Бош сахифа » 2011 » Март » 31 » Сахна ва тарихдаги ўрнинг хаққониймикан?
19:18
Сахна ва тарихдаги ўрнинг хаққониймикан?

Россиянинг актрисалик примадоннаси деса хам бўладиган машхур Людмила Гурченко 76 ёшида кеча оламдан ўтди. Бугун янгилкиларни томоша қилар эканман, у хақида тўхталиб, ютуқлари, кино ва шоу бизнес оламидаги ярқ этган қиёфаси хақида тўхталди.

Бу янгилик кетидан эса Лондонда ўз юбилейини Оскар тақдимоти каби дабдаба билан ўтказаётган Михаил Горбачевнинг тадбиридан репортаж билан давомланди. Шерон Стоун, "Скорпионс” гурухи ва бошқалар. Хаттоки Горбачев тақдимоти хам таъсис қилиниб машхурлар тақдирландилар.

 

Бу хаётга келиб рости хам қандан кетишга боғлиқ кўп нарса. Шундай бўлганида хам нари борса янгиликда  ёд этиб туриб, бошқанинг қувончли онларини улаб кетишади.

Хеч нарса ўзгармайди.

Хаёт давом этади. Ўша бахор, ўша ёмғирлар. Ўша қорин ташвишию ўша кийим муаммоси.

 Людмилани хам эсга олиб туришади. Джексонни хам эслашмоқда.

Фақат баридан баландпарвоз сўзлардан ташқари нафи йўқ нарсалар давомланади холос.

 

Инсон ўтганидан кейин унинг машхурлиги билан боғлиқ давомий наф келтириб турадиган, савоби узоқ йиллар турадиган нарса бўлса бошқа гап экан. Машхурлик, юлдузлик, тарихга кириш...аслида фойдаси фақат шумикан?

 

МедИцина оламидаги кашфиётлар, бу дунёдан ўтган инсонлар фамилияси билан боғлиқ касалликка қарши қўлланадиган усуллар, яшаш учун, қулайлик учун, яхшилик учун қилинган кашфиёт ва ихтиролар учун яшашга арзиса керак.

Бу дунёга келиб  тарихга кирсанг хам шу тариқа  асрлар давомида осмондаги энг ёрқин юлдуз бўлиб порлаб тургувчи  ва кетганингда энг катта йўқотиш дея тан олинган  умр хақиқий ва хаққоний машхурлик бўлса керак!

 

Куйлаш эса... Узру, лекин номи чиқмаган  лекин хаққоний булбуллар кўчада қанча? Улар ўлганида биров эсламайди.

Сахнадаги ва тарихдаги ўрнинг хаққониймикан....

Бўлим: Adolatsiz haqiqatlar | Кўрилган: 6669 | Чоп этди: Sayyod

Нравится
Барча изохлар: 21
1 sayora   (31-Мар-2011 19:55) [Материал]
Медецина ??? Тугри езин МедИцина

2 Fayz   (31-Мар-2011 21:03) [Материал]
Mazkur maqolangizni ko'zdan kechirar ekanman, rahmatli san'atkor Oxunjon Madaliyevning qo'shig'i esimga tushib ketdi...Ming ming qalbning ko'nglida mangu qolib ketmasang hayotim bor demagin hayot emas u,bu hayot insonga faqat obro' ,shonu shuhrat uchun berilgan emas,hayot haqiqatini anglay bilish esa har kimning qo'lidan kelavermaydi,shu o'rinda Islom ta'limoti va uning tutgan o'rnini ,uning hayotimizning dasturul amal ekanligini his qila olmayotganlar qancha,eng achinarlisi ommaviy axborot vositalariyu ,barcha nashrlarda asosiy o'ringa qo'shiqchilarning chiqib olganiyu,ularning ideal shaxslar sifatida gavdalanishi,kishining ensasini qotiradi,masalan nima uchun bir yetuk vrachning yoki biznesmenning hayotiy malakasi o'rnak sifatida ko'rsatilmaydi?Faqat san'atkor chet elga ketdi,klip oldi,dam olishda va hokazolar,hayot qhaqiqatini anglash ,bu dunyoga nima uchun kelganimizni his qilish davri yetmadimikin?

3 HURSHID   (31-Мар-2011 21:15) [Материал]
MIN ZO`R ARTIS BO`SAYAM BOY BO`SAYAM O`ZIGA YAHSHI QARAB SO BO`P YURSAYAM BIR KUN KELIB BARIBIR KETARKAN .. YAHSHI KAMPIRIDI .. 76YOSH BO`SAYAM BIZANIKILAGA O`HSHAB O`ZINI QO`YVORMAGAN

4 Nappyboy   (31-Мар-2011 23:13) [Материал]
Медецина эмас медицина булади

5 Xumayro7300   (01-Апр-2011 00:45) [Материал]
Sayyod aka bunaqa zur fikrlani qattan topasa...
Xa bu bew kunlik dunyoda insonga savob iw, va yaxwilikdan bulak yana nima kerak....

6 Бобур   (01-Апр-2011 01:02) [Материал]
Ассалому алайкум Саййод! Минг бор узр биласизми хар бир инсон уз босиб утган кадамини сархисоб килиши керак...Сизга келсак "МЕДЕЦИНА" эмас Медицина ёки тиббиёт, кейин куп маколаларингизда укиб коламан, грамматик хато килиш сизни хоббингизми ёки....?саволим ва билдирган фикрим учун олдиндан узр сурайман...хурмат ила Бобур.

11 Sayyod   (01-Апр-2011 03:06) [Материал]
Йўқ, хоббиим эмас, асосий бахра оладиган машғулотим)))

13 Sayyod   (01-Апр-2011 05:31) [Материал]
Қани савол? Майклжон тириклиги хақидами? Шунақа тахмин билан видео чиққан, ютубларда қирилиб ётибди "Майкл жив" деса топилади. Лекин бу факт дея олмайман, хаётда хамма нарса бўлиши мумкин.

7 borka   (01-Апр-2011 01:04) [Материал]
"МЕДЕЦИНА оламидаги кашфиётлар...",
Iye, qiziq-ku, aslida "МЕДИЦИНА" bulmaydimi?

Gurchenko uz vaqtining buyuk san´at darg´asi edi. Mening fikrimcha, unga yuz operasiyalari ham salbiy ta´sirini utkazgan bulsa kerak.


8 Sayyod   (01-Апр-2011 01:45) [Материал]
Войбууу бўпти манам адашиии илтимооос, а ман одамман, майлими? Рахмат. Опечаткаям бўпқосин майлими?))))

9 niluU   (01-Апр-2011 02:18) [Материал]
ахахаха критикларис купде Сайёд:D

10 Xumayro7300   (01-Апр-2011 03:02) [Материал]
Sardor aka qaren maqolezda 1ta harfni notug'ri yozganizi sezib wuncha fikr bildiriwibdi. Yana man artist masman xammani etborida buladigan deysiz. Muhlislariz sizi "artist"ladanam ustun quyiwyapdi. Deme bu yaxwimi yo....
Lekin maqola juda zur chiqibdi.

12 karima   (01-Апр-2011 03:21) [Материал]
SUPER _GIRL нахотки гапларингиз рост булса... Майкл Жексон...

14 Milashka   (01-Апр-2011 09:10) [Материал]
hamma uzicha aqilli hammayam adashadiku shunga 10ta buvolib aql urgatish keremi uzilayam yozganilada hatola kop buladiku hech kim hech nima dimiydiku voy ensalarim qotib ketdi

15 dilbar   (01-Апр-2011 13:05) [Материал]
odamlarni gapga quyingda muncha hamma shu bitta medisinani qayta-qayta yozavuradi,kak budto uzlari shunday dono,uzlariz ham bitta shunaqa tema chiqarib kuringlarchi

16 Бобур   (02-Апр-2011 00:53) [Материал]
Ассалому алайкум! Катта рахмат танкидни кабул килганингиз учун, хам ким хам танкидни сиз каби баралла кабул кила олмайди, ишларингизда омад тилайман, хурмат ила Бобур...

17 Абдувалиев   (02-Апр-2011 07:52) [Материал]
Сайёд а ты хорошый философ. Интересно наблюдать за твоим ходом мыслей. В конце как всегда поражает. Молодец!

18 Dilnoza   (02-Апр-2011 21:49) [Материал]
SAYYOD SIZ BARIBIR ZO'RSIZ

19 Dilnoza   (02-Апр-2011 21:52) [Материал]
O'LDING O'CHDING BIZ XOZIR ESLAYMIZMI YO'QMI BUNI SKUNAT DUNYOSIDAGI ODAMLARGA UMUMAN FARQI YO'Q MENIMCHA

20 UmmoNka   (05-Апр-2011 22:19) [Материал]
Odamla xamirga o'xshab oshib ketibdimi!
Jaa oshmeyla achib qolishiylayam bora)

21 nodir   (14-Апр-2011 07:57) [Материал]
haqiqat sherali jo'rayevday hofizlar qani yana tug'ilsa

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!