Аввалги туғилганида аниқ Хиндистонлик бўлган бўлиши хақиқатга жуда яқин бўлган, шовшувмэн Жасур Хамроев айни дамда Хиндистонда. Бирдан йўқ бўлиб қолган шов-шув сайти рахбари Хиндистонда инглиз тилини май ойигача ўргангани кетибди. Инглиз тили айнан Хиндистоннинг Делхи шахрида ўзгача ўргатилар экан-да)). Хиндистондан юборган суратлари орасидан мана буни кўриб хам қувондим ва хам қўрқиб кетдим.
Аввал албатта қўрқиб кетдим, чунки бошида сари деб ўйлабман, шукур "капюшон" экан. Хурсанд бўлганим эса ўша ерда тинчини топибди деб бахтига хурсанд бўлдим. Оила бола чақалик хам бўлиб кетибди, фақат аёлини атайин суратга туширмабди, жа бир бошқачаде деб ўйлабман. Табиийки хазил))) Шунчаки сал бўлса хам ажралиб туриш учун уларни танлаган бўлса ажаб эмас.
Шовшув сайтини ўзиданда аъло ушлаб тураётганлар эса хабар беришларича "Бекажон" газетаси ходимларидан Мисс Сита тахаллусли Ситора исмли журналист қизимиз. Жасур кетишидан аввал сайтини айнан шу редакцияга ишонгани беъжиз эмас, кўриб турганингиздек сайт фаоллиги қайтанига анчагина ўсган. Журналистлар орасидаги бундай мехр-оқибатга қувонмай бўладими?
Ора-орада шовшувмен Хиндистонга нима учун борганлигини инглиз ва ўзбек тилларида ёзган хабарлари билан хисобот тарзида исботлаб турибди)).
Нима хам дердик, журналистикамиз ривожланмоқда. Жасур инглиз тилини шарриллатиб гапира бошлагач бизнинг шоу-бизнесимиз уни қизиқтирмай қўйса ажабмас. Шахсан ман уни Хиндистонми Европами Америками ўша ўзга давлатлардан туриб мега юлдузлардан интервью ва репортажлар қилиб ёритиб туришини жуда истардим. Журналистика шоубизнеснинг жахон миқиёсига илк қадамлари айнан Жасурдан бошланса ажаб эмас. Фақат хиндларга ўралашииииб қолиб кетма Жасур! Ўзбекистон журналистикасини ким ривожлантиради унда а?)))
Бахтли булсинла "инглишмен" ,сайёд шу болага бир журналистикадан маслахатлар берсез яхши буларди,мен у болани сайти билан якинда танишдим шу сайтини суперзвездаси "бетакрор" Райхона, кейин з кунда бир янгилик киргизса керек.
Jasur Hamroyev - Hindistonga ingliz tilini urganishga emas IIMC - Indian Institute of Mass Communication da Xalqaro jurnalist toifasi uchun diplomatik kursini tugatgani ketdi! Aqllilik qilib uzilarcha uni muhokama qilyabsizlarmi? Ishila yuqmi igvodan boshqa. U yoqmasa kirmeyla saytiga tamom vassalom! A voobsheta sizlar u yonib mana bugungiday saytlar rivojlanib, valaqlab utirishingiz uchun birinchi qadam quygan inson! Bironing yaxshiligini qachon bilamiz. Hozir sayyod yaxshi! Yana yangisi chiqsa uni olqishlab boshlaysizlar! Insof bormi sizlarda uzi? Allohning qullari! Kstati, on ochn daje normalno vladeyet in English! Shu bois ham grant yutdi! Omon buling, ichi yongan zotlar!
Assalomu alaykum. Jurnalistika faqat shov -shuv va qandaydir san'atkorlarning hayoti bn belgilanmaydi va shu o'rinda aynan shu mavzuda yozayotganlarni hammasi ham "jurnalistikaga" da'vogarlik qilishi xato. Shunch gap - so'z, shuncha dilxiralik shartmi?! Jasurga omad tilash Sayyodga rahmat aytishni o'zi kamlik qiladimi?
Жасур ва Сайёдни муносабати дўстона буни хамма билади улар хамкор эканлигиниям хар иккиси интервьюларида айтишади. Шунинг учун хам Сайёд хадди сиғиб хазиломуз ёндошиб маълумот берган. Лекин Жасурдан нақадар фахр билан ёзганларини англаш қийин эмас, Сайёд Жасурни хурмат қилади ва бу ютуғидан хурсанд. Сизлар бўлса бу икки ижодкорни бир бирига қарши қилиш билан оворасизлар. Яхши эмас!
Хар иккисини яна бир бирига қарши қиладиган изохлар нафақат ўчирилади балки бан хам берилади!!!
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.