23:36 Санъат олами ЖАРГОНИ сирлари: Ное, Пешница, Томсувоқ! | |
Шанба-шунчаки қизиқ рукнимизда санъат оламида фақатгина созандаю хонандалар ва уларнинг ишчилари атрофида тарқалгану, бошқа одамларга маълум бўлмаган сўзлар ва унинг таржималарини фош этаман! Дежурь (навбатчи) ва бирров тушунчалари анча таниш. Дежурь бу тўйни бошидан охиригача хизмат қиладиган хонанда ва бирров бу бирровга келиб қўшиқлар попуррисини куйлаб кетадиган хонандага нисабатан ишлатилади. Ана энди фош этиш онлари: Ное- шартмас, йўқ, керакмас маъносини англатади. Калмата-билдирги (Ное, калмата- Жим бўл, билиб қолади тушунчасида келади) Пеш-эркак кишига нисбатан ишлатилади. Пешница-Аёл, қиз Хомейча-Қиз, жувон (кўпроқ тёлка тушунчасида ишлатилади) Андолатди, андолатмоқ-англамоқ, тушунмоқ Пат-пул Апр- Тўйдаги "Оналар операцияси" Хушёр-Артистлар столига қаровчи Пылесос-Тўйда пул терувчи ишчи Кнопка- қистирилган пулларни йиққан пул терувчи ишчилар тарафидан ўз чўнтакларига уриб қолишни англатади. Қистирилган пулларни ўғирлаб олмоқ. Қисм-Тўйдан кейин, тушган пулларни созандаларга қисмлаб тарқатиш онлари Томсувоқ - Текин тўй хизмати. Биронта таниш ёки илтимосга биноан, текинга бориб қўшиқ куйланадиган тўй хизмати Данап-Ўйинчи, раққоса (асосан тўйга чиқадиган паст табақадаги раққосаларга нисбатан ишлатилади) Эгов-Миянғи, мижғов ва ичиб олиб ашула буюраверадиганларга нисбатан ишлатиладиган тушунча, ёпишқоқ эзма мижоз. Бач-Бачкана Трамвай-Асосан диджейлар қўллайдиган "лажа" тушунчаси. Яъни мусиқани мусиқага улаб кетишдаги тактдан чиқиб кетиш. Тсит ва Мих тушунчаларини эса айтолмайман. Санъат оламини хаммасини бирдек носоғлом деб тушуниб юборилиши мумкин. Лекин тушунган тушунди. Сат, Сатим-жинсий аъзо | |
Бўлим: Shunchaki qiziq | Кўрилган: 9087 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 29 | |||||||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |