Бош сахифа » 2016 » Ноябрь » 30 » Санъатни тозалаш учун стратегик ғоя!
04:54
Санъатни тозалаш учун стратегик ғоя!

Нима деб ўйлайсиз, биз  зўр деб хисоблаётган ва ўзбек эстрадасида рейтинги баланд саналаётган хонандаларни қайси бирини “Голос”га юборса курси у тарафга айланиши тугул оддий кастингдан ўта олишига ишонч бор?

 

Келинг бир тасаввур қилайлик. Хомхаёл ва фантазия эмаску, рости хам биз зўр деб билганларни натижаси фақат ўзбек тўйлари билан ёки шу ердаги арзон (дунё миқёсидаги шоубиз нархларида нисбатан арзон) реклама ортидан ўзимизга сингдириб едиралаётганларни компютерсиз АСЛ овози ва куйлаш МАХОРАТИ қай даражада?

ОВОЗ ва МАХОРАТ!

 

Қани кимларни рейтинги баланд деб биласизлар ўзи? Хит-парадларда зўрлар кимлар эди? Куйлаган қўшиғидаги уни овозини ўраб турган мусиқани шартта ўчириб овозини ўзини бир тинглангчи. Ярмидан кўпини овози жудаям хунук! Ман билган рейтингдаги эркак хонандаларни бирини овози умуман чиқмай фақат компютер кучи кўтариб турса бошқасиники ғирт эшикни мойланмай ғиччиллаган овози бўлиб, уям бир олам мусиқа садоларию ўғирланган мусиқалар шарофати  билан кўтарилиб турибди холос.   Ёлғонлар ортидан халол пул топяпман деяптида уларам.

Бир акапеллага жонли куйлатинг додлаворас, ўчир пул бераман, лекин ўчир чакагингни деб. Қайтиб дискиниям эшитмайдиган бўласиз. Чунки ёлғонларни бизга тинглатиб чўнтакларни бўшатишяптида аксари.

 

Биласизми, асли рейтинги энг баланд деб ўша студияларда мусиқий асбобларни чалиб бераётганлар, аранжировкачиларни айтса арзир...лекин аранжировкачилар, “сведенщик”ларам  ғирт ёлғончи ва фирибгар бўлиб кетмоқда.  Фалончи саундпродюсерман деганиям 2-3минг доллар  учун халқни алдаб овози йўқниям бор қилиб компютерда “чизяпти”.  Ўша пулни сенга иқтидорлигиям берарди агар шундай овозсизларни кўпайтирмасанг. Сен хам ёлғонлар занжиридаги бир мухим бўғинсанку! Ё танлаш хуқуқинг йўқми?

Балки хомий акалар  жазман топишда нафақат кўриниши балки овозли жазманни излармиди дейманда..)) Овози йўқ қўғирчоққа пул тикиб у қариган сари башарасини торттираверишга пули кетгани устига уни йўқ овозини яшириш учун турли ёлғонларгаям пул беришда тежамкорроқ бўлармиди.

 

Хомий ва продюсерлар ўзларини рафиқаларими, жазманлирими ё укахонларими хуллас лойиха деб номланган  хонандаларини  устида ишлаш билан бирга  ўзбек санъатини элга танитиш ва ривожлантириш устида қачон ишларкин?

 

Исталган сохангизда ўсиш бор ва у дунё миқёсига қараб интилиб бораверади. Республика миқёси бу ютуқ эмас аслида. Спорт ва санъат миллатни дунёга  танитишини биламиз ва бу борада  спортчиларимизни паралимпиячиларигача бу йил  умуман хаёлга келмаган ютуқларни келтириб ўзбекка бўлган хурматни оширди. Бу ғалаба миллий байрамдек кечди!

 

Санъат оламидачи? Жахон миқёсидаги не ютуқлар бор сандиқда? "Маданият ва спорт” вазирлиги деб аталадиган ташкилотни маданият бўлими нима ғоялар устида банд экан? Фақат ўзимизникини ўзимизда ривожлантиришда давомлашми?  Инерция... 

 

Рус тилини билган давлатлар, хусусан МДХ бўйлаб кенг кўламдаги "Голос" лойихасида   ўзбек эстрадасида рейтинги баландлари бўлдими?

 

Севара Назархон... бизда уни  рейтингдан кўра бренд тарафлама мавқеи юқори. 

Ўзбекистонда бир вақтлар концертлари мумкинмас бўлган бу хонандани “Голос”даги ютуғи билан энди мағрурланамиз а? Майлида, фарқи йўқ ўша пайт ким тақиқлаган аммо бу соханинг мутасаддилари нега адолат қилмаган?

Кейин тақиқ ечилгач эса яна давлат тадбирларига чақиришганида уялишмадимикан? Бир хурсанд бўламану бир куламан...  Севараям соддами ё балки пулгами, хуллас индамай келиб тадбирлару телеканалларда чиқиш қилиб беряпти. Вахоланки энди унга Ўзбекистондаги реклама ва промони умуман кераги йўқ.

Ростида. Энг қийин пайтида хаммаси ўзидан қўрққан. Аслида хеч кимга хеч нарса бўлмасдиям ўша пайт кимдир уни эфирга ботиниб чиқарганида , чунки бизда демократия ва қонун билан боғлиқ тушунчаларни кўпчилик билмайди ва аслида қўрқоқлик устувор кечади.  Ўша махалладан “Қўшнилар нима дейди” билан тарбияланиб ўсгану “тепадагилар нима деркин”ни ёзилмаган қонунларига тобе фаолият билан чекланган. Қизиғи бу демократия маркази саналмиш соха бўлган  ОАВда шундай))

Бу фикрлар жазога лойиқ запретдагиларга таалуқли эмас. Шунчаки Севараники индивидуал ва ўзгача холат эди. Яъни давлат тарафидан тақиққа кирмаганди. 

Негадир ўша пайтлардан то хозиргача барча запретдагиларни ёритаётган бирорта сайтларни “тепадагилар нима деркин” деб  ёпиб ташлаганича йўқ!  Тепадагилар адекват. шунчаки дўппи келтирадиганлар хадеб каллага ёпишгани ёпишган.

 

 

Ўзбек халқини ғазабига учраб ўша ёмон ном сохибасига айланган  Наргиза Зокирова  хам бир вақтлар ўзимизда хонада бўлган. Лекин АҚШдан келган бўлишига қарамай “Голос”да Ўзбекистондан эканини айтди. Бироқ 20 йилдан буён ўзимизда бўлмаган хонанда билан на фахрланишни билдик ва на бошқа....

Уни  "Голос"да қатнашгунича  Ўзбекистонда деярли хечким билмасди. Фақат ёши катталарни айримларини инобатга олмаса... Демакки у хам ўзбек эстрадасидан энг рейтинги зўр сифатида бориб қолмаган. 

 

Сардор Милано... “Главная сцена”да ғолибликни қўлга олдию “Голос”га келгач Москвалик бўлди қолди. Кейинроқ у сахна ортида берган интервьюси кўрсатилганида у ерда Тошкентлик экани айтилган видеони қўйиб қанча ўзини оқламасин барибир айнан сахнада айтилгани бу бошқа.  

Уни ким танирди бизда? "Алладин"чилар ва санъатдаги айримлар холос... Рейтинг тугул бизда уни билишмасди. 

Сардор Миланони хам ростини айтганда хамма ўзбеклар ўзига “Главная сцена”дан  ўзига кашф этди.

Бир вақтлар “Алладин” иштирокчиси бўлган хонанда қизиғи “Алладин” юбилейида  на кўринди ва на видеотабригини йўллади. Нима бўлса хамма ерда русларнинг “Гнесиных”ни  тамомлаганини бот-бот қайтараверади.

 

Сабина  Мустаева. Болалар “Голос”и ғолиби.  Очиғи  уни хам шу лойихадан хамма таниди.

 

Мана шулар "Голос"да қатнашганида ўзбек эстрадасида рейтинги зўр бўлмаган ва Севарадан ташқари бошқасини хечким деярли билмасдиям.

ХЎШ, айни дамда ўзбек эстрадасида энг рейтинги зўр дейилганлардан кимларни “Голос”да тасаввур қиласиз?

 

Хориж твсида клипи чиққан хонандалар бундан мустасно зеро хориж твсида пулингиз бўлса истаганингизча промо бўлаверасиз аммо “Голос”, “Главная сцена” каби жонли овозда синаладиган телешоуларда эса узр, иқтидор ва овоз бирламчи.

 

Маданият ривожланиши ва ўзбек эстрадаси дунёга танилиши устида ким ва қандай иш олиб боряпти? Нега силжиш йўқ? Ғоялар каммикан?

 

Куни кеча бир овози зўру аммо рейтинги ўртахол бўлган бир хонандадан нега шундан лойихаларга бормаслигини сўрасам “Ўзбекнаво” юборса борардим дейди.

Билмайдики бунинг учун шунчаки интернетдан кастинги ўтаётганидан хабар топиб, анкета тўлдириб борилса бўлгани.

“Ўзбекнаво” фақат ўша кастингга кетаётганида четга чиқиш хақида тушунтириш хатини олишдек бу борада  ўрни бор холос.  Ва албатта аслида  лицензия бериш хам.

 

Биласизми бу мақоламдаги   саволларга жавоб бир:  Ўзбек эстрадасида ЗЎР дея промо қилинаётган ва рейтинги шу сабаб хам баланд саналган биронтасини “Голос”ни кастингни ўзидан  ўтишига шубхам катта!

Ха ўша хомийси соққа тўлаб кастингдан  ўтказган тақдирда хам хайъат аъзолари курсиси тугул уларга итам қайрилиб қарамайди.

 

Биздаги машхурлик   хақиқати афсуски  пул эвазига экани хаммага тушунарли бўлса керак! Промо ва гипноз таъсирида холос!

Эфирдан битта эшитганингизда шартта ўзига ром қилган ашула  бўляптими ?!

Минг мартта айлантирилиб едириб сингдириб тиқиб ташланганидан кейин онгингизга ёзилиб қолган сўзларни бехосдан қайтариб юбориш билан у қўшиқни хит қиляпмиз холос.

Худди “зизи” менда боордир...каби. Му5 деса одам олдин “канго” деган бўлса хозир зизи кўз олдига келадиган бўлиб қолган. Бу телеканал тўғрисида бундан аввалги мақоламда айтгандим.

 

Ана энди ечимга фикрим...

Биласизми ўзбек санъати қачон нормал холатга етади? Қачонки вазифаларни муаммо қилиб эмас  уларга стратегик ечим топилиш устида ишланса. Масалан бу борада мана мени ғоям:

 

  1. Концерт бермоқчи бўлган хонандага фақатгина жонли ижрода бўлсагина рухсат берилса. (Электрон мусиқа бахона эмас, Диджей Пилигрим концертида овози жонли бўлгану электрон мусиқаси фонограмма бўлган, хечқиси йўқ,  асосийси Пилигрим алдамади, куйлади  ва терлаб пишиб халол ўтказди концертни!)  
  2. Фонограмма концертлар фақат шоу хуқуқида рухсат берилсаю аммо уни фонограмма экани учун МИКРОФОН БЕРИЛМАСА! Халқ фонограмма эканини кўрсин! Танлов артистда, хохла жонли концерт бер, хохла сахнада рақсга тушасанми, бошқами аммо МИКРОФОНСИЗ! Чунки микрофон билан фонограмма қўйилиши бу ФИРИБГАРЛИК! Элементарно! Куйламаётган хонанда нима учун қўлида микрофон ушлаши керак? Нега халқни алдаш учун имконият мавжуд? 
  3. Овози кучли ва махоратли куйлайдиган хонандалар устида (дейлик Умидахон, Дилсўз, ёки янги йиғинма билан) Маданият вазирлиги алохида бўлим очган холда (дейлик Санъат-медиа)  ВИП хонандалар хуқуқида, уларни устида  ишлаб , бастакор ва шоирларни жалб қилиб (бахонада қанчадан қанча ишсиз иқтидорли ва ХУЖЖАТЛИ бастакор ва шоирлар хам ойлигини олади), қўшиқлар ва мусиқалару  клип ва уларни эфирдаги промоларини вазирлик ажратган фонд хисобидан эфирда айлантирса.  Бу хонандаларни хориждаги нуфузли конкурсларга доимий равишда тайёрлаб юбориб турилса

“Ўзбекнаво” лицензиялардан тушган пулларга  бемалол фонд тузса бўлади.   Нима кўп, хонандалар кўп, майли эфирга  чиқмоқчимисан? Тўла пул, аммо зўр бўлсанг қоласан санъатда,  бўлмаса пулларинг асл иқтидорларга сарфлангани қолади.  
Натижада эфирдаги баланс нормаллашиб,  тингловчилар   мусиқий савиясига ижобий таъсир кўрсатган холда ўз-ўзидан овози йўқлар сараланиб четга чиқиб кетаверарди.

  1. Вазирлик ва ёки “Ўзбекнаво” эстрадаси бирлашмаси ички тартиб қонуни доирасида хонандаларга доир интизомий жарима таъсис этилиб ундаги қатор бўлим  ва пунктларда кўрсатилган  интизом бузганлик  жарималар миқдорлари кўрсатилиб  шу тариқа  “ЗАПРЕТ” тушунчаси легаллаштирилса.  

Яъни четга берухсат чиқса 1млн, давлат тадбири ва тарғибот ишларида қатнашмаса 3млн,  очиқ-сочиқ кийиниб сурат қўйса 5млн сум, плагиат куйлангани аниқланса  50млн, бехаё сурати тарқалса 70млн сум, бехаё видеоси тарқалса 100млн сум (масалан!) (такрорий қайтарилса 2 ва 4, 6 баробардан сумма оширилаверилса) натижада халиги юқорида айтган  вазирлик ва ёки “Ўзбекнаво” қошидаги соф санъат сохиблари ижоди ва промосини таъминлайдиган фонд   бу тарафлама хам харажатлари ёпиб бораверарди.

  1. Тўйларда жонли куйлаш тарғиботи. Хар бир  тўйхонада фонограмма ишлатилгани учун хонандадан дейлик  бошида 100минг сўмдан жарима солиниб турилса ва бу мониторингни ўша юқорида айтилган хамда махсус фонд учун ишлайдиган бўлим  рейд ўтказиб турса, қарабсизки нафақат фондга пул тушуми балки шу бўлим ишчиларигаям ойлигига етади.
  1. Бадиий кенгаш бир бўлиши мухим! Хали хануз бу нарса ишлаб чиқилмади. Барча нодавлат эфирлари учунам бир бадиий кенгаш бўлиб унда психологлардан тортиб то педагоглар хам бўлиши кўзда тутилса (ёшлар маънавиятига    таъсир кўрсатадиган матнларни саралаш учун)
  2. Халқ артисти унвонига доир устоз санъаткорларни хар бир телеканалдан тортиб то радиоэфиргача кунига  бир махал эфирга бепул чиқиш хуқуқи берилиб, иккинчи чиқишига 50фоизлик чегирма берилса.
  3. Ўзбек мақоми конкурслари ташкиллаштирилса ва унда нуфузли совринлар бўлса. Биласизми ўзбеклар хамма йўналишда куйлай олади аммо биронта хорижлик бизни мақомимизни куйлай олмайди! Бу факт! Мақомларимиздаги нағмалар шуқадар мураккабки бирорта миллат мелизмида учрамайди.

Кўпинча санъаткорларимиз  даврасида бир-биридан ўзар қилиб туркча ва озарбайжонча мугомлар қилишади...

Мақомчи? 

Юлдуз Турдиева Озарбайжонда уларни мугомини айтиб биринчи ўринни олганини биласизми? Яна бир ёш хонанда бориб ютиб кетганини эшитгандим аммо Юлдуз Турдиевани ғалабаси аниқ эсимда.

 Туркларни ва Озарбайжонларни эплабмиз, уларчи? 

Жахонгир Отажоновдан тортиб Отабек Мухаммадзохидгача бари туркчага берилиб уларни охангини такрорлашга харакат қилишади. Уддалашадиям.

Аммо турклар ва озарбайжонлар бизни мақомни уддалашига ИШОНМАЙМАН!

Бу йўлни эклектик равишда,  синтез билан , модернизация йўли биланам ривожлантириб тажрибалар қилса бўладику. Омадли тажрибалар ўша мақом конкурсларида тақдирланса. 

 

Танқидий мақолаларимда мавзу  хамиша тахлили, келгуси тахмини ва ўз фикримдан келиб чиққан холда мавзу доирасида ечим хам беришга харакат қиламан. Бу сафар хам ечимга стратегик ғоя билан ёндошдим хамда унинг самараси санъатимиз учун ижобий бўлишига ишонаман.  

 

Натижада хонанда касби тақозо этган мажбурият-жонли ижро ўз-ўзидан биринчи планкага кўтарилади. Тингловчилар мусиқий савияси хам ўсган холда давр талаби билан хонандаларга тўланаётган пул учун одамларни талаби хам касби тақозо этган мажбурияти-жонли ижро бўлади. Ва энг асосийси эфирдаги баланс тўғирланиб, тингловчи мусиқий савиясини оширади.  Демакки талаблар хам диди ошиб натижада икки уч  йил деганда эфир росмана тозаланади. 

 

Концертлар хақиқий бўлади.  Фонограммачилар   концертда микрофонсиз сахнада раққослик ё уёқдан буёққа юриб берадиган модельни ўтаб масхарабоз бўлишдан кўра санъатни тарк этиш  ва ёки устида ишлаб жонли концерт беришга ўтишдан бошқа иложи қолмайди.   

 

“Ўзбекнаво” тарафидан огохлантириш, лицензияни тугатиш ва “запрет”ларга молиявий санкциялар орқали наф топиб санъатни ривожлантириш энг тўғри ва осон ечим.

 

Кимнидир лицензиясини бекор қилгани билан қанчасини  танишларини бир қўнғироғи билан қайтариб берилганидан кимга фойда? "Ха, энди биз кичик одаммиз" деб қайтариб бергани қолади. Уларни пули борку,  жазо ва запретларни молиявий санкциялар билан ўзгартирилгач қўнғироқ қилишгаям уялиб ўша пулни тўлайди, қаёққа боради?

Ё бўлмаса қайсидир тепароқдаги танишига пул бериб уни қўнғироғи билан хал қилиниб шунчаки кимнидир чўнтагини қаппайтиргандан кўра бу стратегик ғоям механизми санъатни ривожлантириш билан бир қаторда уни  молиялаштиришниям  ўтайди.  

 

Хуллас, ёзилмаган қонунлар бисёр аммо мияни яхши ишлатса уларни барига ечим топиш тугул хатто ечим учун фойда хам қилса бўлади.

 

Хўш, “Голос”га қайси "ЗЎР"имизни юборамиз?))

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 60122 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 13
1 aziko   (30-Ноя-2016 10:20) [Материал]
Ботир Кодиров,Аслбек Амануллох ,когани хаммаси фальш

2 Ulitka   (30-Ноя-2016 10:47) [Материал]
статья конечно хорошая, прямо чувствуется боль и переживание за нынешнее состояние эстрады. Но по большому счету, этим халтурщикам все равно. Народ на их концерты валом вали, не смотря на приписку на афише ФОНОГРАММАДАН ФОЙДАЛАНАДИ, на свадьбы зовут, в баксах платят, клипы и песни качают, ну и ладно, раз пипл хавает.

3 aziz90   (30-Ноя-2016 11:59) [Материал]
Ana Munisa Rizaeva borsin! Intervyularida Golosga borganman, o`tganman, lekin vatanimda qogin keldi dib baxona qiludila)Hicham ishongim kemudi,qanaqa qilib golosdan voz kechish mumkinidi( Bir o`zlarini ko`rsatsinlachi! Aziza Nizamova qatnashsin!

4 Masrur!   (30-Ноя-2016 13:49) [Материал]
Yulduz VA Ozoda borsin! Garchi O'zbekistonda zapret bo'lib, reytingi hozirgi kunda yo'q bo'lsa ham!!! (Aslida bularning yo'q reytingi, reytingi e'ng zo'r san'atkordan ustuvor turadi san'ati!!!)

5 karlos   (30-Ноя-2016 16:00) [Материал]
interesno golosga yubaramiz deyabsiz ,silardi u erda kim kutyapti? nimaga golos proektini ozilarda ochishmaydi???

6 muxsinxuja   (30-Ноя-2016 22:41) [Материал]
aziza nizamovada sukhrob kenjaevda jonlida maxorat bor maqola zor ayniqsa konsertlani jonli busa ruxsat berishsin ushanda har yil kansert quyyatgan rayhon honimni dubaydan topasla biggrin biggrin

7 wurausmanova   (01-Дек-2016 09:42) [Материал]
Qani Endi hamma Sizdek jon kuydirganda edi???

8 dilfuz   (02-Дек-2016 00:07) [Материал]
Манзура. Операни айтолган одам , бемалол эстраданиям уддайлайди. Аслида Манзура опера кушикчиси булган
Вперед в "Голос"!!!!

9 Aziz AOB   (02-Дек-2016 15:32) [Материал]
Golos! biggrin nimalar deyabsiz sardorjonakasi, qo'ysezchi hammani sharmanda qimoqchimisiz. Munojat xonimni jo'natish kerak o'zidan kichkinalardan tanbex eshitib zora o'ziga kelsa. Lekin san'atiga gap yo'q

10 Aziz AOB   (02-Дек-2016 15:34) [Материал]
Muxsinxo'ja fikrizga 1000000% qo'shilaman

11 Anvar   (03-Дек-2016 14:43) [Материал]
Голосга Милена Мадмусаевани юбориш керак. Милена СНГ саммитига багишланган концертда Анна Германни "Эхо любви"ашуласини шуда хам а'ло даражада ижро этган

12 Anvar   (03-Дек-2016 15:25) [Материал]
Кечирасилар бир оз адашибман. Милена Мадмусаева СНГ саммитида эмас ШОС саммитида ижро этган экан

13 Shafoat   (08-Дек-2016 16:50) [Материал]
Sardor aka maqolalaringizni doimiy o'qib boraman. Nega bularni to'g'ridan to'g'ri Vazirlikka yetkazmaymiz nega portalga yoki boshqa organlarga takliflarimizni bildirmaymiz? Haqiqatdan ham o'zbek san'atini asl ko'rinishi qolmadi. Radio tinglamay qo'ydim. bemani betamiz ashulalar haddan tashqari ko'payib ketgan. Yana bir narsa. San'atimizda faqat musiqa emas raqs ham dabdala bo'lib yotibdi. Raqqosalarni harakatlari kiyayotgan kostyumlari, bezaklari umuman bizniki emas bachkanalashib ketgan. RAQQOSALAR TO'G'RISIDA HAM BIRTA MAQOLA CHIQARSANGIZ ZO'R BO'LAR EDI. KATTA RAXMAT!
Источник: http://sayyod.com/news/sanatni_tozalash_uchun_strategik_oja/2016-11-30-4268

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!