14:05 Шохрух рэп "УзЛиДеП"га аъзо | |
Шохрух рэпернинг инстаграмдаги сахифасида ЎзЛиДеП партияси аъзоси эканлиги хақида маълумот ўзиям ярақлаб нур таратиб турибди. "Хаётимдаги янги сахифа" дея ушбу партиянинг аъзоси сифатида хужжат олаётган сурат турипти. Сиёсатга берилиб, ижодни унутади деб мухлислар қўрқмаса хам бўлади чунки ўзининг сахифасида ижод жараёнидан видеолар мунтазам равишда қўйиб бормоқда. Ўзининг айтишича мусиқага инжиқроқ бўлиб талаби кучайган. Шу сабаб хам кўп қўшиқлари тез тақдим этилмаяпти.
Сўнгги пайтлар имиджида кепка, футболка ва кенг иштонлар ўрнини жиддий тусдаги костюм-шим ва галстук эгаллаганидан, Шохрух бир нимани бошлаётганидан дарак бўлганди. Бу хақида у билан интервьюда сухбатлашганда саволдан енгилгина ўтиб кетганди.
Ва мана сизга кутилмаган ва хатто хаёлга хам келмаган бурилиш. Камгап бу йигитдан яхши депутат чиқса керак, зеро асосан ваъдабоз ва шунчаки гап билан юрадиган сохадек бўлиб қолган депутатликда Шохрухдан ортиқча гап ололмаслигимиз аниқ. Бироқ ижодда баландпарвоз ваъда эмас, фақат натижа билан сўзлайдиган Шохрух МАБОДО депутатликка номзод бўлса уни хамма қўллаб қўвватлашига ишонамиз. Чунки хозиргача у ўзига бўлган ишончни сусайтирмаган. Шохрух, омад! | |
Бўлим: Yangiliklar |
Кўрилган: 6398 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 2 | ||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |