00:39 Санъаткорларни хит бахонаси "Отравление!" | |
Хозир айтмоқчи бўлган бахона мавзуси фақат ёзда захарланиш (отравление) эхтимоли кучли бўлган пайтидагиси эмас. Анчадан бери шу санъат оламида бўлсам, энг кўп ишлатиладиган бахона сабаби мана шу бўлиб қолмоқда. Мавсум билмас, ўзгармас бахона))
-"Ўзбекнаво"даги мажлисга боролмаганини сабаби "отравление" бўлиб қолувдидааа! -Окааа, сиз этган жойга келолмаганларини сабаби уйда ётибдила неччи кундан бери "отравление" бўлиб қолувдилар, больницага ётмоқчиларов! -Лойихага келолмагани сабаби "отравление" бўлиб қолган экан, "скорийла" кептиде. -Ануви артистдан интервью олибсиз а? Уч ойдан бери газетага интервью ололмай сарсонман, қачон қарама "отравление" бўлиб қолган бўларди. Ишқилиб сизни интервьюингизда жойида жим ўтиролдимикан?
Юқоридаги иқтибослар аниқ ва гап эгасини топади)) Уч умуман бошқа бошқа артистлар... Бу фақат манга ёки мани лойихалариму илтимосларим билан боғлиқ холатлардаги бахоналар эмас, вахоланки улари хам бор, шунчаки бошқаларданам шу бахонани кўп эшитавергач кулиб юборадиган бўлиб қолдим. "Анави артистни манга иши тушганди, текинга қиберувдим, кейин хизматга айтувдим, келмади ва "отравление" бўлиб қолдим деди...***қоқ!" деган арзларни ишонсангиз кўп эшитамиз ва бу асосан мана шундай "сендан угина, мендан бугина" - текин илтимослик (томсувоқ) тўйларга, давлат тадбирлари, қариндошу танишлар тўйлари, мажлислар, твканаллар хамда газета интервьюларига боргиси келмаган хонандаларнинг хит бахонаси.
Бу бахона хит эканлигига яна бир исбот бу кечагина сайтга Манзура билан қўйилган сухбатда у хам шу хақида гапирди. Қайсидир санъаткорга санъаткорни ўзи хам илтимос қилганида "отравление" бахона қилади деб.
Хуллас, агар артистдан "отравление" бўлиб қолувдим, узр-деган бахонани эшитсангиз ишонманг! Қайтараман, бу бахона ёз мавсуми билан боғлиқмас! Неча йилдан бери, йил бўйи шу бахона ХИТ! Бу бахонани хеееч ўзгартиришмадида. Бундоқ чиройлироқ касаллик бўлсаям майлийдиде. Бахонани айта туриб инстада қаердадир "бықин"ни додасини урвотгани расмини кўрасиз ёки ким биландир студияда қўшиқ ёзаётгани... Памперсда юрадими булар нима бало?)) Бунча ичинг бўш сени хонанда?!))
Сал чиройлироғидан топийлу бахонани, ёки икки уч хил алиштириб турийлу, бўлмаса одамлар хамма артистларни ичи бўш, прямой кишка ва ёки халиги қўполидан ***қоқ деган лақаб билан чақирадиган бўлиб қолишади, тўғриси)) | |
Бўлим: Prikol | Кўрилган: 18062 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 16 | ||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |