ВИДЕО:
Ютубда томоша , Майтуб тасиксда томоша
МАТН:
Инстаграм оламида аксарият санъат олами вакиллари реклама қилган "Royal Events" кечаси нихоят 24-октябрь куни "Яккасарой" тўйхонасида бўлиб ўтди.
Мазкур фирма тўйларга артистларни таъминлаш ва умуман тўй маросими билан боғлиқ барча турдаги хизматларни ўз ичига олган бўлиб, келажакда кино оламида хам фаолиятини юритмоқчи.
Аввало бир қанча одамларни шу кунги очилиш тадбирига таклиф қилган мазкур компания жойларни тақсимлашда катта хато қилгани ёки умуман буни инобатга олмагани хунук вазиятларни юзага келтирди. Таклифномаси қўлида бўлган бўлса хам, бирқанча санъат олами вакиллари тик туришга, ёки холл ва кўчада туришга мажбур бўлишди. Айримларини эса қўлида таклифномаси бўлишига қарамай, жой йўқ дея киргазишмади хам.
Шундайлардан бири, сочини сигирга мунтазам равишда ялатиб, ўзи калтакесакка тақлид имиджида юрадиган бир бошловчи йигит бўлиб, эшик олдида турган таклифномалари бўлган қизлар тарафига қарата ва уларга эшиттириб "Булар кирмайди!" деган буйруғини "эшик оғалар"ига айтиб кириб кетди.
Ўзи битта ўртакашсан, қўлингга микрофон тегиб қолибди, қум борми ўзингдан тансоқчилар хўжайинини ясаб? Билмадик, балки шу кунги тадбир ташкилотчилардан бирими, бироқ уни тўйда бошловчи сифатида танирдик, шу куни унга мансаб тегиб бу онлардан лаззатланган кўринади.
МАДАНИЯТЛИ бошловчи номига монанд бўлиш учун Рихситилла Абдуллаевдан ўрганишини ёки Рихситилла Абдуллаевга шогирд тушиб одамлар билан муомала маданиятини ўрганишини тавсия қилган бўлардик бу шўрлик мансаб теккан ўртакашга! Отарчи бор , санъаткор бор дегандек, шуларниям ўртакаши бор, маданиятли олиб борувчиси хам бор.
Юқоридаги холатлардан бирини келиб кузатган Даврон Кабулов хонанда Жахонгир Позилжонов билан келибоқ, шартта "Кеттик эй бу ердан" дея чиқиб кетишди.
Ичкарига кирган санъат олами вакилларидан айримлари эса тик турган холатда, кимдир ўрнидан туриб кетса, ўшани ўрнига бориб ўтиришди.
Қулоққа чалинган эътирозлардан аксарияти "Бардак!" ёки "келин-куёвсиз тўй" дея таърифлади.
Бу тарзда дабдаба билан янги очилган ва санъат оламида етакчи бўлишига ишора қилган компания учун бу катта минус бўлса керак. Тартибга бошиданоқ шу тариқа узр бўлса... Биринчи бошлашимиз деган бахона менимча бу ерда ўринсиз. Хеч бўлмаса Роксана ёки Рихситилла Абдуллаевдек бошловчилар бўлганида эшикка бурнини суқмай, ўзини ишлаш майдони чегарасини билганича бошқаларни дилини хира қилишмасди.
Ваъда қилинган премьераларни хам хаммаси бўлмади. Техник носозлик бўлса керак.
Ташкилотчилардан фарқли тадбирнинг энг қизиқ тарафларини барибир ўша таклиф қилинган санъаткорларни ўзи қилиб бергандек.
"Шундоғам тўйларимиз етарли" деб эътироз билдирган артистларнинг айримларини гапида жон бор, сабаби бугунги кунда тўйларга артистларни таъминлаш бўйича минг катта компания очилмасин, бу бизнес тури гуллашига катта шубха бор. Зеро шундоғам артистларни ўзларини тўйлари етарли, маъмурлар телефонлари тарқатилган ва бу борада (яқиндаги мақоламизда кўрсатганимиздек) кўпчилик тўйларни шу санъат ичидаги одамларни ўзи гаплашиб бераверади. Рихситилла Абдуллаевдек бошловчини хам шундай фаолият юритадиган фирмаси мавжудлигини инобатга олсак, санъат оламида бир неча йилдан бери мижозлари етарли бўлган ва аллачақон артистларга хам яхши таниш тўйлар билан боғловчи ишончли манбаа бўлгани учунам янги фирмаларни бу борада фаолияти қийин кечса керак.
Худди шу тариқа дабдаба билан очилган "Каталеа" фирмаси хам рекламалари зўр бўлганди...кейин эса аста секинлик билан офис хоналарини машхурларга ижарага бера бошлади...Хозир эса мутлақо бу фирмани фаолиятини эслатгувчи биронта маълумотдан асар хам қолмади.
Билмасам, аввало яхши ният билан очилган бўлса албатта лойиғини олсин! Тирикчиликни айби йўқ дейишадию))
Машхурлар орасида бу тадбирдан хурсанд бўлганлар хам етарли бўлди. Сабаби, машхурлар бир-бирлари билан кўришиш учун ажойиб имконият, журналистлар орқали яна бир маротаба пиар онларига эришиб, янги кўриниш ва либосларини кўз-кўз қилиш имконияти дейлик, ахир артистларимиз хамиша рекламага чанқоқ! Камерага ўрганишган...
Улардан айримлари умуман тв ва радиоларда кўринмаётганлари хам бор. Ёки ижодда умуман йўқлари хам, ижоди сустлари хам етарли. Уларга хамма машхурлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари йиғилган жойда бўлиш яхши имконият.
Журналистларга хам албатта ўз навбатида машхурлар йиғилган кечадан қизиқ холатларни ёритиш учун яхши имконият , машхурларни мухлисларига сўнгги кўринишларидан суратлар тақдим қилиш ва хоказо.
Шунчаки тадбирни хамма тарафини айтиб ўтиш керакку. Яхши тарафларини хам шу қаторида. Шу учунам умуман олганда ёмон нарса бўлмади) фақат шу тартиб ва жойни тақсимлашдаги эътиборсизликни айтмаса.
Калта лекин ярашган(ми?)
Йигитали шу кеча жуда гапга чечан бўлди ўзиям) ...Райхонсиз келганигами))
Ўтиргандаям
Турганидаям, хатто рақсга тушаётганидаям тинмади.
Шахзода кечани қизитди, Йигитали фақатгина шундагина гапдан тиниб маза қилиб рақсга тушди...Райхонсиз келганигами... ))
Тадбирдан фото, видео ва умуман репортажни Нодира Махмудова тайёрлади.
Adolatsiz haqiqatlar [34] |
Arhiv [1] |
Baxs| Tanqid | Janjal [516] |
BeshBet [20] |
Din [85] |
Duel [2] |
Expresso [31] |
FIKRiston [58] |
Hit-Parad [44] |
Ijara qo'shiqlar [25] |
IJODiston [83] |
IMPRO-TK [18] |
Jonli ijro [4] |
JuMaNjI [51] |
JurYuldus [10] |
Kaktusso [5] Yoqimsiz ammo foydali suhbat |
Kongil [0] |
Kundalik-shou [13] Realiti serial |
Mashhur ko'targan mavzu [2] |
MP3|Video [1070] |
Muhlis Minbari [216] |
Ovoznoma [6] Luiza bilan |
Premyera [17] |
Prikol [100] |
Paparacci-ppc [0] |
Podstava [3] |
Realiti shou [74] |
Retro [7] |
Sayyod-show [25] |
Sport [18] |
Shantaj [6] Videoloyiha |
Shunchaki qiziq [27] |
Suhbat | Intervyu | Reportaj [744] |
Tabriklar [179] |
Taqdimot [55] |
Hayriya| Akciya | Tadbir [328] |
Turk shou-biz [16] |
TV | Teatr, Kino.uz [121] |
Yangiliklar [819] |
Yulduzning qo'shnisi [4] Mashhurlarning qo'shnilariga so'z |
BIRINCHI-SHOU [5] Radio Grand bilan |
Faqat har doimgidek Lola "skromnaya"
Shoira OTabekova!
Shoira OTabekova!
лозим бу барча санъаткорларга тегишли оддий халк уладан урнак олишини
унутмасликлари лозим.