Бош сахифа » 2018 » Август » 7 » "Миилий АРТ" яширган сирни "Ўзбекконцерт" фош этди!
23:42
"Миилий АРТ" яширган сирни "Ўзбекконцерт" фош этди!

“Миллион” қизиқчилар жамоасидан чиқиб кетган иштирокчилар бироз вақт ўтмай “Миллий Арт” номи билан алохида қизиқчи гурух бўлиб чиқиши хақида эълон қилиб, хаттоки ушбу ном ёзуви  билан  фотосессия хам тақдим қилишганди.

 

 

Бугундан эса инстаграм оламида “айланаётган” “Халқлар дўстлиги”да бериладиган концерти рекламаларда Отабек Мирзахолов, Шахло Зоирова, Умид Умаров ва Ахмад Темуровлар шунчаки исм ва фамилиялари билан кўрсатилмоқда.

 

 

Аввалига Отабек Мирзахолов билан боғландик.

Sayyod.com: Нима учун эълон қилинган “Миллий Арт” номи билан чиқмайдиган бўляпсизлар?

Отабек Мирзахолов:- Узр, аммо бу саволга жавоб беролмайман.

 

Sayyod.com:  Бошқа қизиқчи гурухлардан сизларники нимаси биландир фарқ қиладими ёки “Миллион” жамоаси стилидек бўладими?

Отабек Мирзахолов: -Мухлислар учун қўлдан келганича энг яхши концертлардан бирини қўямиз. Бизни концертда барча хазиллар жамоавий бўлади, чиқишлар хам. Яккалик чиқишлар бўлмайди.

 

 

“Миллий Арт “ хақида жавоб  олиш учун  “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси рахбари Одил Абдуқаххоровга бу савол билан мурожаат қилдик.

Одил Абдуқаххоров:- “Миллий Арт” номини эълон қилишганида чақириб худди “Миллион”дек бир хил ном танлашгани хақида айтдик ва умуман олганда миллий арт дегани бу миллий санъат демак, шундай экан миллий санъат регламенти бўйича ишлай оласизларми?-дея савол бердик хамда агар шундай бўладиган бўлса бу яхши, миллий санъат деб қизиқчилик жамоасига ном қўйилдими демак миллий санъатга айлантирди демак. Мана шу тушунча доир ижодни талаб қилсак, эртага тақдим этиладиган ижодлари миллий санъат даражасида бўладими деб сўраганимизда шу тарафларини ўйлашмагани ва номни ўзгартириши хақида айтишди.

 

 

Демак янги қизиқчилар жамоаси концертни режалаштириб қўйиб кейин янги ном танлашга улгурмаган ё концертни шунчаки номлари билан ўтказишга қарор қилишган. Аммо буни яширишга не хожат?

Концерт дастури рекламасида ваъда қилинаётган “Хамма авжига чиқади” қандай бўлишини эса албатта кузатамиз ва сизлар билан бўлишамиз.

 

Эслатиб ўтамиз, “Миллион” қизиқчилар жамоасидан чиқиб кетган бу тўртликни жамоадан чиқиб кетишлиги хақида хар иккала тарфадан хам аниқ бир жавоб бўлмаганди ва шоу-бизнес оламида бевосита уларга яқин бўлганлар берган норасмий хабарларга кўра муаммо бу тўртликни тирикчилик истаб тўй хизматларига чиқишидан чиққан экан.

Бу эса “Миллион” жамоаси ва шахсан жамоада асосан бошловчилик қиладиган Даврон Кабулов тарафидан қўйилган жамоани имиджига тўйларга чиқиш тўғри келмаслиги тартиби билан боғлиқ низолар чиққанини айтишмоқда. Орада лидерликка кураш , ўз фикри ва тартибига бўйсундириш ва характерлар аро келишмовчиликлар хам йўқ эмас дейишмоқда.

 

Ўз ўрнида гарчан бошловчи сифатида бўлса хам аммо Даврон Кабуловни ўзи хам тирикчилиги айнан тўй хизматларидан экани сир эмас.

 

"Миллий арт" янги жамоага сиз нима ном танлаган бўлар эдингиз?

 

Нодира Тўраева тайёрлади. 

Бўлим: Yangiliklar | Кўрилган: 7615 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: milliyart, Million

Нравится
Барча изохлар: 0
dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *: Email(шартмас):
Код *:
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!