06:27 Сахнада микрофон нима учун керак? | |
Шоу-бизнесдагиларни баъзилари орасида у-бу воқеалардан қулоққа чалинганларидан бири:
Бошқачароқ этардиму, ха майли, нима билан банд қилишни билмасанг, чўнтакка тиқ, нима фарқи бор, одамларни фонограмма билан алдаб турган пайтда, ким маданият хақида ўйларди? Шу, маданият, этика ва эстетика хақида гапираётган хонандалардан бирам энсам қотадики... Этика, эстетика ва маданият олдида ёлғон каттароқ гунох ва керак бўлса жиноятмасми? Вай ўўўўв....писта чаққинееей десанг. Камига яна, тухум ютмай келувдик хам- деса умуман зўр бўларди!
Этийми нима қилишни?))) Этмий қўяқоли а?) Хаяжонлансен ўзин билан тасбех олиб чиқиб, ўзингни босиш учун, доначаларини санаб калимангни келтириб тур. Зора ёрдам берсаю, овозинг очилиб кетиб, жонли куйлаворсанг. Жонли ижро деявериб, чакак қоққан билан ўзгарганлар кўп бўляпти, бунга аввало "Марди майдон" лойихаси билан Ўзбекнавога ташаккур, лекин шу қолгани жонлини эпломаса, хеч бўлмаса халқни алдашмасин. Чиқ сахнага микрофонсиз! Хеч бўлмаса шунда мард бўлса "Эээгап йўқ!" деворардим. Бунақа марди йўқ-да! Юқорида бекорга жиноят демадим. Сахнада фонограмма остида , яна микрофон қўлига тутганлар ҒИРТ ФИРИБГАР! Йўқ денгчи? Керак бўлса ўша жиноят кодексининг фирибгарлик (168) моддасига хам тушадиган жиноят. Айниқса, тўй хизматига келганида, шу холат устидан арз қилинса, бемалол у артистни жазолаш мумкин. Тўғри-да, пулини тўлаган , мехнатниям талаб қилишга хақли. Шунга қодир эмас бўлса, хеч бўлмаса алдамасин. Микрофонсиз ишшайиб келиб, ишшайиб кетвурсин. Одамлар шунда расмга тушганига ачинмайди. Хонандалик бу куйлаш касби! Куйлаш! Алдаш эмас, пародия эмас, мимика эмас! Қилиқ қичиқ хам эмас. Хонандалик бу раққосалик хам эмас. Ё рақсга туш, ё куйла. Рақсини эпладингми, мусиқасида туш, керагида ("будьте любезны") мархамат қилиб, бир куйлаворингчи сайраб а?)
Халиям кечмас, хар куни кўпроқ югурсангиз ва келиб куйласангиз, овозингиз очилади, осилиб кетаётган қоринлар хам бўлмай, пластик жаррохга хам кунингиз қолмайди, "а лаббай" деган жойидан бўлди а?, хадеб техника мўъжизасига қараб яшамайлик. Бейонсе хорижлик бўлгани билан илохий мавжудотмас, уям оддий инсон. Одам қилганини одам қилади. Шулар халол харомни фарқига бормай турибам, қаранг нонини халоллаб еяпти. Ислом маданияти пойтахти бўлган шахарнинг хонандаларичи?
Хуллас, микрофонга қўлларингиз шунчаки ўрганиб қолмасин, унинг оқибатлари бошқа салбий хуморларни чорламасидан, микрофонға сайранг булбулим, сайранг!))
| |
Бўлим: FIKRiston | Кўрилган: 9076 | Чоп этди: Sayyod |
Нравится
Барча изохлар: 24 | ||||||||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |