"Шахзод" гурухининг солисти, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Рашид Халиковнинг ўғли Санжар Халиков санъат оламидаги илк парвозини "Ширин" қўшиғи ва унга ишланган клип билан бошлади.
Очиғи, қўшиқни тинглаб, клипни томоша қиларкансиз биринчи келадиган фикрлар бу "Ўзи хам, овози хам ғирт отасининг ўзи" дейсиз. От ўрнини той босар дегандек Санжарнинг илк иши учун бу ижод намунаси аъло даражада деб хисоблайман. "Ширин" номига муносиб тарзда қўшиқнинг ўзи хам ширин. Енгил, нафис ва ёқимли. Мусиқа ва унга мос тарзда уйғунлашган Санжарнинг равон, енгил ва тоза овози қўшиқни енгил парвозини хис қилдиради.
Клип. О, бу ўзга бир гўзаллик!
Рашид Халиковнинг ўзини ижодида хам бундай клип бўлмаганди. Энг аълоси фарзанд учун албатта. Грециядаги "Санторини" ороли гўзалликлари максимал тарзда кўрсатиб берилган. (Бу оролда Голливуд актер ва хонандалари клип хамда фильмлар суратга олишган. Яна бу оролда Анджелина Джоли билан Брэд Питтнинг вилласи хам бор.) Кадрлар ажойиб. Операторлик иши юқори даражада.
Умуман олганда Рашид Халиков кийинишдан то мусиқа ва клипларга хам бир маромида юқори дид ва савия билан ёндошгани сабабли унинг фарзанди илк ижод намунасида хам бу сезиларли даражада. Бу энди стиль ё имидж эмас, бу асли борлик. Санжарга отаси каби маданият тушунчасида хам намуна бўлишини тилаймиз.
Санъат оламига яна бир дид, сифат ва энг асосийси тиниқ хамда чиройлик овоз ташриф буюраётгани қувончли хол.
Премьерани қабул қилинг.
Санжар Халиков - "Ширин"
Саунд продюсер ва аранжировкачи Жасур Бадалбоев
Куаниш Юсупов мусиқаси
Шахбоз сўзи
Клипмейкер ва оператор Нозим Жумаев
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [746] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Успехов тебе красавчик !
И голос и внешность очень похожи на отца.
Удачной карьеры!
- Tiko!!! Xmmmm:))))