10:55 Сеул боғи, янги кўприк ва янги кўча | |
Тошкентдаги Бобур боғида "Сеул боғи" очилиш маросими юртимизда Мустақиллик байрами нишонланаётган пайти бўлиб ўтди.
Яқин кунлар тўлиқ ишга тушиб одамларни қабул қила бошлайдиган бу боғдан махсус фотосуратлар:
Байрамга тухфа сифатида яна бир кўприк фойдаланиш учун топширилди. Бу "Туркистон" саройи орқасидаги "Ганга"га чиқадиган йўлдаги дарахтли аллеянинг ярми устидан тушди.
Фақат бизда биринчи кўприкка иккинчи кўприкни улаб кетиш мумкин бўлса керак)))
"Туркистон" саройининг орқа тарафидаги кўприк аллеяга уланиб кетиларди, ўша кўприкка яна бир кўприк уланди).
Қурилиш ишлари кетаётган пайти жудаям ачингандим, сабаби Тошкентдаги энг севимли кўчам айнан шу аллея бўлади. Дарахтзор жуда гўзал. Қишин ёзин мошинада ўтаётганингизда ажойиб манзара қуршовидан ўтасиз. Ёзда энг иссиқда хам энг салқин кўча мана шу аллея бўлади, сабаби қуёш асфальтни қиздириб юборишига дарахтлар йўл қўймайди. Шу сабаб, қурилиш кетаётганида шу аллеяни мутлақо бузишяптими деб жудаям алам қилган эди. Яхшиям ярмигача экан. Ишқилиб, шунга яраша мошиналар қатновидаги тирбандликни енгиллаштиришга ёрдами тегадиган кўприк бўлса бўлгани.
Сал қийшиқроқ қурилганми ё суратга олган жамоамиздаги қизларимизнинг ижод намунасимикан?))))
Юнусобод туманидаги Ц-5 "Пожарка"дан Лабзакка чиқиш йўлидан янги кўча очилиб у нақ "Чиғатой дарвоза"гача боради.
Фоторепортажни кун давомида Дилобар Сухбатова, Шахло Қодирова ва Нодира Махмудовалар тайёрлашди) Йўл ўртасида ўз хаётларини хавф остига қўйиб суратга туширган бу қизларимизга битта қарсак бўсиииин))) | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 9763 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |