Бош сахифа » 2011 » Август » 5 » Рўзани бузадиган ва бузмайдиган нарсалар
03:11
Рўзани бузадиган ва бузмайдиган нарсалар

...Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади...

Рўзани бузадиган ва фақат қазо тутишни вожиб қилиб, каффоротни вожиб қилмайдиган нарсалар

1. Ғизомас ва ғизо маъносидамас нарсани тановул қилмоқ. Бунда одатда ғизо саналмайдиган ва инсон таби емоққа мойил бўлмайдиган нарсалар кўзда тутилган. Мисол учун рўзадорнинг хом гуруч, хамир, бирор нарса аралаштирилмаган ун каби нарсаларни емоғи.
2. Бирданига кўп тузни еб юборса ҳам рўзаси очилиб унинг қазосини тутиб беради.
3. Пишмаган мевани еса ҳам.
4. Тишлари орасида қолган нўхотдан катта нарсани еса ҳам...
5. Данак, пахта, қоғоз, тери еса ҳам.
6. Тош, темир парчаси, тупроқ, тангага ўхшаш нарсаларни ютиб юборса ҳам.
7. Ўз амали билан ичига тутун киргазса ҳам.
8. Орқасидан, бурнидан, томоғидан ва аёл кишининг олдидан ичига сув ёки дори киритилса ҳам.
9. Қулоғига мой томизса ҳам. Сув томизса, очилмайди.
10. Аёл кишининг олд аъзосидан қатра томизилса ҳам рўзасини қазо қилиб тутмоғи лозим бўлади. Эркак кишининг олд аъзосидан қатра томизилганда бу гап йўқ.
11. Қасддан оғзи тўлиб қусса ҳам қазо тутади. Агар рўзалиги эсидан чиққан, оғзи тўлмай қусган, таом эмас балғам қусган бўлса, рўзаси очилмайди.
12. Ғизо ва давони беморлик, сафар, мажбурлаш, хато, бепарволик ёки шубҳа каби шаръий узрлар ила тановул қилса, қазосини тутиб беради.
13. Оғзини чайиб турганда хато қилиб сув ичига кетиб қолса, рўзаси очилади ва қазо тутади.
14. Бошидаги ёки қорнидаги жароҳатга дори қўйганда ичига ёки димоғига кетиб қолса ҳам.
15. Биров ухлаб ётган одамнинг қорнига сув киритиб юборса ҳам.
16. Аёл киши хизматга ярамай қоламан деб таом еса ҳам.
16. Биров аввал эсида йўқ таом еган ёки жинсий яқинлик қилган бўлса, рўзаси очилмайди. Аммо ҳукмни билмай, бўлар иш бўлди деб кейин яна таом эса ёки жинсий яқинлик қилса, қазо рўза тутиб бериши лозим бўлади.
17. Биров кечаси рўза тутишни ният қилмади. Кундузи ният қилди. Кейин бу ниятим тўғри бўлмаса керак деган шубҳа билан таом еворса, рўзаси очилади ва қазо тутиши вожиб бўлади.
18. Биров ҳали тонг отмаган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, тонг отиб бўлган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
19. Биров қуёш ботган бўлса керак деб еб ичди ёки жинсий яқинлик қилди. Кейин билса, қуёш ботмаган экан. Рўзасининг қазосини тутади.
20. Биров таом еб ёки жинсий яқинлик қилиб турганда тонг отиб қолди. Дарҳол қилаётган ишини тўхтатса, рўзаси тўғри бўлаверади.
21. Шаҳватини тўлиқ бўлмаган ҳолда қондирса ҳам фақат қазо тутади.
22. Қучоқлаш, ўпиш ва шунга ўхшаш ишлар туфайли манийси тўкилса, қазо тутади.
23. Ухлаб ётган аёлга жинсий яқинлик қилинса, ўша аёл қазо тутади.
24. Аёл киши фаржига мой ёки шунга ўхшаш нарсаларни томизса ҳам.
25. Рўзадор шахс орқасига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини киритса ҳам.
26. Рўзадор шахс орқасига пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
27. Аёл киши ички фаржига сув ёки мой билан ҳўлланган панжасини ёки пахта, латта ва шунга ўхшаш нарсаларни киритса ҳам.
28. Рамазон рўзасидан бошқа рўзаларни очган бўлса, фақат қазо тутиш вожиб бўлади. Каффорот вожиб бўлмайди.

Рўзани бузадиган ва ҳам қазо тутишни, ҳам каффоротни вожиб қиладиган нарсалар

1. Ғизо ёки унинг маъносидаги нарсани шаръий узрсиз емоғи. Одатда озуқа сифатида танаввул қилинадиган барча нарсалар ғизога киради. Дори, попирос, сигара, афюн, наша ва шунга ўхшаш нарсалар ғизо маъносидаги нарсаларга киради. Ушбу ҳолатларда рўзасини очган одам ҳам қазосини тутади, ҳам қул озод қилиш, олтмиш кун кетма кет рўза тутиш, унга қодир бўлмаса, олтмиш мискинга таом бериш билан каффоротни адо қилади.
2. Бировнинг ғийбатини қилганидан, қон олдирганидан, шаҳват билан ушлаганидан ёки ўпганидан, қучоқлашиб ётганидан, мўйлабини мойлаганидан кейин рўзам очилиб кетди деган ўй билан қасддан еб ичиб юборса ҳам қазо тутиб, ҳам каффорот адо қилади.
(Фақиҳ рўзанг очилибди деб фатво берса бундан мустасно. Унда фақат қазо тутади. Каффорот вожиб бўлмайди).
3. Оғзига кирган ёмғир сувини, хотинининг туфигини лаззат учун, кесакхўр одам кесакни ютиб юборса ҳам.
4. Фарж шаҳватини тўла равишда қондирса ҳам. Унда иштаҳа тортадиган одам жинсининг олди ёки орасига олатни киритиш кўзда тутилган. Агар маний тўкилиши бўлмаса ҳам.
5. Аёл киши кичик ёшдаги болани ёки мажнунни ўзига яқинлик қилишга имкон берса, унга ҳам қазо, ҳам каффорот вожиб бўлади.

Рўзани бузмайдиган нарсалар

1. Рўзадорлиги эсидан чиқиб еб ичиб ёки жинсий яқинлик қилиб қўйса, рўзаси очилмайди. Аммо эсига тушиши билан дарҳол мазкур ишларни тўхтатиши шарт. Жинсий яқинлик қилаётган киши рўзадорлигини эслаши билан ажраши керак. Агар ундан кейин ҳам туриб қолса, рўзаси бузилади.
2. Назар солгани ёки ўйлагани оқибатида манийси тўкилса, ўзи гуноҳкор бўлса ҳам рўзаси очилмайди. Кундуз куни эҳтилом бўлиб қолса ҳам рўзаси очилмайди.
3. Кўзига дори томизса ёки сурма қўйса ҳам рўзаси очилмайди.
4. Қон олдирса ҳам рўзаси очилмайди.
5. Мисвок қилса ҳам рўзаси очилмайди.
6. Муболағасиз оғиз бурунни чайса ҳам рўзаси очилмайди.
7. Ғусл қилса ёки салқинлаш учун ҳўл латтага ўранса ҳам рўзаси очилмайди.
8. Ғийбат қилса ёки оғзини очишни ният қилса ҳам рўзаси очилмайди.
9. Рўзадорнинг ичига унинг ихтиёрисиз тутун, чангу ғубор ёки пашша кирса ҳам рўзаси очилмайди. Аммо рўзадорлигини эслаб туриб хушбўй нарсани тутатиб ҳидласа, рўзаси очилади.
10. Тиш олдириб қон ёки дорини ютмаган бўлса ҳам рўзаси очилмайди.
11. Эркак кишининг жинсий олатидан сув, мой ёки дори киритилса рўзаси очилмайди. Қулоқдан сув кирса ҳам, қулоқни ковласа ҳам рўзаси очилмайди. Аммо бу каби ишларни қилмаган маъқул.
12. Балғам ёки мишқининг кириш ёки чиқиши билан ҳам рўзаси очилмайди.
13. Ўз ихтиёридан ташқари ҳолда мажбур бўлиб қусса ҳам рўзаси очилмайди.
14. Тишлари орасида қолган нўхотдан кичик нарсани еса ҳам рўзаси очилмайди.
15. Жунуб ҳолида юриши ила ҳам рўзаси очилмайди.
16. Мускулга, тери остига ва укол қилиш билан ҳам рўзаси очилмайди.

Ҳанафий уламолар рўзадор киши учун макруҳ бўлган ишларни ҳам санаб ўтганлар:

1. Узрсиз бирор нарсани татиб кўриш ва чайнаш.
Чунки бунга ўхшаш нарсалар рўзанинг бузилишига олиб бориши мумкин.
2. Сақич чайнаш.
Бу ишни қилган одамни оғзи очиқ деб ўйлайдилар.
3. Қучоқлашиш, ўпиш ва ушлаш каби шаҳватни қўзғайдиган ишлар.
4. Қасд ила тупигини оғзида тўплаш ва уни ютиш.
5. Рўзадорни заифлашишига олиб борадиган қон олдириш каби ишларни қилиш.



Islom.uz сайтидан олинди.

Рахмат))

Бўлим: Din | Кўрилган: 125410 | Чоп этди: Sayyod | Теглар: Juma ovozi

Нравится
Барча изохлар: 16
1 Fozilbek   (05-Авг-2011 05:02) [Материал]
Malumot u4un rahmattttttttt.ramozon ruzasini tuliqliga4a tutiw hammazga nasib qilsin.

2 Momina   (05-Авг-2011 10:50) [Материал]
rahmat!otdelno urg'u berib islom.uz saytidan olingan din )))

3 shuhrat79   (05-Авг-2011 11:52) [Материал]
Сизга хам рахмат..Аллох нуксонларини авф килган холда даргохида кабул килсин..ожизона тутган рузамизни..

4 Frenk   (05-Авг-2011 15:12) [Материал]
Katta raxmat mashu narsalar hozirgi kunda juda muxim ayniqsa chet elda yashaydigan uchun ham .

5 beka   (05-Авг-2011 15:25) [Материал]
homiador ayol ruza tutmasa boladimi agar bola ona qornida endigina 1 oylik bolsa.

6 Samira   (05-Авг-2011 20:11) [Материал]
Rahmat silaga shu narsalani joylashtirganila uchun.......qidirib yurudim!

7 oybek   (05-Авг-2011 20:43) [Материал]
malumotlar uchun katta raxmat

8 MARAT   (06-Авг-2011 03:25) [Материал]
gap yo'q ancha narsalarni o'rganib oldim? Kotta rahmat

9 Dina   (06-Авг-2011 06:10) [Материал]
Assalomu aleykum, silaga bitta savolim bor edi: man boshqa davlatda yashaganim uchun bötda og'iz ochosh va yopish vaqtlarini hamma har hil körsatvotti, tög'ri vaqt topaman qib boshim og'rib ketti. Lekin eshitdim chto Makkani vaqti bilanam roza tutsa bölarkan, yani ulada nechi soat tutilsa sizam shuncha tutsez bölarkan, shu gap rostmi?

10 maxfuza   (10-Авг-2011 00:01) [Материал]
OLLOX ROZI BO'LSIN!

11 safiya   (23-Авг-2011 10:16) [Материал]
sayyod bu saytga bu narsalar hecham yarashmabdi,saytizi islomiy sayt qilib shaytoniy narsalarni olib tashlang,yoki islomni mashara qilgandek shaytoniy saytizga bu narsalarni kiritmang,albatta bu narsalar kerakli lekin,sizi saytizga hecham yarashmagan,huddi mashara qilib yozilgandek ko'rinyapti.

12 Yodgora   (19-Июл-2012 13:46) [Материал]
Ramazon ayi bilan tabriklab malumot berganiz uchun SAYYODGA KATTA RAXMAT SAYTIZGA CHIQARGANIZ JUDA YAXSHI BO'LIBDI...BU SAYTGA KO'PLAB INSONLAR KIRADI KO'RADI MALUMOT OLADI...mashara emas aksincha Sayyodchilarni xabordor qilish bu ....

13 Madishka   (28-Июл-2012 07:21) [Материал]
Ro'za tutganlaga Alloh chiroyli Sabr bersin va ibodatlarimizni qabul qilsin.
Sardor aka Alloh sizdan rozi bo'lsin.

14 Angel90   (24-Июн-2014 13:10) [Материал]
Rahmat sizga!!! Hammamizga Allox sabr va yetarli kuch bersin.

15 Hudoyor   (28-Июн-2014 16:23) [Материал]
TOLIQ MALUMOT UCHUN KATTAKON RAXMAT SARDOR AKA OLLOHNI OZI PANOHIDA ASIRASIN  BARCHAMIZNI

16 muxsinxuja   (02-Июн-2017 10:35) [Материал]
Qon topshirsa rozasi ochilmaydi dgansila lekin kimdan sorasam buziladi dyishopti

dth="100%" cellspacing="1" cellpadding="2" class="commTable">
Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

YUQORIGA!