Бош сахифа » 2016 » Сентябрь » 4 » Синалганни синама! Ўзбек синмайди, у сина олмайди хам!
02:51
Синалганни синама! Ўзбек синмайди, у сина олмайди хам!

“Сулаймон ўлиб, девлар қутулди” деган мақол бўларди. Ўлимдан кейин ўлаксахўрлар кўпаяди дегандек а?  Юртбошимиз бизни тарк этгач,  хали мотамни илк куни ўтмасиданоқ  миллатимизга информацион урушдан “дев”ларнинг наъраси “эштилаётгандек”.

Бироқ...

Додамиз  оламдан ўтгани билан, унинг кучли ва матонатли ХАЛҚИ ТИРИК! Ўз миллатига, ор номуси ва тинчлигига   туриб бера оладиган  ва  шу рухиятда тарбияланган ЎЗБЕГИ ТИРИК!!!

Хечким абадий эмас ва Ислом Абдуғаниевич физиологик  ўлгани билан унинг  номи абадий тирик! Баландпарвоз туюлса, унутмаларингки,  у йиллар мобайнида қуриб ривожлантирган тизими, тузиб кетган иқтисодий ва сиёсий стратегиялари  мавжудлиги факт! Мустақилликдан сўнг,  йиллар давомида қийинчиликларни бирга бахам кўриб, тоблана-тоблана чархланган  ўз ишини устаси бўлган ЗАБАРДАСТ  ЎҒЛОНЛАРИ ТИРИК!

Президентимиз билан елкама-елка тинчлигимизни таъминлаб турган сиёсий стратегларимиз, дипломатдан тортиб то фикри теран турган расмийларимиз тирик! Керак бўлса миллатни хавфсизлигини қўрғон бўлиб назорат қилиб химоялаб турган кучлар ва миллий хавфсизлик хизмати ходимлари тирик ва уларни оёғи тагидаги ер хали силкиниб мувозанатни йўқотгани йўқ! Буни иложиси хам йўқ!!! Лидеримиз кетди аммо  давлат рахбарияти бор! Юртбошимиз лидерлигида у билан биргаликда  эришган натижаларга мехнати сингган минглаб одамлар тирик!!!

 

Кимга ва қайси миллатга қарата нимадир  бошлашдан аввал унинг юртбошиси қандай бўлганлиги ва у кетгани билан 25 йилдан зиёд даврда куч ва етук билимда тарбияланган унинг издошларию ХАЛҚИ ТИРИК эканини унутмасинлар!

 

Мустақил бўлганимизга 25 йил бўлган бўлса энг оғир дамларда, оёққа тураётганимизда балки бизларга бунда ёрдами тегиб қўл узатадиганлар кам бўлгандир бироқ, ўша кезларда хам харакат қилиб  тиши ўтмаганлар бўлганини ёдингиздан чиқарманглар!!!

Президент  тарихини кавлаб уни истаганича талқинда  ўзбек халқига етказиб турганлар унутмангларки, жа бир нари борса  “на войне все способы хороши”!  Шу кунгача биз тинч ва фаровон яшадикми, демак бекорга эмас! Кимга нима деган, қаерда нима деган , едирибдими? Уддалабдими? ЭПЛАБДИ!!! Нима қилган ва нима қўйган умуман фарқи йўқ, чунки асосийси НАТИЖАДА халқини тинчлигини таъминлашда  эплаб қўйди!!! Мана шу хар бир Президентни ўз халқи олдидаги мажбурияти!!! Президентимиз эса нимаики деган ва қилган бўлса Республикани  ривожлантирди ва халқига энг зўрию аълосини бера олди!!!

 

 Кавлаяпсанларми, унинг натижасини хам ёдга олларинг! Нима билан якунланганди?!   Неча мартта айнан хориждагиларни айримлари ва уларни мақсадини кўзлаган айрим ўзбек манқуртлари провокациялари билан уюштирилган фожеавий онларни  хам мардонавор енгиб ўтдик!  

Ўзбегим, қандай кунлардан ўтдик ва биз бу оғир дамлардан хам ўтамиз! Бизни қулоқларимизга истаганини четдан ва айниқса минг аламли бўлмасин, ўзимизни ўзбеклардан айримлари четдан туриб манқуртлик қилиб,    ялоғига ташланган хорижликларнинг суягини оқлаши йўлида  қурбони бўлишимизга йўл қўймаймиз! Бунга шубха хам йўқ, зеро Президент оламдан ўтмасиданоқ мухолиф сайтларда истаганини ёзган ватангадо қувғиндилар аламли мақолалари изохида 95 фоиз ўзбеклар ўз миллати шаънини химоялаганини шохиди бўлдик! Қолган 5 фоизи ўша аламзадалар, ўз юртини хориж валютасига пуллаб кун кечираётган каламушлар! Ўзбекистон худудида жинояти сабаб қочиб, ўзга юртдан туриб  бугунги фаровон юртимизда хатто ўлиги кўмилишидан мосуволигини билиб аламда ёзаётган нокаслар эканини яхши тушуниб турибмиз. Шахсан ўзим неча йилдан бери атай уларни кузатиб, интернет тармоғини ўрганиб тахлил қилар эканман,  уларни асл башарасини билиб бўлганман! Шундай ватанфурушлардан қанчасини балки танирман  ва биларман хам! Уларни нима учун шу қадар аламзада эканлигини хам билиб хайрон қолмайман.  

Халқимизни кўнгилчан ва соддалигини била туриб бу ижобий хислатларидан ўз манфаатлари йўлида фойдаланиш учун қурол қилиб олган у нокаслар ўзи билган  ўзбек халқини қахри келганида қандай тусда бўлишини унутган чоғи!

Сенлар нари борсанг юзтадирсанлар аммо ўзбек халқи, ўз тинчлигини ардоқлаган ва фаровон турмушини химоялай оладиган халқимиз фуқаролари  миллионлар!!!

 

Юртбошимизни керак бўлса ўша ўлимига хам хавас қилларинг! Шу ёшга етишни орзу қил, ўзинг бўлмаса хам хориж садақасига ўсаётган ва харом луқма билан боқаётган фарзандларинг шундай инсонни кийиб ташлаб юборган костюмидек  мавқеида бўлиш, тарихий шахсни хеч бўлмаса оёқ кийимини артиб қўйишга лойиқ  сифатида етилишига орзу қиллларинг!  Хеч бўлмаса  болларинг Ўзбекистонни тупроғига кўмилишни орзу қил!

Умрингни нимага кетказяпсан? Кимсану ва ким бўлиб ўлиб кетасан?! Ўзини миллатига қарши харакат қилган бир нокас ва каламуш сифатида ёдда қоласан! Ўша фарзандларингни ёдида хам!

 

Биз ўзбек, ўзига бек, тарихи буюк ва кучли халқмиз! Юртбошимиз оламдан ўтди ва уни Аллох ўз рахматига олсин аммо, шунча йиллик механизм хануз метиндан турибди! Ўзбек халқида хозир мотам,  лекин ЯКУН ЭМАС! Қалбда оғриқ аммо КУЧСИЗЛИК ВА  ОЖИЗЛИК ЭМАС! ХАММА  ЗИЙРАК ВА ХАММАСИ НАЗОРАТДА!

Кўргани ва эшитганигамас, сезганига ишонади ўзбегим! Сезгани эса тинчлик ва фаровонлик! Ундан қўлингни торт ғаним!

 

Қоғоз нималарни кўтармайди ва унга истаган нарсани чизиб истаганини ёзса балки эффектли чиқар, истаганингдек кўринар бироқ  ишончли ва ХАҚИҚАТ БЎЛИБ ЭМАС! Сайтда  расман айёрона бирорта мақола ёзсам ишончли чиқади деб ўйламаларинг! Халқимиз содда бўлгани билан барча АСЛ хақиқатни билгувчи аввало Аллох бор, охиратларингни ўйлаларинг! Кейин эса ўша хақиқатдан хабардор КУЧЛАРИМИЗ  етарли, улар анча пайт четдан бу провокацияларингга пинагини бузмай истехзоли кулиб келгандир лекин  хаммасини чегараси бор!  Ёлғон гапирган тилларинг суғурилиб, ёзган бармоқларинг синиб кетишини ўйла!

 

Биз тарихию келажаги ва керак бўлса бугуни хам буюк бўлган  миллат фарзандларимиз! Бизнинг тинчлигимизни ўзи дунё миқёсида қанча мамлакатларга ОРЗУ! Шу оз муддатда ўзимиз эришган натижалар эса қанча давлатда  йўқ! Неча йил ўзлигимиздан айро яшадик, ўша  пайт интернет бўлмагандир аммо тв, радио ё газета бор эди, журналистика бўлган  ва хозир хорижда ўзбекка қарши мақола битаётганлар нега бирортаси ўша пайт  ўзбек учун куюнмаган , курашмаган?! Нега СССР даврида миқ этмай ўтирганлар   мустақил бўлганимизда четга чиқиб  бизга қарши?! Энди озод бўлганида қарши чиқиши шуми ХАҚИҚАТ?! Шундан кейин уларга ишонч борми?

 

Оёғинг бўлмаган жойда сўзларинг ўтармиди? Кўзларинг кўрмаган нарсани тилларинг ишонтирармиди? Сезмаган нарсаларинг билан сездира олармикансанлар?

 

25 йил , оёққа турдик. Бу йиллар мобайнида қанчадан-қанча болалар шу мустақиллик даврида, кўз ўнгимда  туғилиб ўсди, улғайди ва мана 25 ёшлик қанча озод юрт ёшлари тинчликда камол топди! Хар бир юртнинг ўз камчиликлари бор ва олдиндаман деганини  қанчасида тотуви  бор? Қанчасига борим,  зўрим ва ютуғим дегани татияпти? Бизнинг эришган ютуқларимиз олдида  мавжуд бўлган ва устида ишланаётган камчиликлар эса  ХЕЧ НАРСА!

25 йилда шунча нарсага эришилдими, буёғи соатига ривожланмоқда!

Бу баландпарвоз сўзлар эмас, бирор нарсадан манфаат хам йўқ, зеро  журналист эмасман, дипломимам йўқ, хечкимга ишламайман, рахбаримам директоримам йўқ,    бирор мансаб эгаси хам эмасман ,  мени лавозимдан кўтаришмайди хам, эй очиғи туманимдаги хоким фамилиясиниям билмасман. Блоггер хам эмас, оддий ижодкорман холос! Шу учунам бирор манфаатсиз, соф виждон билан  ўз юртимда тотув ва хотиржам яшаётганим учун  унинг химоясидаман! Бу кўрганим, билганим ва сезганларим!  

Ёшим 38да,  ўша собиқ иттифоқда туғилиб ўсиб, шу юрт фуқароларини қанчаси  билан тенгма-тенг хаммасидан бирга ўтиб, шукр қилиб ва бугунги кунда БАЙРАМЛАР билан умримиз ўтаётганидан БАХТИЁРМАН!!!

Икки даврни ўз кўзи билан кўриб яшаётган мен оддий ижодкор буларни таққослаб айтишга хақлиман!  Ўша  СССР даврида на масжидга чиқиларди, на жанозага бориларди ва на ортиқча ғинг дея олинарди! Хозир бемалол  мана шу сайтда 9 йилдан бери фикрларимни демократик равишда очиқ-ошкора айта олаётганим учунам мархум Президентим ва унинг тизумида хизматдагиларга РАХМАТ! ХОТИРЖАМЛИГИМИЗ УЧУН РАХМАТ! Хаммасига шукр!

Мен Sayyod -  Сардор Комилов шу юртнинг оддий бир ўзбек фуқароси эканман, миллатим, халқим ва унинг тинчлиги  учун қўлимдан келганича химоядаман! Қўлимдан келганича ижодий кучда шу сайтми, инстаграмми, телеграмми,   ижтимоий тармоқми ,  хулласи хаммасида   имконим борича хар қаначасига  туриб бераман! ЖАВОБ! Ва ишонаманки мендек  ўз тинчлигини химоялай оладиган ўзбеклар миллионлар!!!

Хозирги бошлаган информацион уруш билан бирортаси четдан турибми, орасида бўлибми   ўзбек халқини мувозанатини ахмоқона ёлғонлар билан ичидан емира олишмайди! Бунисигаям ЖАВОБ!

Худди шу мендек оддий бир ўзбекнинг фарзанди каби халқимизда хамма бирдек   хозирги рутубатли  ва балки четдан заифдек  кўринаётган жудолик пайтида, бу онларни   ожизлик даври дея бахолаш катта хато!

Ишонаверинг! Катта хато! Зеро оғир дамлар инсониятни янада тоблайди!

Додамиз ўлими  ўзбек халқини янада жипслаштириб  25 йиллик эришган ютуқларни  химоялашда   кучга тўлганини сезиш қийинмас! Лидернинг кетиши унинг бошқарувидаги эришилган неъматларни химоялаш учун ўзбек халқида сигналдек ёқилди. 

Биз ўзбеклар хаммамиз Ўзбекистонимизни тинчлиги ва хотиржамлиги учун қўлни-қўлга бериб, МАХКАМ ва елкама-елка туриб қалқондек химоядамиз!!!

Харакат қилма ғаним, тишинг синиб кетади!

Синалганни синама!

Ўзбек синмайди, у сина олмайди хам!

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 133469 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 38
1 Nargiz   (04-Сен-2016 04:50) [Материал]
Eee Alloh , Uzbekistonimizni asragin ........ Islom otamizani joylari jannatda busin! Biza sizdan minnatdor biza, mingdan ming rozi biza, Alloh rozi busin, tinchligimiz, mustaqiligimiz abadiy busin inwaallah !

2 wurausmanova   (04-Сен-2016 05:26) [Материал]
Naqadar haqiqatni yozibsiz....Tugrisi hayajon va kuz yoshlarga kumilib uqidim.Rahmat Sardor!Boringizga shukur!Aminmanki Sizni fikringizga qushiladigan yurtdoshlarimiz son-sanoqsiz!Bizni Hech Kim enga olmaydi!!!Yurtimizni Olloh asrasin!Islom dodamizni ruhlari qullasin!

3 Бахтиёр   (04-Сен-2016 05:37) [Материал]
Хакикий узбек углони гапи шундай булади

4 Oddiy bola   (04-Сен-2016 06:46) [Материал]
Raxmat sizga. Xaqiqiy meni xalqni dilidagi gaplar. Iloji boricha shu suzlarizni xar kuni, barcha saytlarda yangitdan joylab turing iltimos. Shunaqa suzlar dalda va kuch buladi xozirda

5 Timur   (04-Сен-2016 07:14) [Материал]
Sardor aka juda mazmunli va manoli suzlarni yozibsiz. Uzbekistonimiz vatanimiz uchun jonimiz fido. Muxtaram prizidentimiz qalbimizda yuragimizda abadiy yashaydi. ONA YURTIMIZ BAXTU IQBOLI UNING KELAJAGI YULIDA XIZMAT QILISH ENG OLIY SAODATDIR

6 dostonchik   (04-Сен-2016 07:37) [Материал]
Xa biz uzbekmiz uzimizga bekligimizni bobomiz yurboshimiz urgatib ketdilar joylari jannatdan bulsin

7 Шухрат   (04-Сен-2016 09:02) [Материал]
Ватан тинчлиги ва химояси учун мингта жоним булса хаммасини бераман.ЖАВОБ.

8 Dilya Mahmudova   (04-Сен-2016 09:08) [Материал]
xatto oddiy oila boshlig'i ham vaqti kelsa farzandini jazoliydi ba'zi ishlaga ruxsat bermiy ba'zi insonla bilan do'stlashishini ta'qiqliydi. nega? oilasini tinch saqlash uchun. xuddi shu kabi Prezidentimiz Islom Abdug'aniyevich ham bizani shunaqa ushab turdila. tinchligimiz uchun, farovonligimiz uchun!!! nega shuni hamma o'zbelayam tushunishmiydi???

9 Gulnoza Akromova   (04-Сен-2016 09:20) [Материал]
Raxmat Sardor aka yozganlariz ozgina bo'lsaxam yuragimdagi xavotir o'tini o'chirdi

10 Mirsayid   (04-Сен-2016 09:40) [Материал]
Qani qaysi biri nima divotti, hich narsa erishomidi babiram, it xurar karvon o'tar dishadiku, gapirvuradi. Axamiyat bermimiz

11 Mukambar   (04-Сен-2016 10:18) [Материал]
Barkalla sayyod! Siz bilan farlanaman.

12 dilya   (04-Сен-2016 10:49) [Материал]
Sayyod ofarin milionlab O'zbekistonliklar dilidagi gaplarni maxorat bilan ifoda etibsiz rahmat

13 BARNO   (04-Сен-2016 12:03) [Материал]
Xa xaqiqatdan juda og'ir chuqur qayg'u. Bobomizdek buyuk davlat arboblari yuz yilda, ming yilda bir tuguladi, o'lim esa xaq. Lekin bobomiz o'lmadilar xar birimizi qalbimizda, ko'zlarimizni quvnatayogan xar bir binolarimizda, xar kunimizda esayotgan tinchlik shamolida va butun bir o'zbek TARIXIDA mangu borlar. Bir narsani ishonib ayta olaman Bobomiz uzoqni ko'ra oladigan aqlli oqil inson edilar, o'zidan keyinga munosib o'zlariga o'xshagan izdosh tayyorlab kelgan bo'lishlari kerak. shuning uchun tinchlaning o'zbegim. Bobomizni bir gapi esimga tushdi. Kimda kim o'zbek xalqi qudrati buyukligiga shubxa qilsa qurgan bino ishlarimiz va tariximizga boqsin. Biz mustaqillikda voyaga yetib tarbiyalangan yoshlar esa bilamiz vatandi qanday ximoyalashni sevishni qadrlashni va qanday vaziyatga o'zimizni qanday tutishni shuning uchun pravikatsialar biz uchun emas. Sotqinlar xoyinlar esa xar bir yurtda xar bir zamonda bor va bo'ladi. Bundaylarga qo'shilmaymiz qo'shmaymiz xam CHUNKI XOYINLAR BIZDAN EMAS!!!

14 Фарход   (04-Сен-2016 12:22) [Материал]
Sayyod.com биз сен билан бирга! Бутун Ўзбекистонни ичидаги айтиладиган гапларни дангали шу!

15 Mirshod   (04-Сен-2016 12:36) [Материал]
Mustaqilligimizni qayodigi manqurtlani gapiga iwonib berp qoymimiz. Zero O'zbekistonimiz kelajagi buyuk davlat o'rtola.
Man siz bilan Sardor !

16 farida   (04-Сен-2016 12:55) [Материал]
Bilasizmi xar doim yig`lamslikka harakat qilib uzimni ovutardim lekin przedentimizni eshitkanimdan beri ko`zimdan yosh tiyilayabdi hatto bir oy avval uzimni bobom utganida ham yig`lamagandim

17 armani2258   (04-Сен-2016 13:02) [Материал]
Bizni savodsizga chiqarganlar oyog'iga latta bog'lab yurganida bizni bobolarimiz yulduz sanashgan...O'zbek o'ziga bek hech qachon sinmaydi O'zbek xalqi

18 ramazanovabdumalik   (04-Сен-2016 13:25) [Материал]
Ko'zimdan yoshlarim duv duv tukilishiga, vatan va g'urur xis tuyg'larini yanada kuchliroq hamda chuqqurroq singishi uchun jon kuydurib, yuragimizdagi, qalbimizdagi gaplarimizni, vatan xis tuyg'larini baralla namoyyon qilishimiz uchun, bizlarni yanada ko'chliroq va birdam bo'lishimiz uchun xarakat qilayotgan va uddalayotgan mana shunday o'zbek og'lonlarini Allohim o'z panohingda asra. Xar bir O'ZBEGIM O'ZBEKISTONIM DEYDIGAN, VATANI VA SHONI UCHUN KURASHADIGAN, OG'IR DAMLARDA QO'LNI QO'LGA BERIB XALQI VA ORI UCHUN, VATANI UCHUN, TIK TURADIGAN MANA SHUNDAY O'ZBEK OG'LONLARINI ALLOHIM O'Z PANOHINGDA ASRA. #RESPECT #SARDORKAMILOV

19 мехриддин   (04-Сен-2016 13:44) [Материал]
Хакикатда хорижда бошлашди. нима хохласа ёзаверишсин. Халкни курдингларми ахиллигини. Ватан чун жон бераман деган углонлар жуда куп бизда. Хали куришади бундан хам кучли буламиз. Керак булса улар илтимос билан келишади.

20 housewife   (04-Сен-2016 13:47) [Материал]
Tooppa togri. Vatani uchun jonini qalqon qilishga tayyor bizni xalqimiz. Soddaligimizni suistemol qilishmoxchi bolganlarga ishonmanglar. Tinch totuv hayotimiz shukronasi uchun ham hech bolmaganda shunday hissa qoshaylik

21 Faxriddin   (04-Сен-2016 14:02) [Материал]
Men o'zbekman otani farzandiman va bundan FAXIRLANAMAN

22 Диля   (04-Сен-2016 15:34) [Материал]
Тўппа-тўғри, ўзбек синмайди, молодец Сардор!

23 Shoira   (04-Сен-2016 18:09) [Материал]
Qalamingiz,utkir fikringiz oldida til ojiz!Tuqqan onangizga Rahmat!

24 Ozod   (04-Сен-2016 19:03) [Материал]
Otami Ollohim joylarini janatlada qilsin Omin

25 Xayot   (04-Сен-2016 21:29) [Материал]
Otamiz Bunday Insonlar 1000 yilda bir keladi bu inson betakror juda juda ezilyapman dunyolarga sig'mayapman bu inson qanchalar BUYUK ISLOM ABDUG'ANIYEVICH KARIMOV Tazimdaman O'zbekiston Birinchi Prizdenti Xalq Tayanchi. Siz Buyuk Shaxssiz!!!! Endi Sardor Aka Siz Aytayotgan Ozodlikka Kelsak Undagi Ifloslar Ozodlikdagi G'alamislar O'zi O'zbek Tilida Gapirgani Bilan Qirg'izdan Ketgan O'zbeklar U Xaromilar Ijtimoiy Tarmoqlarda O'zini saytida u bu deb odamlarni asabiga tegadi Iloyim O'sha bizni Yurtni yomonlayotgan kim bo'lsa ham U Dunyoda Do'zaxni Eng O'rtasiga Tushushini Ollohimdan Tunu Kun So'rayman

26 Flagman   (04-Сен-2016 22:16) [Материал]
Do'stlar shu maqolani internetda tarqataylik. ichimdan titrab mushtlarimni maxkam siqib o'qidim. Boshqalarga ham mendek tasir qilar.

27 Abbosbek3334   (04-Сен-2016 22:35) [Материал]
Sardoraka sizga yana bir bor qoil . . .
Ishlarizga omad !!

28 Botir   (05-Сен-2016 07:54) [Материал]
Otamiz bu dunyoni tark etganlari bilan u kishining o'gitlari va nasihatlari bardavom. O'zbekistonni xech kimga berib qo'ymaymiz. Bu bizning vatan bu bizning yurt. Yurt tinchligi yo'lida barchamiz bir tanu bir jonmiz. O'zbekiston kelajagi buyuk davlat

29 САРДОР   (05-Сен-2016 09:15) [Материал]
Гап йўқ. Олға ЎЗБЕКИСТОН!!!!

30 Ozod   (05-Сен-2016 09:26) [Материал]
Xar safar biron bir qishloqdami shahardami sozga chiqsala allbatta biz yoshlarni gapirib otardila Bizga ishonardila Bizga kuch berdila Qalbim yeglashdan koz yoshdan toxtamayabti Juddayam soginyabman Ishongim kemayabti Doim yuragimda Qalbimizda yashesiz Ottttajonim Sizi yahshi koraman Islom Karimov

31 MHS   (05-Сен-2016 11:48) [Материал]
Sardor Komilov - yozganlariz ayni Vatan dib yongan yuraklani ichidagi gaplaridir.Bunaqa gnidala har doyim bugan i bundan keyinam buladi. Qushiq bulardi: "Vatan deb Vatandan ketganlar aytsin,soginch yoqasidan tutganlar aytsin" haqiqatda tugri gap,vatandan ketib kelolmiy yurgan vatanfurushla kungliga shuncha nakip yegib ogir kunlada kovlab sasitgani alamli, ular bazilari ichida bowqa bulsayam tashqarisida alam un bowqa narsa yozadi. Avallo u bechoralar alamli bu yurtga kirolmiydi i kelolmiydiyam.Sardor aka yozganlarizni kecha ishga ketayotganda mashrutkada kuzimdan yoshla sizib uqidim,uzi facebookdagi status va odamlani bir biriga hamdardligi va birligini kurib, marhum yurtboshimizni videolarini uqib uzimi tutolmagandim.Uzbek halqi azaldan sabrli,matonatli va bagri keng bulgan,lekin nafratini quzgatish bu yomon buladi.Yurtboshimiz etganlaridek Biz bugun kechagi odamlar emasmiz,biz bugun boshqacha fikrlaymiz,yana takidlaganlarki boshingizni baland kutarib ertangi kunga ishon bilan yaratgandan surash kerak,yaratgan suraganga beradi diganlar,kuni kecha TVda shu suzlarini kursatishdi. Fergananews,Ozodlik va BBCdagi uzbekcha gapirvotgan kalamushla savodi bor odamgayam uxshamidi, nayomnik manqurtla pul un lyuboyiga tayyor,ertaga esli chto to sluchitsa rahnomalari birinchi urinda usha laychalini yoq qiladi ili kere busa trub beromidi. Qisqasi kuchada ulgan it yoki kalamushdek uligi xor buladi.Mevali daraxt tosh otilar ekan shunday ekan uzbegim birdam bulib yurt Otasi aytib ketgan ugitlaridan qolmasdan har qanday hurujlarga labbay dib javob berishimiz kere, shu ugitlarga amal qilsak Islom Karimov aytganlaridek MARRA BIZNIKI, KELAJAK BIZNIKI, yurtimizdan yartaganni inoyatlari aramasin uz panohida saqlasin.

32 Sherzod   (05-Сен-2016 14:40) [Материал]
Biz O'zbekiston yoshlari hech qachon g'animga bosh egmaymiz Yurtboshimiz vasiyat qilib ketganlaridik biz yoshlar bir yoqadan bosh chiqarib tinchligimizni yurtimizni asrab avaylashga va O'zbekiston degan davlatni yanada qandayligini dunyolaga kursatish uchun harakat qilamiz Albatta!!! "O'zbekiston Kelajagi Buyuk Davlat" I.A.Karimov

33 Исакова Маъмура   (05-Сен-2016 15:28) [Материал]
Бир кун телевизорда Президентимизнинг Узбекистонни кайсидур вилоятига ташриф чогларида уларни иззат икром билан кутиб олаётган одамларга караб - Мени шунчалик хурмат эхтиром билан шу ерга йигилибсизларми бу мен учун КАТТА БАХТ КАТТА БАХТ деб кулларини куксиларига куйиб хурсанд булиб турганларини куриб йигидан ДОД дегим келди. Охиратиз обод булсин отам Узбекистонга килган буюк ишлариз учун сизга бош эгамиз.

34 Shams   (05-Сен-2016 23:24) [Материал]
Qoyilman!!! Kalamushlarni ketiga chug'dek bo'libdi, ayni yurakdagi so'zlar. Xormay tolmay ijod qilavering!!!

35 shirinmardonova   (06-Сен-2016 01:34) [Материал]
Сардорбек мен 48 ёшдаман укам.Яшанг сиз узбегимнинг хакикий мард углонисиз.Рахматли Юртбошимиз Ислом отамиз орзу килганидек сиз сингари шижоатли ,матонатли,мард углонлар сони купайсин.Оллохим хамиша узбегимни ганимлар устидан голиб килсин.Сизни ва жамоангизни эзгу ишларингизга хамиша омад тилайман.Узбекистонга борсам албатта сизлар билан учрашиб эзгу ишларингизга уз хиссамни кушишни ният ва максад килиб куйганман. Рахмат сизга теран фикрларингиз учун.Канийди хамма шундай фикрласа. Илохим сафингиз кенгайиб,яхшилар купайсин.

36 Азимжон   (07-Сен-2016 12:34) [Материал]
Қойилман Сардор ака. Мен ҳам фикрингизга 1000 % қўшиламан. Албатта Ўзбекни энди ҳар қанақа йўллар билан ҳам енгиб бўлмайди. Мен Ўзбекман. Додамиз ўзбеклар бор экан ҳеч қачон ўлмаганлар, у кишининг руҳи бизларни улуғ миллат қилиш учун парвона бўлиб юрадилар Иншоллоҳ!

37 SHER   (07-Сен-2016 21:14) [Материал]
Ватанимиз ишончли кулларда эканлигига шубха йук! Бундай ВАТАН учун жонингни берсанг арзийди!

38 megabos   (11-Сен-2016 00:31) [Материал]
super

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!