Бош сахифа » 2016 » Январь » 31 » Санъатда "альфонс"лар кўпаймоқда!
09:06
Санъатда "альфонс"лар кўпаймоқда!

Биринчи воқеа:

2013-йил декабрьда бир хонанда йигитни устида бизга арз қилиб келган қизни офисда ўша хонанда билан юзлаштириб бу хамма жараённи видеога олгандик. Энди у видеони кўрсангиз...эхеййй...

 

 

Хонанда йигит бу қизни  эндиликда  эрга тегиб фарзандлик бўлиб қолганидан фойдаланиб "эринг келса гаплашаман" деб гўёки қизни сирларини эрига айтиб бериш билан оғзини ёпишга харакат қиларди. 

Костюм шимдан то клиплари харажатларигача тўлаган ва буни у хонанданинг атрофидагиларидан ўша клип режиссеригача гувохлигини айтган қизни нияти аслида пулларни қайтариб олиш холос.

Хуллас икки тараф бири дугонаси билан  ва бошқаси эса маъмури билан келган холда роса ташашишдию, бироқ охири хонанда тан ола туриб бу масалани ўзаро хал қилишларини айтади. Унинг хам айтган гаплари хайратланарли.  Қиз уни севиб қолганию, рашк ортидан бу нарсаларни қилаётганини гапириб берар экан, ундан аввал аслида бошқа хонанда у қизни катта пулга "кийдириб" кетганини айтиб негадир унга келганида "принцип"га кетаётганини билдиради. Ха энди сенга келиб чарчагандирда. Хамма артистлар шу бўлса деб))

 

 

2000- долларчалик қарзи бўлган хонанда кам-камдан бўлсада қарзларини бериб келган, бироқ деярли қарзни ярмига келганида қизни телефон қўнғироқларига жавоб бермай қўйган ва шу сабаб у қиз бизга келиб барчасини айтиб берган.

 

 


 

Иккинчи воқеа:

Бир машхур гурухдаги йигитча билан боғлиқ машмашада у ўзига севдирган қиздан хаттоки мошина олдирганигача воқеани бизни электрон почтамизга ёзиб бу хақида хамма исботи борлигини билдириб офисга келишни айтдию нимадир бўлиб ўз-ўзидан йўқ бўлди. Ё уйдагиларидан қўрқдими ё оиласи билан шарманда бўлишни истамадими билмадим.  Балки хали яна пайдо бўлар...

 


 

Учинчи воқеа:

Яқиндагина офисимизга бир машхур хонандани устидан арз қилиб келган содда қиз айтиб берган воқеалар ва уларга аралашган одамларни эшитиб хайратландик. 5000 доллардан зиёд пулларини у хонанданинг клиплари, онасини операцияси, хонандани ўзини Хиндистондаги операцияси (бу хақида ОАВ хам хабардормас)  ва хаттоки уйига харажатигача қилиб берган содда қиз айби уни шунчаки севиб қолганию, ўша гўёки хонанданинг унга тинмай  эркалаб ёзган сўзлари бўлган.

 

 

У хонанда хаттоки ўзини онасини номидан хам ёзганига нима дейсиз? Қизча бечора эриб кетган ва нолийвурадиган севимли хонандаси учун истаган харажатлари учун пулларни топаверган. 

 

 

Вақт ўтиб ўша хонанда билан учрашган қиз аслида у хонанда эмас унга тегишли одам эканлиги аниқланади. Кутилмаганда у қизни мошина рақамларини эслаб қолиш қобилияти бўлиб неча мартта ундан келиб пул олиб кетишган бўлса ўша машина рақамлари ва унда пул олиб кетгани келган йигитни тасвирлаб хам бера олди.  Хонанда масалани хал қилишини айтиб кейин эса истасанг ариза ёз деб ўзини четга олади. Хонандани бу қизга берган маълумотига кўра у йигит аслида шу хонандани инстаграмда профилини очган қандайдир бир хакер эмиш.

Бироқ у хакер хонандани сингиллари, расмларигача, оила аъзоларини исмию сингилларини фарзандлари боласини исмигача қаердан биларкин? Юқорида биринчи  воқеа каби бу фирибгар хам қиздан пул олишда клип харажатлари деб кўрсатар экан, у қизга ўша режиссер билан бўлган ёзувларни тақдим этган. Бизда хам бор улар, қизиғи у фирибгар шу хонандани шахсий сухбатларини қаердан олган? Бу масалада саволлар жуда кўп. Айниқса гўёки у хонанда тўйларидан тушган барча пулларни  Таронага  тўлаётгани учун иши юришмаслигию ва маст холатида гўёки хонанда Шахзодани хақоротлаб кейин Тарона билан муносабатлари бузилганигача... Қайси сайтларга уни танқид қилишмасликлари учун у хонанда  пул тўлашигача хамма сухбатлар телеграмдаги ёзувда тақдим этилган.  У хонандани синглисини бола олдиришигача бу қиз шунга хам пул берганию ва уни синглисини таниқли актер хомиладор қилиб қўйганию...хуллас сериал ва детектив бу воқеадан дам олади.

 

 

Биринчи воқеа каби бу қиз бизларга барча исботларни тақдим этиб видеога хамма воқеани гапириб берди. Қизиғи хар иккала воқеада бир таниқли клипмейкер режиссер гувох бўлган. 

Хонанданинг маъмури билан боғланганимизда тез орада бу масалани хал қилишларини айтдию бироқ жимлик...қиз эса бизга яна қўнғироқ қилиб ёрдам сўрамоқда. Зеро хонандами ё уни атрофидагилардан биригами пулларни тўлаш учун у  тилларигача сотган ва у тилларини йўқотдим деб уйдагиларни алдаган экан. Уйдагилари эса ишонмай сезиб қолишибди. 


 

Биласизми бундай воқеалар кўпаймоқда ва "бор ариза ёз, бизга нима?" деганимиз билан санъат оламидаги "альфонслик" мавзусини кўтариш керакку. Холатлар кўпаймоқда...артистларми уларни атрофидагиларми ёш қизларни катта пулларга чув тушириб кетишмоқдаку. Улар хам кимнидир синглиси, боласи...

 

Айни дамда бу воқеалар юзасидан фото, видео ва тақдим этилган далилий материаллар санъат оламини назорат этувчи махсус хизмат ходимларига тақдим этилиб тегишли текширувлар, бундай ишларни бартараф этувчи профилактик ишлар хамда иштирокчиларни номини очиқчасига маълум қилган холда  сайтда  видеоларни қўйиш  юзасидан харакатлар олиб борилмоқда. 

 

Балки яқин кунлар бошқаларга дарс сифатида очиқчасига мажлис қилиб бу хаммаси кўтарилиб хаммаёқда эълон қилинар, балки ЎЗТВга махсус кўрсатув ва балки сайтимизда хам чоп этилар, буни  энди тегишли ходимлар хал қилишади. 

 

Қонундан хабардор бўлганимиз сабабли бу мавзуни кенг оммага борича ўша видеолари билан очиқлаб  тақдим этишда балки (!) қонунга хилоф тарафлари бўлиши мумкинлигини  инобатга олиб тегишли идоралар билан хамкорликда ечим изламоқдамиз.  Бошқа тарафдан эса бу холатлар кўпайганда кўпаймоқда ва кўз юмиб хам кетиш нотўғри.

Шу сабаб тегишли ходимлар шуғулланиб, лозим топишса профилактика сифатида учун хам очиқланади. Зеро машхур инсон билан боғлиқ нарсаларни нафақат ютуқлари балки ўша хатою айблари хам кенг омма кўз ўнгида бўлишини артистлар жуда яхши билишади. 

 

Хуллас қизлар артистларни қўшиғини тинглангу гапларини эмас!  Нима бўлса хам у артистми бошқами қизболани йигитга   пул беришини ўзи нотўғри! Аввало қиздан пул сўраганиданоқ у қандай эркаклигини қиз фахмлаб , қўпол қилиб айтганда "бор-эй ашулангни айт" девориши керак эди. 

Барибир қизларда хам айб бор. Ашула ва клип гипнозигаямчи шартта кўндаланг қилиб Тўхтаниёз ота колбасаларини паррак паррак қилиб тўғраб ташласангда.  ...кимни севяпсан ўзи...нимаси учун? Кимдир ёзган шеърини ишончлик қилиб куйлагани сенга аталгандек қабул қилдингми ё монтаж ва фотошоп кучи билан гўзаллашган кадрларгами?

Сенга артист пул ишлатиб совғаю гулларга кўмиб ташлаганида хам аввал совчи жўнатишига қараб кейин ўйлаб кўриш керак. Унгача қиз болага нолиб пул сўраган эркак эркакми? Артист бўлсаямде...  

Ха, энди...

Бугунги машхурлик завқи нахотки эртага оилалик бўлиб ўзи хам қиз болани катта қилишдек келажагини тасаввур қилишга қаршилик қилса? Қайтар дунё дегани борку. 

Худога ишонамиз, ундан ишониб омад сўраймизу,  жазосини хам беришига ишонмас бир кунлик бандамиз-а? 


 

Шу каби воқеалар гувохи ёки жабрланувчисига айланган бўлсангиз,  сайтимиз рақами +99894 695-21-21. Телеграмда хам шу рақам. Хабар, янгилик, видео ва суратларни хам юборишингиз мумкин. Истагингизга  кўра анонимлик кафолатланади. 

Бўлим: Baxs| Tanqid | Janjal | Кўрилган: 31920 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 21
1 hellblazerr   (31-Янв-2016 10:06) [Материал]
Хурматли Сардор ака ва сайт маъмурлари! Кизикарли маълумотлар учун рахмат, лекин куп шов-шувли маколалар чикадида, аник номлар келтирилмайди. Биламан балки бу конунга хилофдир, лекин далиллар булса бу тухмат эмаску? Халк уз "кахрамон"ларини билиш керак менимча. Кундан кунга санъатга, бу касбга, номга мутлако нолойик, пасткаш, инсофсиз нусхалар кириб келаётганига гувох булаябмиз. Кизларга эса маслахатим озгина худо берган акллни ишлатинглар, сизлардан карз сурадими демак уни бериш ниятида эмас, агар кайтармокчи булса дустларидан, ака-укасидан, колаверса банкдан олган буларди. пул бериб эвазига эътибор олмокчимисиз? Пулга сотиб олинган эътибор кандай кадрга эга? шунчалик зарур булса тугилган кунингизга заказ килинг, ана эътибор хам хизмат хам. Агарда пулларингиз куп булса хайрияга беринг, савоби булади.Хамма ёзганим шахсий фикрим!

2 Akmal sodiqov   (31-Янв-2016 10:31) [Материал]
Demak Shahzodani ham aloqasi bor ekanda bu iwlarga lekin qaysi xonanda ekan rosa qiziqyapman

3 Shohida   (31-Янв-2016 14:56) [Материал]
Ha bor gAp aniq meni qaynsinglim ham 2012 yilda Tashkentga qochib ketdi uydan 10200$ ogirlab.1 oydan keyin zorga tashkentdan militsiya orqali topdik.$ pullar yoq. Uni bir mashhur honanda aldagan.va qochib qolgan.buni afsusji keyin bildik. Akasi shu pullar uchun rassiyada 4 yil ishlagan. Teshib chiqadi.

15 hellblazerr   (01-Фев-2016 15:25) [Материал]
sizda xam shu gap..... anonim bolsangiz shartda yozmaysizmi ismini, mashxur xonanda demasdan. nega yashirasiz? odamlar bilsin, tanisin. Boshqa bu xollarga tushmasin

4 uygurka   (31-Янв-2016 15:04) [Материал]
Erke kishga yarashmidideee pul olish qiz boladan. Uyat digan narsa bormi ozi. Yana artist. Qz bolani puliga kotarilishi oziga or bilish kere. Ozi ovozi bosa shundogam kotariladiku.

5 Shohida   (31-Янв-2016 15:08) [Материал]
Shu qizlarni ozi ishlab topganda edi shu pullarni korardim ahvolini. Beli ogrimaganni non eyishini kor.

6 ledy   (31-Янв-2016 15:52) [Материал]
БЕЗ КОММЕНТАРИЕВ!!!!!!

7 ledy   (31-Янв-2016 15:55) [Материал]
бу Альфонсликмас, топ-тоза фирибгарликни узи.

8 zvermusic   (31-Янв-2016 15:57) [Материал]
bu epidemya bo'lib ketmasinda ishqilib

9 Navruza   (31-Янв-2016 16:44) [Материал]
Agar o'sha qizla o'zi pul ishlab topganida edi o'lib qolsa xam birovga shunchaki bervormagan bo'lardi. Xammasiga ulani o'zi aybdor. Kimdur ulani majburlabdimi berasan shu pulni deb. Yoki shantaj qilibdimi. O'zligi ikki qo'llab bervorishgan. Nima maqsadda bergan u pullani. Xamkorlik uchunmi yo biron foyda ko'zlanganmi? Agar shunaqa bo'lsa nimaga shartnoma tuzilmagan? Endi nima keragi bor bu gaplani? Nimadur foyda topadimi? Qaytarib olamiz deb o'ylashvotdimi? Xamma xam ulaga o'xshagan emas. Faqatgina o'zligini nomiga dog' tushirgani qoladi xolos.

13 ledy   (01-Фев-2016 03:01) [Материал]
+100

10 Navruza   (31-Янв-2016 16:53) [Материал]
Ulani xammasini butun xalq orasida sharmanda qilish kere. Rasmlarini ochiq oydin qo'yishila ko'rsatvurishila kere. Qachonki ula o'zligidan, xurmat etibori yo'q bo'lib ketushidan qo'rqib o'zligini tiyib olmagunicha.

11 zaza   (31-Янв-2016 20:42) [Материал]
qizlarni uzi ahmoq. kallasi buganda bu ishni qilishmasdi

17 hellblazerr   (01-Фев-2016 15:29) [Материал]
яна эркак киши купинча бошка жойи билан уйлайди деб гапиришади. баъзи кизлар хам шунака шекилли

12 wurausmanova   (31-Янв-2016 21:33) [Материал]
Bunday voqealar hayotda juda kup.Artistlar halq nazarida bulgan insonlar...Hamma taniydi,biladi.Tez ogizga tushadi.Bunga asosiy sabab ularga ruhsat berayotgan yoqori tashkilotlarda deb uylayman.Ovozi bor ekan deb, har qanday ahloqsiz,ma'naviy doirasi past odamga qushiq aytishga ruhsat bermaslik kerak deb uylayman.Albatta radio,televideniye va reklama masalasida.Ularni bilimi,oilasi,tarbiyasi surishtirilishi kerak.Attestasiyami...bilmadim uqituvchilar yoki ba'zi ishhonalarda ishga olishdan oldin ayrim insonlar qattiq tekshiriladiku?!Ahir ayrim
ahloqsiz,firibgar 2-3ta qushiqchini deb Butun shou-biznes vakillarini aybdor qilish notugri Menimcha.
.Bu uchun usha san'at vakillari ham kurashishi,orasidagi bunday hamkasblariga kuz yummasligi lozim.Ming afsuslar bulsinki hamma ruslar aytganidek "maya HATA s krayu"...

16 hellblazerr   (01-Фев-2016 15:27) [Материал]
Аттестация яхши фикр, лекин ундан 75 фоиз хонанда ута олмайдида. Марду-майдонда нечта хонанда чикди?

14 Mirjalol   (01-Фев-2016 03:11) [Материал]
Zamon zamon diyaveramiz ekan zamon joyida ekanu shou-biznes joyida emas ekan

18 E'zoza   (02-Фев-2016 15:51) [Материал]
Qaysi xonandekan shuni yozmapsilaku

19 phylosofff   (02-Фев-2016 23:19) [Материал]
Sevgan odam pul suridi degan joyi yugu buni pul bervotkanlayam uylashi kere ALFONSLA nega kup chunki H|OMIYLARI topiladi odamla pulni nmaga sarflavotganini bilganida edi bunchali CHUV tushishmasdi shunaqa 5000 lab sanatkor qoliga tutqazguncha kambagal bechoraga tarqatsin, HAROMdan kegan |PUL |Haromga Ketadi bu FAKT

20 Dingding   (04-Фев-2016 09:04) [Материал]
Qizladayam ayb bor, battar bo'lishsin. Nma qiladi yigitla bn yurib, yana oilali bo'sayam farqi yo'q ulaga. Battar bo'lishsin. Shunaqa qib jazolash kere.

21 Rano   (12-Фев-2016 00:20) [Материал]
Qoyilman Sardor, ko`tarib chiqqan narsangizga. Yuragida o`ti bor bola ekansiz. O`zim o`qituvchiman, haqiqatchiligim uchun ko`p pand eganman. Xe***** artistlar sizdan qasd olishmasin, tag`in extiyot bo`ling, nima bo`lganda ham qizlar aybdor, sog`in sigir turganda albatta artistlar foydalanib qolgan. surprised cry sad

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!