01:57 Шоу - тест! | |
ШОУ-ТЕСТ
Тасаввур қилайлик, агар бугунги санъатга доир тест
тузилганида у қандай бўларди? У кўп жараёнларни ўзида жо этармиди? Биз шунга
ҳаракат қилиб кўрдик. Санъатга қизиққан, ундан бохабар мухлисларнинг ушбу ҳазил
тест саволларига жавоб беришлари оппа-осон. Бу борада холис фикрласангиз кифоя.
1. Адрас матодан
иштон кийиб, видеоклипда чиққан эркак ижодкор? A. Жаҳонгир Отажонов; B. Жаҳонгир Аҳмедов; C. Жаҳонгир Позилжонов; D. Жаҳонгир.uz
2. Ёшлар
орасида оммалашган "Жумагул” қўшиғи муаллифи ким? A. Жасур Умиров; B. Жасур Шаметов; C. Робинзон Крузо ва Жумавой; D. "Пятница тринадцать”.
3.
"Сотка”даги қисқа метражли видеофильмлар орқали машҳур бўлган инсонни аниқланг: A. А.Қурбонов; B. М.Ризаева; C. Б.Якубов D. Кот Базилио ва Лиса Алиса (А+З).
4. Ўзбек
киносида "Келгинди” ибораси билан рекорд қўйган режиссёрни аниқланг: A. Рустам Саъдиев; B. Саъдиев Рустам; C. Р.Саъдиев; D. A, B ва C жавоблар.
5. Мухлислар
билан суратга тушганда аллергияси тошадиган, овқатланадиган мухлисларни кўрса,
жаҳли чиқадиган хонанда? A. Шукрулло Исроилов; B. Авазбек Олимов; C. Халима; D. Озодбек Назарбеков.
6. Дастурхон
устида рақс тушганига видеоклип танқид қилинганидан кейин эътибор берган қўшиқчи? A. Мавлуда Асалхўжаева; B. Асалхўжаева Мавлуда; C. A, B ва D жавоблар. D. Гули Асалхўжаеванинг опаси.
7. Яқинда 1
челак қон топшириб, шифохона эшигига ёпишиб қолган қизиқчи ким? A. Шукрулло Исроилов; B. Ҳалима; C. Сардор Рахимхон; D. Валижон Шамшиев.
8. Ошни ва
пайшанба кунини кўпроқ реклама қиладиган, "айлонайин, дўст” дейдиган актёрни
аниқланг: A. Адиз Ражабов; B. Ражаб Адашев; С. Мурод Ражабов; D. Радж Кумар Сантоши.
9. 100 % ЖОНЛИ
овозда концерт БЕРОЛМАЙДИГАН хонандалар? А. О.Назарбеков, Ж.Позилжонов, Р.Ғаниева ва
Р.Холиқовдан бошқа барча хонандалар; В. Ж.Отажонов, Ў.Оллоберганов, О.Собиров , Шахноз ва
Ш.Жўраевдан бошқа барча хонандалар; С. С.Раҳимхон, У.Раҳматуллаев, Шаҳзода, Шохруххон ва
М.Ризаевадан бошқа ҳамма хонандалар; D. Тўғри жавоб В бўлса керак.
10. Клипида
бильярд ўйнаётган севишганларга қараб туриб қўшиқ куйлаган, лекин улар негадир
уни кўрмайдиганган артист? А. Анвар Ғаниев; В. Анвар Санаев; С. Анвар Собиров; D. Анвар Салимов.
11. Яқин беш-ўн йилда катта саҳнада концерт қўймаган хонандалар? А. Равшан Намозов, Авазбек Олимов, Моҳира Асадова; В. Манзура, Достон Убайдуллаев, Умида Мирҳамидова; С. Равшан Собиров, Музаффар Абдуазимов, Эркин
Худойқулов; D. Улар шунчалик кўпки, эълон қилиш учун алоҳида сайт
очиш керак.
12. "Кичкина
деманг бизни, кўтариб урамиз сизни”. Ушбу мақол қуйидаги қайси
санъаткорларга тўғри келади? А. Ў.Муҳаммадиев, С.Раҳимхон, Ш.Исроилов, А.Файз; В. А.Абдуваҳобов, С.Мелиев, М.Холмедов, И.Жалилов; С
М.Асалхўжаева, Сарвара, Ҳалима, М.Раззоқова; D. Д.Каттабеков, О.Асомов, В.Шамшиев, Д.Раҳмонов, Юлдуз Усмонова.
13. Томошабин
орттиришдан кўра, юксак халқаро мукофотларни кўпроқ қўлга киритган
кинорежиссёр? А. Саид Мухторов; В. Аюб Шаҳобиддинов; С. Жавлон Шодмонов; D. Отабек Мирзахолов.
14. "Одноразовый”,
яъни "раскладушка” каби очилиб-ёпилган ёки бир неча марта тарқалиб-йиғилган
гуруҳлар? А. "Байрам”, "Шахризода”, "Нола”; В. "Жоним” "Сетора”, "Баён”; С. "Қарс”, "Анор”, "Се*танҳо”; D. Жавобларнинг ҳаммаси тўғри.
15. Умр
йўлдоши ўзидан бир неча ёш кичик бўлган хонанда? А. Алла Пугачёва; В. Шахзода; С. Райҳон Ғаниева; D. Дилдора Ниёзова Е. Юлдуз Усмонова;
16.
Санъаткорларнинг хонадонидан эски-туски буюмларни олавериб, уларда ҳеч вақо
қолмагач, бу кўрсатувни ёпган сўз устаси? А. Б.Имомхўжаев, "Тошойна”; В. И.Ургант, "Прожекторпересхилтон”; С. О.Асомов, "Тўнлар муборак”; D. В.Пельш, "Розыгрыш”.
17. Ҳар йили
барча одамларнинг тўйини улардан бир тийин олмай, бепул, беминнат ва таъмасиз
ўтказиб берадиган артист ким? А. Бўлиши мумкин эмас! В. Фантастика ҳам эви билан! С. Кулавериб, ичагим узилди. D. А, В ва С жавоблар.
Сиз
бу саволларнинг жавобини яхши биласиз, деб ўйладик ва тўғри жавобларни
белгиламадик. Каллангизни салгина ишлатсангиз, кифоя, жавобларни топиш қийин
бўлмайди. Шу боис топқирликни ўзингизга ҳавола этдик. Ахир,
давлат тест синовларида ҳам тўғри жавоблар олдиндан белгиланмаган бўлади-ку! Эътиборингиз
учун раҳмат! Акбар Фатҳуллаев
| |
Бўлим: Shunchaki qiziq |
Кўрилган: 10124 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 26 | ||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |