18:58 Санъатга эр излаб келишадими? | |
Бир ёш хонанда бировни эрини эгаллаб олгани ва у аёл тинмай оммавий ахборот воситаларига , хусусан бизга хам мурожаат қилаётгани, мана яқинда яна бир актриса турмушга чиққач унинг эрини хали ажрашмаган хотини ўз жонига қасд қилаётгани хақидаги хатлар билан оммавий ахборот воситалари ва табиийки бизга хам ёзмоқда.
Санъат оламига эр қидириб келишадими ўзи тушунмайман. Майли, яхшидир мақсад, аммо бировни эрини изламангда!
Аммо у бошқа бировни шахсий хаётига зарар эвазига бўлмасагина!!!
Афсуски, сўнгги пайтлар шоу-бизнес олами вакиллари шахсий хаёти билан боғлиқ тўй ёки яширин тўй деймизми, "ном оқлаш" сохта тўйими, хуллас шубхали шахсий хаёт байрамлари билан боғлиқ хабарлар кўпаймоқда. Сўнгги пайт деганим интернет даврида хаммага осон бўлди, маълумотлар бир зумда тарқалади, плагиатам, бировни эрини плагиат қилишам тезда фош қилинмоқда.
Қизиғи, куёвболаларнинг қариндошлари ва керак бўлса ота-онаси хам тўйдан бехабар қолиб хайратланиши холлари ажаблантиради. Айрим куёвларнинг эса ажралмаган аёллари жим тура олмай хаммага мурожаат қилишларида аслида фарзандлари келажагини ўйлаб уялишлари ачинарли хол.
Касалини яширсанг истмаси ошкор этур ва яна ўша гап: бу шахсий хаёт ва уларнинг шахсий иши , лекин бундан шахсий хаётлардан азият чекаётган тарафлар оммавий ахборот воситаларига мурожаат килишдан ўзга чораси қолмасачи?
Қонунан шахсий хаёт химояда, аммо қачон бировни бахтсизлигига ўз бахтини қуриб шахсий хаёт номига беркинаётган ва бир оилани бузаётгалардан азият чекаётганлар хақида хам лойихалар қонунда қабул қилинаркин?
Бой "куёвбола"лар нафсини тия олмаслиги бу бир муаммо ва машхур чехраларни севишини ўзи аслида ёлғон муносабат далили, чунки улар экрандаги образ шайдоси ва демакки улар билан оила қургач узоққа бормайди. Асли оиласи бор бўлган куёвболаларни айтяпман! Бўйдоқларни эмас....хотя...ха майли.
Эр топилавермагач ва ёш ўтавергач "ха битта кўриб қўяйчи артистиданам" деганига "Аввал тўй кейин "бўй бўй" деб шарт қўйиш хам кўпде...
Шахсий хаёт албатта шахсий!! Аммо у бошқа бировни шахсий хаётига зарар эвазига бўлмаса!!!
Хар бойвачча барибир ўз оиласига қайтмоқда, кўряпмиз. Хавас қилиб "бир кўргани" билан номингизни хам бир "кўриб қўйгани" қолади холос.
Бировники барибир бировники! У барибир оилам болам чақам деб қайтади. Бир маротаба ишлатиладиган презервативдек вақтинча эрмак ўтгандан кўра бокира ўлиб кетган яхши, тўғриси.
Исломда хам бир неча хотинликда хар тараф розилиги билан бўлсагина ва хар икки тарафни бирдек тутсагина дейилган шарти бор! Бу эса ўша "куёвбола"ларга эслатма! | |
Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 54873 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 15 | |||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |