Бош сахифа » 2014 » Октябрь » 25 » Шогирд устозига душман бўлмасин. Видео
08:28
Шогирд устозига душман бўлмасин. Видео

 Бахром Каримов (Бастакор ва хонанда)

 

Сардор Рахимхон, Каниза, Ойпопук Эшонхонова, Дилдора Ниёзова, Зийнат гурухи, Фаррух Хамраев, Сайёра Қозиеванинг бир нечта қўшиқлари муаллифи. Дилсўзнинг янги, хозирда ёзилиш жараёнидаги қўшиғи муаллифи (“Соғинасиз бегим” (Бегим 2)

 

Бахром 6 ёшидан бери санъатда. Хозирга қадар 30 дан ортиқ қўшиқлари бор ва шулардан 4тасига  клип суратга олдирган.

 

Бахром Каримовни ТВМ каналида намойиш қилинган бадиий гимнастикага атаб ёзилган “Жозиба” таронасига ишланган клипи орқали таниганлар бўлса керак. 

 

Айни дамда тақдим этилаётган "Душман бўлмасин" қўшиғи ва унга ишланган клипдан ташқари хозирда яна бир янги клипи  Самарқандда олинган ва тез орада тайёр бўлади.

 

 

Премьера қилинаётган "Душман бўлмасин" қўшиғи ва унга ишланган клипни яхши ғоя ва мавзу деб бемалол аташ мумкин. Нафақат санъат оламидагиларга балки бошқа  соха вакилларидаги устоз-шогирд муносабатларига ижобий таъсир кўрсатадиган, устозларни хурматини жойига қўйиб қадрлаш ва  миннатдор бўлишга ундайдиган ижод намунаси бу. 

 

 

Устозидан неччи йил ўрганиб кейин орқасидан пичоқ санчиган шогирдларни  хам кўрдик) Менимча ундайларга қўшиқ ва клип хам ёрдам бера олмаса керак. Одамни ўзида бўлиши керак. Бироқ клипдагидек хали кеч бўлмаган ва шунчаки қайсидир холатлар юзасидан хатоликка қўл урган ва у айбини тушуниб пушаймон бўла олишга қодир шогирдлар учун ижодий қўлланма эътиборингизга хавола: 

 

Клип ғояси режиссер Рауф Набиев ва Жамшид Сагатовга тегишли.

Клипмейкер Рауф Набиев

Қўшиқ сўзлари Нодир Азимов.

Қўшиқ  Ғоя, Мусиқа ва аранжировка Бахром Каримов

Клипда Ўзбекистон Халқ артисти Лутфулла Саъдуллаев, Жамшид Сагатов, Тимур Исхаков роллар ижро этишган.

Клип 2 кун давомида суратга олинди.

 

Ютубда томоша

 

Майтуб тасиксда

 

Клипни тасиксдан кўчирмоқ 141мб

 

Клипни тасиксдан мобил турини кўчирмоқ 17мб

 

 

Қўшиқни тасиксдан кўчирмоқ 5мб

 

Қўшиқни муқобил тасиксдан кўчирмоқ

 

Саундклаудда тингламоқ ва кўчирмоқ

 

Яқин орада Бахром Каримов ўзининг 2-та аудио альбомини чиқариш арафасида. Хозир яна бир янги тарона “Яна бир бор” қўшиғига Рауф Набиев билан биргаликда клип суратга олиниш ишлари бошланган.

 

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 14462 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Bahrom Karimov

Нравится
Барча изохлар: 14
1 нилуфар   (25-Окт-2014 10:45) [Материал]
клипга гап юк кушикчини биринчи марта куряпману лекин гап булиши мумкин эмас

2 kuraw1989outlookcom   (25-Окт-2014 10:48) [Материал]
Ухшамапти.

3 NOZI   (25-Окт-2014 13:11) [Материал]
kuraw1989outlookcom, узизни селфииз ухшамапти

4 iroda   (25-Окт-2014 13:15) [Материал]
Bu bolani birinchi marta korishim. Lekin qoshini yahshi etiptila. Klipam normalni. Ayrim burni kutarlib ketgan sanatkorlaga ataliptide.

5 ХУШЁР   (25-Окт-2014 13:31) [Материал]
Ўртоқлар, узр-ку, мабодо бошилани деворга урволмаганмисизла?
Клип олишдан олдин сюжетни боши, охири, ўртаси, «переломный момент», «причинно-следственная
связь», «мотивация» деган элементар тушунчаларни сал бўлсаям ўрганила.
Умуман олганда, шогирд нега ўзидан ўзи устозини менсимай қолди?
Коридордаги воқеани кимдир тушундими? Нима бўлди ўзи? Орадан йиллар ўтсаям қаҳрамоннинг
соқоли ўша-ўша.
Оғзилани кўпиртириб клипни бошига «Фалончи Писмадончипродакшн» деб ёзишдан олдин ўша «Продакшн» дейдиган даражага етиб боришни, буномни ўзилага ўзила сохтакасим қўйволишни эмас, балки ҳақиқатан шу номга лойиқ бўлишни ўйлела. Сал оғирроқбўлиб, кибрни йиғиштириш керак. Тез синиб кетасизлар бу кетишда.

6 yuliya   (25-Окт-2014 13:50) [Материал]
Menga yoqdi

7 Sardor   (25-Окт-2014 21:15) [Материал]
Sardor aka Asal shodiyeva bilan Shoxruhxon haqidagi maqolayzi o'chirib tashlaganmisiz,u gaplar rost bo'lsa yanada to'liqroq malumot bersayz,oldindan raxmat

8 JaNoB_JaDiD   (25-Окт-2014 22:42) [Материал]
Super ideya super matn super ijro lek azgina klip ....... bo`p qolibdi.....

9 Сара   (25-Окт-2014 23:00) [Материал]
Нодир Азимов молодец!!!!!!!!!!!!!!!

10 Shukurullo   (25-Окт-2014 23:30) [Материал]
ashula ham klip ham zor omad

11 Royal   (26-Окт-2014 05:21) [Материал]
Gadoyni Dushmani Gadoy boladi......

12 otamurod   (27-Окт-2014 02:11) [Материал]
Klipda hato bor boshidan shuning uchun kurmadim atak qushiq mavzusi Norma

13 totoplay   (27-Окт-2014 03:00) [Материал]
Ovozi yaxshi ekan, Lekin klip umuman o`xshamapti, yoki aktyor tanlashda adashilgan )

14 polat   (27-Окт-2014 10:18) [Материал]
Menga jozibasi koproq yoqodi

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!