Сўнгги пайтлар шоу бизнесда аён бўлган шов-шувли жиноятлар юзасидан Ойдин Юсупова, Алишер Рахматуллаев, Фаррух Соипов ва бошқаларники хақида хабарингиз бор...
Энди эса қатор хуқуқни химоя қилиш органларида машхурлар иштирокидаги жиноят ишлари кўпаймоқда.
-Бир машхур хонанда қиз "дугонаси" билан йигит талашиб , Тошкентнинг қоқ марказидаги ресторан олдида муштлашиб 277 модда (жамоат жойидаги безорилик)да айбланмоқда... тақдири ё 109 модда енгил тан жарохати билан хукмга ва ёки амнистия билан беркилиши тайин
-Яна бир машхур йигитчамиз 164 модда босқинчиликда айбланмоқда, хозирча тергов ишлари кетмоқда ва у очиқда... хибсда эмаслиги сабаби бор, уни айтсак, дарров билиб қоласиз кимлигини! Хозирча буни хам сир сақлаб турамиз.
-Бир хонанда қиз продюсерини устидан 168 модда (фирибгарлик) орқалик жиноят иши қўзғатиш учун аризасини тегишли идорага бериб бўлган ва холат ўрганилмоқда... Қизиғи бу жиноят ишида катта РОЛЬ САЙТИМИЗГА тегишли))) хар бир жиноят холатларида биз келтирилганмиз. Шукрки барчасига далил исботларимиз мавжуд, у айбланаётган продюсер хам бизнинг алоқамиз йўқлигини хозирча тан олмоқда, билмадим охиригача мард бўлармикан? Жиноят иши қандай ривожланишини билмадигу, шахсан у хонанда қиз продюсерини қаматиш нияти йўқ, шунчаки 50 минг долларга яқин пулларини қайтариш нияти бор. Хеч бўлмаса ярмини албатта.
Сайтимиз НОМИ шу қадар қиммат эканлигини билганимдами?))))
Юқоридаги машхурлар номи хозирча(!) келтирилмайди, тегишли хукм ва қарорга қараб санъатга алоқадор мутасадди идораларни тегишли мажлис ва тартибга чақириш йиғилишларига қараб хабарларни ёритиб борамиз.
Шоу бизнес олами, сал ўзимизани тутиб олайлик илтимос!
|