8 йилдан бери хар хафта ниқоб таққан болакайларни суратини тарғиб этаман... юқимлимасу аммо #коронавирусдан хавфлироқ ва оғирроқ касаллик бўлиб умрга чанг солаётган касаллик.
Сайтим орқали ниқоб таққан болакайларни суратини қўйсам барча ФАХРЛИ ИНСОН лойихам ва лейкемия билан касалланган болакайларни тушунадиган бўлганди.
Энди эса бутун дунёга ниқоб тақилди. Бир қарашда ажратиб бўлмас қиёфага келинди.
Аммо соғлар юқумли касалликдан химояланиб ниқобга тобе бўлса лейкемия касали билан оғриганлар оғир дарди сабаб мажбур.
Юқумли эмасу аммо "коронавирус"дан минг чандон хавфли.
Олимлар вирусдан вакцина излашмоқда, билмасам #лейкемия дан даво шу тариқа излашармикану лекин ёнимиздаги фожеаларга негадир дунёнинг нариги чеккасидаги фожеалар қадар таъсирчан эмасдекмиз. Қийналаман шу адолатсиз хақиқатдан. #тўғрисиде
Жума... хамма қатори мен учунам муборак кун, ва амалларига монанд муборак ўтиши мухимроқ. Шу болалар яшасин. Майли , қанча бўлса хам хайрия қила олсак, қанчадир қон бериб умрини узайишига ё мутлақ #ИнШаАллах тузалишига сабабчи бўлсак бу буюк қахрамонликку!
Шу болам яшаб кетсин деган ота оналар шу хар ойни илк жумасига интиқ бўлишини биласизми?
Карантин сабаб қон акциялари ўтказиш имкони йўқ аммо йиғилмасдан алохида бориб қон топшириб келиш имконингиз бор.
Қон топширмоқчиларга: Тошкент шахри, Ш.Руставели кўчаси 138 уй, Жанубий вокзал мостига етмасдан Қон маркази.
Қон гурухини фарқи йўқ, истаган одам келиши мумкин! Паспорт шарт! Вазн 50 кгдан юқори бўлиши керак, қолганини жойида шифокорлар текшириб кўришади.
Моддий хайрия ихтиёрий суммада ва талабга биноан мавхумлик хуқуқини сақлаган холда.
Батафсил +99894 6952121 (телеграм хам шу рақамда)
Инстаграмда: @faxrliinson
"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди
Ва алайкум ассалом! Закот бериш фарз ибодати ҳисобланиб, унинг адо бўлиш шартларидан бири унга ҳақдор бўлган шахсга мулк қилиб бериш. Уни қайси шаклда бўлишининг фарқи йўқ. Дори шаклидами ёки кийим шаклидами ҳақдорга мулк қилиб берилса бўлди. Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдирлар. Валлоҳу аълам!
Манбаа: http://savollar.islom.uz/s/33319
Шароити оғир бeморлар закот олишга бошқаларданда кўра ҳақлироқдир-дейди ахли ислом уламолари.
Лейкемия (оққон) билан касалланган беморлар мунтазам равишда қонга мухтож оғир беморлар. Уларни хаёти хар биримизни қўлимизда. Қон топширишга барчангизни чорлаймиз:
Кимдир ўз хаётида бир бора улуғ ишга қўл уришига имкон. Кимларгадир Рамазон ойи остонасидан улуғ ишлар билан ўтишига имкон. Кимлардир шу куни фахрли инсон! Шу сабабли эса... кимларгадир яшамоқ учун имкон!
Унутманг, сизлар борки кимдир яшаш учун имконга эришади.
Батафсил +99894 6952121
"FAXRLI INSON"ХАЙРИЯ ЖАМОАТ ФОНДИ
Манзил: Тошкент шахри, Юнусобод тумани, Бодомзор кучаси 8-уй.
Хисоб раками: 20212000005119724001
Банк: ТОШКЕНТ Ш., "ИПОТЕКА-БАНК" АТИБ МЕХНАТ ФИЛИАЛИ
МФО: 00423 ИНН: 207302150
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir |
Чоп этди: Sayyod
| Тег : |
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |