Тўй тадбирларидаги чиқим ва ортиқча сарф-харажатларни
бартараф этиш устида курашилаётган бир
пайтда, бошқа яна бир маросимни шу тарзда сарф-харажатлари хам кучайиши
бошланмоқда.
Ахамият
берган бўлсангиз, мозорларни олдида тобут
ташийдиган янгича машиналар пайдо бўлган. Қизиғи , ичида ялтироқ "лакированный”
тобути хам бор …
Нимаси
ёмон? Тарақиёт, ривожланиш, сўнгги манзилга кузатишдаги яна бир қулайлик ва
чиройлик.
Ва
албатта БИЗНЕС, тўғрими?
Фақат қай
бири асл ният экан?- шу савол қийнайди ва бунинг оқибатичи?- деган савол хам.
"Шохни
хам гадони хам борар манзили биру, ўранадиган кафани хам”- деган халқдаги
тушунча, қисман йўқолишига бир қадам босилиб бўлди.
Тобут
устига араб тилида зарли ёзувлар битилган духоба ва хоказо матолар чиқиб
кетмоқда. Қани энди , эртага кафан матоси бежалиши хам ўзгармаслигига кафолат?
Махаллада
эски бир ғичирлаган, оддий ва ОДМИ, худди ўлим , уни тушунчасидек оддий ва одми (кўкимтир бўёқда
бўялиб, ранглари ўчган) тобут ва "грузовой " мошина , ўлим маросими билан
хотирамизда қолган а? Халиям шундай тобутлар махалла қўмитасида туради. Теппа-ТЕКИН!
Хозирда
деярли хар бир мозор олдида "навбатчи” турган хизматлари таклиф қилинаётганлар ,
мошинани ўзини 150.000 сўмга, маййит ювиш учун тоғараю, "сартахта” тобути билан
эса 250.000 сўмга ижарага берар экан.
Тараққиёти
олдинда хисобланмиш европа давлатларига бир назар солсак... Гохо ахмоқлик
тараққиёти хам, уларда шу қадар
ривожланганми дейманда...
Тобутларини
турларию, қандай дарахтдан қилинганию, нечта ушлайдиган жойи ва сал қолса ичида
вайфай, гугл навигатор ва кондиционери билан чиқарилишига оз қоляпти. Яқин
кунлар планшетлик тобутлар хам қилишса хайрон қолмайман. Кўмиш маросими дабдабасичи? Қоп-қора шарлар
билан хам безашгача боришмоқда. Қанчадан қанча гуллар, ясатишлар, ўликни соч
турмаги, либоси ва юзини макияжинику айтмаса хам бўлади.
ЎЛИКка бу
нима завқ беради? Нима фойда? Инсониятга базму-жамшид қилиш учун исталган
бахона (повод) керакдек-а? Шу ўлимдан
хам тантана қилиб юборишади. (Бизда эса ориятдан қарзга ботилади..Ахир қўни-қўшни,
қуда-анда ва дўст душман нима дейди...) Хузурини эса бизнесменлар кўради.
Тиригида
кўрмаган пулларни, шўрлик ўлигида ўзига ишлатилганидан завқланмай
кўмилади инсон.
Шундоқ
хам "етти”сидан "қирқ”у, "йиллик”кача сарф-харажати уёқда турсин, хаттоки "йиғловчи”
ёлланма ишчилар хам бўлишини билгач, лол
қолдим. Баъзилар ўзлари йиғлашни истамай,
одам ёлларканлар. Шунақа хизматларни таклиф қиладиган аёллар хам бор экан эй...
Мансабдорроқ оила бўлса , йиғлаб туриш
мавқега тўғри келмайдида ахир...))
Ха, ўзи
шартмикан ўзингни зўрлаб ариллаш? Йиғлагинг
келмаса, йиғлама! Бировни йиғисию дохлашини сотиб олишга нима бор?- дейсиз. Урф
одат? Келинг хамма урф одатларни сақлайлик унда, ўша тош даврига қайтиб, ғорда
яшайлик. Урфни хам онгли тарздагисини давом этиш керакмасмикин? Ислом дини бу
борада нима дейди? Аза уч кун! Қонунидан кўра, бошқаси афзал а? Яна ўша "Одамлар нима дейди?”
ахмоқона қонунияти сиёсатданам, диндан хам устун!
Мана энди,
тобут ва мошина хизматлари бизнеси хам
бошланди. Ижобий тарафи фақат чирой. Қолгани на ўликка фойдаси бор, ва на унга
завқи. Ортиқча чиқим холва, ОММАВИЙ МОДА
бошланади.
"Вой
биттаю битта отамни энди синиб тушай деган тобутга ётқизаманми? Отажонимми шу
гурзовойда олиб бориб ерга тиқаманми? Бошқалардан нима камим бор, манам чиройли
мошина, чиройли тобут қиламан” "Вой дод, одамлар нима дейди? Дўст душман олдида шарманда бўмийлу, қарз олинг, отасини кўмишга "нармальний" тобут қиломапти" дейишмайдими?" "Қудамиззи додасини кўмгандака бизаям кўммасак бўлмайди, уят бўлади, топинг ўшнақа мошина билан тобутни!"
Кейин эса
рақобат бошланади:
"Кеп
қолинг, бизда тобутлар ёнғоқ дарахтидан ва лакланган” "Тобутларимиз
тахтаси фалон давлатники!” "Мошинамизда
кондиционер бор, исиқ кунда ўлик айниб қолмайди” "Ёсин
сураси туширилган кафанлар бор!” "Нақшинкор
кафанлар, сизни биттаю-битта отангизни сўнгги манзилга гўзал тарзда кузатади!” "Тобут
кўтарувчи махсус йигитлар хам бор, бўйлари бир текис баланд, чоткий чопонларда
бир текисда кўтариб боришади” "Кўмиш ва
кўмилиш маросимларини фото ва видео суратга оламиз! "Death story» ...
Қани, бу
нарсалар бўлмаслигига кафолат бор деб кўрингчи? Атрофга қаранг, Европа ва Амриқо
майли, Росияда бу маросимни дабдабаси урфга кириб бўлган. Бизга эса нафаси
эмас...ўзи келиб бўлди.
Биргина
мошина ва ичидаги тобут ижараси хизматларига қаршилик қилмаяпман, шунчаки "Шоху гадо манзили " бир бўлган тушунчани,
манзилигача бориш тушунчаси йўқола бошлаётганига урғу беряпман! Вахоланки, шоху гадо манзилини ўзгартирган
давлатлар кам эмас, ким ёқворган, ким мумиёлаган ва хоказо...
Бизга
ўлим маросими ривожланиши шартми ?- деган саволни, кенг оммага ташламоқчиман
холос. Юқорида ўз фикримни айтдим. Ортиқча чиқим ва сарф харажат...бу хаммаси
уволку. Ўлиб бўлган одамга нимага керак бу?
Одамларни
уят орқали мажбурлашга ундайдиган яна бир холат юзага
келади. Яъни "Вой қўни қўшни, атрофдагилар нима дейди?” тушунчаси орқали,
мажбурлаб чиқим қилишу ҚАРЗГА БОТИШ!
Тинчгина, хамма бирдек(!), махалла тобутию, грузовой мошинада, ўлимни ўлимдек кўмилаётган
нарсага ўзгариш шартми? ТЕНГЛИК бузулиши
шартми? Ўлим бизнеси бизга керакмикан?
Шарқнинг
фалсафаси буюк , тарбияси бошқа , айниқса орияти устун ва у тарбиявий ахамиятга
молик тушунчалар ўз дозарблигини йўқота бошлаган мамлакатдаги маънавият олами қай холатга келади?
Бор
бўлган муаммо устида ишлашдан кўра, илдизини отишга улгурмаган нарсаларни
бартараф этиш осонроқ деб хисоблайман. Ва юқорида айтганимдек, хамма нарса ниятга бориб тақалади, ўша янги хизматлар турини тақдим этаётган тадбиркорларни нияти бошқа бўлиши мумкин аслида, шунинг учун уларга бу мақолам оғир ботмаслигини сўрардим, зеро асосий урғу кўпроқ ўзимизнинг "одамлар нима дейди" касаллигига сабабчи бўладиган яна бир нарсага сабабчи бўлишаётгани хақида эди.
Орияти
устун ўзбегимни орияти шу қадар ривожланганки, бошқалар фикри билан яшашга
ўргангандек. "Дўстдан то душмангача нима
дейди?” саволи қарзга хам ботиради...миллатни қашшоқликка хам олиб келади.
Кейин эса,
мухолиф сайтларда ўтириб олиб, давлатни айблаймиз, халқ оч деб! Албатта оч
бўлади, бир умр йиғиб топган пулини, бир
кунда тўй ва энди эса ўлимга сарфлагандан кейин!
Ечим
оддий: Ўз пулингга эга бўла олишга
фахминг еттими, уни ишлатишда ўз фикрингга эга бўлишга хам фаросатинг етсин!
|