07:50 Сериал ва интернет омилаштиради ёхуд Эйнштейн хақиқати! | |
Инсониятни ўз домига тортаётган технологиялар хақидаги бу суратлар, аслида давр хақиқати! Ўзимиз хам икки учлашиб дўстлар билан йиғилиб қолишсак, бироз муддат ўтгач, жимлик сабабига кўз югуртирсак, хаммамиз телефонга кўзларимизни қадаб олган бўламиз. Яна "ўша ерда" (виртуалда) гаплашамиз хам, вахоланки шу ёнимизда турибдию, "ана санга лайк қўйдим" ёки, " расмингга комент ёздим вахаха"лаймиз)) Бу майли, тв ўз домига тортганларнинг натижасини аниқ сезяпман. Сезиб, ажабланиб, камига ғазабланаяпман... Бир қариндошим сериалларга муккасидан кетди. Тавба, гап сўзлариям сериалдек, энг дахшатлиси фикрлашлари хам!!! ПАРАНОЙЯ! Бир уриб ўлдириб қўйсам дейсан! Атрофдагилар уни кўриши билан қочадиган бўлган, фикрлари шу қадар ғариб ва фақир даражага келдики, реал хаётга хос бўлмаган фикрларни билдирмоқда. Сўз бойлигичи? Мозийдан садо! Туппа тузук одам эди бундоқ олиб қарасанг. Твдан фарқли интернетдаги ёзишувни ижобий тарафлари бор ва твдан кўра юқорироқ! Ха, ишонаверинг! Фақат салбий тарафларини эмас, аниқ бор ва тасдиқланган тарафларини хам айтиш керак! Авваллари ёшлар ўз фикрини билдира олишга қийналган бўлса , бугунги ёшлар тиллари бурролиги айнан мана шу ёзувдаги МАШҚдан келиб чиқади. Ёзув фикрларни чархлаши, онгни ривожлантириши, ўз фикрларини баён қилишдаги миядаги керакли механизмни ишга туширишини олимлар тасдиқлашган. Рухшунослар хаттоки депрессив ва стрессларда барча хис этган нарсаларни кундалик тутган холда ёзиб боришлари кераклигини тавсия хам қилишади. Бу инсонни ички чигал холатини ёзишга, яхшилаб енгил нафас олишга ёрдами тегади. Комплексларга хам катта фойда! Ўзим хам (бохонада сирлар фош) кимдандир жахлим чиқса, шартта вордни очиб, у хақида барча фикрларимни керак бўлса сўкиб хам айтиб, барча захаримни ёзиб сочаману "сохранить" қиламан. Ишонасизми, шу хатни ярим кун ўтгач ўқиб, ўзим куламан ва эгасига юбормай, кўрсатмай, шартта "удалить" қилиб ташлайман. РЕАЛЛИККА КЎЧМАС САЛБИЙЛИК! Харакатдаги ёмонликдан асрайди! Хар бир хис ўзининг давомий бўлган харакатини талаб қилади! Севги-ўпишмачоқ ва хоказо, мехр-қучоқлаш ва хоказо, ғазаб-уриб тепиш ва хоказо, тушуняпсизми! Хиссиётлар реалликни талаб қилади, уланмасдан илож йўқ! (Спортда уриладиган мешок, аммо у харакатга боғлиқроқ, яна харакатга уланишга машқлайди) Бадантарбия аввал мия тарбиясидан бошланади! Оддий қоғоз ва ручка (клавиш ва ворд) билан керакмас хиссиётларни харакатларини олдини олишимиз мумкин! Яъни қоғоз (ворд) салбий натижаларни ўзига ютади. Ишонмасангиз бир тажриба қилиб кўринг, фақат маза қилиб чин дилдан ёзиб, қайта қайта ўқиб, яна ёзинг ва "сохранить" қилиб, бир кундан кейин ўқинг ўзингизни хисиётларингизни таққослайсиз. Асосийси сиздан ичингиздан чиқиб кетиши! Жахлда у бизни бошқаради, биз уни оддий қоғозга туширсак, жахл кетгач, ақл орқали қараб нималарда хатолик қилганимизни ўзимиз учун хам хулоса қилиб кўрамиз, бахонада ички салбий энергетикадан на сиз ва бошқаси шикастланмайди, аксинча, енгил тортасиз холос. Кўпинча эса бироз пайтдан кейин ўқиб куласиз хам) Тарбияланасиз хам!!! Сайтимдаги танқидлардан хам озорланманг артистлар, асосийси реалликда ёмонлигим тегмайди, сабаби шу сайтда ёзилганида ховуримдан чиқиб оламан)))))) Хуллас, янги замон технологиясидан фақат "лайк"ланиб эмас, изохланиб, ёзиб ва ёзилиб фойдасига ривожланайлик! | |
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 8746 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 11 | |||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |