Бош сахифа » 2015 » Декабрь » 27 » Sayyod.com йил аълоларини аниқлади!
01:11
Sayyod.com йил аълоларини аниқлади!

2015 йил аълоларини аниқлаш учун санъат оламидаги бир неча  вакиллар ва айрим журналистлар фикрини анкета тарзида йиғиб, хамда мухлисларни изохлардаги фикрлари ўрганилиб аниқ бир тушунчага келдик... Бу хам бўлса 2015 йил ўзбек санъатида энг ижод  тарафлама фақир кечган йил бўлибди. Шу сабаб хам умумий қилиб айтса "ЭътиБОР"-2015-УЗР!

Бир қанча йўналишларда ЙИЛ номига  муносиб бўлганларни аниқлашни иложиси бўлмади. Хусусан эстрада йўналиши бўйича  энг яхши эркак ва аёл хонандалари хам номзодлари бир тўхтамга келинмади. Хитлар йўқ, бироз оммалашган қўшиқлар бўлса хам улар  плагиат ёки  қайта куйланган... шулар хисобига йил хонандаси  деб кимнидир айтиш  адолатсизлик бўларди.

Миллий йўналишда хам йил аёл хонандасига мос бўлганини аниқлай олмадик.  Гулсанам ижоди концертигача сезилган бўлса, Хулкар Абдуллаевага фақатгина бир “Пака пак” учун йил хонандаси дея эътироф этилиши нохақлик бўларди.  

 

Шунингдек йил гурухи номига монанд ярқ этилгани хам бўлмади. 

Фильмлар оламидаку умуман янгилик йўқ. На биронта қиёфа кашф этилди ва ё эскиларидан биронтаси аъло ишлагани йўқ.  Фильмларни ўзи кам, бўлгани хам эътиборга молик бўлмаяпти. Сценарийни ўзи йўқ. Фақат чехралар хисобига ёки пул ишлаш илинжидаги харакатлар сезилмоқда. Айниқса режиссерлар жуда суст. Балки шу учун хам анкеталарда йил режиссери хамда актер ва актрисалари кўпчиликда бўм-бўш бўлди. Лекин йил фильми аниқ. 

Қолганини рўйхатдан ва айримларига  қўшимча изохларидан тушуниб оларсиз.  

 

Демак,  Sayyod.com версияси бўйича йил аълолари  "ЭътиБОР"-2015  :

 

Йилнинг миллий йўналиш  бўйича  аъло эркак хонандаси

Масрур Усмонов

 Йил давомида  миллий йўналишда кўпроқ шижоати сезилган ва  “Онажон” ва “Ўпасим галди” қўшиқлари оммалашган хонанда.

 

 

Йил қўшиғи (эстрада)

“Лолажон”-Музаффар Мирзарахимов

Шахсан ўзим йил давомида ва хали хануз кўчалардан шу қўшиқни кўп эшитаман. Қизиғи радиодан эмас, кўпроқ одамлар ўз машинасида қўйиб юрганини кўп эшитдим. Рости хам ажойиб тарона  ва бунга у лойиқ.

 

 

Йил қўшиғи (миллий)

“Жим туринг”-Ботир Қодиров,  

 

 

Йилнинг  аъло дуэти

Гулсанам ва Фаррух Раимов-“Куёв”    

Ажойиб ижодий тандем! Бундай муносиблик ва махорат билан куйланган дуэтни хозирча кўрмагандим.

 

 

Йилнинг   аъло шоу-концерти

Райхон  

Фильмлар мавзусида кечган ва аксарият қўшиқлари жонли бўлган Райхоннинг бу йилги шоусига эътиБОР қаратмай  илож йўқ. У росмана ажралиб турди.  Райхон ўзбек эстрадасида концертни шоу тарзида қилиб бериш бўйича етакчи хонанда.

 

 

Йилнинг  аъло миллий  концерти 

Малика Эгамбердиева (жонли)

Йил концертларидан  миллий йўналишдагиларга албатта жонли ижрода куйлаганларни хисобга олдик. Гулсанам ва ёки Озодбеклар бу йўналишда аъло бўлсаларда ёш бўлишига қарамай шу икки устозига қараганда илк концертини жонлидан бошлагани учунам Малика Эгамбердиевани лойиқ кўрилди. Шу тарафлама у бошқа устозларга хам ўрнак бўлди. 

 

 

Йилнинг аъло мусиқий альбоми 

Озодбек Назарбеков-“Буюклар бисотидан; Захириддин Мухаммад Бобур”

 

 

Йил кашфиёти-янгилиги

Шахзод Муродов

 

 

Йил клипи

Сардор Рахимхон-“Тушларимга киринг отажон” 

 

Йилнинг  аъло бастакори

 Иқбол Мухаммаджонов

 

Йилнинг аъло аранжировкачиси

Тимур Рахмонов

 

Йил стилист имиджмейкери

Февзи Ягьяев

 

Йил раққосаси

Шодиёра Омонова,

 

Аъло клипмейкер

 Тимур Примкулов

 

Йил фильми

  «Ажал жодуси»

 

Аъло кўрсатув

“Кўзгудаги биз” (Тошкент телеканали)

 

Аъло тележурналист

 Дилшода Матчанова  (“Наво” телеканалидаги “Хаёл манзили” кўрсатуви бошловчиси)

 

Йил фотографии

Мухиддин Али  

 

Йилнинг  хурматга сазовор ижодкори

Баходир Ахмедов

 

2016 йил ижодда қайноқ янгиликлар, хитлар ва "Вах" ила "Ваув"ларни кутамиз.

Бўлим: Taqdimot | Кўрилган: 17689 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: etibor

Нравится
Барча изохлар: 41
1 Азиза   (28-Дек-2015 02:11) [Материал]
Бравооооооо!!!!!!!!!

2 Азиза   (28-Дек-2015 02:12) [Материал]
Сардорака театрларимиз хакидаям илтимос у ерда тер тукиб мехнат килаётганлар жуда куууууп......

3 Азиза   (28-Дек-2015 02:14) [Материал]
Ха айтганча Баходир Ахмедов хакида у инсон туфайли санъатимиз янада ривожланиб четда колаётган театр актерлари хам давлат мукофотларига сазовор булишади деган умиддаман.Бу инсонни театрларда жуда хам куп кураман хакикий санъат мухлисиишларига албатта омад.

4 Orif   (28-Дек-2015 03:38) [Материал]
ayol xonanda erke xonandala qani

5 wurausmanova   (28-Дек-2015 05:57) [Материал]
Dilshoda Matchonova uchun hursand buldim.Haqiqiy telejurnalist!Dilshodahon tabriklar va Ezguliklar!!!

6 axaxaxa   (28-Дек-2015 06:19) [Материал]
YIL FILMIGA "SOTQIN" YAXSHI EDI YO U O'TKIN YIL KINOSIMI ???? MAN YAQINDA KO'RDIM BU KINONI TO'G'RISI SHAYTANATDAN KEINGI YOQGAN KINO SHU BOLDI BRAVO SHU KINO IJOD KORLARIGA +5

7 Adiba   (28-Дек-2015 06:48) [Материал]
Все верно! Особенно Шахзод Мурадов!!!

8 Masrur!   (28-Дек-2015 07:30) [Материал]
Menimcha bu yil ser mahsul ijodni Yulduz Usmonova qildi! İkkita ALBOM!
Hilma hil yo'nalish Hit qo'shiqlari ko'p.

"Hayat bana ask borcun var" albomi e'ng Bomba albom deb bildim O'zbek va Turk san'atida!

9 Baxtiyor Sheraliyev   (28-Дек-2015 08:19) [Материал]
Lolajon qo'shig'ini juda adolatli tanlabsiz, juda chiroyli, mahzun va yoqimli kuylagan.

10 Tillo   (28-Дек-2015 08:46) [Материал]
Yilni eng zur erkak honandasi sardor rahimhon ayollar ichidabilmadim

11 yulduz   (28-Дек-2015 09:04) [Материал]
Masrur Usmonov unchalik yaxshi ijod qilmadiku

12 Dilka   (28-Дек-2015 09:13) [Материал]
зўр бўларканкуу тузурола оса

13 Azamat   (28-Дек-2015 09:57) [Материал]
Masrur va Ozodbek noto'gri tanlangan. Chunki, Masrurning ovozi yo'q, qo'shig'i ham hit bo'lmadi. Ozodbeknign albomidagi atigi bir qo'shiq pichoqqa ilinadi. Yana bilmadim!

14 azamlawyer   (28-Дек-2015 11:11) [Материал]
йилнинг энг яхши сайти, sayyod.com деб кушиб куймапсизда)

15 saloxchik   (28-Дек-2015 13:05) [Материал]
Ana endii xaqiqat yuzaga cqptiii.

16 Boxodir   (28-Дек-2015 14:28) [Материал]
Sardor aka mana xaqiqiy goliblani oziz tanlabsiz manga yoqti to'risi iltimos e'tirofchila bilanam siz ishlen yaxshi bolardi mani fikrim

17 Boxodir   (28-Дек-2015 14:31) [Материал]
Sardor aka Xaqiqiy talant maxorat yil davomida ozini korsatib mexnat qilgan insonlani, umuman xalq kimga ovoz berganini siz tori tanlagansiz xaqiqiy mukofot mana shu bogan (faqat 1-2ta sidan tashqari) lekin zo'r

18 Qor BoBo   (28-Дек-2015 14:45) [Материал]
Йилнинг энг Зор ва Адолатли сайти .... тадаммммммм : sayyod.com!!!!!!!

19 Нигора   (28-Дек-2015 14:46) [Материал]
Ботир кодиров яхши ижод килди 2та хит кушик ва концерт масрур усмоновдан кура жим туринг билан эй дустим ашулалари купрок хит булди масрур усмоновни овози йук ва унда жозибали ширали куй хам йук. Ботир кодиров барибир зур

20 umar   (28-Дек-2015 19:05) [Материал]
Masrur usmonov nomzodiga qarshiman. u hammagayam yoqmaydi. masalan menga .Botiir Qodirovni aytgan bulardim milliy yunalishdagi yil xonandasiga. 1 emas bir necha xitlar yaratdi bu yil

21 Мир-Саидова   (28-Дек-2015 19:10) [Материал]
Масрур Усмонов урнига Ботир Кодиров булиши керак эди. Гулсанам билан фаррухни урнига Фарход ва Ширин.

22 AUGUST_07   (28-Дек-2015 20:23) [Материал]
Йил кашфиетини обеутив танланмабди. Хожиакбар хайдаров булиши керак эди. Чункт у самарали ижод килди. Шахзод эса машхурлар билан дует куйлаб рейтингини кутаришга харауат килди

23 T.Daminov   (28-Дек-2015 22:42) [Материал]
Masrurda ovoz jivirab chiqadiyu. Botir loyiq edi

24 Ali Nur   (28-Дек-2015 23:43) [Материал]
Shu yil ayol xonandalardan Manzura eng zur ijod qildilar Konsertlariyam super bulgan ilk konsert bulsayam backanalikdan xoli liboslariyam uziga monand Yili konsertiga Rayxonni etibsila sal adashibsila girt backanalik liboslarda imijla buyica kn yoqimsiz tovuwla umuman uxwamagan oldingi Rayxondan asaram qomagan eski konsertlari zur bulasdi shu yilgi backanalik vapwe ayniqsa liboslarda Sayyod comni shu maqolasini qullab quvatlamiyman Masrur Usmonovni ijodi ja sezilarli bumadi Manga ayrim nomzodlariz vapwe yoqmadi Etirofdagilarga kup yaqin yuribsilar coqi komentimni ciqarasila degan umiddaman tanqidni tugri qabul qilila

25 animadverter   (29-Дек-2015 00:03) [Материал]
Ботир ва яна 1-2дан бошкаси бир тийинга киммат "артистлар" машшоклар!
Йиглок машшоклар!
Качон шу йиглаб ашуллар айтишни тухтасизлар жаноби санъат ахли?!

26 Saloxiddin   (29-Дек-2015 02:06) [Материал]
MASRUR USMONOVGA TO'G'RI BAXO BERILGAN SABABI BU XONANDA TINIMSIZ IJOD QILADI ,,O'PASIM GALDI" ,,ONAJON" ,,LABZI XALOLLAR" ,,TO'YLAR MUBORAK" BU IJOD DESA BO'LADI BIR YILDA 4TA QO'SHIQ 4TA KLIP TAN OLIB AYTISH KERAK XAQIYQIY IJOD....

27 Afsus   (29-Дек-2015 03:16) [Материал]
Yil guruhi "Ummon guruhi" munosib edi, tola klipi ham qo`shig`i ham xit darajasiga chiqdiku, hamma o`zi bilgancha natija beradi xalqni fikrini inobatga olishmaydiyam sad

28 Doston   (29-Дек-2015 05:15) [Материал]
Ofarin

29 Фарход   (29-Дек-2015 09:29) [Материал]
Масрурдан бошка хаммасига кушиламиз!!!

30 Dono3388   (29-Дек-2015 09:35) [Материал]
Masrurdan Botir qodirov yaxwidiku

31 Dono3388   (29-Дек-2015 09:36) [Материал]
kinoladan Sotqin ga vawe gap yo

32 Roney 10   (29-Дек-2015 11:18) [Материал]
a'lo qushiqlar matni muallifa Ahad Qayum suzsiz! qancha yozgan sherlari hit buldi!

33 djonibek   (29-Дек-2015 11:20) [Материал]
Энг яхши хонанда Манзура

34 лайло   (29-Дек-2015 11:48) [Материал]
Сардорака сизга рахмат коттакон, ижодизга омад!
Эътироф 2015 мукофотини бераётган хакамлар учун дарс. Хич бумаса кейинги йил хакконий ишлела илтимос.хаммага баравар мукофот бермасдан. angry

35 777Agent   (29-Дек-2015 16:11) [Материал]
ўтган сафар хам матними чиқармагандиз саййод. Ха майли бу сафар умид қиламан. Масрур Усмоновга рози эмасман. Иккита қўшиғи билан шу номга муяссар бўлса, унда Абдурашид Юлдошев яхшиди. Лекин қолганлари яхши. рахмат.Йил актёри актрисаси қимапсила лекин.

36 husanov1027   (30-Дек-2015 02:56) [Материал]
bilmadim Botiraka to'g'ri qo'yilgan bu yerda manimcha.qolganlariga qiziqmiyman sanab o'tilganlar orasida o'sha masrur usmonovmi kim o'zi u?man endi eshitdim shu yigitni.a malika egamberdiyevani na bir o'zini bir yo'nalishi bor va nabir yarkie ovozi umuman potensial yo'q bu qizdabu meni shaxsiy fikrim tag'in bilmadim

37 Bruno   (01-Янв-2016 15:09) [Материал]
Zôôôr

38 Roziy   (01-Янв-2016 23:03) [Материал]
Rayhon N1 ajoyib bo'libdi. Rayhonning barcha konsertlari shou bo'ladi

39 Elsy   (05-Янв-2016 12:59) [Материал]
не согласна насчет Мансура, Райхон и Шодиеры. Батыр Кадыров лучше Масрура в 1000 раз и чище поет, у Масрура в горле как-будто кость застряла. Остальных не знаю и знать не хочу.

40 SHohruhhon   (05-Янв-2016 21:50) [Материал]
Ayol xonanda bn erkak xonandalar qani

41 zubaydullo   (21-Янв-2016 13:36) [Материал]
yulduz usmanova qani

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!