Реалити-шоу учун КАСТИНГ! Hayriya| Akciya | Tadbir
Реалити-шоу учун КАСТИНГ!

Ёқдими?

Бошқаларга хам кўрсатинг:

Sayyod.comнинг янги,   дунёда аналоги бўлмаган ва мутлақо муаллифлик реалити-шоусида иштирок этиш учун зудлик билан қўйидаги фантазияси зўр бўлган ижодга чанқоқ ёш ижодкорлар қидирилмоқда;

 

  1. Турмакор-бўёкор (Хам сартарош ва хам визажист бўлиши керак)
  2. Сураткор (Фотограф ўз фотоаппарати билан)
  3. Бастакор-шоир (Шеър ёза олиши ва мусиқа басталай олиши керак)
  4. Видеокор (Ўз видеокамераси ёки видеога оладиган фотоаппарати бўлиши керак, монтажни хам билган, клипмейкер-(бизни лойихада -видеокор)
  5. Либоскор-ғоякор (Хам дизайн ярата оладиган (дизайнер) ва хам тика оладиган, ўз тикув машинаси бўлган)

 

Ижодкорларга реалити-шоуда ишлаш учун шароит яратилади (компьютер, мини-студия)

 

Вақт оз, иштирокчилар сони чегараланган! Реалити-шоуга ноябрьдан старт берилади. 

Ёш, кўриниш, миллат ва маълумоти фарқи йўқ! Асосийси ФАНТАЗИЯСИ мавжуд бўлган, профессионализмга ва ижод қилишга чанқоқ ижодкор бўлиши шарт!

 

Реалити-шоу хақида хозирча маълумот бера олмаймиз, бироқ бу лойиха узоғи билан  2-ой вақтингизни олиши мумкин, улгурсак 1 ойда  биринчи йиғилган гурух билан мазкур реалити-шоуни биринчи мавсумини тугатамиз ва кейинги мавсум учун яна шу тоифадаги ижодкорларни таклиф этамиз.

Реалити-шоу хақида хозирча айта оладиганимиз бу- ЖУДА ҚИЗИҚ ва КУТИЛМАГАН шоу!

Энг асосийси хақиқий иқтидорларга энг осон шароиту энг аъло имконият!

 

Зудлик билан боғланинг;   +99894 695-21-21 

 

Мазкур видео реалити-шоуга  хамкор-хомий сифатида ташкилот ва фирмалар (дўкон, тикув ёки гўзаллик салонлари ва хоказо) ўзаро қулай шароитдаги хамкорликка таклиф қилинади.

Боғланиш учун тел: +99894 695-21-21, +99894 644-67-11

27-Окт-2014 07:28
Бўлим: Hayriya| Akciya | Tadbir | Чоп этди: Sayyod
1 shona   (27-Окт-2014 09:59)
ux ti

2 ledy   (27-Окт-2014 10:38)
Жон деб борардим weep . Бошкаларга омад. Бунакаси хар доим, хар каерда учрамайди, шошилинг.

3 TULIP   (27-Окт-2014 10:46)
Tushunmadim, hamma boshlagan ishlarila chala qovottimi? Yo man bexabar qopketvommanmi? Monolog uchun duetdosh tanlamoqchidiz, keyin 17-25 (adashmasam) oralig`ida istedodli yoshlar uchunam kasting boshlaganidiz. Javobi chiqmadimi? Yoki man bilmi qovommanmi? Aniqlik kiritvorsela yaxshi bo`lardi.
Ответ: 1.Монолог учун танланди, бироқ у монолог шартнома бўйича дискда чиқиши керак бўлгани учун интернетга қўя олмайман.
2. айни дамда у лойиха жараёнда! бирма-бир чақирилиб текширилмоқда. Яқин кунда қолганларни бир кунга қўйиб давомлаймиз. натижалар суратга олиштишларидан кейин монтаждан ўтиб кейин сайтга қўйилади .
Хеч нарса чала эмас, хаммаси жараёнда, шунчаки лойихалар кўп ва хаммасини амалга ошириш керак. Сайтда хали эълон қилинмаган яна икки катта лойиха хозир бошланган ва жараёнда уларни 2015 йилда биласизлар.

4 nodira   (27-Окт-2014 11:24)
Videokor,liboskor,suratkor degan sozlar bormi uzbek tilida? Suratkashni eshitganman ....

5 gaybullomar   (27-Окт-2014 12:37)
зуруууууу ман хам катнашким келди амо мандан зур тикувчи сартарошлар бордеееее
Ответ: Бизга зўр статусидагилар эмас, ўзига ишонган ижодкор ёшлар ва фантазияси борлар керак! Бу профессионаллар танлови эмас, ёшларга имкон. Ёш ижодкорларга имкон!

6 gaybullomar   (27-Окт-2014 12:47)
хаммага ОМАДДДДДДДДДДДД yahoo

7 SERIDER   (27-Окт-2014 13:52)
5+

8 muxarram   (27-Окт-2014 13:53)
Мани фотоапаратим бор Лекин узбдамасманда аттанг

9 FC_PAXTAKOR   (27-Окт-2014 14:37)
video serial olish boshlanyaptimi

10 Sherzod   (27-Окт-2014 16:24)
Ижодкорларга канакадур гонорарми ёки бўлмасам маош тўланадими???
Ответ: нимасига маош? Ўзини реклама қиладиган, ўзини иқтидорини кенг оммага тақдим қилиш учун имконият берсагу яна пулам тўлайликми? тавба. Одамлар твга клипини кунига 150 доллар тўлаб ўзини реклама қиляптику сизни мантиқсиз саволингизни қаранг.

11 SANJAR   (27-Окт-2014 16:49)
Ассалом алайкум сизлар билан боглана олмаябман телефонга жавоб беришмаябди
Ответ: +99894 6446711, +99894 6952121

12 muxarram   (27-Окт-2014 17:50)
Дуркун фототанлови качон чикади овозга?

13 Rusтам Юсупов   (27-Окт-2014 18:24)
Сайёд албатта Тошкентлик булиш шартми? Вилоятларга хам добро борми? Илтимос аниклик киритворилар.
Ответ: фарқи йўқ, аммо реалити шоу суратга олиниш жараёнида 1-2 ойча Тошкентда яшайдиган жойи бўлиши керак.

14 Shokh   (27-Окт-2014 19:31)
Sardor aka muhlislariz uchun ijodingizdan shaxsiy birorta yangilik bering iltimos... Monologlarini sevib eshitamiz! Yangisidan kutmoqdamiz...

15 87-90   (27-Окт-2014 21:42)
Саёйод.сом саволим Сардор ака нега Райхондан интерю олмаясиз кутёпти мухлисларингиз эгизаклар исми нима?факат русча гапирмасинла!!!!))))))
Ответ: Вой Райхон туғдими? Йўғэ? Эгизакларми? Имрон билан Исломми? Қаранг билмай қолибманку. хайрон бўлувдим хамма Сайёд сайтида Имрон ва Исломни характеригача Райхон интервью берганди деб гапиришганида.

16 LOVE & GLAMOUR   (27-Окт-2014 23:36)
Honandalar uchun kasting "taqdir"i nima bo'ldi??? Sentyabr oyida bo'lishi keregidi, uje oktyabr tugavotti...

17 Шах   (28-Окт-2014 00:02)
Uzbekskiy x factor bo'ladimi diman))
Ответ: йўғэ умуман унақа енгил ва осон лойиха эмас! Кейин бизни сайт мутлақо муаллифлик лойихаларини амалга оширади, плагиатни эмас!

18 Davron0407   (28-Окт-2014 07:45)
shaxsiy video kamera bor ruchnoy sony ! fantaziyalam bor! shu faqat montaj qib kurmaganman ogan videolarimini! oldin lekin tayyor cliplarni ustiga mp3 quyib yozib montaj qilardim lekin u profisionalniy bumasayam yahshi chiqardi!

19 Bek smit   (28-Окт-2014 08:47)
гап йук,.мана шундай лойихалардан купрок булиши керак,ик,тидорли инсонларимиз куп,лекин улар каерда узларини синашни билмайдилар.

20 SANJAR   (28-Окт-2014 09:27)
Телефонлаштим Афсус Кулим юка CANON Фота апаратим бору лекин тошкентга бориб 2 ой йашаб ижод килиш учун на шароитим на пулим Бор ( Узокдан термулиб кузим ёшланим мен сзига мухлис буб колавераман) Омад хаммага

21 Anonim   (28-Окт-2014 09:36)
shouda qatnashish uchun <<videokor>> yo'nalishi bo'yicha barcha talablaringizni (syomka qilish, mantaj qilish, rejessorlik, idea qilish) bajarolaman. Faqat shu texnikam yo'q. Texnika bo'ishi shartmi. Arenda qilsa bo'lmaydimi?????????

22 Faxrinisi Ergasheva   (28-Окт-2014 21:28)
Ijodkor, yaxshi yoza oladigan, muomala plastikasiga ega qizlar kerak diyishganida manam murojaat qilgandim va suhbatga chaqiramiz deyishgandi. Lekin hech qanday javob bo'lmadi. unaqada bunaqa loyihalani nima keragi bor odamlani umidvor qilib.

Исмингиз *:
Email(шартмас):
Код *:

Диққат: Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин: 

Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!

Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!

-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин. 

(батафсил манбаа)

Изохлар модератори NOZI, Шахло Қодирова ва Бекзод

Реклом:)
 
Adolatsiz haqiqatlar [32]
Arhiv [0]
Baxs| Tanqid | Janjal [455]
BeshBet [20]
Din [77]
Duel [2]
Expresso [31]
FIKRiston [55]
Hit-Parad [42]
Ijara qo'shiqlar [25]
IJODiston [74]
IMPRO-TK [18]
Jonli ijro [4]
JuMaNjI [51]
JurYuldus [10]
Kaktusso [5]
Yoqimsiz ammo foydali suhbat
Kongil [0]
Kundalik-shou [13]
Realiti serial
Mashhur ko'targan mavzu [2]
MP3|Video [1002]
Muhlis Minbari [214]
Ovoznoma [6]
Luiza bilan
Premyera [11]
Prikol [100]
Paparacci-ppc [0]
Podstava [3]
Realiti shou [63]
Retro [7]
Sayyod-show [25]
Sport [17]
Shantaj [6]
Videoloyiha
Shunchaki qiziq [27]
Suhbat | Intervyu | Reportaj [576]
Tabriklar [165]
Taqdimot [46]
Hayriya| Akciya | Tadbir [234]
Turk shou-biz [16]
TV | Teatr, Kino.uz [121]
Yangiliklar [760]
Yulduzning qo'shnisi [4]
Mashhurlarning qo'shnilariga so'z
BIRINCHI-SHOU [5]
Radio Grand bilan
Кимлар:

Хозир шу ерда: 46
Мехмонлар: 46
Рўйхатдагилардан: 0