Режиссер Саъдулла Абдуллаев:- Концерт бекор қилинмади. Худо хохласа Май ойида бўлиши режалаштирилган, хозир кунларини маслахат қиляпмиз. Аслида Сардор Ўртач 2 кунга келиши режада бор эди, вақти тўғри келмай "Сен азиз ва муқаддассан аёл" концертини бир кунига келадиган қилгандик ва у дастурда "Муқаддас аёл" қўшиғини хам куйлаши режада бор эди. Тўғрисини айтсам, бир кунга келиши қимматлашар экан, 2 кунлик концерт бўлса арзонроқ бўлар экан ва табиийки чипталар нархи хам арзонроқ бўлади.
Бизга хозир "Истиқлол" санъат саройидаги бўш кунлардан июнь ойидаги кунларни айтишмоқда, аммо бу кунлари Рўза бўлади шу сабаб май ойида 2 кунлик концерт уюштиришни режалаштирмоқдамиз. Тез орада кунини белгилаймиз.
Sayyod sizdan iltimos Yulduz Usmonova haqida habar berin. Ula nima bilan bandla. Qanaqa yengilila ustida ish oborvottila. "Devonalarmiz" she'rini firibgar shoiri haqida ulani fikrlarini bilse yaxwi bo'lardi