Sayyod.uz сайтининг Twitterдаги сахифаси номаълум хакерлар томонидан, 1 соатча аввал бузиб кирилиб, Бобур Усмоновнинг авариядаги сурати қўйилган. Бу бизнинг сайтимиздан эмаслиги, хаккерларнинг хужуми натижасида бўлганлигини эълон қиламиз!
Бу хабарни Шахло Қодирова мен кундузи кўчада ишлар билан банд бўлган пайтим қўйганди, бу пайт сайтга ёзишга менда имконият йўқ эди.
Одамлар шунчалик тубан ва разилликка бориши мумкинлигига лол қолдим. Бировни фожеасини қўллаб, кимдандир алам олиш мумкин экан.
Бугун эрта тонгдан, продюсер Искандар Шукуров билан бирқанча ташкилот ва идораларга бориб, орада қизиқ холатлар, машинадаги пиёла , кафедаги таомлар ва хоказолар суратини инстаграммга ( у ердан автоматик равишда твиттер ва фейсбукка) жойлаб турдим. Ва бу барча хатти харакатларни Искандар гувохи хам бўлди.
Соат иккиларга яқин бир қўшма корхонадан чиқиб, офисга келдик, шу тобда твиттерга кириб ғалати жавобларни ўқидим. Нега бу суратни қўйдингиз? Ким бу ва хоказо... Қарасам....ман ўзим у суратни кўриб музлаб қолдим...
Бу орала хонанда Лола твиттерда холатни билмай, менга аччиқ гапларни атаб қўйиб бўлган экан (униям тушунса бўлади), бошим гангиб қолди, хеч нарсани тушунмайман, ким қачон ва қандай қилиб....
Кейин эса тушунарли бўлди. Сайтимизни юқори қисмида Бобур Усмоновни ўлими ва унга боғлиқ хабарлар мухокамасига қарши чиқаним, кимгадир шу даражада ёқмаганки, ўша воқеадан дахшатли суратни мени твиттердаги сахифамни бузиб кириб қўйган. Паролим хам аслида оддий эди...
Ўша пайтдаги ахволимни тасвирлаб беролмайман. Табиатан рухан жуда кучлиман, ва фаолият давримдаги харқанақа холатлар, масалан "Одноклассникида"ги бир икки ифлосларни суратларимни қўйиб, оилам хам қолмай ёзган нарсаларидан то бошқа провокациялар хам менга таъсир қилмай, янада кўпроқ ва шиддатлироқ тарзда ишлашга ундайди. Майли, у одноклассникидаги инсон ўз оиласига қандай муносабатда бўлса, менга сохта очилган профильда ўшани кўрсатар, аммо, хаммаси бу дунёни ўзидаёқ қайтади, буни биламан ва ишонаман, шунинг учун таъсир қилмайди. Мендаги табиатан химоя реакцияси аслида мана шундай салбий нарсалардан ижобий энергия олиб, янада зўр бўлишга куч бераверади)). Буниям атрофимдагилар жуда яхши билишади.
Фақатгина мана шу Бобур Усмонов ўлими билан боғлиқ сурат билан "подстава" қилингани эса биринчидан "емади", сабаби хамма ерда бу воқеадан ўз салбий фикримни қўйганман, ва бу сайт тепасидаги "пульс" бщлимида турганди: -"Ока, нега сайтизда Бобур Усмонов ўлими хақида ёзмадиз?"мушде... Нимага ёзишим керак? Ўзи у ким эди, танирмидинглар? Алишер Усмоновни қайсидир сохада ўз ўрни ва мавқеи бордир лекин, унга қарашли энди қўшниси ўлса хам ёзавериш керакмаску. Бобур Усмоновни умрида танимаган ва эшитмаган саккизта сайт "любители острых ощущений" аудиторияси учун маъраб турса, манам маърашим шартми? Одамларни қизиқтираман деб кимлардир, умрингда танимаган ва билмаган одамингни фожеасини хам шоу қилиши тубанликдан ўзгаси эмас!
Иккинчидан эса, ким бу ишни қилган бўлса хам , ўзини хаётига катта бир салбий энергияни фожеа тарзида бошига тушишга омил бўлди.
Балки ўша мурожаат қилиб нега ёзмадинг деганларни ишими, билмадим. Мени шок холатига туширган нарса бу сахифамни бузиб киришгани эмас, бу холатлар жуда кўп бўлган. Хайратланарли тарафи бировни фожеасидан қасос сифатида фойдаланишгани бўлди. Шахсан мен учун, инсоният бу даражага қодирлигига ишониш қийин холат.
Хозир хаммаси ўрнида, парольни хам ўзгартирдим, ўша пайтни ўзидаёқ яна бошқа ишларга чалғиб кетиб, хозиргина компютер олдига келганим учун хаммасини ёздим.
Бир вақтлар айтгандим...Синмайман! Сина олмайман хам!
|