18:52 Синалмаган оилага тўй не керак?) | |
Гохи ўйлаб қоламан... Нима учун никох ва ЗАГСдан ўтган ёшлар базмни набиралик бўлганидан кейин нишонлашмайди? Ёки шу фарзандларидан бирини оилалик қилган куни ёшлар ўрнига ота-она базм қилса. Ахир шундагина улар ОИЛА деган тушунчага лойиқ бўладику, тўғрими? Ёш оила эса қайнона қайнотасига қараб биз хам фарзандимизни оилалик қилганимизда шундай нишонлаймиз деб хавас билан мустахкам оила бўлишга интилармиди. Хали хечқанча синовдан ўтмаган оилага тайёрига шунча пул ишлатиб тўй қилиниб беришлишиям ғалатиде. Аксарият оилалар бир кунлик сарф харажатдан кейин ҚАНЧА бирга яшаяпти? Дабдаба қилиб тўй қилаётганда у оила бўлиб кетишига шу қадар кафолат бормикан? Тақдирлар устидан лоторея ўйини...кошки чиптаси арзон бўлса?!
Тўғрисида, одам ўз ёри билан битта болани катта қилиб, уни оилалик қилиб бош набирага ёлчиганидагина эру хотин биргалашиб оиланинг хақиқий қийинчиликларидан ўтган хисобланади. Унгача молиявий синовлар, фарзанд катта қилиниши ва уни уйлантиргунгача бўлган даврда улар росмана хақиқий оила синовларидан ўтишади. Шунгача чидаб оилалигича сақланилдими демак илк набиралик бўлган кун ОИЛА базмини ана ресторанда гижбадабанг қилиб ўтказса хар тарафлама ЛОЙИҚ! Мана бахт кечаси!
Икки ёш хали оила нималигини билмай туриб бир нарсани қойиллатгандек тахтда ўтиришадию уларга йиғилганларам санъаткорларам хизматда . Хали бу икки ёш оила бўлиб кетармикин? Оила синовларига бардош берармикан?
Шунчаки шахсий ғоявий фикрларимда булар хам. Инсоният хамма урфларни ўзи яратиб келган, хозир газ плитадан фойдаланаётган инсон бу хам миллий анъанамиз-ку деб тошни тошга уриб олов чиқараётгани йўқ, шу сабабли даврлар оша янги ўзгаришлар (эшак арава кейин мошинада, кейин лимузинда) ва урфлар кириб келар экан, бора-бора улар МАНТИҚАН ХОС ва ЛОЙИҚ бўлишини истардим.
Яна бир ғоя... нима учун фарзандлар таваллуд кунида ота-оналар хам уларни табриклашади? Менимча инсон ўз таваллуд кунида ота-онасини табриклаши керак. Бизни табриклаётганлар хам ота-онамизни табриклашса. Ёки хеч бўлмаса фарзандлар ўз таваллуд кунида ота-онани табриклаши керак бўлган урф бўлса, ўзларини эса майли дўстлари табриклашар. Ота-она то тирик экан йилдан йилга фарзанд ўзини хар таваллуд айёмида шу дунёга келтиришга сабабчи бўлганларга миннатдорчилик сифатида табриклаб келиши керак, назаримда. Мантиқан хам маънавий хам хос ва мос лойиқлик. Биз ўзимиз туғилиб қўйибмизки бизни табриклашса, тўғрими?)
Қани энди юқоридаги икки ғоям урфда бўлса. Ха энди буям бир таклифда! Келажак учун) балки | |
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 9988 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 21 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |