Бош сахифа » 2017 » Август » 12 » Сардор, Манзура ва Халима ижодий жанги!
20:00
Сардор, Манзура ва Халима ижодий жанги!

Ёзнинг энг  қизиқ ва комедик трио клипи хам тайёр! Яъни дуэт клипга олинган трио воқеалари.

 

 

Сардор ва Манзуранинг "Жаним" қўшиғи ва унга ишланган клип билан боғлиқ инстаграм оламида қизиқ видео парчалар ёз бўйи қўйиб борилиб, хажвий интригани оловлатди.

Айниқса бу дуэт билан менда Манзуранинг: "Халима, шоу-бизнесда икки жонон бўлса, бири сиз, бири мен" сўзлари ёдимда қолди) Лекин, негадир кутганимдек бу сўзлар клипга киритилмабди. 

Бироқ, тайёр клипда кутилмаган ва ажиб воқеалар ривожи етарли.

Клипни Чимкент шахрида олишган бўлиб , бу мехмонхонадаги хангома воқеалари видеосида махсус эффектлардан хам яхши фойдаланилган. 

 

 

Биласизми, хорижда олинган клиплар асосан "банально" сийқаси чиққан шаблон схемаси асосида бўлгани учун бу клипдаги бошқачароқ ёндошув қизиқ туюлди менга. Очиғи, Чимкентда бундай чиройли жойлар борлигини билмаган эканман. 

Трек фонлари хам ажиб, айниқса китоблардан ташкил топган девор.

 

 

 

Либослар хам уччала қахрамонда бежирим ва ўз ролига жуда ярашганини эътироф этмай илож йўқ.

Айниқса Халима стили "такая вся Цаца"))

 

 

Халиманинг Сардорга "тойчоқ" деб мурожаат қилиши хам клипга киритилгани табассум чақиради. 

 

 

Яширин реклама, аммо шунга арзигулик АртБайСофиа)) Халима ва яна бир қатор хонандаларни севимли дизайнери. Айниқса Халиманинг сўнгги пайтлардаги содиқ хамкори. 

 

 

Манзурани устидан Халима сув қуяётган видеолавхаси инстаграмда тарқалганида, бу клипдан парча  эканини кўпчилик қаторида мен хам билмагандим ва нахотки шунчаки прикол учун Манзура рози бўлдийкин деб хайрон хам бўлгандим)

 

 

Клип якуни Халима ва Сардорнинг дуэтига монанд, ундаги Каптива олиб бериш ваъдаси бажариладию.... Аммо Райхон сабаб Халима Каптива калитини қайтариб беришни талаб қилади.

Нима сабабдан Райхон?

Буни клипни кўриб биласиз... ва клип тугаши билан "Энди Райхонга нима бўларкин?" деб юборасиз))

Халиманинг нишонида янги жабрдийда... Райхон!

Сочларингни асра Райхон, уларни юлгани Халима келмоқда!))) 

 

Сардор талааааааааааааааш))

Ўзи Сардорлар хамиша талаш)) Чунки улар доим бир қадам олдинда!) Хар тарафлама! ))

 

Сардор ,  Манзура ва Халима - "Жаним"

ЮТУБда томоша

Бўлим: MP3|Video | Кўрилган: 57029 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Halima, Sardor Rahimhon, Manzura

Нравится
Барча изохлар: 3
1 Nodira   (12-Авг-2017 20:24) [Материал]
Zur chiqipti gap yuuu bitavooooooo omad

2 8287147   (13-Авг-2017 10:04) [Материал]
Клип яхши чикипти, Тасанно!!! Халима кулидеги сумка "София". Уша сумкани бундан 3 ойлар олдин бизани фирма шугулланганди. Роса эсда коладиган комдеик вокеала буганди....

3 Rano   (13-Авг-2017 18:52) [Материал]
Nega "Janim' jonim emas. sad surprised

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!