08:59 Сахий сирли санъаткорга ташаккур! | |
Инстаграм оламида сарпалар тайёрлаш билан боғлиқ сахифа муаллифи ўз фарзандини туғилиш жараёнидаги оғир кечган холатлар натижасида , фарзанди ва ўзи хам даволанаётгани хақида сахифасига жойлаб, шароити оғирлиги муносабати туфайли бир неча хонандалар хамда сахифасини кузатадиган имкони борлардан ёрдам сўраган. Натижада бир сирли хонанда ўзини билдиришни истамаган холда унга ўз маъмури орқали моддий ёрдам кўрсатади. Сайтимиз орқали у сирли санъаткорга шу бемор болакай онаси ўз ташаккурини изхор этиб, дуода эканини билдиради.
Яхшилар бор ва шукрки улар кўп! Айниқса ўзбегимда! Оқибат йўқолмасин! Зеро у фақат таниш билиш ва қариндошларда эмас, хаммада намоён бўлса одамзотни яшаши хам осонроқ кечар... | |
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod |
Барча изохлар: 2 | |
| |