Саъдиев ноёб иқтидор кашф этди! TV | Teatr, Kino.uz
Саъдиев ноёб иқтидор кашф этди!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:
 2 октябрь куни Олтин Гепард хафталигидаги конкурсдан ташқаридаги фильмлардан "Ўгай она" фильми премьераси бўлиб ўтди.
Фотонигохимиз қадалган машхурлар мазкур репортаж сўнггида.
Аввало фильм хақида:

Фильмда янги актриса кашф қилинаётгани ва у Натали Портманга ўхшаб кетиши хақида сайтда хабар бергандик. Умуман фильм хақида унча кўп янгиликдан хабардор қилинмади ва асосий урғу Алишер Узоқов ва мана шу янги актрисага қаратилди. Бу ерда режиссер Рустам Саъдиевнинг айёрона лекин сюрпризга тўла стратегиясига тан бермай илож йўқ.
Сабаби фильмдаги болакай роли...таърифга тил ожиз.

Фильмда хамманинг роли хам бир мана шу болакайнинг хам роли бир тўғриси. Хаммани иқтидорини босиб кетди ўзиям. Актерларни махоратини кузатиш ва уларга бахо бериш имконияти умуман бўлмади, чунки халиги болакай ўзига диққатни шу қадар боғлаб олдики, унинг аянчли мимикалари, қошчаларини кўтариб олган холда кўзларини халиги Шрек мультфильмидаги "Кот в сапогах" борку, шунга ўхшаш сахналари барчани шокка туширган бўлса ажаб эмас.
Миттигина болакайнинг ўз эмоцияларини мимикалар орқали намоёнлаб бериши тахсинга лойиқ.
 Ён атрофдан болакайнинг иқтидоридан таъсирланиб изохларини яшира олмаётганлар хитоблари яққол эштиларди.
Айниқса чиқиб кетаётгандаги ўгай онаси қайтарганидаги кўзлари тўла ёш билан, шунақанги бир аянч билан қайрилгани ооооо... Ишонмайсиз хаттоки мени кўзларим шу сахнада ёшланди.

Болакай ролида "Томоша" гурухининг қатнашчиси  Абдухаким исмли йигитча.

 Ёнимда юрист ва актер Отабек Махкамов ва Голливуд юлдузи Маттиас Хьюзлар ўтирган бўлиб, Маттиас фильмни диққат билан томоша қилиб ўгай онага нисбатан эътирозини яшира олмаган бўлса, Отабек Махкамов дув-дув кўз ёш тўкди)).
Залдаги томошабинларни қийқириқларичи?
Фильм тугагунча анча олқишлар бўлди.

Албатта фильмдан хиндизм (хиндча эмоционал) сахналари иси келиб турсада, тўғриси эпланган!

Рустам Саъдиев шу куни янги, ёрқин ва жудаям иқтидорли актерчикни кашф этди.

Фильмнинг ўзига яраша майда минусчалари бор, масалан  болакайни кечқурун уйга келтирилганида, ховлида қоронғуроғу, қиз яширинган уйда деразадан кундуз эканлиги кўриниши  фильмдаги кичик бир хатолик деб билдиму, лекин, халиги актерларни ролини болакай роли босиб кетган жойда фильм минуси кўринармиди?

Хуллас, Саъдиев браво!

Премьера маросимига тўхталсак, ичкаридаги қизил гилмалар йўлакчасидан машхурлар ўта бошлашди, интервьюлар...

Иккинчи этажда сахна қилинган бўлиб биз келганимизда Замзама куйлаётганди.

Ичкаридаги томошабинлар залидан премьерани Равшан Хакимов ва Роксаналар олиб боришди. Манзура, Отабек Муталхўжаев ва Лолалар куйлаганидан сўнг фильм ижодкорлари сахнага таклиф қилинди.
Мурод Ражабов, Шухрат Аббосовлар сўзга чиқишди.



Мазкур фильм билан хамкорлик қилиб, камдан кам ижодкорлар учун ажратиладиган юқоридаги баннердан жой берганимдан афсусланмадим, қайтанига ғурурландим. Бемалол бу фильмни тавсия қила оламан!

ФОТОНИГОХ:

Асал Шодиева ва Фаррух Соипов

Шахло Ахророва, Жиззах вилояти хотин-қизлар раиси, шоира, кўплаб қўшиқлар муаллифи, жумладан Озодбекнинг "Жийда гулим" қўшиғи муаллифи. "Эр бермоқ, жон бермоқ" ва "Ўгай она" фильмлари сценарий муаллифи.

Бахром Ёқубов

Рихси Иброхимова, Лола Элтоева ва ...

Динейра ва Шахзода

Искандаров, Шахриёр ва Севара Назархон))

Лола



Шохруххон билан янги "Сен кетма" фильмида бош қахрамон Сетора!

Алишер Узоқов ва ЭЛДИДО гурухи

Шахзода ва Зарина

Отабек Муталхўжаев

.....ва Турғун Азизов ва...
 
Суратлар муаллифи Шахло Қодирова.
03-Окт-2012 14:14
Бўлим: TV | Teatr, Kino.uz | Чоп этди: Sayyod
ТЕГИШЛИ МАВЗУЛАРДА:

1 Bek8111   (03-Окт-2012 04:06)
Ха. Янги киноюлдуз кашф килинибди. Истараси иссик йигитча экан Абдухаким! Кино жуда яхши ишланганлиги билиниб турибди!

2 Frenk-kent   (03-Окт-2012 05:18)
Shaxriyorr bir boshqacha kurinishdaeee wink
Asal Shodieva asal buptiyu,Sevara Nazarxonn nimaga yuzini yopvogana
Jizzaxlik xotin qizlar raisi,shoira bastakor,Ozodbekni Jiyda gulim qushigini muallifi, bir qancha kinolar senariy mualifini taklif qilib zur ish qilishibdi cool

3 NoNikName   (03-Окт-2012 05:23)
Shu kino sabab Anchadan beri kurinmiy quygan Baxrom Yoqubov xam kashf qilinibdi)))) biggrin biggrin biggrin

4 Даврон   (03-Окт-2012 10:35)
Лола Элтоева ва Санжар Шодиев.
Тургун Азизов ва Саид Мухторов

5 Mohsen_misha   (03-Окт-2012 12:00)
Baxrom Yoqubov. Hmm

6 Абдужавлон   (03-Окт-2012 12:07)
Рустам Саъдиев доим бир потлаш киладилар. Гап йук ижодларига. Киноларига нисиб этса тушиб томоша киламиз. Хаммага омад.

7 Kamola_5   (03-Окт-2012 12:19)
Шахриёр сал узига караб келмабдиде, одам карагиси келмайдией, Лола Элтоевага гап йук, атлас шарфчалари жуда узига ярашибди, Асал Шодиева dont узрку лекин кийимиям тирнок ва лабини рангиям ярашмабди

8 profi7717   (03-Окт-2012 12:46)
Бахром Ёқубов tushumadim bu nima qilyabti

9 Arthur2010   (03-Окт-2012 14:07)
Балки Алишер Узоков хам шу болакайдан кандай рол уйнашни урганар...

10 MiSs_DiLfUzA   (03-Окт-2012 14:16)
бизга хам тезрок кинони куриш насиб килсинда жуда хам кургим келяпти )))
Фото лар учун рахмат котта зур чикибди ))

11 omaty   (03-Окт-2012 20:16)
Бизани "ОСКАР"имизаде энди бу а? Буларкану шунака фестиваллаям организовать к,иптурсела... Ёк,ди!!!

12 Grafinya   (03-Окт-2012 23:13)
Shaxriyor Demis Roussosni yoshligiga o'xshab qolibdi! biggrin

13 Анора   (03-Окт-2012 23:37)
рустам сагдиев браво.кинони дахшат

14 Dilshod_A   (03-Окт-2012 23:52)
Jiyda guli aslida afsona digan qo'shiqchiga tegishli shekil Ozodbek buni rasman tan ogan

15 Bahоdir   (04-Окт-2012 02:13)
E'TIBOR BERSAM,RASMLARDA SAYT LOGOSI YANA AVVALGI KO'RINISHDA?NECHUK?

16 Bahоdir   (04-Окт-2012 02:14)
LOLA PRELEST.BOLAKAY WIRINGINEYKAN.

17 Jayson   (04-Окт-2012 13:27)
Bahrom Yoqubov haliyam antennali telefon tutarkande.

18 djabir mirxalilov   (06-Окт-2012 12:22)
shahzoda man sani sevaman biggrin

19 DOSTON   (09-Окт-2012 17:35)
SHOX QANI

20 Shaxzod   (12-Ноя-2012 11:05)
Zarina Nizomiddinova vapwem asal bo'pqoptilayu yomonam yaxshi ko'ramande

21 MiSs_DiLfUzA   (20-Янв-2013 01:26)
кинони роса йиглаб курдим ( тарифлашга тил ожиз

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [460]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1008]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [66]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [582]
Tabriklar [168]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [238]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [767]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 21
Мехмонлар: 21
Рўйхатдагилардан: 0