«Келажак овози» иштирокчиси Ким Вадим таклифи асосида ФондФорум мазкур кечани уюштирди.
Кечани Хасан ва Хусанлар олиб боришди.
Санъат бўлаги шеъриятни ўз рухияти, мавжуд жонли рухияти бор ва шу сабаб унга ишлатилган юзаки ёндошув, сохталик, баландпарвоз ва лаганбардорлик юзага чиқиб кўриниб қолинаверади. Келгусида мана шу нарсаларни баъзи иштирокчилар унутмаслигини сўрардик.
Бобур Бобомуроднинг фикрлари эса менга саёз туюлди.
(Репортаждаги Бобур Бобомуродга тегишли танқид алохида мавзуда тақдим этилади)
Бир шоира синглимиз таъкидлагандек, шу бугун санъат чоррахасида бўлдик гўё. Хонани безаги, китоблардан то этник либослар, жонли мусиқа жўрлигидаги жонли ижро ва шеърият кечаси.
Кечанинг жонли овозлари бўлиб, аввал Абдулла Шомағрупов куйлади. Кейин эса "Келажак"чилар...
"Келажак овози” иқтидорлари ғазал ва шеърларга мусиқий фон бериб туришлари, қўшиқларни куйлаши тахсинга лойиқ. Айниқса "Келажак овози”дан икки йигит хам созанда ва хам ликобча билан куйлашлари хам аъло. Махорат ва иқтидорга офарин. Сочи узунроғини овози ёқди, дардли, нолали.
Хонанда Алишер Рўзметовнинг ўғли "Соқенома”ни "Келажакчи”лар билан жуда чиройлик куйлади.
Гулнора Каримова билдирган бир фикрга қўшиламан:
"Шеър ва ғазалларни эмоция билан хайқириб, баланд пардаларда ўқиш менимча тўғри эмас. Сабаби ўша асар муаллифлари худди шу рухиятда ёзганликлари амримахол”.
Гулнора ташриф буюргунга қадар баъзи иштирокчилар ўқиётган шеър ва ғазалларни айнан мана шу бўрттириб рольга кирмоқчи бўлиб сўзлар рухиятини синдириб қўйилаётганидан ажабланган эдим.
Хазиломуз шеър айтиб берган йигитчанинг "Рўё” шеърида эса, унинг "подача”си шеър сўзлари билан хамоханг ва ўрнида эканлигини сездим.
Кейин шу кеча ғояси муаллифи Вадим Кимнинг "Лодки” (Қайиқлар) фалсафий шеъри нафақат менга, балки йиғилганларга хам маъқул келди.
Биласизми, русийзабон иштирокчилар мана шу рухиятида аъло намоёнландилар.
Номлари ёдимда қолмадику, шу бургут билан мажозий қиёсланган шеърни ўқилиши хам, сўзлари хам гўзал ва хис қилинарли. Ёш қизалоқнинг "Актриса” шеъри хам ажиб ва "подача”си хам ўрнида.
Кеча мохиятига хос кичик театрлаштирилган сахна хам намоёнланди.
Гулнора ўзининг вилоятлар бўйлаб турнесида ёзилган "Шом” шеърини ўқиб берди.
Бахтиёр Рахмонов ижросидаги Абдулла Орипов сўзига куйланган қўшиқдан кейин, Гулноранинг илтимосига биноан "Қуёш порламоқ учун” қўшиғи кечанинг қоидасига биноан юз фоиз жонли ижрода куйланди.
Ислом Университети домласи Гулнора Каримова исм фамилиясининг хар бир харфига монанд шеърни тақдим этди.
Кеча сўнггида шеърлари ёққан иштирокчиларга совғалар улашинди.
Хар доимгидек Гулноранинг ашаддий фанати бу сафар хам уни бетакрор бахор нафаси гулдастаси билан сийлади. (Сурат фонида Жасур Хамроев. Ёзадурғон журналистлардан камина ва Жасур Хамроевлар таклиф қилинган экан. Қолганлар ТВ ходимлари.)
Қизиқ холатлар: Хаяжонланган иштирокчилардан икки кишининг талафузлари шАриат кечаси ва шеър ахли дея гапиришлари юзларга табасум югуртирди.
Юқоридаги барча фикрларим субъектив ва шахсий деб қабул қилиниши тўғри бўлади.
Суратлар муаллифи Шахло Қодирова
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [747] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [330] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Биз бир замон муҳаррир бўлдик,
Қисмат экан, бўлдик ноширлар.
Ўлсак ёмон шеърлардан ўлдик,
Адо қилди нўноқ шоирлар.
Қўлёзмалар ўқирдик дил ғаш,
Кўргиликдан оҳлар урардик.
Сўзи чалкаш,
Ўзи жанжалкаш
Шеърбозлардан қочиб юрардик.
Йиллар ўтди.
Танидик одам,
Дунё надир, қилдик тафаккур.
Энди ўша ташбиҳи мубҳам
Нозимларга деймиз ташаккур.
Кўп зотларни кўрдик,
Алҳазар,
Ёқа тутдик, астағфируллоҳ!
Энди бизга энг ғўр байтёзар
Валий бўлиб кўринар, биллоҳ!
Шеър йўлласа –
Ҳатто саёз, хом –
Ёш шоир ё ҳаваскор бахши
Мақтаб-мақтаб тилаймиз илҳом,
Шеър ёз, деймиз, ёзганинг яхши.
Сени шоир билишмаса ҳам,
Шеърингни чоп қилишмаса ҳам,
Қофияси келишмаса ҳам
Шеър ёза бер, ёзганинг яхши
Оқ қоғозга қоматинг эгиб,
Оқ кўнгилга умидлар экиб,
Муҳаррирлар жонига тегиб
Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Бахтни уйғоқ тунлардан сўра,
Бўлма кину ҳасадга жўра,
Юмалоқ хат ёзгандан кўра
Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Дунё нўноқ шеърга тўлса ҳам,
Мунаққидлар хуноб бўлса ҳам,
Диди нозик ўқиб ўлса ҳам
Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Зинҳор-зинҳор бу ишдан тўйма,
Ишқибозлик умрнинг нақши.
Бизга ўхшаб ёзмасдан қўйма,
Шеър ёза бер, ёзганинг яхши.
Эркин Вохидов
Bobur Bobomurodga kelsak...Uni men umuman hurmat qilmayman...