип чиқарганини билгач, хуқуқшуносларга мурожаат қилаётганини айтгандик.
Изохларда "балки рухсат олгандир, нахотки телдеканалларда клип айлантиришгача берухсат қилиши мумкин?" деган саволларга Согдиана ўз сахифасида аниқлик киритади. Хусусан ўз инстаграм сахифасида ушбу холат юзасидан Согдиана шундай ёзади: "Муаллифлик хуқуқини химоялаш борасидаги холат бизнинг юртимизда чидаб бўлмас даражага етмоқда! Мен муаллифлман ва қўшиқ ёзганман ва ёзавераман. Хамкасбларим ва хамкорларим ижоди ва мехнатини хурмат қиламан. Ўртоқлар! Қаердан бировни нарсасини ўзиникидек қилиб олиб ишлатишни мумкин деб хисоблаяпсизлар?! Бу худдики бировни уйига келиб рухсатсиз унинг нарсасини олмоқ дегани. М исмли ўзбек хонандаси менинг "Мени эсла" қўшиғимни куйлаб унга видео хам чиқарибди. Ротация сотиб олиб клип суратга олиб бу билан нахотки пуллар хаммасини хал қилади деб хисоблайсизлар? Хурмат ва тан олиш аввал бошқаларни ва уларни мехнатини хам хурмат қила олишдан бошланади. Қанча катта артистларимиз ремейк қилиб янги талқинда қўшиқлар қилишар экан улар буни инсонийлик ва қонун доирасида амалга оширишади. Мен муаллифлар химояси учун! Мен ва менинг гурухим бу нарсани адолатли ечим топмагунича қўйиб қўймаймиз!" "А теперь я хочу рассказать, почему я сократила свой отпуск до 3 дней. | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal |
Кўрилган: 2883 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 0 | |