menu
person

21:29
Собиқ "Миллион"чи ва хозир "БРАВО" бўлганлардан интервью

 

Айни дамда "Браво" қизиқчилар гурухининг концерт дастурлари бўлиб ўтмоқда. 11-сентябрьдан то 16-сентябрьгача давом этадиган концерт иштирокчилари собиқ "Миллион"  гурухидан бўлиниб чиқиб кетишганидан хабарингиз бор ва интрига билан янги "Миллий Арт" (Миллионга қиёс, сўзлаганда миллиард эштиладиган) ном эса бу жамоага насиб этмай хатто концерт баннерларигача хам ёзилишга улгурмади. 

Сабаби, "Ўзбекконцерт" давлат муассасаси рахбари Одил Абдуқаххоров  билдирган ўринли эътирози билан "Миллий Арт" номидан кечишди.

 

Одил Абдуқаххоров:- “Миллий Арт” номини эълон қилишганида чақириб худди “Миллион”дек бир хил ном танлашгани хақида айтдик ва умуман олганда миллий арт дегани бу миллий санъат демак, шундай экан миллий санъат регламенти бўйича ишлай оласизларми?-дея савол бердик хамда агар шундай бўладиган бўлса бу яхши, миллий санъат деб қизиқчилик жамоасига ном қўйилдими демак миллий санъатга айлантирди демак. Мана шу тушунча доир ижодни талаб қилсак, эртага тақдим этиладиган ижодлари миллий санъат даражасида бўладими деб сўраганимизда шу тарафларини ўйлашмагани ва номни ўзгартириши хақида айтишди.
(манба) http://sayyod.com/news/miilij_art_jashirgan_sirni_wzbekkoncert_fosh_ehtdi/2018-08-07-4765

 

Айрим баннерларда хаттоки гурухнинг умуман номи ёзилмаган  холда илинганига хам кўзингиз тушган бўлса керак.

Айтарли концерт кунларига тақалиб топилган "БРАВО" номи хам аслида ўзбекчадан офарин сўзини русчаси бўлгани хам ажаблантирди ва бунга хозир тақдим этилаётган видеосухбатда аниқлик киритдик.

Шунингдек, интервьюдан аввал жамоа иштирокчилари гурух иштирокчиси Отабек Мирзахоловдан унинг отаси хақида сўрамаслик ва бу мавзуни умуман очмаслик сўралиб, сахнага чиқишидан аввал унга салбий таъсир кўрсатишини билдиришди.

 

Шу ўринда: Биласизми, санъаткорни касбини захмати айнан мана шундай кутилмаган ва фожеали пайтида билинса керак. Айниқса сен қизиқчи бўлиб, ичингда аза бўлсаю сахнада кулиб кулдиришга мажбур бўлишни ўзини тасаввур қилиш қийин бўлса керак.

Отабекка сабр тилашдан бошқа илож йўқ!

 

"Браво"чилар сахнага чиқишга 5 минут қолганида интервью беришгани боис сухбат исталганидек узоқ бўлмаган бўлсада аммо керакли саволларга жавоб олинди.

 

Бу орада интригани оловлиги шахар кўчаларида кўринди. "Миллион" жамоаси октябрь ойида яна концерт дастурини қўймоқда.

Қизиқ. Айнан "Браво"дан кейин. Яна!

 

 

"Браво"чи Умид: "Хеч ким бўлинишни истамаган эди..."

ЮТУБДА томоша 

Категория: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Просмотров: 5579 | Добавил: Sayyod | Теги: Million, bravo
Всего комментариев: 0
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Барча смайликлар
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод