Шоу-бизнесда хақиқат йўқлиги хақидаги хақиқатде буям)) FIKRiston
Шоу-бизнесда хақиқат йўқлиги хақидаги хақиқатде буям))

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
Адолат нишони остида... хақиқат... 
Ёдингиздами халиям сайтимиз шиорлари? Адолат нишони остида... шоу-бизнес хақиқатларимушде...

Шоу-бизнес оламидан ўзи нималарни излаяпман деб ўйланиб қоламан гохо... йўқ, гохо эмас, кўпинча экан, бўлмаса бу мақола чиқмасдию)

Артистларни интервьюсига хам ишонч қолмаяпти менда... интервьюда хам шоу қилишади, шунда хам улар образда, интервью уларга пиар ва реклама учун, истаган нарсасини, борини эмас, истагани ва мақтаниши керак бўлгани учун интервьюдек.
Ўз фикрини хам ясашадимией...
Концертдан олдин хамма ерда бирдан пайдо бўлишади. Биронтасини интервьюсига кўзим тушса, концерт беряптимикан?-деб ўйланадиган бўлибман)) Кўпчилик хонандалар, концертга яқин интервью дейишади. Худди бошқа пайт уларда фикр хам йўқ, хақиқат хам. Шу шоугача шоу фикрларни ясаб олиши керакдек.

Қалб дегани ижоддан кетганига яқинда асрлар бўладию, самимий сухбатдан уни излашга не даркор?

Журналистлар хам ўз фикридан йироқлашгандек. Даври келгани орқасидан, унинг иқтидори борми йўқми, ич-ичингдан, рости хам санъатига тан берасанми йўқми, инсон сифатида хурмат қиласанми йўқми, ўз номига унинг бугунги машхурлигидан бирон зарраси юқиб қолиши илинжида, янгилигигаям, бошқасигаям устидан мақтовни ясатиб ташлайверишади. 
Буёғи арча байрам! Журналистми ё арча ясатувчими тушунмайсан. Қишин ёзин бир хил рангда-артист бўлиб ётибдию...бир хил образда-хамиша артист!
Бир иккиси эса, ғирт ўзига мосларини йиғиб териб  олгандек. Фикри хам, даражаю, мавқеи хам хам худди ўша артистдек. Тўғри, бир тарафдан, бошқаси ёнига йўлатармиди? Йўлатган бўлса хам, хозир демак тушунган кимлигингни дейсан. 

Артистларку...эх бу артистлар... барибир артистлигини қиладиган артистлар. Самимий инсонни шоу-бизнесдан излаш мушкул иш. Жудаям!
Жахли чиққанидагина бироз хақиқати очиладигандек. Шунда хам, бировни хақиқатини очиши учун ниқоби юзини тарк этиб туради...вақтинча!
Яна баландпарвоз сўзлар, сохта табассум ва ёки ботоксдан  ўзгармай қолар даражага етган мимикаларнинг беўхшов силжиши... Нимани у хис қиляпти, нималар юзидан уқиш мумкин фиг поймеш))
Балки шунинг учун, бу шоу оламини асабига тегишни кўпроқ яхши кўрсам керак))
Самимийликни шу орқали кўп кўриб тураман. Жанжаллар менинг реал кўзойнагим. Танқид самимийликни аниқлайдиган рентгендек))

Маънавий фохишалик авжида. Шоу-бизнес оламида дўстликни изламанг, у йўқ. Бор дегани  алдаяпти, ё  шу қадар содда ва ёки образда жавоб беряпти. 

Бири атрофига йиққан дўстлари, рейтинги мутлақо йўқ бўлган омадсиз ва ёки запретдагилар бўлса, бошқаси унга нимагадир қарам бўлгани учун.  Улар хам рақобатдош бўладиган даражага етсаку, гаплашмайдиганлар рўйхатида яна бир "дўсти" пайдо бўлаверади.  
Дўстлар эмас, атрофда мулозимлар, югурдаклар ва масхарабозлар кўпдек. Ялақилик авжида.
Фақат уларнинг олдида ўзини қирол ва қироличадек сеза олади! Ўзига ишонмаслик комплекси?

Қани, зўр бўлсанг, шундай зўрлар билан дўст БЎЛА ОЛ!-десанг! Ичинг зўрмаски, зўрликни ясаб юрасан.

Шохларнинг хам бир масхарабози бўлардию, юлдузларимиз атрофида масхарабозлари кўпдек.
Ўзини омади йўғу, омади келганни устидан куладигани-чи?. Яна гала-гала бўлиб!
Хайвонот олами кўрсатувидаги гиеналар тўдасини томоша қилаётгандек бўламан гохо. Шу аламини кулиб қотиб чиқариб олишади. 

Хамма омадлилар эса  бир бири билан гаплашмаётгандек. 
Биронта тадбир қилишга қўрқасан, унисини чақирсанг, анависи хафа бўлиб турибди. 

Бировни табриклагани хам қўрқасан, "Ха опангни табриклагани борибсанми", "Ха бунча акангга пахта қўймасанг?"
Кимнидир тадбирига боришга ўйланасан, "Войбўўў опажонингни эна қилиб олдингми?" ёки "Ха қанчадан пул тўлаяпти жа? Ўшатга бормаслигинггаям пул берардим ўзим икки баравар!"
Керак бўлса "нима бало ётиб юрибсанми у билан" деворишадиям. Пофиг эркеми аёлми, бунақа пайт все в теме))))

Ишонсангиз, сайтимда кўринаётганлар билан мана шу сайт доирасида кўришилади. Муносабат хам хаммаси билан фақат мана шу сайтда чиқилган вақти доирасида холос! 

Шоу-бизнес оламида бир-бирига яширин душману, очиқ гаплашмайдигани кўп. Кеча саломлашганинг бугун ёнингдан кўришмай ўтиб кетдими, ё сени давринг келибди, ё сен запретдасан!))

Инсонни атрофидаги одамлари бирдан алмашиши учун икки нарса керак экан: ё омадинг чопиши ва ёки юзтубан йиқилишинг. 
Бирдан омадинг келса, янги одамлар билан алишилади,  қизиғи, унгача дўст бўлганларидан хасаддан хам йўқ бўлиб кетадиганлари хам топиладигандек.
Йиқилсанг, ўзи билан тортмасин дегани кўпайиб, атрофинг жимжитликдан иборат. Бу пайтда ёнингда пайдо бўладигани шундоқ хам каму, лекин шу пайдо бўлганлари орасида хам, барибир манфаат билан, "Ха бир кун ёдига соларман" ёки, "Куни келиб, яна даври келиб қолса, унутмас" деб қўллайдиганлари хам бор бўлади. 
Қолгани эса оила аъзоларингдан ташқариси  дардкашлар гурухидагилар. Яъни худди шундай омадсизлар, йиқилганлар ва хоказо...

Шоу-бизнесдасан ва ахволинг яхшимасми? Демак, бировни атрофида сен ва сендакалар бўлиб, у ўзини юқорилигини сезиб туриб, ўзини хурсанд қилиши учун, сохта ва ясама даражани кўрсатиб туришга фойдаланадиган инсонлардан бири бўласан холос. Ёки масхарабоз. Уларни кулдириб, чақирганида дастурхонидан қорнингни тўйғазиб, еганингни оқлаш учун уларга шоу кўрсатасан холос.  

Бошқа тарафдан кенг оммага шоу кўрсатиб рейтинги баланд бўлганниям ундан фарқи озроқ. Барибир топаётган пулинг, оммага шоу кўрсатиш орқасидан. Одамларни хордиғини чиқариш учун сенга пул тўлашади. 

Қанақадир садақа туридек туюлади гохида. 

Мехнат қилиш, изланиш бошқа нарса... Бозорларда ашула айтиб, пул териб юрганларни кўриб... артистларимизни улардан фарқини  имидж , машхурлик ва мехнатидан сезсам керак.
Бозорлардагисиники халолроқ, чунки ўзи куйлаяпти, мехнати билан оляпти. Ўрнига "не свежый" овоз қўйиб оғиз қимирлатмаяпти. 

Фонограмма келиб каша бўлиб кетди хаммаёқ. Йўқ, фонограмма-ёлғонга рози бўлаётган халқ сабабчи, у раққосми, хонандами, ё мимикалар бўйича актерми тушуниш қийин.

Барибир, халигача тўйга таклиф қилинган хонандага нима учун пул берилиши ва у нима учун қўлига микрофон олишини тушунмайман. Нима учун фонограмма концертда микрофон қўлга кераклиги ва умуман фонограммани концерт билан боғлашниям тушунмайман.
Фонограмма радиода, магнитафонда ва клип жараёнида бўлиши керак фақат. Ё нотўғрими?

Нима учун ёлғонни фалон пулга сотиб оламиз.

Шоу-бизнес адолат нишони остида...қандай адолати? Халққа шоу-бизнесдан адолатми?

Томошабин ва тингловчимиз а? Хаммамиз хам! Журналистми бошқа соха ишчисими, талаба ё ўқувчими, хаммамиз бирдек томошабин ва тингловчимиз. Ва хаммамиз шу ёлғонларга рози бўлиб туриб, пул тўлаяпмизу, яна ундан хақиқат излаймизми?

Балиқ хамиша хам бошидан сасимас экан. Бунинг учун, унга атроф мухитни таъсири етарли бўлар экан. Йўқ бошидан деган тақдирингиздаям, артистлар бошида хам барибир халқ туради! Атрофида хам! Уна кўтариб туришида хам...
Кўтариб турган жойидан отворишида хам!

Шоу-бизнесни халқ хал қилиши керак . Халқ тарбиялашга шошилмаяпти, халқ тартибни таъсис этишни истамаяпти. Санъатимизни бугунги кўриниши, шу халқнинг истагидан келиб чиқмоқда.

Хонандалар кўпайиб кетди деб айюханнос соласизлар, ким айбдор? Осон пул ва машхурлик топиш йўли фонограмма бўлганидан кейин, у фонограммага пул тўлаётган ўзинг бўлсанг, яна сен айюханнос соласанми? Хонандалар кўпайишига биз рози бўлган ёлғон сабабчи!

Шу изохларда хам артистларни танқид қиладиганлардан бир гурух йиғилиб, агар тўйларда фонограмма учун қарши бир харакат қилсаю, ва у такрорланса борми? Шартта хонандалар ўйланиб (ўзгариб) қолса керак а?
Ёки шу сайт мухлислари принципиал равишда тўйга этган хонандасидан фақат жонли ижро қилишни талаб қила бошласачи?

Икта тўйда евро қўшиқ сўрашса, ёппасига хамма артистлар ўша қўшиқларни тўйга ёзиб олишяпти, қани энди хеч бўлмаса икки тўйга халқ фақат жонли ижрода деб таклиф қилса борми?

Қачондир буни бошлаш керак. Хамма жим. Фақат изохларда гапирамиз, харакат-чи? Биттаси бошласа бошқаси эргашади. Ё яна ўзим шунга хос лойиха ўйлаб топаймикан?

Ана, ўзим учун хам фикрлаш учун вазифа!

Ўзим мавзу кўтардим, унда фикрладим, тахлил қилдим, ечиминиям кўрсатдим, яна камига вазифаниям ўзимга юкладим. 
Эх, халқ учун нималар қилмайсан десам а))))))))))))))))))))))))) Элим деб, юртим деб...

Бўлди, юлдузлик касалига чалинмасдимдан кетдим, юлдузлар оламини асабига тегиб, хақиқатини кузатиб завқланишига. Кимда қандай хобби, менда эса шу!))

Шунчаки, чоршанба-фикристон учун бугунги тонгдаги фикрларим холос. 
Ничего личного!))

09-Окт-2013 08:00
Бўлим: FIKRiston | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:
1 Giyos   (09-Окт-2013 08:35)
Adolat... O'zi u nima???

2 Samina   (09-Окт-2013 09:21)
ха ростанам адолат у узи нима бор нарсами smile

3 Karmelita   (09-Окт-2013 09:39)
Man Sayyodi fikrlariga 100% qo'wilaman. Bzada hoz sponsr bo'sa bo'ldi...awula etib ketvurishadi. 1 ta misol hozrgi kunda hamma tanidgan aktrisa qarndoshim bor.o'zimmi yaqinim. Nu etaman...5-6 yil oldin aktrisa bo'gim kevotti,hali mani hamma tanidi dp yurardi. 1 ta kinoga chqish u-n keyn pul berdi tomom...2-3 kinoga o'zi pul berdrp chqdi...mana endi odamla ko'rvurp o'rganp qolp zvezda qvorishdi...
A awulachilaga keseee...ulaniki undanam oson. Hoz awula etshiz wartmas ozizi qmllatsez bo'ldi. Buni manam szam etolis...aranjirovka,mantajlarida daje 1,2,3 dsez...wundan kep chqp awulayam qberwadi...hozrgi O'zbek zvezdalarini 70%i jonli qoyllatp etomidi.bu fakt...

4 Jimi   (09-Окт-2013 09:52)
oMADINI BERSIN

5 Гулшен Усманли   (09-Окт-2013 10:15)
Бизда Бухорода туйлар умуман сизни туйдан фарк килади. Бу ерда махаллий артистлар жонли ижрода айтишади. Овозлари уша машхурларникидан минг чандон яхши. Бирров деган гап бу ерда йук. 400.000 сумга битта гурух бошдан охиригача азонга кадар десанг хам хизматингда булади. Овозлари етти махаллага етади, факат свет учиб колмаса булди. Бир марта Хоразмдан бир машхурга пул кистиришганда, у пулни туй эгасига туёна килган эди. Мана шунака.

6 Aziz   (09-Окт-2013 11:20)
konsertla qo'yish uchun talabni özgartirish kere, konsertda etiladigan 20ta ashuladan faqat 2-3tasini fonogrammada kuylash mumkun bo'sa, ushanda ko'ramiz kim intervyusida konsertga tayyorlanvomman dirkin?!!! yiliga 2 konsert bösa kere xD. yaqinda expressoda chiqgan guruh uyalmasdan 5tadona ashulaga jonli kuylashga tayyorlanvomiz diydi! es xushu joyidami özi bulani! tovba!

7 RaVsHaNBeK   (09-Окт-2013 12:31)
Xaqiqat xaqiqat disila manaa xaqiqat mashu gaplaa asl XAQIQAT....
borakansizuu okaa))))

8 RaVsHaNBeK   (09-Окт-2013 12:35)
Uzb shou biznesida xammasi Xaqiqiy ARTIST ... to'ppa to'ridee shuni uchun sanatkor yo' bosayam barmoqda sanasa tugidi))) qoganlari g'irt ARTIST dee ( ulani qulidan faqat liftga chiqish redbul ichib o'ynash basynda qo'shu aytish qizlani o'pvotkanini rasmga op yana piar qilish mentlani maydonga opchiqib allambalola qilaman diyish lol keladi xolos)))))

9 sasha1014   (09-Окт-2013 12:48)
yulduz usmonova, nilufar usmonova, shoxjaxon jo'rayev, jaxongir otajonov, qarang sanoqli!...   jonli ijrochilar! fanagrammachilar   (1,2,3,4,...,...,...,...,) va hokazo! to'g'ri xamma ayb o'zimizda!  xozir san'atkorlar osmonda! yuldus usmonova aytganidek it tanimedi lekin axrana bilan ko'chada yuuribdi! xalqni faqat to'yda, konsertda raxmat aytishadi qolgan payt! .... shunday loyixa qilish kerak

10 Frenk-kent   (09-Окт-2013 12:50)
Voy dod vapsheee sindrib tashabsizu oka gaplani a? Sanatkorla uqisa buni bormi uxlolmiydi vapsheee
Hammani insofini bersin bulmasa qiyin buvotti soxta sanatkorla kupayib ketgan,ovozi bormi yuqmi hammasi sanatkor.
       Soxta sanatkorla naxotki bilishmasa uzoqqa borolmasligini.Haqiqat chiqadiyu.Uyinni oxri bor bor bulgandayam
                                         FOJIYA bilan tugashi mumkin . B)

11 Sardorbe   (09-Окт-2013 13:52)
To'yga chaqirilivotgan Honandalardan Jonli Ijroni talab qilish kere. falon pul ovottimi ovotgan pulini oqlashi kere

12 Furqatbek   (09-Окт-2013 13:55)
Бу артистларимизнинг аксари бечора соддагина халқимизнинг бошига тушган битдан бошқа нарса эмас. Ўзларича халққа хизмат қиляпмиз дейдику, аммо буюк тарихга эга ўзбек халқининг ёшларини маънавий қашшоқ қилиб қўйишаётганини ё сезишмайди ёки пул ва обрў туфайли тан олгилари келмайди. ТВга чиқиб олиб, сакраб ашула айтишлари билан ёшларга нима беришаётгани ҳақида ўйлашса мақсадга мувофиқ бўларди. Энг ёмони, кечагина ҳар куйга сакраб юрган бу ойимча ва "йигитчалар" эртага ТВга чиқиб, ёшларимиз бузилиб кетди, дея маънавиятдан "дарс" ўтишади. Ваҳоланки, ўша ёшларни ўзлари чуқурга тушуриб бўлишган. Энди айбдор ўша бечора ғўр ёшлар. Эй, ўргилдим...

13 ORCHIDEA1508   (09-Окт-2013 14:51)
Sardor aka vot eto daaa, Prosto supeeer, xaqiqatni gapirdiz, to'ylada jonli ijro talab qilinsa, manimcha ashulachila elakdan O'tadi. Jonli etadiganla barmo bilan sanoqli qolganlarI wunchaki masharaboz etganizdek , lekin man bitta narsani guvohi bo'ldim, hozir ko'p to'ylada Ozod. Nazarbekovni diskini aylantirishvotti, balki xalq etgan darajeyizga yetib qolar, yoki bitta Dj disk aylantrib to'y otkazadi, artistlani korinib ketiwi UN pul tolamasdan, yoki jonli ijroda etadigan sanatkorlani chaqirishadi to'yga)) bazi to'ylada taniqlimas lekin jonli etadigan qowiqchila uchravotti, ewitiwam yoqimli Yana mawhurlai birrovga keladihan puliga butun bowli toyni otkazib ketadi, bir hillari daje yarim pulga .Qolgan odamlayam shu principda yashashni boshlashsa, xammayo ancha tartibga kelib qoladi.

14 Faqat_millatim   (09-Окт-2013 15:24)
Ha maqola juda dolzarb. Savol ham berilgan va shu o'rinda bunga muallif tarafidan yechim ham berilagan. Eng achinarlisi bundan foyda yo'qligi. Gaplar yozilaveradi, komentlar qoldirilaveradi, yana Mango Ummonlarga talab  ko'payaveradi. Ijodizga omad va kuch tilab qolaman Sayyod.com

15 Lochinbek   (09-Окт-2013 17:13)
Hozir faqat jonlida boshlovchila va tabrik so'zga chiqqan kuyov jo'ra kelin yanga, amma, xola va onala gapirishvotti ishoning bezfonagramma 100% )))))))

16 sanamka   (09-Окт-2013 17:14)
Bilishimcha hamma qushiqlar kliplar badiiy kengashga taqdim etiladida keyin radio tvlarda badiiy kengashdan utsagina namoyish qilinadi Bemani qushiq kliplani kupayib ketishi ovozi yuq artistlani sanogi yuqligiga Badiiy kengash aybdormasmi Xalqqa yoqmasu yoqmasa tvda aylantirib yotishibdiyu bemani qushiqlani

17 Lochinbek   (09-Окт-2013 17:17)
Ko'pgina endi chiqvotkan ayol honandala kimmidir o'ynashi, va qaysidir boyyi nafsini qondirip evaziga zvezda bo'votkanla... tan olish kere to'ri beayp Parvardigor. Lekin estradamizdigi juda kop ayol honandala shaxsiy hayotida kimligi va nimala qivotkanini bilgan odam uladan faqat jirkanardi!!!

18 sanamka   (09-Окт-2013 17:24)
Хайвонот олами кўрсатувидаги гиеналар тўдасини томоша қилаётгандек бўламан гохo. Sardor tan beramanda Sizdakkala yana 1 2 ta bugandaydi sanatkorla uzini ustida yaxshiroq ishlarmidi Loyixa ochaymi dgandiz Yaxshi bulardi lekin

19 tashkentt   (09-Окт-2013 17:51)
endi shuyam muammomi namuncha fonagrammadan fojea yasavurasila, xamma ashulachiniyam xar kuni jonli etishga kuchi ovozi yetmidi, endi jonli etaman dip ovozi bo'g'ilib gapiromi qosinmi, jonlimi fonagrammami eng muximi sifatli manoli ashula etsin shuni o'zi yetadi, namuncha ee shundan boshqa muammo yo'mi

20 Nunush   (09-Окт-2013 18:31)
bir kam dunyo deganlari shuda.Hammani birday ko'nglini topolmaysiz

21 Dodosh   (09-Окт-2013 19:43)
Фонограммага карши купчилик булиб, конун чикарувчи органга таклиф ёки такдимнома киритиш керак, шу нарсани "технический" томонларини ташкиллаштирсез барча фонограммага каршилар расмий равишда таклиф киритардик. Хакикатдан хам "нега киммат" деб сурасанг харажатларини пеш килишади санъаткорлар, яна интервюларида "ставкам" йук дейишади баъзилари, нархи киммат булганга яраша жонли ишлаб кетиш керак 

22 pediatr   (10-Окт-2013 08:22)
artistlarni ko'payib ketishiga birinchi o'rinda xalq emas ularni tv ga olib chiqayotganlar, eshitishimcha tv ga pulini to'lasa bo'ldi u qo'shiq yaxshimi yomonmi farqi yo'q soatiga 10 marta aylantiradi( masalan tv markaz boshida yoqmagan qo'shiq aylanaverib o'rganib qoladi odam iloji yo'q shuni eshitadi) artistlar qo'shig'im xit bo'ldi deb xursand bo'lishadi aslida u qo'shiq xit qivorgan bo'ladi hammani, jonli ijro talab qilinsa artistlar barmoq bilan sanasa barmoqlar ortib qoladi))) qani Shohjaxon Juraevga o'xshagan artistlar qayoqdadir bor lekin sponsori yo'q otarchilik qilib yuribdi)))

23 сарвар   (10-Окт-2013 12:50)
Салом сизга медаль,охирда жуда машаккатли вазифани юкланибсиз.Хамма фикрларингизга кушила олмайман,туйда жонли ижрони ким тушунади.Якинда бир туйда гувохи булдим,румолча ушлаб йигланадиган гамгин кушикка маст-аласт "томошабин общий танецда.Томошабинда на эс бор,на кулок.Маънавий  фохишалик кушик матнида хам кайнаб ётибди.Бир курсатувда эшитдим,кушик сузларида"мен сеникиман-сен меникисан"дан бошка нарса йук.Уйлаб карасанг канчалар уят суз,кирк йиллик жуфти-халолинга хам айтишга уяласан.Энг ёмони уша даврада ёши улуг устоз санъаткорлар утиришибди.Самимиятга келадиган булсак,кайси сохада бор уша самимият?Бор булса айтинг,шу ёшимда ишимни ташлаб уша сохага утиб кетардим,улай агар!

24 Gulsum   (14-Окт-2013 06:14)
Ti prosta superr)) seryozna .. беўхшов силжиши... Нимани у хис қиляпти, нималар юзидан уқиш мумкин фиг поймеш)) mashi chyort kesar haqiqati tik gapirishiz yoqadi...mani sizi muhlisi yo yahshi koradide pahta quyadi dib uylashadi gapirishadiyam uzizga (kimladurrr) nu i nafig ulani gapi uylashi (Ajabbopti:-D) da man sizi judayam hurmat qilaman mashunaqa feliz uchun!! Zor ayni haqiqat mavzu bopti, Sevara Nazarhan, Nasiba Abdullaeva, Yulduz Usmonova yoshlada Munisa jonli qushig etolishini bilaman qoganla...faqat toyga borvolib narhini oshirishdan nariga utmidi man nechmarta guvoh bogaman eng kami 500$ dan kepqoladi yahshi qistirmasa ensasi qotadi chyortla, yasanvolib minghil qimmat kiyimini koz koz qigani boradi i Instagramda turlanadi...ugil bolasiyu qizbolasi, Hayotda korib qosen basharasi osmonda uzi bn! San shu halqi ketidan non yevosan kiyinvossan ichvosan uzini olishinga uleymi???? qanidi televidineda jonli rreportaj boganda gapirib gapirvolardim..lekin foydasi bolarmidi..It bolur eshshak bolur, aslo bolmas odami..bu namuncha gazabda alamda dib uylamela urtola haqiqti gapirvoman zori uqib qolishar..

25 Malika_95   (16-Окт-2013 11:38)
shov biznes bu soz uje ewitilsa noxaqlik dip chuniladigan bob qolindiyu uje fonogramma mabzusiga kesak wu toyladan talab qiliw wart axvolini kn koriw kere faqat talantlila qolardi i buni hama qollab quvvatlasa yaxwidi daje zor xor stardigila toylaga borib fonogrammada etvotiyu hop san yutin wuncha narsaga eriwdin endi jonli ijroda ozini korsat yoq ula fonogrammada etiwi kere chunki ulayam xalqqi qiladigan iwini qiliwi kere ula tomdan tawasa sanam tawa tohda
yulduzlani duwmanligiga kese bir biriga bolgan raqobat kim ozarga oynawadi nima kere bor sanda talant bosa konkret qalqi ozi sani tanlavoladi sani ewitadi daje oldingi awulalani hozrgacha sevib ewitib otiriwadi torimi?
wu gaplani gapiriladiyu oxiroda artist artistde diwadi qu gapga lekin man iwonaman nima bogandayam artist artist

26 _N_I_L_U_F_A_R_   (22-Ноя-2014 19:57)
Ee qoyile oka , 100% togri haddidan oshib ketishvotti bu artistlar ertaga pul dib yechinishdanam toyishmidi

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [454]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1001]
Muhlis Minbari [213]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [233]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [759]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 44
Мехмонлар: 44
Рўйхатдагилардан: 0