Сўнгги пайтлар бўлаётган нарсалардан на хурсанд бўлишни ва на хафа бўлишни билмай қолдим.
Сайтимиз ашаддий мухлислари учун эътиборни қаратишнинг янги
усули модага кирган кўринади. Яъни ё почта, ё яна бошқа нарсаларни бузиб
кириш холлари кўпаймоқда.
Хозирда фаолият юритаётган Sayyod.UZ (sayyod.ucoz.org)
манзили, шахсий почта манзилим, моймир ва одноклассники анкеталарим бир
ажойибу ғаройиб мухлис тарафидан маълум муддатга ушланиб турган эди.
Сабаблари хам ғалати, мени "отпуска”га жўнатиш. Бу ўғирлик билан тенг
бўлган нарсадан кейин нафақат у балки бошқа мухлисларга нисбатан кошки
муносабат ижобий тарафга ўзгарса? Кошки ишонч қолса?
Sayyod тахаллуси билан КЕЧАДАН БЕРИ лотинча ёзиб админлик
қилган, хаттоки истаган изохларни хам сайтга чиқараётган у мухлисми ё
тушунмадим инсонга ачинишдан бўлак хеч нарса дея олмайман.
Шоу-бизнес оламида ва умуман журналистикада Sayyod
номини исталган манзилда худди аввалгидек, балки ундан хам аъло равишда
давом эта оламан, чунки почтамними сайтними бузиб кириб эгаллагани
билан мени ижодимни ўғирлаб эга бўла олишмайди.
Фақатгина бир афсус… аксарият қўнғироқ қилишганлар ва у
сайтга кирганлар бу воқеалардан мени 1 апрель хазили қилишяпти деб
ўйлашибди…
Рахмат менга бўлган ишонч ва қўллаб-қувватлашлар учун.
Билмасам, шунча кун маълумот ёзмаслик хеч бир хазилга тўғри келмайди.
Афсуски бу ердаги сайт мосламаси хали тўлиқ таъмирланмаганлиги боис маълумот, интервью ва видеоларни юклаш иложи бўлмаяпти.
Оз қолди, камида яхши ёки аъло бўлади!
Синмайман! Сина олмайман хам!
Оз бўлса хам менга ишонган ва мени кутаётган инсонлар олдида маъсулиятни унутганим йўқ!
|