19:44 Шохжахон концертига ФОТОНИГОХ | |
Жонли ижродаги концертнинг кутилмаган жонли бурилиш ва импровизациялари... Биз бунда уюштирилган деб Халима ва Шохжахондан кўрсак, Халима бунда уюштирилган деб бизни айблагани вазиятга ойдинлик киритди... ДЎНДИҚҚИНА! қўшиғи ва унинг тасодифий ва жонли тарихи. Гитарани хам тордек сайратган ёш хофиз отасининг қадамидан балки секиндир, аммо шахдам аниқ ва таъбир жоиз бўлса турфароқ кетаётган ижодкорнинг иккинчи йилги концерти юқори сифатдаги махорат билан куйланган ижрода ўтди. Биронта бўш жой йўқ, четда хам тик туриб томоша қилганларчи? Кўчада қанчаси қолганини ўзимиз гувохи бўлдик. Худди отаси каби мухлисларини баралла ва ўзи билан жўр бўлиб куйлаттира олган Шохжахон бу йилги хисобот ютуғи хам лойиқ тарзда кечди! Бошловчи Дилноза Кубаева... Бошқаси бўлиши мумкин хам эмасди ... Концертдан чиқиб кетаётган бир онахоннинг йўл-йўлакай шунчаки дастурдан розилик аломати ризо сўзлари аслида дуо бўлиб, бундай дуони хамиша хам эшитавермайсиз. Айниқса пинҳона санъаткорни ўзига эшиттирмай... У қандай дуо эканлиги батафсил репортажда. Ижрода ўзгариш бор...ўсиш... янгича қочиримлар... Тиниқ, равон, ўзига ишонган ва дадил овоз билан ўтган дастурдан фонограммага шубха қилганлар топилди. Сахнага чиқиб ўз шубҳасини билдирган Шохжахоннинг энг жажжи мухлиси "Жайра"ни бахонада шу қадар куйлаб бердики, халиги интернетда тарқалган сохта компьютер овозию ясама қилиқлар билан машхур бўлган Жўрабек деганлари хақиқий куйлаш қандай бўлишини шу болачадан ўрганса бўларди! Гитарани хам ўзига имидж ва образ қилиб олганларни хаммаси хам унда ижро қилишни билармикин бизни санъатда?)) Шохжахоннинг бу имиджи бўлмасада, ўшаларга хам сабоқ тариқасида ижрони қойиллатди. Шохжахоннинг энг жажжи мухлислари хам жонли ижрони қойиллатади. Яна бир йигитча хам маромига етказиб куйлади. Бу йигитчаларга ортиқча образ хам керак бўлмади эй. Аслида шу сохта кўпиртирилган нарса тез машхур бўлади, аммо шу каби тез сўнади. Ютуб машхур йигитчаси Жўрабекка бу икки йигит аниқ дарс берди)) Дастурдан батафсил репортаж яқин соатда! Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 10925 |
Чоп этди: writer
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 18 | ||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |