Бош сахифа » 2011»Май»13 » Санъаткорни фақат Тошкент эмас, ЎЗБЕКИСТОН бўйлаб ХАЛ ҚИЛАМИЗ!
15:18
Санъаткорни фақат Тошкент эмас, ЎЗБЕКИСТОН бўйлаб ХАЛ ҚИЛАМИЗ!
Газета, радио, тв, журналлар ва хаттоки шу интернет оламидаги аксарият юлдузларимизни нима учун шу рекламасига қараб бахо берамиз? Нима учун фақат номини ўлиб қутулиб ва керак бўлса сотиб олиб "бренд" холига келтирганларни санъаткор дея бонг уриб яна улар хақида ёзаверамиз? Хаққонийми? Йўқ!
Яқиндагина, керак бўлса бизнинг ўнта машхур ёшларимизга биттаси бас кела оладиган Хоразмлик ёш иқтидорларнинг баъзиларини намуна сифатида таништирдик. Қизиғи хурсанд бўлганлар билан бир қаторда норозилар хам кўп топилди. Нима учун фақат Хоразм?-деб
Сабаби оддий: айнан Хоразмдан сайтимизга уларни қўшиқлари юборилиб таништириб турилди. Анча пайтдан бери вилоятлардан мухбирлар керак деб эълон беришимга қарамай кам вилоятлар чиқди. Ўзинг учун ўл етим дегандек, қани вилоятингиз учун бир жонбозлик қилингчи.
Барча вилоятликлар ўз вилоятингизда бугунги кунда машхурларни бизга тақдим этинг! Кейин нимага фақат бу вилояту бизники йўқ деманглар! Тартиб қўйидагича:
1. Вилоятингизда бугунги кунда машхур ва оммабоп бўлган санъаткор хақида қисқача маълумот, 2. Унинг сурати. (sardor@sayyod.comга жўнатинг)
2.Бугунги кундаги унинг хит таронаси (ижод намуналарида мп3ларни sardor@sayyod.comга жўнатинг) 3. Унинг плюс ва минус жихатлари (кўчирмачилик, диди, имиджи, овоз махорати) 4. Вилоятингизда бугунги кунда машхурлар рўйхати, кимларнинг ижоди яхши қабул қилиняпти.
Бу рўйхатни эса мана шу ерда изохларда тўлдирасиз, чунки ўша вилоятингиздан бўлган бошқаларнинг фикри бир жойдан чиқиши керак. Битта одамнинг гапи билан хал қилмаймиз, барчаси текширилади. Почта манзилига эса фақат сурат ва мп3лар жўнатилади.
Хар биримиз бир ёқадан бош чиқариб хақиқий ва хаққонийларни халққа танитишга харакат қилайлик! Машхурликни фақат пул хал қилмайди!
Биз буни исботи сифатида хаққонийларни қўллаб қувватлаймиз! Ахир сайтимиз шиори адолат нишони остида!
Men hayronman, 99 % Toshkentda ijod qiladigon zog'lar o'zi viloyatlardanku. Men faqat Nilufar U bilaman Toshkentda tug'ilganini! Bir tarafdan yakhshi imkoniyat, ikkinchi tarafidan, jig'imizga tegadigon, to'yma-to'y yurgan otarchilar chiqadi. Har holda bilgan yakhshi. Uchinchi tarafidan e'sa buyuk san'atkorlardi e'shitgan muhlis, bulardi san'atini hazm qila olmeydi. Masalan, menga, Yulduzdan boshqasini ijodi umuman qiziqtirmeydi, chunki bu Yulduz!
Bu maqola bilan hali tanilmagan istedodlarni olib chiqish g'oyasi ilgari surilmoqda. Taniqlilar o'zi tanilib bo'lgan. Iqtidori bor bo'lsa yuboring, yoki o'zi yuborsin.
1. Samarqand shaxri, Sanatkor MC.Oybek tahallusida ijod qiladi. Ko'proq RAP yo'nalishida ammo RAPda o'zining stili bor. Samarqandda ijodini Division Studio bilan boshlagan ammo hozirgi kunda RoYaL ReCoRD'S bilan hamkorlik qilmoqda. Hozirda u 19 yoshda. Kelajakdan umidlari katta :) 2. Surat yuboriladi 3. Raqsga Tush nomli tarona, Club stilida kuylangan. Manimcha bu stilda O'zbek tilida hali ashula kuylanmagan ya'ni David Guetta stiliga o'xshash (bu ham yuboriladi) 4. +O'zining Stili bor -Ashulaning POPsa qismi (cho'zibroq aytiladigan joyi) ovoz to'g'irlash programmalarisiz unchalik zo'r chiqmaydi +Ashula o'g'irlamaydi +Chitkasi o'zgacha -Tez tez ijod qilib turmaydi 5. Division-G, Sodom, MC.Oybek, Masta Rhyme, TBL ushbu RAPerlar va RAP guruxlarining qo'shiqlari Samarqand yoshlariga manzur bo'lmoqda :)
Men Buxoro shahridanman... Yulduz Turdievaga ovoz beraman?! Uni qo'shiq aytish mahorati juda yuqori... Ozarbayjondagi tanlovda birinchi o'rinni olib qaytgan... yaqin kunlarda Yulduz Turdievani Buxoroda juddaaa mashhur bo'lgan "Ey Tir" mp3isiniyam klipiniyam Myfolder.uz saytiga qo'shaman... ko'rib o'zlariz baho berasla!
Samarqanddan MC.Oybekga ovozberaman va omad tiliman. javobi qachon chiqarkan?
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.