Бош сахифа » 2017 » Март » 24 » Шохрух рэпер концертидан
00:33
Шохрух рэпер концертидан

 

24-25-март кунлари "Истиқлол" санъат саройида 10 йиллик танаффусдан сўнг ўзбек эстрадасининг илк рэпери Шохрухнинг концерти  бўлмоқда.

Илк куни 24-мартдан фоторепортажни қабул қилинг.

 

 

Сахнага одамлар орасидан ўтиб чиқди.

 

 

Ажиб лавха...

 

 

 

 

Жияни Сарвар билан дуэтлари ўз вақтида хит бўлган. Кичкинагина болача энди мана шундай йигитча!

 

 

 

 

 

 

 

Шохрух нақоротларини куйлайдиган Сёма ўрнига сахнада "Баха аналгин" тахаллусли яна бир янги ижодкор. 

 

 

 

Бу битбоксер (овози орқали турли товушлар билан мусиқа чиқарадиган ва асосан урма товушлар қиладиган) махорати билан барчани хайратлантира олди. Денгиз шовқинидан то учиб кетаётган қушларгача...

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Қўшиқлар ваъдага мувофиқ жонли куйланди. 

 

 

 

 

Одамлар ижобий маънода истерикада) баравар куйлашди, бақиришди, рақсга тушишди, кимлардир жазавага тушиб талвасаланибам қолди ва хоказо. Ўта жонли ва энергетик томошабинлар.Ишқилиб ёши улуғлари уйига бориб қон босим дорисини ичишган бўлсин...бўлмаса эртага тағин Шохрух рэпер концертида талвасага тушган бир амақи умрини охирги шодлигини шу концертда ўтабди деган сарлавхалик хабарлар тарқалмасинда))

Омонлик!

 

Шохрух рэперни либослари ёққан бўлса мақтовларни ва ёқмаган бўлса....хуллас хамма фикрларни мана шу суратда ўртадаги йигитга атайверинг, зеро Шохрухни концертидаги либослари  муаллифи Наримон (Уни Лола билан суратлардан ижтимоий тармоқларда изохчилар хаттоки Лоланинг севгилисига чиқариб хам юборишганди). Хам хореограф, хам раққос ва хам энди билишимизча дизайнер хам...куйлавормаса бўлгани...

 

 

Хуллас, Шохрух рэпга омад!  

 

 

Суратлар муаллифи Абдурахмон Содиқов ва Нодира Тўраевалар. 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 14713 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Shoxrux, Shohruh

Нравится
Барча изохлар: 12
1 Murod Tulaganov   (25-Мар-2017 03:20) [Материал]
Yorvordi konserti, gap yo' lekin, mazza qildim

2 Bro   (25-Мар-2017 03:22) [Материал]
Dizayner Nariman Grigoryan. Ochen talantleviy chelovek respect emu...

3 BO1   (25-Мар-2017 04:40) [Материал]
kimga qanaqa bilmadimu po moemu oq kastyum shim bishudagi shlyapasi yemapti ))

4 Мухлиса   (25-Мар-2017 04:45) [Материал]
Шохрух реппер ьунданам яхши кийиниши мумкин эди. Суратларни бошиданок нима кийипти деп турганидим охирида маълум булди. Репперимизга эса омад.

5 Мадина3879   (25-Мар-2017 09:10) [Материал]
Zo'r konsert bo'ldi,bunaqa konsert xali yana 10yil esimizdan chiqmasa kere))jonli ijroda bo'lgani,odamla o'zini konsertga kelganini bildirgani)))xammasi original.Muxlis bn jonli muloqot degan konsert desa xam bo'ladi)xali xich qaysi san'atkorni konsertida muxlislar konsertni boshidan oxirigacha birga kuylamagan))betakroor bo'ldi**bunaqa konsertlari yanada ko'paysin SHoxruxni*

6 azalawyer   (25-Мар-2017 15:31) [Материал]
Одамларам ахмокда

7 jahongashta87   (25-Мар-2017 15:56) [Материал]
адашмасам 45 кушик куйланади дейилганди концертга 45 та кушик сигдими??

8 Nargiz   (25-Мар-2017 19:28) [Материал]
Kiyimlari juda yarashgan bachkanalik kurinmaydi,keep it up

9 Nargiz   (25-Мар-2017 19:30) [Материал]
Kiyimlari juda yarashgan bachkanalik kurinmaydi ,I like it,keep it up

10 Feruza_Ulugbobaeva   (25-Мар-2017 23:34) [Материал]
konsertga gap yoooo maza qldmmmm ot vsey dushi maza qldmmm omad

11 bek   (26-Мар-2017 16:23) [Материал]
Концертга гап йўқ. Зўр бўлди. Шахсан менга ёқди.
P.s. Концерт биринчи куни sayyod.com дан борган 29 қаторда ўтирган қиз. Сизга ҳам гап йўқ. Концертдан кейин тополмадим сизни))

12 ali   (27-Мар-2017 11:08) [Материал]
videosiniyam kutamaiz

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!