Рамазон...ким учун Худодан қўрққанига, ким учун гунохларини тўкиш учун, ким учун озиш ва ким учун эса шукрона тарзида ўтди...
Хар ким ўз ички холатини шунда хам намоён қилаверади. Гунохи қай қадар юқори эканлигини сезганлар бу ойдагина шу қадар паст туша билди, ёлғон дунё ёлғон завқига берилганлар хануз адашган...улар хануз бу дунё фойдаси ва ижарага берилган танаси кўринишига Рўзадан наф излади... дуода сўради, сўради...чунонам берилиб сўради... талаблар кети йўқдек...хеч бўлмаса шу ойда бермоқ ва берилмоқ эса афсус...ва фақатгина виждони олдида хотиржаму бахтлилар дуосида шукр қилди. Рўзасини шукр учун қилганлар кўп бўлдимикан?
Асосийси хаммамиз хам жисман ва хам рухан тарбиямизни ўтадик. Яна бир бора тартиб интизомни бошдан ўтказдик.
Бахтлиман! Шукр! Бу йилги дуоларимда энг кўп айтилгани хам фақат шукрона бўлди.
Кўпи керакмас, ошиғи хам. Шундоғам мўъжизалари етарли бўлди. Олдиндаги катта мақсадим ва фикру хаёлларимни аксариятини эгаллаган фарзандим тарбияси маъсулияти кучли. Бор билимим, вақтим ва мехримни унга бахшида қилиш бурчим. Билмаганимни излаб ўқитаман, ўзим хам бирга ўрганарман, бу шунчаки бахтли онлар эмас, бу жуда катта бурч! Маъсулиятли машшаққатли ва завқли жараён...
Билмадим олдинда нима кутяпти. Балки яна ғалабалар, ютуқлар, а балки синовлар. Хаммасига хозирданоқ розиман ва тайёрман. Барибир айтганим яна шукрона бўлади.
Барибир харакатдаман!
Барибир хақ йўлидаман!
Шу йўлдан адашмай кетарканман нимаики жавоби бўлса хамиша тайёрман!
Бу йилги Рамазонда ёнимда ким бор, ким йўқ энди фарқи хам қадри хам йўқ. Зеро асосийси виждоним ва хақиқатим ўзимда. Бу эса менга мухимроқ ва қадрлироқ!
Бўганда бўлди, бўмагани шартмасдир. балки...
Олдинда Рамазонгача узоғу қисқа учар кунлар. Уларнинг хикматидан дарс олиб шукроналикка юз тутиб ўтиб кетаверамиз. Шундай бўлиши хам керак аслида.
Кимга ёқдим кимга йўқ, Аллохга ёқиши ва ўзим билан яшаётганимдаги ўз-ўзимдан нафратланмай яшашим учун мухим бўлган виждоним тозалиги ва хақиқатим сахихлигига куюндим...
Хаммамизга Аллох ва ўзимиз олдимиздаги виждон тозалиги, кўнгилдаги озодалик ва адолатга боққанда юзимиз қизариб кўзимиз ерга қарамаслигини тилайман.
Хаммага деганида эхтиёткора тилак билдирадиган бўлганман...чунки хамма хаётда барибир лойиғини олиши керак деган фикрдаману, аммо шу юқоридаги тилагим хамма учун! Қолган хатолару гунохларимиз бу нарсалар олдида унчалик ахамиятга эга бўлмаса керак. Бахт негизи формуласи шу бўлса не ажаб?
Фарз амалларимиздан бирини тўкис якунлаганлар учун буям бир кичик бўлса хам ғалаба! Иродамиз олдидаги ғалабамиз! Нафсимизни жиловлаган кучимиз ютуғи!
Ман бахтлиман!
Шукр!
Сайёдингиз ;)
Бўлим: Din |
Кўрилган: 7029 |
Чоп этди: Sayyod
| Теглар: Ramazon
ШУКР ҚИЛМОҚ БАХТ БЎЛИШИ БИЛАН БИРГА БУЮК НЕЪМАТ ҲАМДИР. БУ НЕЪМАТНИ ҲИС ЭТМОҚ, ТАФАККУР ЭТМОҚНИНГ ЎЗИ АЛОҲИДА БИР БАХТДИР. ОЛЛОҲ ШУКР ҚИЛГУВЧИЛАР ҚАТОРИДА ҚИЛГАНИ УЧУН ШУКР! КУНИ ШОДЛИК ВА БАХТИЁРЛИКДАН ИБОРАТ ЎЗБЕКНИ ҲАР ОН ШУКРНИ ЁДИДАН ЧИҚМАЙДИГАН ҚИЛГАНИ УЧУН ШУКР! ЗЕРО, БАХТ ТУШУНЧАСИНИ АНГЛАГАН КУНИМИЗ ЭНГ БАХТЛИ КУНИМИЗДИР! БАРЧАЛАРИМИЗГА ҲАЙИТ АЙЁМ МУБОРАК!
хаммамизга хайит айеми муборак булсин. Сардор ака ,сиззи ва оилези ва албатта биринчи хайитни каршилавотган угилчеззи шу улуг байрам билан табриклиман!
Mazali bir ovqatni molhonada yegan bilan dasturhonda chiroyli bir pokiza yerda yeganni farqi juda katta!! Hech kim yakkalikni da'vo qilgani yuq va hechkimning peshonasiga jannatiy deb tamg'a bosilmadi! Shaxsan shayxni kuzatmayman biron bir shayxga ergashmayman ham, Rosululloh s.a.v ga ergashaman ochiqrogi, Shayxni tafsiya qilganimi sababi hozir siz yashab turgan yerda siz uchrasha oladigan eng kop kitop yozib ilm borasida ko'zga ko'ringan ilm sohibi Muhammad Sodiq M Yusufdir, Ilmlilar paygambarlar merosxo'rlari hisoblanadi. Siz o'qigan (uzbekcha, ruscha) Quron u oddiy bir tarjima xolos haqiqiy Quron bu arab tilida va buni sizga tafsirini ilmli odam sharhlab bera oladi xolos. Xoxlasangiz oling xoxlamasngiz yuq. Huddi kasal bolsangiz faqat doxtir huzuriga borasiz yoki Yulduz Usmonovani oldiga borasizmi korib qoying deb? Yoq, albatta, togri hayotta kop uchraydi johillar ular 1 chi usha siz aytgan shayxlar kinnachi yana kimdirlarning oldiga boradi. Shu sababdan ham islom ulamosi sifatida tafsiya qildim. Shu sababdan Quronda Alloh buyurganidek. " Bilmasangiz ilm sohiblaridan sorang mazmunidagi oyatdan kelib chiqib sizga maslahat berdim shayxni. Banda borki hammasi gunoh qiladi, hech bir banda gunohdan holi emas, faqat tavba qilmaydigan bandalar boladi, yana Quronga murojat qilamiz. Farishtalar faqatgina gunohdan holi, insonga tanlash huquqi berilgan. alloh tavba qilguvchilarni sevadi. Ulchov tarozusi va jamiyatdagi fisqu fasod halol va xaromni ajratish uchun Alloh taolo Quronni bizga tushirgan, Allohni so'zi kelganda aqlimizni hayotiy tajrimabizni ustun qoyishlikni oqlamayman. saytingiz ham uzingiz ham Allohni uzni bilan turipsiz, buyursa kerak bolsa 1 ta guruchni yutolmaysiz. Shaxsga sajda sajda deb bot bot takrorlab yaxshi qilibsiz, aynan bunaqangi shirkning ko'rinishlarini juda juda ko'p ko'rganman, Alhamdulillah tavhid tushunchasini yaxshi anglab olganman. "O'zim" degan jaxl otidan tushib doppini tizzaga qoyib yaxshilab fikr qiling, uzingiz iqtibos keltirgan "Insondan kumir yasamang" jumlasi shu komment qoldirishimga turtki boldi. 50 prosent saytingiz muxlis muhlisalari sizni kumir deb biladi shekili sayyod aka 5 kettim, qoil sizga , gapizga qoshilaman, maladessiz va boshqa uzundan uzun pahta qoyishlar va kumirlarini ko'kka ko'tarish bilan to'lib toshgan. usha ojiz ilmga asoslanib qilingan fikr balkim notugridir! Mazali bir ovqatni molhonada yegan bilan dasturhonda chiroyli bir pokiza yerda yeganni farqi juda katta!! kichkina baliqcha o'z ko'lmagini dunyo deb bilarkan!! salomat bo'lasiz
Ответ: Birinchidan sizdan xech kim maslaxat so`ramadi. Maslaxat kerak bo`lsa kimdan so`rashni juda yaxshi bilamiz. Quronni xaqiqiysi arabchasi emish. Mana shu gapingizga kelganda xaqiqiy chala mulla ekanligingiz bilindi. Tovba qildim kasal emasmisiz mabodo? Yoki uyqusirab alaxsirab yozdingizmi? Prichom tut Yulduz Usmanova? Sizga o`xshab shaxsga sig`inadigan inson emasmiz. Quronni tarjima qilganlar xam tupoylar yoki savodsizlar bo`lmasa kerak. Ko`richak (Appenditsit) bo`lib qolsangiz yoki otravleniya bo`lib qolsangiz doktorga bormay shayxga qarab chopmaysizku. Ovqatni mollar yeydi molxonadagi ohurda, a biz esa insonmiz qayerda ovqatlanishni juda yaxshi bilamiz. Siz o`sha mollarga borib maslaxat bering. Xarom bilan xalolni o`zimizga kerakli drajada tushunamiz. Maslaxat beribsiz mayli sizga xam bir tekin maslaxat o`sha shayxga borib o`zingizni bir o`qitvoring. Biz xam sizga shu maslaxatni berdik xoxlang oling xoxlang olmang. Agar aytganimizni qilsangiz kam bo`lmaysiz. Yaxshi bo`lib ketsangiz kirib qolarsiz shu saytga. Agar maslaxatimiz yoqmasa X knopkasini qayerdaligini bilsangiz kerak.
Сиз қаттан билас ман қанақа Қуръон ўқиганимни? 80-90 йиллар соф араб тилидаги Қуръон асосида илм олганмиз, билмай туриб ёлғон фикрингиз асосида хукм қилишингизни ўзиданоқ нохақ қадамни босиб қўйиб яна уёғига юритган мувозанатсиз фикр қадамларингиз нима бўлди энди? Ё кимни қўлида тахсил олганимни хам ёзаймикан? Причем тут Юлдуз Усмонова? Нима бу шаталоқ отган фикрлар? На узвий боғланиш ва на мантиқ?! Нима фарқи бор кимни ва қайси Шайхни назарда тутганингиз , асосий адекват жавоб хаммаёқда бирку: Инсон ЎЗ ОНГИ ВА ФИКРЛАШ ДОИРАСИ БИЛАН ЎЗ ЖАВОБИНИ БЕРАДИ!!! ЎЗ ЖАВОБИНИ!!! Бошқаларникинимас! Зеро ўз гунох ва хатоларига хам Шайхингизмас, ЎЗИМИЗ МАЪСУЛИЯТ ВА ЖАВОБДАМИЗ! Нимага манга шу Шайхингизни реклама тарғибот қилиб, бу ерда пиар қиляпсиз тушунмаяпман?! Ха боринг уни олдига унда , бу ерда нима бор сизга тушунмаяпман? Ўзи бу ерда нима қиляпсиз унда тушунмаяпман? Мантиқ қани? Бошимда дўппим йўқ эди ёзганимда, фолбинликка даъво қилмасангизчи, бунча фикрларингизда БАШОРАТ КЎП?! Шу эмасми гапингизга зиддиятлар уммони? Қуръонни қай тилда ўқиганимни башорат қилиб хукми фикр билдирганингизни ўзи сизга бир гунох! Йўқ деёлмайсиз а?) Факт дейилади бу!
Сайтим мухлислари? Гап буёқда денг? Сизга шу мухлислар гапимни маъқуллагани ғашингизга тегиб, нега энди Шайхнимасу шу Сайёдни фикрини маъқуляшяпти денг? Ғирт ахмоқ экансизку)) Бу Шайх сайтимидики минбарга Сайёд чиқса эриш туюлса?)) Бу дунёда фақат шайхларни фикри билан яшаб ўтиб, фақат уларни фикрини маъқуллаш керак бўлса , жонсиз зомби бўлиб яшамоқ керак эканда? Унда кимнинг гуноху савоби кимда бўларкин? Сизга ота онангизам тарбияда айтганини қилмай Шайхга чопасизми? Ота онангиз, устозингиз, дўстингиз борингки хаётингизда учраган исталган одамнинг турли мавзулардаги берган маслахати ўринли деб билсангиз, сизга ёрдами тегса, қулоқ тутмайман деб Шайхга югураман денг? Мактабдаям ўқимадим, институтга хам боқмадим ва хатто махаллада хам яшамайман денг? Шайхни ғирт фанатиман десангизчи ундан кўра. Ўзингиз истаганча ўз гунох ва хатоларингизу савобларингизни бошқа одам ёлкасига қўйганча зомби робот хаётини кечираверингу бизга тавсия қилманг!
Шукр бизда Аллох берган ва хайвонлардан ажратиб қўйган ОНГ бор! Шу учунам сиз кабилар каби дрессировкада ўтмаймиз! Мана шунақа ажратилиш ва шахсий фикрини бир ерига тиқиб онгини ишлатмаганларни қанчаси битта хуштак чалиб чақирилган кучуклар каби турли оқимларда юрибди! ЧУНКИ ШАХСИЙ ФИКРИ ВА ОНГИНИ ёпиб қўйган! Улар билган ўз “шайхи”ни хам айтганини қилишни тўғри деб билади ва қанча қонлар тўкилмоқда дунёда! Сизам бир ёлланма зомби бўлишингизга кафолат йўқ, зеро инсонни шахфий фикридан қайтариш, онгига мурожаатдан ўзга бир ва фақат бир инсонга эргашиш даъватида нималар ётади? Уни натижасида нималар бўлади? Одам бошқариладиган механизмга айланадику. Буни натижаси фожеа! ХЕЧ ҚАЧОН одамларни шахсий фикрини айтмасликка, онгини ишлатмасликка қарши чиқманг! Бу хам гунох ва хам одамни ИНСОН эканлигидан чегаралаб , дрессировкада ўтадиган хайвон бўлишга ундаш демак! Кейин эса истаган одам ўз манфаатида фойдаланадиган қуролга айлантириш демак!
ЖОЙИГА ҚАРАБ, мавзусидаги мутаххассис фикри жоиз бўлган нарсалардагина албатта ўша соха мутахассисига мурожаат қилинади. Қолганида ЖАВОБ ЎЗИНГИЗДА БЎЛСА унда шартмас худа-бехуда бошқаларни этагидан тортавериш! Бу дунёда хар биримизни ўтиб қўйган етарли тажрибамиз мавжуд ва шунга таяниб фикримизни беришга хақлимиз, зеро кўрганмиз сезганмиз ва биламиз! Уйингизда сантехник ишида сантехник фикр билдирса йўқ деб Шайхга бориш хам тупизм, хаётий тажрибада оддий нарсаларда атрофимдагилар билан бўлишишда аниқ кўрган ОҚни Оқ дейишим мумкин лекин Шайхни топиб шу кўрганим оқмиди ё мани томим жойидамасми деб иккиланишим учун камида сиздака зомби ва шахсий фикрию шахсий тажрибадан мосуво ва бўлса хам шубхада умри ўтаётганлардан бўлишдан асрасин))
Изохларга келсак бу ерда жавобим учун мана Бек модератор гувох, у манбаа бериб жавобингиз керак деганларига кириб ўқиб жавоб бераман, аммо бирон мартта мақтов ва пахта изохларга модераторимиз менга манбаа кириб ўқинг ва завқланинг демаган. Бошқа пайт коментлага вақтам йўқ , хожат хам! Бошқа тарафдан аксарият одам фикрни маъқуллаб мақтаган бўлса нима қилибди? Балки лойиқ бўлгандир? Кўпчилик ахмоғу сиз дономисиз? Хамиша аксариятга ёққан махсулот хам харидоргир бўлади, халқ ахмоқ эмас! Ёлғонни сохталикни ва тупойларни бирда ажрата олади. Кўпчилик мақтабдими балки лойиқдир? Хаётда мақтовга фақат Шайхлар лойиқми? Сизни ота онангиз дунёга келтирганидан то чақалоқлигингизда массаж қилган медсестра хам мақтовга лойиқ керак бўлса! Хар ким ўз мехнати натижасини олишга хақли! Аллох лозим топибдики, назари тушганки шу кунгача турибмиз. Ўзингиз айтяпсизку Худо борки сайтинг бор деб. Аммо сайтни ютуқ ва ғалабасию мана шу мақтовларни хам Худо бераётганини нега тан олмадингиз? Манга мақтов айтишгани нотўғрию, сиз Шайхга айтганингиз тўғри а? Кимга Шайх, кимга ман, кимга ўша Юлдуз, кимга оддий йўловчи, хамма хаёттда хаммадан ниманидир олиб, нимасигадир РАХМАТ айтади! Хаммани изолировать қилиб Шайхингизни суратига сажда қилдиролмайсиз! Сиз фанатизм билан Шайхни номига доғ туширяпсиз, фақат унга эргашишга даъват этяпсиз. Сиз ундашга ва кимниги хақ ва нохақ дейишга умуман хаққингиз йўқ!
Сизниям, Шайхнингизниям айтгани БЎЛМАЙДИ! Худоники бир ва якуний , бўлди! Сизгамас кимга ким маслахат беришини аниқлашу, ким хақ ким нохак эканлигига бахо бериш! Мункар Нанкар хам эмассиз елкалардаги икки фаришталар хам эмас, худди ман ва Шайхингиз каби инсонсиз!
Худони ишига сиз мана шу ёзганларингиз билан қарши чиққанингиз далолат! Керак бўлса Шайхниям илмини бошқасиниям илмини бахолашга хаққингиз йўқ!
Шахсий фикрингиз йўқ бўлган оддий зомбилигингизни тасдиғи сифатида келтирган бир олам иқтибосларингизга диққатингизни қаратинг. Молхонадан то кўлмаккача...сизни фикрингиз эмас, сийқаси чиққан бировлар бир вақтлар айтганини келтиришдан бошқасига ярамайдиган зомбисиз! Қани биронта ўз фикрингиз?! Йўқ! Сабаби, ўша сизни айтганингиздан келиб чиқадиган бўлсак, молхонада (балки) таом еган инсони олдида оддий бир молсиз холос!
хаммани инсофини узига берсин хамма уз учун уз килган ишлари учун ёлгиз жавоб берадиган одамм
Диққат:Ёзиб қолдирилган изох дарров сайтга чиқмайди. Хар бир изох узоғи билан 24 соат ичида текширувдан ўтади. Мабодо бу вақт ўтгач хам сайтда изохингиз чиқмаган бўлса унда чиқарилмаганлик сабаблари қўйидагича бўлиши мумкин:
Сайтимизда сўкиниш, хақорот, камситиш, мазах қилиш, салбий ва диний тарғибот, махалийчилик, миллатчилик, реклама ва қадр қимматни ерга ургувчи АЛОМАТЛАРИ БОР изохлар сайтга чиқмасданоқ ЎЧИРИЛАДИ!
Шунингдек миш-миш бўлиб кетишига сабабчи бўлгувчи тасдиқланмаган маълумотлар, тасдиқланмаган гап-сўзлар хам изохлардан ўчирилиши мумкин!
-Қолдирилаётган изох ўша мақоладан ташқаридаги мавзуда бўлса хам ўчирилиши мумкин.