18:16 "Рублёвка" маркети: 200.000 сўмлик харидга эга машхурлар! | |
3 апрель куни соат 10:30дан Т.Шевченко кўчасида жойлашган янги "Рублёвка" маркети олдида одамлар йиғилганди. Улар орасида Шоу-бизнес оламидан Ягона, Амира, Якзон, Каниза, Тамила ва хореограф Нариманлар хам бўлишди. Эспаньола стилидаги қўшиқлари билан очилиш маросими олдидан келганларни бу гурух зериктирмай турди. Ягона жонли ижродаги қўшиқларга рақсга тушиб берди. Нихоят очилиш маросими ўтказилиб, мижоз ва мехмонлар ичкарига таклиф қилинди Шинамгина маркетда уй-рўзғор учун керакли барча нарса мухайё! Бу суратдан кейин ширинликлар ишлаб чиқарувчи фирмалардан Ягонага реклама учун таклиф тушиши аниқ бўлса керак)) Болакайлар қувончи чексиз, уларнинг талабига жавоб бергувчи турли туман ўйинчоқлар... Тамилага эса сабзавот дўконидан реклама учун таклиф тушадими йўқми, билмадиму, аммо унинг мева-сабзавот стилидаги клипларида айнан қовоқ етишмагани аниқ! Халиям кечмас Тамила...балки...)) Маркетда махсус шифобахш чойлар бўлиб, улар оздирадиган, хотирани мустахкамлайдиган ва ўнта кофе ва бешта редбуллни ўрнини босгувчи тетиклантирувчи табиий хусусиятга эга. Шунингдек турли зираворлар хам бор. Сайтимиз жамоаси хам ўзига керакли нарсаларга қизиқди)) Кимга тетиклантирувчи химикат, кимга "Разамат" (шунақайди а) узуми, кимга эса мияни ишлатадиган чой қизиқ бўлди) Суратчига мия не керак?)) Суратчимизга чой бошқача таъсир қилди чоғи, тўлқинлантирувчи хусусиятга эга чойдан татиган кўринади, Тамилага мехр берганда берди..)) маросимдан суратларни 99 фоизи унга тегишли. Бу тағинам камайтирилганлари)) Каниза онаси билан харидни амалга оширди. Амира маъмури Бехруз билан "Рублёвка" маркетининг бошқа маркетлардан катта фарқи: Ўзбекистонда илк маротаба ШокоПицца фақат шу маркетда! Махсус ва сирли рецепт асосида тайёрланган ШокоПицца энг аъло хисобланган Бельгия шоколадидан тайёрланган Аввал маълум қилганимиздек, "Рублёвка" маркети очилишига келган мехмонлардан, харид қилиб кассага келганингизда 33чи, 77чи ва 99чи харидор эканлигингизни касса аниқласа, шу ернинг ўзидаёқ 200.000 сўмлик серификат берилиб, ушбу дўкондан шу суммага исталган нарсангизни харид қилиб чиқиб кетишингиз мумкин бўлади дегандик. "Рублёвка" маркети бу ваъдасига вафо қилиб, суратда кўриб турган учта харидорни омади чопиб, шу суммага яна қайта харид қилиб кетишди. Фақатгина бир харидор эртага келиб бу пулга харид қилишини билдирди. Махсус мехмон сифатида эса шоу-бизнес оламидан биринчилардан келган машхурга хам шундай 200.000 сўмлик текин харид сертификати берилиши ваъда берилганди. Каниза Амира, Тамила ва Ягоналар бундай харид сохибаларига айланишди. "Рублёвка" маркетидан сайтимиз жамоасига ШокоПицца совға қилинди. Суратлар муаллифи фэшн оламига янги қадамини босаётган Абдурахмон Содиқов. Шахло Қодировадан видео эртага. | |
Бўлим: Suhbat | Intervyu | Reportaj |
Кўрилган: 13087 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: |
Нравится
Барча изохлар: 19 | |||||||||||||||||||
Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ! Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин! -Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. (батафсил манбаа)
Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод |