Бош сахифа » 2018 » Ноябрь » 17 » "Сарвиқомат дилбарим" премьерасидан
07:48
"Сарвиқомат дилбарим" премьерасидан

 

16-ноябрь куни  Алишер Навоий  номли киносаройда    Чингиз Айтматовнинг асари асосида суратга олинган "Сарвқомат дилбарим" фильми премьераси бўлиб ўтди.

  Режиссёр Сарвар Каримов, оператор Иззаттила Лутфуллаев.

Мазкур фильмда ўзбек актёрларидан Адиз Ражабов, Улуғбек Қодиров, Бобур Йўлдошев, Нигора Каримбоева, Алишер Узоқовларни, қирғиз киноижодкорларидан эса  бош ролларда Элина Абай қизи ва Мадина Талипбекларни кўриш мумкин. 

Премьерага Улуғбек Қодиров бетоблиги туфайли  ва яна фильмдаги бош қахрамонлардан икки қирғиз актрисалари Элина ва Мадиналар хам келишмди. 

 

 

Фильмдан ёдда қолган ва шахсан мен учун мухимроқ бўлган тарафларига тўхталиб ўтсам. 

Чингиз Айтматовнинг ушбу қиссасини ўқимаганману аммо, фильмда қиз турмушга чиқиб хам ўз эрини Илёс деб аташи ғалати туюлди. Балки Қирғизларга хослик,  одат шундаймикан, билмасам. 

 

 

Матёқуб Матчоновнинг ўз ролини (гарчан эпизодик бўлса хам)  нечоғлик реал намоёнлашига яна бир маротаба амин бўлдим. Рости, роль эмас, реал бўлаётган воқеани четдан видеога ёзиб олингандек унга ИШОНасиз. Бу эса кино учун жудаям мухим нарса бўлса керак. 

Бироқ, балки режиссер талаби билан нотўғри вазифа берилганиданми , ё асосан  бу совуққонлик ва қатъийлик хукм сурган  касбни унчалик ўрганишмаганми, хуллас, терговчи аёлнинг образи мутлақо терговчиларга хос эмас. Буни нафақат бир неча йил хуқуқшунос касбида ишлаганим тажрибасидан балки, оддий томошабин сифатида хам пайқаш қийинмас бўлди.

Негадир маккора, манфаатдорлик ва  айёрлик характери кўрсатиб берилгандек. Ва айнан шу холат юзасидан бош қахрамоннинг иши нима билан якунлангани кўрсатилмади. Балки фильмга киритилмагани боис бу қиссада хам кўрсатилмагандир, билмадим. 

 

 

Мана шу (суратдаги) жойида хамма "хозир кесиб ташлашади, хозир бошқа кадрга тезда ўтилади" деган хитоб ва тахминлари кутилмаганда барчани жим қолдирди.

Ха, ўртоқлар,  қахрамонлар Шерали Жўраевнинг "Гулбадан" қўшиғидаги   "Лаблардан лаб бол ичиб" сатрларидек  чиппа ёпишиб, тиллар мулоқотини (балки) йўлга қўйиб юборишди. Албатта бу операторнинг махоратли лавхалари билан аниқ равшан ва рентген қилиб эмаску аммо,  кўрсатилди. 

Биласизми, яна бир қайсидир давлат тасарруфидаги бўлган фильмимизда актриса Дилноза Кубаева сигарета чекиши хам кўрсатилганди. Хозир бу сатрларни ўқиб хайрон бўлманг, мен адекват инсон сифатида бадиийлик ва роль деган тушунчаларни нормал равишда тушунаман, шунчаки негадир актёр ва актрисалар фильмдаги ролида чекса ва ўпишса хам мумкину аммо, хонандаларнинг клипларидаги ролида шунчаки қучоқлашиши лицензиясидан айиришга сабаб бўлишини хечам тушуна олмайман.

Зиддиятни тушуна олмайман, тушуняпсизми. Бундай олиб қарасанг, кино ва клип бу бирдек санъат тури. Иккисида хам роль ўйнаб холат ва вазиятни етказиб бериш учун хизмат қиладиган лавхалардан фойдаланади, бироқ хонанда буни амалга оширса мумкинмасу , актерларга мумкин. Шунда хам агар актёр ва актриса   буни клиплда ижро қилса хам мумкинмас.

Вахоланки, авваллари "Сетора"  гурухининг "Борсан" клипида хам болани бўйнига осилиб қучоқлаб айлангани дейсизми,  мана яқинда инстага  "Дадо" ва "Зеро" гурухлари эски клипларидан парча қўйганимда кўпчилик хайратланди "Эфирда чиққанми шулар?" деб.

Ха, чиққан, ё аввал бу  роль экани тушунилган ё хозир бу нарсалар фақат клипда мумкинмас. Тушунарсиз хуллас.

Мен маънавий бузуқлик ва менталитетга зид нарсаларга қаршиман албатта бироқ, фильмдагиси бу бадиийлик ва роль , клипдаги роль эса роль эмас бузуқлик саналаётганини тушунмаяпман холос. 

 

Хуллас, Адиз бу фильмда маза қилган.

 

"Сарвқомат дилбарим" фильмидаги асли мехрибонлик уйида катта бўлган йигитнинг тақдири ўзи бировни қўлида тарбия топганми учун, боласи хам бировни қўлида тарбия топяти деган ёзувчининг бадиий шамаси ўйлантирди. Балки халқона "Қазидир, қартадир асл зотига тортадир" ва "Етим боқсанг оғзи бурнинг қон" тушунчаларига урғу берилганми, қайдам. Бу қисса муаллифининг фикрига монандроқ нарса бўлса керак.

Аммо овулдаги қизнинг мухаббат учун уйидан қочиб кетиши ва эридан талоқ олмай туриб бошқасига бемалол турмушга чиқиб, яшаб кетиши бу бари жуда бир енгилтак фикрдаги қизни намоёнлаб қўйгандек. Лекин роль  характери эса ўзгача тасвирланади. 

Балки фильмда уни шахсиятига айнан шу енгилтабиатлироқ қилиб кўрсатиш керакмиди чунки,  харакатлари, бегона йигит билан танишиб учрашиб юришга ошиқиш, тўйи бўлишини била турибам учрашувга ошиқиш, у билан қочиб кетиш харакатлари уни  асло ориятли ва бир босиқ қиздек тасвирламаган бўларди, назаримда.

Эри юриб кетганини билгач у билан бу хақида мухокама қилмай шартта қочиб кетиш ва бошқаси билан яшаб кетиши бу  яна бошқаси билан қочиб кетишдек бўлиб қолган. Хуллас, жуда бир кўчманчи ва саргузаштларни (любительница острых ощущений, ищущая приключения на свою....) хуш кўрувчи қиз экан асар муаллифи назарида.

Айтганимдек, уни босиқ ориятли қиз сифатида кўрсатилгандек бўлса у барибир боласи билан овулига қайтарди, яна худди шундай хатони қайтармай деб. Яъни иккинчи турмушини хам ота-онасини ризосисиз, уларга айтмай қилиши енгилликни яна бир кўриниши...

Адиз қахрамонигаку бу хос нарса, чунки мехрибонлик уйида ўсганига оила тушунчаларидан кўра, кўпроқ кўча ва саргузаштлар яқинроқ бўлиб, қизни олиб кетишда на уйи борлигига қарамай ва  шу Камазида яшашни кўзлаб , эп кўриб кўриши  унга барибир бўлиши қахрамон шахсиятига монанд . Бироқ стандарт оилада ва айниқса овулда катта бўлган қизни бу қадар кўп енгил қараш ва қарорлари ажаблантиради. 

Ишқилиб, менимча, асарда қиз билан боғлиқ характер тузилаётганида   унинг харакатлари билан тасвирланиши орасида зиддият туғдириб қолган бўлса керак. 

Худди шу нарсани Адиз қахрамонининг жазмани хақида хам айтиш мумкин. Шунча пайт ажратишга харакат қилиб, турмуш ўртоғига айтишини талаб қилган аёл,   кундошидан қутулгач эса бирданига афсусланиб йиғлаши умуман у аёлнинг мақсадларига зид бўлиб қолган. Айтганимдек, бу хам қиссадаги шахсни тасвирлашдаги хатолик бўлса керак. 

Фильмдаги #ирония тақдир хазили линияси жуда қизиқ. Яъни, кўчада қолган Улуғбек Қодиров қахрамонига Адизнинг қахрамони бир вақтлар ёрдам бермагану, вақт ўтиб Адизни кўчада ёмғирда қолган бутун бошли оиласини асраб қолган йигит ўша Улуғбек Қодиров қахрамони бўлиб чиқиши.

 

Жилмайтирган сахна эса Алишер Узоқовнинг  инстаграмдаги "Кўндир Жароқий" шоирлик қиёфаси ва нихоят лавхаларга мухрланди. У фильмда Кўндир жароқий бўлиб чиқди.  Матриархат!))

 

Хулоса қилиб айтсам, фильм менга ёқди ва томоша қилишни тавсия этаман. Бизнинг жамоага жудаям ёқди ва жамоамиздан айрим  вакилларимиз хаттоки бир-икки лавхаларида таъсирланиб  йиғлашди хам.  

Фильм устида катта мехнат қилингани унинг сифатидан хам билиниб турибди. Кинотеатрга бориб кўришга арзигулик фильм.

 

Премьера  "уйғониш" рақси ва Қирғиз санъати вакиллари ижордий чиқишлари билан бошланди. 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фоторепортаж Нодира Тўраевадан. 

 

Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj | Кўрилган: 4433 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 1
1 Абдумалик Сатторов   (18-Ноя-2018 19:10) [Материал]
Мен бу қиссани ўқиганман. Жуда чиройли ва таъсирли асар! Учрашувнинг қизиқ ҳолатда бошланиши, ўша давр ҳаёти ва иккала севишганнинг ажралиши ва кутилмаган ҳолатда учрашуви акс этган. Қизнинг исми Асал. Асал ва Илёс. Филмни кўрмадимку, лекин замонавий тарзда ўйнаган шекилли. Агар ўша даврнинг ўзини рол ижро этган бўлса, асардагидек таъсирли чиқишига ишонаман.

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!