Асосий мақсадим хам айнан шоу-бизнесдаги санъатни ўрнини юқори тутиб уни шоу-бизнес тушунчаси ютиб юборишига йўқ қўймаслик аслида. Сўнгги пайтлар элементар сайтимизда премьера қилинаётган ижод намуналаридан хам санъатимиз юқорига қараб кетаётганини сезиш қийинмас.
Турфа хилликни киритган Муниса ва Ботир Қодировларнинг куйлаш махорати ва ижод намуналари янги нафас билан шодлантирган бўлса, Нилуфар Усмонова, Манзура, Гулсанам, Зиёда, Шахноз, Дилсўз ва Рухшоналарнинг сўнгги ижод намуналарига қарасангиз бунинг яққол исботини сезасиз.
Ўсиш катта, турфа хиллик ва ижобий хайратлантиришлар.
Юлдуз Ибрагимовна Сердар Ўртач билан дуэти, Рухшонанинг Авраам Руссо билан дуэтлари муносиб ютуқ.
Ўша танқид остига олинадиган Каниза хам миллий қўшиқ билан, майли ўша ажиб уйғунлашган имиджи билан, бачканалик тамғасини олган Жахонгир Позилжоновнинг хам ота хақидаги қўшиғи кўпчиликнинг ижобий бахосига лойиқ бўлмоқда.
Ёш хонандалардан Бахтиёр Рахмонов, Сахро гурухлари ишончли келажакдан умид бўлаётган бўлса, Амира Алибекова хам назарга тушяпти, унинг сўнгги клипидаги имиджи хам ўзбек юқори модасидан дарак бўлса, асосий урғуси дидга қаратилган Тамила хам хаммани хайратлантириш остонасида турибди. Куни кеча "Азизам” қўшиғига суратга олинган клипни томоша қилиб бунга амин бўлдим. Яқин кунлар бундай премьерадан яна Манзуранинг реалити клипи хам кутиб турибди. Клипмейкерлардан Ёдгор Носиров фаол, унинг сўнгги икки клипига бахо бергандирсиз.
Авваллари номигадек ва мавжудилиги хам хис қилинмайдиган "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмасининг "Марди Майдон” жонли ижро фестивали хам санъатни юқорига кўтаришдаги катта ишлардан бўлмоқда.
Айбини кўрган, ютуғини хам тан олишни лозим топдим. Зеро хаққоний нарса хамиша тан олинишга лойиқ.
Сайтимизни хам бу йил бахор ойларидан янада жўшқин фаоллиги юзасидан бир қатор режалар тузилган.
Хуллас, санъат оламидаги об-хавони кузатар эканмиз, кўчадаги музлик давридан фарқли ўлароқ, санъат оламида қуёш чарақлаётганидан шодмиз.
Кўз тегмасин ишқилиб))
|