Ўзбек санъати...йўқ ўзбек санъати анчадан бери жимликда. Санъаткор деб билганларимиз ё ўша ностальгик репертуарида яшамоқда ва ёки подадан қолмай деб хеч бўлмаса концерт беришга ошиқмоқда...пода бўлиб кетди ўзиям рости. Аммо бугунги даврда шогирд даражасида бўлганлар устозлар мақомидагиларга қараганда жонли ижрода кўпроқ халол концерт бераётгандек. Устозлар даврида фонограмма бўлмаганди ва шу устозларни ўзи оммавий ахборот воситаларида бугунги кундаги машхур хонандаларни фонограммада айблайдию...ўзларини концертига келганида уларданда пастроққа қулайди... Артистмиз. Устозмиз артистликда хам. Шартми шундай концерт бериб?
Ўзи асли умуман олганда йилига чиранишга не хожат? Ёшларбоп шоу-дастурлар бундан мустасно бўлса керак. Даври ўтса хамки сахнани бергиси келмайдиганлар нимага интилаётгани тушунарсиз. Шунга яраша хурмат билан устоз мақомини ва ёки оддийгина хонанда мажбурияти доирасида жонли ижрода ўтказиш бўлсаку хам намуна ва ўрнак бўлармиди...
Озодбек Назарбеков билан бўлган сухбатдаги унинг бир фикрини маъқуллайман. "Долзарблиги йўқолган санъаткор ўзи секин кетгани маъқул". Ростиям шу. Бўлмаса зўрма зўраки чиранганию ё хеч бўлмаса мени шу тариқа эслашсин дея ОАВда турли интрига ва жанжалларни негизи бўлиб санъат оламида эсланиб тураганиданда ижодкор учун фожеаси йўқдек. Физиологик эмас, ижодий қариш натижалари (маразматизмлари) унинг одам сифатидаги ўлимиданда хунукроқ.
Санъатни ахволи бу бўлса...шоу-пизнецскийда нима бўларди?
Аха, пизнец бўладида. Шоуни бизнесини пизнецга қаратилганини кўрмаётган бўлсак хам майлийди. Қайсидир пешницани , ой певицани, э синонимлар хам бор бўлсин, хуллас хонандани асл холатини ўзи кўрсатишни бошласаю танқид қилсангиз хамма пизнецлар бош кўтаради. Ана санайверинг кейин аркадашларни)) Ахлатларни тили бўлганида кўча супурадиган фаррошлардан ёмони бўлмасди.
Қилғилиқни қилган қолиб, уни гапирганлар балогардон. Демократик кўринишни истаганлар нега демократик танқидга тайёр турмас экан а? Комплектида бўлсинда буёғи)
Ўзбек шоу-бизнесида ижодий шов-шувлар йўқ. Фақатгина ходисалар шов-шуви кўпайган.
Артистлар оммавий ахборот воситаларида ўзларига диққат жалб қилишмоқда. ЎЗЛАРИГА! Ўзларини фикри, кўриниши ва хаётига! Кошки намуна бўлса. Намуна бўлсин деб ниқобни кийволиб...йўғэ, энди у ниқоблар бетга қапишиб қолган, олинмайди. Тв, газета ва радиоларга чиқволиб худди бир хаётти аччиқ-чучугини татиб кўрагандек элга психологлик қилиб маслахат беришади. Кўрганинг сахнаю тўй ва студия бўлса, қўпол қилиб айтса бир артистсану халққа ақл ўргатасанми дейдигани йўқ. Ашуланг гапирсин хонанда! Ашуланг ақл ўргатсин! Ижодда қил панду-насихатингни. Нега ШАХС сифатида ўзларига диққат жалб қилишга ўтишди артистлар? Артистликка диққат тортадиган ижодни ўзи қолмадиму?
Шоир ё ёзувчини қўлидаги қалами ўрнига микрофон тутар бўлсанг нималар деб валдираётганини ўзи билмай кулгуга қолса. Хонандани микрофони ўрнига диктофон тутсанг ундан бешбаттари бўлса. Режиссер сценарийнавис билан учрашишдан кўра журналистлар билан учрашув изласа... Хаммаси ўз ишидаги махорати билан кифояланса яхши бўлармиди?
Бўлди энди зўрман, демак зўр гап гапирсам хам бўлади деб суяксиз бўлса хам синган тилларни кўряпмиз гўё. Зўрлик чегараси ўша зўр иши доирасидагина холос!
Ижодга диққат унутилган. Фақат ўзига зеб, ўзига диққат! Ўзи модельмисан, кимсан? Филология фанлари доктор наукмисан? Нимангга диққат? Ишинг куйлаш, бор диққатингни шунга сарфла!
Режиссерлар хам пиар сахнасида фаол актерга айланишган. Тўртта журналист олдига бориб фильмини реклама қилиш учун ясалган уруш-яраш сахнасини тақдим қилиш билан овора.
Фильмлар...сал расмийлар эркинлик бериб қўйишса босар-тусарини билмай шоуни кўтараётганлар йўқ эмас. Ўзлари гапириб, ўзлари кўпиртириб, ўзлари ишониб хам қолишмоқда. Ўқув даргохларига чипта тарқатиб минглаб одамларни кинозалга олиб келиш ўххўўў ўша ссср давридан қолган эски усул. Айниқса бу фильм яралиш мохияти тарғиботни кўзлаган бўлсаку унда самара ортидаги куч сабаби янада тушунарли.
Саноғидан сифат изланмайди. Фильмдаги ясама эффект хам салохият сифатини белгиламайди. Айтмоқчи бўлган гапингни харқанча зарга ўрама, агар унда маъно ва аниқ мақсад ечими(!) билан бўлмаса бефойда! Кетган пул хам мехнат хам. . Маъно сифати улуғ бўлиши керак. Қайсидир мавзуни кўтаришда эффектга ишонганни ўзи ахмоқ. Уни кўтариш билан унга ечим беришга харакат катта иш! Нима ечим кўрсатиш, томошабинни нимага ундаш...фикрлаш...
Бразилча линия, экшн бдиш-бдишдан бир парча, кўзга парда тортгувчи эффектлар-худди хитой қаллоблигидек хориж эффектларига арзон тақлид кўринишдаги бирбало, машхур чехралар йиғинмаси ва яхшигина пиар-акция ва мана сизга асрнинг ээээнг “супермупер” фильми. Пфффф.
Актерлар хам нима қилсин, пул келадиган бошқа жойи бўлмаса. Кетмони учган ва нотиқлик санъати бўлганлари тўйда юрибди ризқини териб. Оғзини очса тумонат қочиб пашша ўладиган даражадагиси эса маза бемаза фильмларда чиқаверишга мажбур.
Режисерларнинг ижоди эса фақат ясама! Хаммаси фақат каррр-карррда. Денгиз салобати эса сокинлик хайбати билан. Қанчалик майда ариқ бўлсин шунча шарқироғи шовқинлироқ. Афсус фильмларимиз шанғиллагани шанғиллаган. Хар тарафлама! Битта нигох билан сўзсиз гапириб, гапиртириб йиғлатиб кулдирадигани йўқ. Бдиш, ааа ууу ва тўртта китобда олинган баландпарвоз сийқаси чиққан гаплар билан безалади. Фарқи йўқ 60 ёшлик момо диалогини 4 ёшлик қизча гапириб томошабинни йиғлатяптими ё тескариси билан кулдиряптими. Шундай диалоглар фирибгарлиги(!) билан томошабинни эмоцияга чақириш урфга айланган. Қолгани компютерда эффект қиладиганларга қарсаклар. Режиссерлар хам ШОУ ва БИЗНЕС аро ишлаётганлар холос. На изланиш ва на ижод.
Айримлари қарсакка талтаяди...уни ортида аслида кимлар ва нималар турибди ва нималар аслида сабаб, хой?! Дрррр...ёвош, ёвош..
Расмийлар қандоқ эркинлик беришган бўлса шундоқ танобниям тортиши кутилмаганда бўлади. Ошманглар эээй, ошманглар!) шошманглару ошманглар.
Бундо олиб қараганда артист телбароқ бўлиши керак. Юқорида айтганимдек филология фанлар доктори эмас. Ўша ўзини ижодига шўнғиган, унда яшаган ва реал хаётда сал ғалатироқ. Ўша хақиқий артист. Фалсафасини ижодида қилаверсин.
Оммавий ахборот воситасига ўзини рекламага ошиққани у энди ижодкор эмас. Ижодкор ўз планетасидаги девона телба. Салла хижобларни ечвурийла, артистга бу ярашмайди. Худди муллаю отинларга сахна ярашмаганидек.
Ижодни тили бўлгани билан унинг жони бўлмаса сохта мол захардек зарарли.
Хуллас, шоир микрофон кетидан қувишга куни қолганида, хонанда микрофондан диктофонни афзал билганида, режисер сценарийнавис билан учрашувдан журналистни излаган кун...шоусигаям пизнец, ижодигаям пизнец
Қарабсанки санъатга хам ...котта ...конец!!
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Олдин шогирдлар устоз ортидан кетишар эди, хозир устозлар шогирдлар ортидан кетишяпди, юрган эканмада жонли куйлаб ўзимни қийнаб деб
Яқин орада Мамуржон Узоқов, Жўрахон Султонов, Юнус Ражабий каби буюкларни қўяйлигу, Шерали Жўраев, Ортиқ Отажоновдай халқнинг хақиқий артистлари, Юлдуз Усмонова, Охунжон Мадалиев, Мухриддин Холиқов каби хақиқий санаткорлар етишиб чиқиши хам амри махол бўлиб боряпди
Интервюда насихат қиладию орқасидан ўша санаткор(санаткор деб бўлса агар)ни бехаё видеоси тарқайди
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист унвони бору ўзи ўзбек тилини билмайди. Хиндулар хам 10 йил яшаса ўзбекчани ўрганиб кетарди.
Гапирсанг гап кўпу
Tag'in xorij qo'shiqlarini eshitsa nimasini eshitasan nima deganini tushunmasang, haqorat qilyaptimi yoki mazax qilyaptimi degan tanqidlarni eshitib qolaman, har qalay nima deganini o'zi biladi degim keladi, Mayli bunaqa "artistlar"ni bo'lgani yaxshi Sevara Nazarxon kabi san'atkorlarni xurmati, va obro'sini ortishiga xizmat qiladi. bu mani shaxsiy fikrim.
1. Артист атамасини олайлик.Дастлаб ҳайкалтарош ва рассомларга нисбат билан қўлланилган. Кейинчалик санъатдаги бошқа соҳа вакилларини ҳам шундай атайверишган. Совет даврида Заслужен.ёки народ.артист атамаларини бизда қийналмасдан ўзбекчага ўгириб қўя-қолишган.Шундан буён давом этиб келмоқда.Тарихда қўшиқчилар, ашулачилар, созандалар, лапарчилар, раққосалар, мазҳарабозлар ҳам деб аташган,- уларни.Баъзида уларнинг айримларини отарчилар ҳам дейишган.
Менимча, артист атамасини қўшиқчиларга нисбат бериш қандайдир ўринсизмикин, - деб ўйлайман.Артист атамасини мазхарабозу дорбозларга берилса балки ўринлидир.Чунки, артист рол ўйнаши керак (менимча)...майли керак бўлса у ўзича қўшиқ ҳам куйласин.Фақат артистлик чиқишларининг орасида...лекин, у қўшиқчиликка даъво қилмаслиги шарт.
Артист артистлигини қилсин.
2. Хўш, ҳофиз атамаси-чи?
Масалан, Фалончи... машҳур ўзбек ҳофизи дейилади. Аслида ҳофиз атамасини Қуръони Каримни ёд билиб, Уни тажвид ва қироат билан ўқиган кишиларга нисбат берилган. Қуръони Каримни шундай ёд ўқир эдиларки...қойил қолмасдан иложингиз йўқ.Уни эшитиб, тебраниб...кўзингга ёш келиб, ўзингни илоҳиёт оламида сезардинг. Юрак бағринг ёнарди. Мусулмон бўлганлигингга шукроналар қилардинг. Бундай кишилар ҳозир ҳам кўплаб борлар.
Илгари тарихда баъзи ижодкорларни ҳам ҳофиз деб аташган. Лекин, улар Қуръони Каримни ҳам билишган, ижодларида илоҳиёт бирламчи бўлган.
Лекин, ушбу атамани биз билган "артист"ларга нисбат бериб...қандай аҳволга тушмоқдамиз. Бу атамани таг замини билан билган кишилар бу холатга қандай қарашлари ўзингизга аён.
3. Яна бир фикрим: эркак шоирлар ғазалларини аёллар ҳам куйлаётгани қиззиқ холат.
Фурқат ёзади:
Беш кун сени даврингда бечора хиром этсун,
Оҳулар ила ўйнаб, айшини мудом этсун,
Ёмғур суви тўлганда, тоғ лолани жом этсун,
Ҳаққингға дуо айлаб, умрини тамом этсун,
Ҳижрон ўқидин жисми кўп ёра экан мендек,
Куйган жигари бағри садпора экан мендек.
Тарихий ва замонавий қўшиқчиликда ҳам шуларни кўрамиз. Тасаввур қилингки бир аёл куйлаяпти. Аслида қўшиқ эркак шоир томонидан ёзилганидан кейин унда аёллар тараннум этилади. Шеърда аёлнинг кўзи чарос, лаби ғунча, юзи нақш олмадек, белию қадди қомати тараннум этилган.Шуларни билиб-билмай аёл хонандалар куйлашади.Энди тасаввур қилинг. Бир хорижий сайёҳ шу қўшиқни эшитиб таржима қилиб беришни сўрайди.Таржимадан сўнг хайрон бўлиб қолиши табиий. Нима сизларда аёллар шундайми,-деб сўраб қолса нима деб жавоб берамиз. Шукурки хали бундай холат юз бермади. Лекин, ўзимиз-чи. Бутун бир зал ўша машҳур аёлнинг ашуласини мароқ билан тинглаб, тебраниб ҳатто кўзларига ёш оладилар.
4. Эркак ўйинчи-раққосларнинг ўйини хусусида.
Баъзи ўзбек йигитларининг қизлар билан ёнма-ён туриб чапак чалиб ўйнаши дилингни вайрон қилади. Қизлардек белини ва қўлларини ликиллатади."Андижон полка"сига ўйнаётган ёки Сурхондарё ва Қашқадарё, Хоразм фольклорларида ўйнаётган йигитлар бундан мустасно. Йигитлар ўйинида мардлик, қаҳрамонлик, жасурлик кўриниши керак, қандайдир имо -ишорю бачкана қилиқлар бўлмаслиги лозим.
Аёллар овозига ўхшаш эркаклар ашулаларини ёки эркаклар овозига ўхшаш аёлларнинг ашулаларини ҳам хазм қилиш жуда қийин.
5. Интернет оламида чиққан ва турли шов-шувларга сабаб бўлган...хаёсиз аёл ва эркакларни ўзбек санъатидан чиқариб ташлаш лозим. Шуларни кўра туриб уларнинг ашулаларини эшитиб...кўриб келмоқдамиз.
6. Санъат институтини битириб чиқаётган дипломли мутахассисларнинг мутахассислиги қай аҳволда...бунинг ўзи ҳам алоҳида бир мавзу.
Хуллас, гап кўп...деб,
Мирзо акангиз.
маслахат билан нимани ўргатмоқчисан?
Shu gaplarizga 100% qo'shilaman. Gazetada Jasur Umirov oilasida muammo bo'lgan bir ayolga maslahat beryapti. Tanqidiy fikr yozmiman hamma nima deyishni o'zi biladi albatta)))))) .......... Nuqtalar o'rnida "maslahatgo'y"ga atalgan "shirin so'zlar".